O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI | |
U № 0000000 | |
________________________________________________________________________________________________________ | |
________________________________________________________________________________________________________ | |
Tug'lgan yili va sanasi __________________________________________________ | |
Tug'ilgan joyi _______________________________________________________ | |
__________________________________________________________________ | |
200 _____ yilda _____________________________________________________ | |
__________________________________________________________________ | |
Umumiy o‘rta ta‘limning davlat ta‘lim standartlariga muvofiq belgilangan o‘quv fanlaridan bilimi quyidagicha baholandi: | |
O‘quv fanlari | Reiyting baholari |
Ona tili | _______________________________________ |
Adabiyot | _______________________________________ |
_________ tili | ______________________________________________________ |
Xorijiy til (_________) | _______________________________________ |
O‘zbekiston tarixi | _______________________________________ |
Jahon tarixi | _______________________________________ |
Davlat va huquq asoslari | _______________________________________ |
Iqtisodiy bilim asoslari | ______________________________________________________ |
Algebra | _______________________________________ |
Geometriya | _______________________________________ |
Informatika | _______________________________________ |
Fizika | _______________________________________ |
Kimyo | _______________________________________ |
Biologiya | ______________________________________________________ |
Geografiya | _______________________________________ |
Milliy istiqlol g‘oyasi va | _______________________________________ |
ma‘naviyat asoslari | _______________________________________ |
Chizmachilik | _______________________________________ |
Chizmachilik | _______________________________________ |
Musiqa madaniyati | ______________________________________________________ |
Mehnat | _______________________________________ |
Jismoniy tarbiya | _______________________________________ |
_________________________ | _______________________________________ |
_________________________ | _______________________________________ |
Fakultativ kurslar | _______________________________________ |
_________________________ | _______________________________________ |
| _____________________________________________ (familiyasi) |
O‘quv ishlari bo‘уicha | _____________________________________________ (familiyasi) |
Sinf rahbari __________ | _______________________________ (familiyasi) |
Qayd qilingan raqami _____ | |
200___ yil ______________ da berildi. | |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.06.2003 йилдаги 235-сон
Кучга кириш санаси
02.06.2003
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сонли «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Қонунни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги шаҳодатнома бланкаларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чоп этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни, ушбу мақсадларга 2003 йил бюджетида режалаштирилган маблағлар доирасида, белгиланган тартибда ажратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Умумий ўрта таълим муассасаларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома 100х145 мм ўлчовда, вертикал жойлашган, муқоваси тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатноманики — тўқ кизил) рангда бўлади. Муқованинг юқори қисмига ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», қуйи қисмига «SHAHODATNOMA» сўзлари, аъло даражали шаҳодатномада эса «SHAHODATNOMA» сўзидан аввал «A‘LO DARAJALI» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири олтин зар қоғозда, иссиқ босма усули билан туширилади.
Шаҳодатноманинг ички қисми қалин қоғозга офсет босма усулида икки рангда: матн қисми қора ва тасвирий элементлар ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада олтин) рангда босилади.
Шаҳодатноманинг чап варағининг юқори қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI SHAHODATNOMA» сўзлари ёзилади.
Шаҳодатноманинг чап варағи пастида ва ўнг варағи юқорисида ўқув режасидаги фанлар ва улардан олинган баҳолар (рейтинг баллари) ҳамда факультатив курслар кўрсатилади.
2. Қоғоз ультрабинафша нурларда кўринадиган кўк ва қизил рангли толалардан ҳамда ҳар тарафга тартибсиз тарзда жойлашган кўринмас кўк ва оч яшил ранглардан иборат толаларни ўзида мужассам этади.
3. Икки қатламдан иборат фонли тўр ингичка чизиқли нақшдан иборат бўлиб, у нусха кўчиришга қарши муҳофаза сифатида хизмат қилади.
4. Асосий фонли тўрдаги расм турли катталикда ва нотўғри шаклли доирачалардан, майда элементли расмдан иборат. Шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағи марказида диаметри 48 мм. бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада — олтин) рангда босилган. Қуйи қисмида, расм, шу рангларда, қалинлиги бир хил бўлган турли бурчакларга эгилган «хоч» деб аталувчи чизиқларга ўтади. Улар туташ ички икки бетга ва ундан атрофига нафис нақш бўлиб ўтади.
5. Қўшимча фон тўри «товланиш» усулида, яъни расмнинг чизиқларини бузмаган ҳолда, бир рангдан иккинчи рангга равон тарзда ўтади.
6. Ультрабинафша рангларда кўринадиган, аммо оддий кўришда кўринмайдиган «Хумо» қушининг тасвири ички қисмнинг чап ва ўнг варағида жойлашган.
7. Кўп маротаба катталаштирилганда кўринадиган микроматн шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағида жойлашган бўлиб, у узлуксиз қайтариладиган «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI SHAHODATNOMA», аъло даражали шаҳодатномада эса «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI A‘LO DARAJALI SHAHODATNOMA» сўзларидан иборат.
8. Етти хонали серия рақами флюоресцент бўёғида босилган бўлиб, бланка ички қисмининг чап варағида ультрабинафша нурлари остида яшил рангда товланиб кўринади.
1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома давлат намунасидаги ҳужжат бўлиб, у ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
2. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида низом асосида ишлаб чиқилган ва у умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларни тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш ва битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.
3. Шаҳодатнома бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари ҳамда тасарруфида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг ёзма буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан, муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.
4. Шаҳодатнома бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида шаҳодатнома бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш бўйича масъул шахслар белгиланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
Шаҳодатнома бланкаларини олиш ва тарқатишга буйруқ билан тайинланган масъул ходимлардан бошқа шахсларни жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Масъул шахслар вақтинчалик бўлмаган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда шаҳодатнома бланкалари айнан шу мақсадда тузилган комиссия аъзолари томонидан имзоланган далолатнома бўйича ушбу вазифаларни вақтинчалик бажараётган шахсларга берилади.
6. Шаҳодатномалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан олади.
7. Халқ таълими бошқарув идоралари ҳамда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларига юбориладиган шаҳодатномалар сони давлат статистика ҳисоботи асосида белгиланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари шаҳодатнома бланкаларини олганларидан сўнг уларнинг сонини ва тартиб рақамларини юк хати бўйича текширади. Текшириш якунига кўра шаҳодатнома бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома халқ таълими бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири) ва шаҳодатномаларни сақлаш учун масъул шахслар томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 5 кундан кечикмай жўнатилади.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига келган шаҳодатномалар назорат ва тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва қўриқланадиган хонадаги сейф (пўлат шкаф)да сақланади.
10. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни олгани тўғрисидаги далолатномани бевосита Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
11. Шаҳодатномалар тарқатилгани ҳақидаги ҳисобот ҳамда уларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарини Халқ таълими вазирлигининг мазкур масала билан шуғулланадиган ходими текширувдан ўтказади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари шаҳодатномаларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлими вакилларига ишончнома асосида беради.
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимларига бериладиган расмий давлат ҳужжатлари сони IX синфлар бўйича якуний аттестацияга қўйилган ўқувчилар сони асосида белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
13. Таълим муассасалари директорлари ўқувчиларнинг якуний аттестацияси натижаларига кўра тузилган баҳолар ведомостларини ва педагогик кенгашнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани бериш ҳақидаги қароридан кўчирмани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига топшириши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
14. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларидан шаҳодатномаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари олишади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.
Директорларга шаҳодатнома бланкаларини бериш таълим муассасаси педагогик кенгашининг IX-синф ўқувчиларини якуний аттестацияга қўйиш ҳақидаги қароридан кўчирма, VIII, IX синф журналлари асосида амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
15. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир таълим муассасасига берилаётган шаҳодатнома бланкаларининг сони ва уларнинг тартиб рақамларини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишнинг қайд қилиш дафтарида қайд этилишини қатъий назоратга оладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
16. Умумий ўрта таълим дастури бўйича якуний аттестация тугагандан сўнг, педагогика кенгаши қарори асосида мактабни битирган барча IХ синф ўқувчилари учун шаҳодатномалар тўлдирилади.
18. Шаҳодатнома қора туш билан ўзбек тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда), чиройли, аниқ қилиб тўлдирилади. Битирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага асосан аниқ қилиб ёзилади. Таълим муассасасининг номи, тартиб рақами ва жойлашган ҳудуди ҳам тўлиқ ёзилади.
19. Шаҳодатнома директор, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбари имзоси ҳамда таълим муассасаси муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади. Гербли муҳри бўлмаган шаҳодатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
20. Шаҳодатномага VIII, IХ синф ўқув режаларида кўрсатилган ўқув фанлари бўйича баҳолар қўйилади. Ўқув фанлари бўйича (ўқувчиларнинг билим даражасини назорат қилишнинг рейтинг тизими бўйича иш олиб бораётган ўқув муассасаларида) баҳолар рақам билан, қавс ичида сўз билан—5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), синов тизимида киритилган айрим фанлар бўйича «синовдан ўтди» деб белгиланади ҳамда «Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташҳис маркази тавсиянома»си илова қилинади.
Жисмоний тарбия ёки меҳнат таълими фанлари бўйича озод этилганлар учун «озод этилган» сўзлари ёзилади.
Таълим муассасаси ихтиёридаги соатлар ҳисобидан фанларни ўрганган битирувчиларнинг шаҳодатномаларига баҳосиз тегишли ёзув акс эттирилади.
21. Имтиҳонларни экстернат тартибида топширган шахслар шаҳодатномаларининг юқориги ўнг бурчагига «экстерн» деб ёзилади.
22. Шаҳодатномадаги ёзувларни ўчириб, қайта тўғрилашга ёки бирор устуннинг тўлдирилмай қолишига йўл қўйилмайди.
23. Шаҳодатномаларнинг тўғри тўлдирилиши, баҳоларнинг ҳаққоний қўйилиши ва «Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташҳис маркази тавсиянома»сини шаҳодатноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилиниши бўйича жавобгарлик шахсан таълим муассасаси директорига юкланади.
24. Шаҳодатномани тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади ва бу ҳақдаги буйруқдан кўчирма ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар асосида бузилган бланкалар ўрнига янги нусхалар Халқ таълими вазирлигидан олинади. Бу бланкалар шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади. «Асос» устунига «бузилган бланкалар ўрнига» деб ёзиб қўйилади.
Бузилган шаҳодатномаларнинг тартиб рақамлари қирқиб олинади ва алоҳида қоғозга ёпиштирилиб, далолатноманинг асл нусхасига илова қилинган ҳолда сақланади.
25. Бузилган шаҳодатномалар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида камида 3 кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Комиссия таркибига туман(шаҳар) халқ таълими мудирининг ўринбосари киритилиши шарт.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
Комиссия бузилган шаҳодатномаларнинг йўқ қилинганлиги ҳақида 2 нусхада далолатнома тузади ва унда йўқ қилинган ҳужжатнинг номи, сони ва тартиб рақамлари кўрсатилади. Далолатнома барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва таълимни бошқариш идораси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Далолатноманинг иккинчи нусхаси ва иловасининг нусхаси маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига, улар томонидан эса умумлаштирилган ҳолда Халқ таълими вазирлигига юборилади.
Шаҳодатномаларни тантанали топшириш маросими битирувчиларда Ватани, халқи, таълим муассасаси билан фахрланиш туйғулари ва улар билан ғурурланиш ҳисларини шакллантирадиган сценарий асосида ўтказилади.
Тантанали маросим таълим муассасаларининг махсус ажратилган жойларида расмий маросимларга қўйиладиган талаблар асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижроси билан бошланади.
Маросимга ота-оналар, олимлар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар ҳамда маҳалла, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳомий ташкилотларнинг вакиллари таклиф қилинади.
Аъло даражали шаҳодатнома олган ўқувчиларнинг фото суратлари таълим муассасасининг «Бизнинг фахримиз» китобида қайд этилади ва тантанали маросимда расмий эълон қилинади.
Таълим муассасасининг энг ҳурматли ёки бутун умрини ёшларнинг таълим ва тарбиясига бағишлаган кекса ўқитувчиси битирувчиларга «Оқ йўл» тилайди.
27. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган шаҳодатномалар, уларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарида (сейфда) сақланади. Таълим муассасаси директори ўзгарган тақдирда барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.
28. Битирувчига умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома таълим муассасаси педагогик кенгашнинг қарори билан, аъло даражали шаҳодатнома эса педагогик кенгашнинг қарорига биноан тавсия этилган ўқувчиларга халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари буйруғига асосан берилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
29. Ҳар бир битирувчи умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани бевосита таълим муассасасидан олади. Экстернат тартибида умумий ўрта таълим дастури бўйича аттестациядан ўтган шахсларга шаҳодатномалар бериш экстернат тартибида имтиҳон олиш ҳуқуқи берилган таълим муассасаси директорлари томонидан амалга оширилади.
30. Битирувчилар шаҳодатномани олгани ҳақида шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарига имзо қўяди.
31. Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади ва айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Дафтардаги барча ёзувлар таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбари имзолари ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтари бошқарув идораларининг масъул ходимлари томонидан текширувдан ўтказилади.
32. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган шаҳодатномалар битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда таълим муассасасида сақланади.
Берилмай қолган тўлдирилган шаҳодатномалар бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг тартиб рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.
33. Тўлдирилмаган шаҳодатномалар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига бир кун давомида қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган шаҳодатномаларни таълим муассасаларида сақлаш қатъиян тақиқланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
34. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларнинг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда таълим муассасаси директори бу ҳақда дарҳол халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига ва ички ишлар органларига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг тартиб рақами кўрсатилиб, йўқолиш юз берган вазиятлар аниқ баён қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
35. Таълим муассасалари раҳбарлари халқ таълими бошқарув идораларига битирувчиларга топширилган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномалар бўйича мунтазам равишда ҳисобот бериб борадилар.
36. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари шаҳодатномаларнинг топширилиши бўйича ҳар йили 1 октябрга қадар ҳисоботлар тузади ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига 5 октябрга қадар етказади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
37. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шаҳодатномаларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда 10 октябрга қадар Халқ таълими вазирлигига юборади.
38. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни топшириш бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда ҳар йили 10 октябрга қадар бевосита Халқ таълими вазирлигига юборади.
39. Умумий ўрта таълим муассасаларини битириш шаҳодатномаларини йўқотган, бузган ёки фамилиясини ўзгартирган шахсларга ҳужжат дубликати берилади.
шаҳодатномани йўқотган, ўқувчи томонидан бузилган ёки фамилияси ўзгарган шахслар умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган мактаб маъмуриятига йўқотиш, бузиш ёки фамилияси ўзгариши ҳолати тўлиқ баён этилган ёзма ариза берадилар. Аризага ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида бир ой олдин газетада чоп этилган эълон илова қилинади (эълонда йўқолган шаҳодатноманинг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилиши шарт);
аризачи мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда директор дубликат бериш масаласини педагогик кенгашга кўриб чиқиш учун киритади;
педагогик кенгаш дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилади (қарорда йўқолган шаҳодатноманинг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилади);
кенгаш қарори халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига юборилади ва унинг асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига дубликат олиш учун буюртманома тайёрлайди;
(40-банд бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг буюртманомалари асосида шаҳодатнома бланкаларини беради;
шаҳодатнома дубликати мазкур Низомнинг III бўлимида кўрсатилган қоидаларга асосан тўлдирилади ва юқориги ўнг бурчагига қора туш билан «дубликат» деб ёзилади;
дубликат умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади. Дафтарнинг «олганлиги ҳақида имзо» устунига «йўқолган асл нусха ўрнига ...№.., ..»..да берилган ҳамда «баҳолар учун асл нусха берилган устунга қаралсин» деб ёзилади, асл нусха берилганлиги ҳақидаги қаторда «...№...» даги дубликат берилганлиги ёзилади ҳамда дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади;
мактаб томонидан тўлдирилган дубликат халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилгандан сўнг аризачига топширилади.
(40-банд тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)