LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 декабрдаги ПҚ-1896-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ирландия Ҳукумати,
Иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида конвенцияни тузишни истаб,
Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккисининг резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
1. Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган, ундириш усулидан қатъи назар, даромад ва мол-мулк солиқларига татбиқ этилади.
2. Даромад ва мол-мулк солиғига умумий даромад, умумий мол-мулкдан ёки даромад ёки мол-мулкнинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ёки кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромаддан, корхоналар тўлайдиган жами иш ҳақи ёки маош суммаларидан, шунингдек мол-мулк қийматининг ортишидан олинадиган солиқлар киради.
(iv) капитал қийматининг ортишидан олинадиган солиқ (кейинги ўринларда «Ирландия солиғи» деб номланади).
4. Мазкур Конвенция, шунингдек, ушбу Конвенция имзоланган санадан кейин амалдаги солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига олинадиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиққа оид қонун ҳужжатларига киритилган ҳар қандай жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, шу жумладан доирасида Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий сувлари ҳамда ҳаво ҳудудини англатади;
b) «Ирландия» атамаси Эксклюзив иқтисодий зона ва Континентал шельфга доир Ирландия қонунчилиги бўйича доирасида Ирландия ўзининг халқаро ҳуқуққа мувофиқ тасдиқланган суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошира оладиган ҳудуд бўлган ёки келгусида шундай деб белгиланиши мумкин бўлган Ирландия ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай ҳудудни ўз ичига олади;
c) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари контекстга боғлиқ ҳолда Ўзбекистон ёки Ирландияни англатади;
е) «компания» атамаси солиқ солиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қабул қилинадиган ҳар бир корпоратив бирлашма ёки ҳар бир ташкилотни англатади;
g) «бир Аҳдлашувчи давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият юритувчи корхонани ҳамда бошқа Аҳдлашувчи давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият юритувчи корхонани англатади;
h) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи давлат корхонаси томонидан фойдаланилаётган денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасида ҳар қандай ташишларни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти фақат бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган пунктлар орасида фойдаланиладиган ҳолатлар бундан мустасно;
(ii) Аҳдлашувчи давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг шундай мақомини олган ҳар қандай юридик шахс ёки уюшмани билдиради;
k) «тадбиркорлик фаолияти» атамаси касбий хизматлар ва бошқа мустақил хусусиятга эга бўлган фаолиятни амалга оширишни ўз ичига олади.
Аҳдлашувчи давлат томонидан ҳар қандай вақтда Конвенция қўлланганда унда таърифи берилмаган ҳар бир атама, контекстдан бошқача маъно келиб чиқмаса, ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра шу вақтгача мазкур Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан эга бўлган маънога эга бўлади; ушбу Давлатнинг қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ ҳар бир маъно шу Давлат қонунчилигининг бошқа соҳаларида ушбу атама учун назарда тутилган маънодан устун бўлади.
1. «Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти» атамаси мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига кўра унда ўзининг яшаш жойи, доимий турар жойи, бошқариш жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезон асосида солиқ солиниши лозим бўлган, шунингдек мазкур Давлат ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органлари қамраб оладиган ҳар бир шахсни англатади. Аммо, ушбу атама мазкур Аҳдлашувчи давлатда фақат шу Давлатдаги манбалардан олинган даромадга нисбатан ёки унда бўлган мол-мулкига нисбатан солиқ солиниши лозим бўлган ҳар бир шахсни ўз ичига олмайди.
2. 1-банднинг қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар икки Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидагича белгиланади:
a) мазкур шахс фақат у яшай оладиган доимий уй-жойга эга бўлган Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади; агар у ҳар икки Давлатда ўзининг яшаши мумкин бўлган доимий уй-жойга эга бўлса, у фақат энг яқин шахсий ва иқтисодий алоқаларга (ҳаётий манфаатлар маркази) эга бўлган Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади;
b) агар шахс ҳаётий манфаатлар марказига эга бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки у Давлатларнинг ҳеч бирида ўзининг яшаши мумкин бўлган доимий уй-жойга эга бўлмаса, ушбу шахс фақат у одатда турадиган Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади;
c) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки у одатда улардан ҳеч бирида яшамаса, мазкур шахс фақат ўзи фуқароси бўлган Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади;
d) агар шахс ҳар икки Давлатнинг фуқароси бўлса ёки улардан ҳеч бирининг фуқароси ҳисобланмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур масалани ўзаро келишув бўйича ҳал қилишлари лозим.
3. Агар 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланса, у фақат ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган давлатнинг резиденти ҳисобланади.
1. Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона унда тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
3. Қурилиш майдони, қурилиш, монтаж ёки йиғиш объекти фақат бундай майдон, объект ёки фаолиятнинг муддати 9 ойдан ортиқ давом этгандагина доимий муассаса ҳисобланади.
4. Мазкур модданинг олдинги қоидаларидан қатъи назар, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
a) иншоотлардан фақат мазкур корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида фойдаланиш;
b) мазкур корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида сақлаш;
c) мазкур корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасини фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлаш мақсадида сақлаш;
d) доимий фаолият жойини фақат товарлар ёки буюмларни харид қилиш мақсадида ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадида сақлаш;
е) доимий фаолият жойини фақат мазкур корхона манфаатлари учун тайёрлов ёки ёрдамчи хусусиятга эга ҳар қандай бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадидагина сақлаш;
f) доимий фаолият жойини (а) — (е) кичик бандларида айтиб ўтилган фаолият турларини ҳар қандай бирга қўшиш мақсадидагина сақлаш, башарти бундай қўшишдан юзага келадиган ушбу доимий фаолият жойининг умумий фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи хусусиятга эга бўлса.
5. 1 ва 2-бандларининг қоидаларидан қатъи назар, 6-бандни қўллаш мумкин бўлган мустақил мақомга эга агентдан бошқа шахс корхона номидан иш кўрса ва Аҳдлашувчи давлатда корхона номидан шартномаларни тузиш ваколатига эга бўлса ҳамда одатда уни амалга оширса, унда мазкур корхона шу Давлатда ушбу шахс мазкур корхона учун амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга деб, ҳисобланади, фақат бундай шахснинг фаолияти 4-бандда қайд этилган фаолият турлари билан чекланмаган бўлса, ушбу фаолият турлари доимий фаолият жойи орқали амалга оширилаётган бўлса, мазкур банднинг қоидаларига кўра ушбу доимий фаолият жойини доимий муассасага айлантирмайди.
6. Корхона Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини брокер, воситачи ёки мустақил мақомга эга бўлган ҳар қандай бошқа агент орқали амалга ошираётганлиги боис у мазкур Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланмайди, башарти ушбу шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритаётган бўлса.
7. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилиши ёки унинг томонидан назорат қилиниши ёхуд ушбу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқача тарзда) амалга ошириши ўз-ўзидан ушбу компаниялардан бирини бошқасининг доимий муассасасига айлантирмайди.
1. Битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олинадиган даромадга (шу жумладан қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадга) мазкур бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига кўра эга бўлган маънога эгадир. Мазкур атама ҳар қандай ҳолатда кўчмас мулк билан бирга бўлган мол-мулк, чорва ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик учун мўлжалланган инвентарни, эгалик ҳуқуқи ер усти мулкига, узуфрукт кўчмас мулкига тааллуқли умумий қонунчилик қоидалари билан белгиланган ҳуқуқлар ҳамда минераллар қатламлари, конлар ва бошқа табиий ресурсларни қазиб олиш ёки қазиб олиш ҳуқуқи учун компенсация сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқни ўз ичига олади. Денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк сифатида баҳоланмайди.
3. 1-банднинг қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдасига, агар корхона бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали ўзининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида қайд этилганидек амалга ошираётган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасига, фақат ушбу доимий муассасанинг фаолиятига тааллуқли қисмига, солиқ солиниши мумкин.
2. 3-банднинг қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, унда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассаса ҳисобига у худди шу ёки шунга ўхшаш шароитда, худди шу ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган алоҳида ва мустақил корхона бўлиб, доимий муассасаси ҳисобланган корхонадан мустақил фаолият юритган тақдирда олиши мумкин бўлган фойда ёзилади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда мазкур доимий муассасанинг фаолият мақсадлари учун сарфланган харажатлар, шу жумладан ҳам доимий муассаса жойлашган Давлатда, ҳам унинг ташқарисида сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегиришга рухсат этилади.
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхонанинг жами фойда суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб равишда тақсимлаш асосида доимий муассасага тегишли бўлган фойдани аниқлаш оддий амалиёт ҳисобланишига қарамай, 2-банддаги ҳеч нарса мазкур Давлатга, амалиётдан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш орқали солиқ солинадиган фойдани аниқлашни тақиқламайди; бироқ, танланган тақсимлаш усули мазкур моддадаги принципларга мос келадиган натижани бериши лозим.
5. Доимий муассаса томонидан ёлғиз мазкур корхона учун товарлар ёки буюмлар фақат сотиб олиш асосида доимий муассасага бирор фойда ёзилмайди.
6. Юқоридаги бандларнинг мақсадлари учун доимий муассасага тегишли фойда, агар уни ўзгартириш учун асосли ва етарли сабаб бўлмаса, ҳар йили бир хил усулда аниқланади.
7. Фойда мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини ўз ичига олганда, мазкур модданинг қоидалари ушбу моддаларнинг қоидаларига дахл қилмайди.
1. Битта Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олинган фойдасига фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. Мазкур модданинг мақсадлари учун, халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олинган фойда халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини ижарага беришдан олинган фойдани ўз ичига олади, башарти бундай денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобил транспорти воситаларидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган бўлса ёки ижарадан олинган бундай фойда 1-бандда таърифланган фойдага нисбатан тасодифий ҳисобланса.
3. 1-банднинг қоидалари контейнерлардан (шу жумладан трейлерлар ва контейнерларни ташиш билан боғлиқ бошқа ускуналар)дан фойдаланиш, уларни сақлаш ёки ижарага беришдан олинадиган фойдага нисбатан ҳам қўлланилади, башарти бундай фойда 1-банд татбиқ этиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий ҳисобланса.
4. 1, 2 ва 3-бандларнинг қоидалари шунингдек, транспорт воситаларини ишлатиш бўйича пулда, биргаликдаги фаолиятда ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдага нисбатан ҳам қўлланилади.
a) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқаруви, назорати ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашаётган, ёки
b) айнан ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқаруви, назорати ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашаётган бўлса, ва ҳар қандай ҳолатда корхоналар ўртасида уларнинг тижорий ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладиган шартлардан фарқланадиган шартлар яратилади ёки белгиланади, унда улардан бирига ёзилиши мумкин бўлган, бироқ мазкур шартлар мавжудлиги сабабли, унга ёзилмаган ҳар қандай фойда ушбу корхонанинг фойдасига киритилиши ва унга тегишли равишда солиқ солиниши мумкин.
2. Аҳдлашувчи Давлат ушбу Давлат корхонасининг фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасига мазкур бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинадиган фойдани киритган ва тегишлича солиқ солганда ҳамда шундай тарзда киритилган фойда, икки корхона ўртасидаги муносабатлар худди икки мустақил корхона ўртасидаги каби бўлганда биринчи айтиб ўтилган Давлатнинг корхонасига ёзилиши мумкин бўлган фойда бўлади, бу ҳолда ушбу бошқа Давлат унда мазкур фойдага ҳисобланган солиққа тегишли тузатишларни киритади. Бундай тузатишни белгилашда мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишли эътибор қаратилиши лозим ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса ўзаро маслаҳатлашувларни бошлаши керак.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам бундай дивидендларга мазкур Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, аммо дивиденд олишга амалда ҳақли бўлган олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, шундай тарзда олинадиган солиқ:
a) агар дивидендларни олишга амалда ҳақли бўлган шахс дивиденд тўлаётган компания капиталининг камида 10 фоизига бевосита эгалик қилса, жами дивидендлар суммасининг 5 фоизидан;
3. «Дивидендлар» атамасидан мазкур моддада фойдаланилганда акциялардан ёки акцияларни ишлатишдан ёки таъсисчиларнинг ҳуқуқлари, акцияларидан фойдаланишдан ёки қарз мажбуриятлари ҳисобланмаган, фойда олишда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишдан олинган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар билан тартибга солиниши лозим бўлган бошқа даромадни англатади.
4. Агар дивидендларнинг амалдаги эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолиятни амалга ошираётган бўлса ва бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган доимий муассаса орқали дивидендларни тўлаётган компания шу давлатнинг резиденти бўлса ҳамда дивидендлар Нисбатан тўланаётган холдинг бундай доимий муассаса билан амалда боғланган бўлса, 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда 7-модда қоидалари қўлланилади.
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания томонидан тўланаётган дивидендларга солиқ солмаслиги мумкин, бундай дивидендлар шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган ёки дивидендлар нисбатан тўланадиган холдинг доимий муассаса билан амалда боғланган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасига, ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойдага мазкур бошқа Давлатда вужудга келадиган фойда ёки даромаддан тўла ёки қисман ташкил топган бўлса ҳам, солиқ солинмаслиги мумкин.
1. Битта Аҳдлашувчи Давлатда юзага келадиган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда резидентга тўланадиган фоизларга мазкур бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай фоизларга шунингдек, улар ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ юзага келадиган мазкур Давлатда солиқ солиниши мумкин, аммо бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти фоизларнинг амалдаги эгаси бўлса, бу ҳолда солиқ фоизларнинг ялпи суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
3. «Фоизлар» атамаси мазкур моддада фойдаланилганда ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабномаларидан, хусусан, ҳукумат қимматли қоғозларидан олинадиган даромад ҳамда облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан олинган даромадни, шу жумладан ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича мукофотлар ва ютуқларни, шунингдек даромад юзага келадиган давлатнинг қонунчилигига кўра пулни қарзга беришдан олинадиган даромад сифатида баҳоланадиган бошқа даромадни билдиради, бироқ 10-моддадаги дивидендлар сифатида баҳоланадиган ҳеч қандай даромадни ўз ичига олмайди. Ўз вақтида тўланмаганлиги учун жарималар мазкур модданинг мақсадлари учун фоизлар сифатида баҳоланмайди.
4. Агар фоизларнинг амалдаги эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолиятни амалга ошираётган бўлса ва бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фоизлар вужудга келаётган бўлса ҳамда фоизлар тўланадиган қарз талаби бундай доимий муассаса билан амалда боғланган бўлса, 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда 7-модда қоидалари қўлланилади.
5. Давлатнинг ўзи, маъмурий-ҳудудий бўлинма, маҳаллий ҳокимият органи ёки ушбу Давлатнинг резиденти тўловчи бўлганда фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда юзага келган ҳисобланади. Аммо, фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ёки бўлмаган ҳолда қарздорлик бўйича тўланаётган фоизлар вужудга келган Давлатда доимий муассасага эга бўлганда ва ушбу доимий муассаса бундай фоизларни тўлаш бўйича харажатлар қилганда, фоизлар доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган ҳисобланади.
6. Агар тўловчи билан фоизларнинг амалдаги эгаси ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи билан бошқа бирор шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар туфайли қарз талабномасига тегишли бўлган ва унга нисбатан тўланадиган фоизлар суммаси бундай муносабатлар бўлмаганда тўловчи билан амалдаги эга ўртасида келишилиши мумкин бўлган суммадан ортиқ бўлса, мазкур модда қоидалари фақат охирги қайд этилган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолатда тўловнинг ортиқча қисмига аввалгидек, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда юзага келадиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтига ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ, ушбу роялтиларга улар юзага келадиган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам, мазкур Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ, солиқ солиниши мумкин аммо, башарти, роялтининг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, шундай тарзда ундириладиган солиқ ялпи роялти суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
3. «Роялти» атамаси мазкур моддада ишлатилганда адабиёт, санъат ва илмий асарларга, шу жумладан кинофильмларга ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқларидан, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизмалар ёки моделлар, схемалар, махфий формулалар ёки жараёнлардан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини бериш ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли маълумот учун мукофот сифатида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни билдиради.
4. Агар роялтининг амалдаги эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ҳолда роялти вужудга келадиган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ва роялти нисбатан тўланаётган ҳуқуқ ёки мол-мулк бундай доимий муассаса билан ҳақиқатан ҳам боғланган бўлса, 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда шароитга қараб 7-модда қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти тўловчи бўлса, роялти ушбу Давлатда вужудга келади деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўлаётган шахс, унинг Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлгани ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлса ва бундай доимий муассаса тўлов бўйича харажатларни кўтараётган бўлса, у ҳолда бундай роялти доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда юзага келади деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи билан роялтининг амалдаги эгаси ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи билан бошқа бирор шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар туфайли фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки маълумотга тегишли бўлган ва улар учун тўланаётган роялти суммаси бундай муносабатлар бўлмаганда тўловчи билан ушбу даромадларнинг амалдаги эгаси ўртасида келишилиши мумкин бўлган суммадан ортиқ бўлса, мазкур модда қоидалари фақат охирги қайд этилган. суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолатда тўловнинг ортиқча қисмига аввалгидек, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан 6-моддада қайд этилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадларга мазкур бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасанинг ишга алоқадор мулкининг бир қисмини ташкил қилувчи кўчар мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромадлар, шу жумладан ушбу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан бирга) тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадларга мазкур бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини тасарруфдан чиқаришдан олинадиган ёки бундай денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тегишли кўчар мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадларга фақат шу Давлатда солиқ солинади.
a) бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан бевосита ёки билвосита ўз қийматининг 50 фоизидан ортиғи олинган акциялардан, белгиланган биржада квоталанадиган акцияларни бошқа нарсаларни, ёки
b) бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан бевосита ёки билвосита ўз қийматининг 50 фоизидан ортиғи олинган ширкат ёки трастдаги фоизларни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадга ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
5. Юқоридаги бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадларга мол-мулкни тасарруфдан чиқараётган шахс резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солинади.
6. 5-банднинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатнинг ўз қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ва ҳар қандай вақтда мол-мулкни бегоналаштиришдан бевосита олдин 5 йил давомида биринчи айтиб ўтилган Давлатнинг резиденти бўлган жисмоний шахс томонидан ҳар қандай мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромад қийматининг ортишига солиқ солиш ҳуқуқига нисбатан қўлланилмайди.
1. 15, 17 ва 18-моддалар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан ёлланиб ишлашга тааллуқли олинадиган маошлар, иш ҳақи ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга, агар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёлланиб ишланилаётган бўлмаса, фақат ушбу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланиб ишлаш шу тариқа амалга оширилаётган бўлса, шу муносабат билан олинган мукофотга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 1-банднинг қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёлланиб ишлаш учун олинадиган мукофотга агар:
a) олувчи кўриб чиқилаётган молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай ўн икки ойлик давр чегарасида жами бўлиб 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар давомида бошқа Давлатда бўлса, ва
b) мукофот бошқа Давлатнинг резиденти бўлмаган ёллаган шахс томонидан ёки ёллаган шахс номидан тўланаётган бўлса, ва
c) мукофотни тўлаш бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база кўтармаётган бўлсада фақат биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиқ солинади.
3. Мазкур модданинг олдинги қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситалари бортида ёлланиб ишлаганлик учун олинадиган мукофотларга шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Директорларнинг гонорарлари ва бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания Директорлар кенгашининг аъзоси сифатида оладиган бошқа шунга ўхшаш тўловларга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
1. 7 ва 14-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган ўз шахсий фаолияти туфайли театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида, ёхуд спортчи сифатида олинадиган даромадга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи томонидан унинг шундай сифатида амалга ошириладиган шахсий фаолиятдан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзиладиган тақдирда, 7 ва 14-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчининг фаолияти амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
1. 18-модда 2-бандининг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига илгари ёлланиб ишлаганлик учун компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотлар ҳамда бундай резидентга тўланадиган ҳар қандай аннуитетларга фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. «Аннуитетлар» атамаси пулли ёки қиймат шаклида айнан мос ва тўлиқ қопланиш эвазига тўловларни амалга ошириш мажбуриятлари бўйича ҳаёт давомида ёхуд махсус ёки маълум давр мобайнида вақти-вақти билан тўланадиган белгиланган суммани англатади.
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан жисмоний шахсга ушбу Давлатга ёки бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органига ҳукумат хусусиятига эга бўлган мажбуриятларни бажаришда кўрсатилган хизматлар юзасидан тўланадиган пенсиялардан ташқари ойлик иш ҳақи, маошлар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
b) Бироқ, бундай ойлик иш ҳақи, маошлар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади, башарти хизмат мазкур Давлатда амалга оширилаётган бўлса ва жисмоний шахс мазкур Давлатнинг резиденти бўлса ва у:
2. а) 1-банднинг қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар тузган жамғармалардан ушбу Давлатга ёки бўлинмага ёки маҳаллий ҳокимият органига ҳукумат хусусиятига эга бўлган мажбуриятларни бажариш чоғида кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат мазкур Давлатда солиқ солинади.
b) Бироқ, агар жисмоний шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ва фуқароси бўлса, бундай пенсия ва бошқа шунга ўхшаш мукофотга фақат шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. 14, 15, 16 ва 17-моддалар қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматлар юзасидан тўланадиган иш ҳақи, маошлар, пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга нисбатан қўлланилади.
Бир Аҳдлашувчи Давлатга бевосита келишдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентлари ҳисобланган ёки ҳисобланувчи ва биринчи айтиб ўтилган Давлатда фақат ўқиш ёки таълим олиш мақсадида бўлган талаба ёки стажёр томонидан олинадиган ҳамда яшаш, ўқиш ёки таълим олиш мақсадлари учун мўлжалланган тўловларга мазкур Давлатда солиқ солинмайди, башарти бундай тўловлар мазкур Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан вужудга келган бўлса.
1. Аҳдлашувчи Давлатга ташриф буюришдан бевосита олдин бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган ёки ҳисобланувчи ва биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан эътироф этилган ҳар қандай университет, колледж, мактаб ёки бошқа шунга ўхшаш таълим муассасасининг таклифига биноан ушбу биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатга икки йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида ушбу таълим муассасасида фақат ўқиш ва /ёки илмий тадқиқот олиб бориш мақсадида ташриф буюрадиган шахс ушбу Аҳдлашувчи Давлатда бундай ўқиш ёки илмий тадқиқотдан олинган ҳар қандай мукофотларга солиқ тўлашдан озод қилинади.
2. Агар шахс томонидан илмий тадқиқот биринчи навбатда алоҳида шахс ёки шахсларнинг фойдаси учун олиб борилса, 1-банд қоидалари ушбу тадқиқотдан олинган даромадга нисбатан татбиқ этилмайди.
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мазкур Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромадлари турларига, улар қаерда юзага келганидан қатъи назар, фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банд қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадлардан бошқа даромадларга нисбатан қўлланилмайди, башарти бундай даромадлар олувчиси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали фаолият юритаётган бўлса ва даромад нисбатан тўланаётган ҳуқуқ ёки мол- мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса билан боғлиқ бўлса. Бу ҳолда 7-модда қоидалари қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкига ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасасининг тадбиркорлик билан боғлиқ мулкининг бир қисмини ташкил қилувчи кўчар мулкка ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорт воситаларидан ҳамда бундай денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мулкдан иборат мол-мулкка фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
4. Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти мол-мулкининг қолган барча таркибий қисмларига фақат ушбу давлатда солиқ солинади.
Ўзбекистон резиденти мазкур Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ Ирландияда солиқ солиниши мумкин бўлган даромад олган тақдирда, Ўзбекистон бу резидентдан олинадиган даромад солиғидан Ирландияда тўланган даромад солиғига тенг суммани чегиришга рухсат этиши лозим.
Бундай чегиришлар, ҳар қандай ҳолатда, чегиришдан олдин ҳисоблаб чиқилган, олинадиган даромад солиғининг мазкур ҳолдаги каби, Ирландияда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадга тааллуқли қисмидан ошмаслиги лозим.
2. Ирландия қонунчилигининг Ирландия ҳудудидан ташқарида тўланадиган (тегишли равишда, умумий қоидага нисбатан кучга эга бўлмаган) ирланд солиғини ҳисобга олиш сифатида камайтиришларга оид қоидаларини ҳисобга олган ҳолда:
а) Ўзбекистон қонунларига кўра ва мазкур Конвенцияга мувофиқ тўланадиган ўзбек солиғи, тўғридан-тўғри ёки камайтириш йўли билан, фойда, даромад ёки қийматнинг ортишидан, Ўзбекистон чегарасидаги манбалардан олинишидан қатъи назар (дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан тўланадиган дивидендлар солиғи бундан мустасно), ўзбек солиғидан ҳисобланган даромадга ҳавола қилган ҳолда, шунга ўхшаш фойда, даромад ёки қийматнинг ўсишига ҳавола қилиш йўли билан ҳисоблаб чиқилган ҳар бир ирланд солиғидан чегирилиши лозим.
b) Ўзбекистон резиденти ҳисобланган компания томонидан Ирландия резиденти ҳисобланган ҳамда дивидендлар тўловчи компанияда назорат пакетининг 5 ёки ундан кўпроқ фоизини бевосита ёки билвосита назорат қиладиган компанияга тўланадиган дивидендлар билан боғлиқ ҳолатда, ҳисоблаш ((а) кичик банд қоидаларига кўра ҳисобга олинган ҳар бир ўзбек солиғига қўшимча равишда) компания томонидан дивидендлар тўланаётган фойдага нисбатан тўланувчи ўзбек солиғи эътиборга олинади.
3. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти мазкур Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган мол-мулкка эга бўлган тақдирда, биринчи зикр этилган Давлат бу резидентнинг мулк солиғидан ушбу бошқа Давлатда тўланган мулк солиғига тенг суммани чегиришга рухсат этиши лозим.
Бундай чегиришлар, ҳар қандай ҳолатда, даромад ёки мол-мулк солиғининг ушбу бошқа Давлатда мазкур ҳолатдаги каби, вазиятга қараб солиқ солиниши мумкин бўлган мол-мулкка тааллуқли чегиришгача ҳисоблаб чиқилган қисмидан ошмаслиги лозим.
4. 1 ва 2-бандлар мақсадлари учун мазкур Конвенцияга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли фойда, даромад ва капитал қийматининг ортиши ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан олинган деб ҳисобланади.
5. Мазкур Конвенциянинг бирор қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти олган даромад ёки у эгалик қилган мол-мулк ушбу Давлатда солиқ солишдан чиқарилганда, ушбу Давлат шунга қарамасдан, бу резидентнинг даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмига солиқ суммасини ҳисоблаб чиқишда солиқ солишдан чиқарилган даромад ёки мол-мулк суммасини ҳисобга олиши мумкин.
1. Ушбу модда қоидалари, мазкур Конвенциянинг ҳар қандай бошқа қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган оффшорларда денгиз тубини ва ер остини ҳамда уларнинг табиий ресурсларини тадқиқ қилиш ёки қазиб олиш муносабати билан амалга ошириладиган (мазкур моддада «тегишли фаолият» деб номланувчи) фаолиятга нисбатан қўлланилади.
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда «тегишли фаолиятни» амалга ошираётган корхонаси мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ шу фаолиятга нисбатан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи сифатида қаралади.
3. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда 12 ойнинг ҳар қандай даври давомида 30 кун чегарасида жами 30 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар давомида амалга ошириладиган тегишли фаолият у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ҳисобланмайди. Мазкур банднинг мақсадлари учун:
a) агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тегишли фаолиятни амалга ошираётган корхонаси у ерда моҳиятига кўра бир хил тегишли фаолиятни амалга ошираётган бошқа корхона билан уюшган бўлса, биринчи корхона кейинги корхонанинг барча шундай фаолияти бўйича амалга ошираётган ҳисобланади, шу вақтда бундай фаолият унинг ўз фаолияти сифатида қай даражада амалга оширилиши бундан мустасно;
b) агар бир корхона бошқа корхонанинг бошқарув, назорати ёки капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этаётган бўлса ёки ўша шахсларнинг ўзи ҳар икки корхонанинг бошқаруви, назорати ёки капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этаётган бўлса, корхона бошқа корхона билан уюшган деб ҳисобланади.
4. Маошлар, иш ҳақи ва бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тегишли фаолият билан боғлиқ ёлланиб ишлашга нисбатан олинадиган бошқа шунга ўхшаш мукофотларга ушбу бошқа Давлатнинг оффшор зонасида ишни амалга ошириш билан боғлиқ қисмида ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
b) ўз қиймати ёки ўз қийматининг катта қисми бундай ҳуқуқлардан бевосита ёки билвосита олинадиган акциялар (ёки тенглаштирилган воситалар)ни;
Мазкур бандда «тадқиқ қилиш ёки қазиб олиш ҳуқуқлари» бошқа Аҳдлашувчи Давлатда денгиз тубини ва ер остини ёки уларнинг табиий ресурсларини тадқиқ қилиш ёки қазиб олиш натижасида олинган мол-мулк, шу жумладан фойдадан фоиз олинадиган активлар ёки бундай активлардан олинган фойдага эгалик қилиш ҳуқуқини билдиради.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг фуқаролари худди шу шароитда, хусусан, резиденция жиҳатидан тортиладиган ёки тортилиши мумкин бўлган солиқ солиш ва у билан боғлиқ мажбуриятлардан кўра оғирроқ бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки у билан боғлиқ мажбуриятга тортилмайди. Ушбу қоида, 1-модданинг қоидаларидан қатъи назар, бир ёки ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасига ушбу бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиқ солиш мазкур бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг худди шундай фаолиятни амалга ошираётган корхоналарига солиқ солишдан кўра ноқулайроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни у ўзининг резидентларига уларнинг фуқаролик ҳолати ёки оилавий шароити асосида солиқ солиш мақсадида тақдим қиладиган бирор хусусий имтиёзлар, озод қилишлар ва чегирмаларни бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентларига тақдим этишга мажбурлайдиган деб талқин қилинмаслиги лозим.
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳоллардан ташқари, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар, роялти ва бошқа бадаллар бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадида, худди улар биринчи айтиб ўтилган Давлатнинг резидентига тўлангандаги каби шартларга мувофиқ чегирилади.
4. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг капитали бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки ундан кўп резидентларига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган корхоналари биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда мазкур давлатнинг шунга ўхшаш корхоналари тортиладиган ёки тортилиши мумкин бўлган солиқ солиш ва у билан боғлиқ мажбуриятлардан бошқача ёки оғирроқ бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки у билан боғлиқ мажбуриятга тортилмайди.
1. Агар шахс бир ёки ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳаракатлари унга мазкур Конвенциянинг қоидаларига мос бўлмаган солиқ солинишига олиб келмоқда ёки олиб келади, деб ҳисобласа, мазкур шахс, ушбу Давлатлар ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўзи резиденти бўлган Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органига ёки, агар унинг вазиятига 23-модданинг 1-банди амалда жорий бўлса, ўзи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига аризасини тақдим қилиши мумкин. Ушбу ариза мазкур Конвенциянинг қоидаларига мос келмайдиган солиқ солишга олиб келувчи ҳаракат тўғрисида биринчи билдириш кунидан эътиборан уч йил давомида тақдим қилиниши лозим.
1. Ваколатли орган, агар у эътирозни асосли деб ҳисобласа ва унинг ўзи қониқарли қарорга кела олмаса, мазкур Конвенцияга мос келмайдиган солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида, бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишув бўйича масалани ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ҳар бир эришилган келишув Аҳдлашувчи Давлатларнинг ички қонунчилигидаги бирор вақтинчалик ички чекловлардан қатъи назар, амалга оширилиши лозим.
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенцияни талқин қилиш ёки қўлланишида юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки шубҳаларни ўзаро келишув бўйича бартараф қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек, мазкур Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолларда икки ёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида бир-бири билан маслаҳатлашишлари мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар жиҳатидан келишувга эришиш мақсадида бир-бири билан бевосита алоқага киришишлари мумкин.
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенциянинг бажарилиши ёки маъмурий бошқариш ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга тааллуқли ички қонунчиликни қўллаш учун олдиндан муҳим бўлган маълумотни бундай солиқ солиш мазкур Конвенцияга зид бўлмаган даражада алмашадилар. Маълумот алмашиш 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай маълумот ушбу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган маълумот қанча махфий бўлса шунча махфий ҳисобланади ва фақат 1-бандда айтиб ўтилган солиқларга тааллуқли баҳолаш ёки тўплаш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёки апелляцияларни кўриб чиқиш билан, ҳамда барча юқорида қайд этилганларни назорат қилиш билан шуғулланган шахслар ёки органларга (шу жумладан судлар ва маъмурий органларга) билдирилади. Бундай шахслар ёки органлар ушбу маълумотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиши лозим. Улар ушбу маълумотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юкловчи сифатида талқин қилинмайди:
a) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид келувчи маъмурий тадбирлар ўтказиш;
b) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича ёки одатдаги маъмурий бошқарув жараёнида олиш мумкин бўлмаган маълумотни тақдим этиш;
c) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сирини ёхуд савдо жараёнини ошкор қилиши мумкин бўлган маълумотни ёки ошкор қилиниши давлат сиёсатига (ordre public) зид бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш;
4. Агар, маълумот бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳатто бундай маълумот ушбу бошқа Давлатга унинг солиқ мақсадлари учун талаб этилмаса ҳам, сўралган маълумотни олиш учун ўзининг маълумот тўплаш бўйича тадбирларидан фойдаланиши лозим. Олдинги гапда бўлган мажбурият 3-банднинг қоидалари билан чекланган, лекин бундай чеклашлар ҳеч қайси ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга фақат маълумотдан ички манфаатдорлик йўқлиги сабабли уни тақдим этишни рад қилиш учун рухсат берувчи сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
5. Ҳеч қайси ҳолатда 3-банднинг қоидалари банк, бошқа молия муассасаси, номинал эга ёхуд агент ёки ишончли вакил бўлган шахс маълумот эгаси бўлгани сабаблигина ёки маълумот шахснинг мулк ҳуқуқига тааллуқли бўлгани сабаблигина Аҳдлашувчи Давлатга маълумотни тақдим этишни рад қилиш учун рухсат берувчи сифатида талқин қилинмайди.
Мазкур Конвенциянинг ҳеч қайси қоидаси дипломатик агентлар ёки консуллик хизматчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари бўйича ёки махсус келишувларнинг қоидаларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат мазкур Конвенциянинг кучга кириши учун миллий қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган процедура якунлангани тўғрисида дипломатик каналлар орқали бошқасини хабардор қилади.
2. Мазкур Конвенция охирги бундай билдириш олинган кунда кучга киради ва шундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди:
(i) мазкур Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги календар йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромадга солинадиган манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
(ii) мазкур Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки мазкур санадан кейин олинадиган ҳар бир календар йили учун ундириладиган бошқа даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан.
(i) мазкур Конвенция кучга кирган йилдан кейинги календарь йилининг биринчи январи ёки биринчи январидан кейин ҳисоблаб чиқилган, исталган йил давомидаги даромад солиғи, универсал ижтимоий тўлов ҳамда капитал қиймати қўшимча ўсишига солиққа нисбатан;
(ii) мазкур Конвенция кучга кирган йилдан кейинги календар йилининг биринчи январи ёки биринчи январидан кейин бошланадиган, исталган молия йили давомидаги корпоратив солиққа нисбатан.
Мазкур Конвенциянинг амал қилиши Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан унинг тўхтатилгунга қадар кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенция кучга кирган санадан 5 йил ўтгандан сўнг бошланадиган ҳар бир календарь йили тугашидан камида олти ой олдин амал қилишни тўхтатиш тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабар бериш йўли билан Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
(i) манбада, билдириш хати берилган йилдан кейин келадиган календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин олинадиган даромаддан ундириладиган солиқларга нисбатан;
(ii) билдириш хати берилган йилдан кейин келадиган календар йилининг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин ҳар бир календар йили учун олинадиган бошқа даромад солиғи ва мол-мулк солиғига нисбатан;
(i) тўхтатиш тўғрисида билдириш хати берилган йилдан кейин келувчи календарь йилининг биринчи январидан бошлаб ёки биринчи январидан кейин исталган йил давомида ҳисоблаб чиқилган даромад солиғи, универсал ижтимоий тўлов ҳамда капитал қийматининг ортишидан олинадиган солиққа нисбатан;
(ii) тўхтатиш тўғрисида билдириш хати берилган йилдан кейин келадиган календар йилининг биринчи январида ёки биринчи январидан кейин бошланадиган ҳар бир молия йили давомида, корпоратив солиққа нисбатан.
Барчасини тасдиқлаш мақсадида, тегишли тарзда ваколатга эга бўлган қуйида қўл қўювчилар мазкур Конвенцияни имзоладилар.
Дублин шаҳрида 2012 йил 11 июлда ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда ҳар икки матн бир хил кучга эга.