ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Баҳо |
Ўқув-методик фаолияти (40 балл) | ||
1. | Ўқитувчилик фаолияти (20 балл): | |
1.1. | Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича) | |
1.2. | Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича) | |
1.3. | Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар ва илмий грантлардаги иштироки | |
2. | Методик ишлар (20 балл): | |
2.1. | Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони | |
2.2. | Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш | |
2.3. | Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усуллари қўлланилиши даражаси | |
Тарбиявий фаолияти (20 балл) | ||
3. | Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабилар | |
4. | Талабаларнинг академик гуруҳларида кураторлик | |
5. | Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки | |
6. | Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташқари ишлар | |
Илмий фаолияти (30 балл) | ||
7. | Илмий конференциялар ишида иштирок этиш | |
8. | Илмий нашрларда (шу жумладан хорижий илмий нашрларда) материаллар, монографиялар эълон қилиш | |
9. | Халқаро, илмий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш | |
10. | Патентлар ва ихтиролар сони | |
11. | Катта илмий ходимлар — изланувчиларнинг диссертация тадқиқотларига илмий раҳбарлик қилиш | |
12. | Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориш | |
Олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши (10 балл) | ||
13. | Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этиш (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этиш) | |
14. | Хорижий олий таълим муассасалари билан айирбошлаш дастурларида иштирок этиш ва уларни ташкил этиш | |
15. | Янги йўналишни, янги кафедрани, лабораторияни очиш ишида, Ахборот-ресурс марказининг электрон базасини тўлдиришда иштирок этиш | |
Шахсий фазилатлари (10 балл) | ||
16. | Илмий даража ва илмий унвон | |
17. | Малака ошириш курсларидан ўтиш | |
18. | Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш | |
19. | Хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиш | |
ЖАМИ (энг кўп балл — 110) |