LexUZ шарҳи
Ушбу протокол Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги 865-12-сонли «халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга киритилган тузатишларни ратификация қилиш тўғрисида»ги қарори билан ратификация қилинган.
а) қоидаларнинг юқоридаги айтиб ўтилган 91, 92 ва 93 моддаларидан қатъи назар,:
1) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош Ассамблеяси Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки у билан алоқада бўлган халқаро муассасаларга аъзолик ҳуқуқидан маҳрум қилишни тавсия этадиган давлат автоматик равишда халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг аъзоси бўлишни тўхтатади;
2) Бирлашган Миллатлар ташкилотининг аъзоларидан чиқариб юборилган давлат, агар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси аксинча тавсияни бекор қилиш тўғрисидаги актини тўлдирмаса, халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг аъзоси бўлишни автоматик равишда тўхтатади.
б) юқорида кўрсатилган банднинг (а) қоидаларига мувофиқ халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг аъзоси бўлишни тўхтатадиган Давлат Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланганидан кейин унинг илтимосига биноан ва кенгашнинг аксарият қисмини тасдиқлаш билан халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига қайта киритилиши мумкин.