1 Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади 22.02.2016
2 Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи мажбурият аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади 18.03.2015
3 Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади 03.08.2009