Аҳоли ва халқ хўжалигининг бозор иқтисодиёти шароитларида замонавий техника-технология воситаларига асосланган узлуксиз телекоммуникация алоқаларига бўлган сифат жиҳатдан ўсган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Умумдавлат телекоммуникация алоқалари тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасини, унда биринчи галдаги вазифалар сифатида 1997 йилгача Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳарлараро ва 400 минг номерли янги авлод шаҳар телефон станцияларини ишга туширишни, 1995 — 1997 йилларда республикада толали-оптик алоқа кабелларини, узатиш ва коммутация қилишнинг рақамли тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни, Ўзбекистон умумдавлат телекоммуникация тармоқларини хорижий компаниялар ва молия ташкилотлари капиталларини танлов асосида жалб қилиб акционерлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тармоқни модернизация қилиш ва ривожлантиришни маблағ билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Алоқа вазирлигининг 2 млн. сўм устав фондига эга бўлган Республика акционерлик-тижорат банки — «Алоқабанк» ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирсин.
«Алоқабанк»нинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Алоқабанк»ни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатишга оид масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам берсин.
«Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» «Алоқабанк» ка активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ белгиланган тартибда берсинлар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 2-модда)
3. Ўзбекистон ҳудудида Транс-Осиё-Европа толали-оптик алоқа линияси (Шанхай-Франкфурт) қурилишига муҳим аҳамият бериб, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари техник-иқтисодий асослашларга мувофиқ ер майдонлари ажратиш, лойиҳалаш, мазкур линияни қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари умумдавлат алоқа тармоқлари техник воситалари асосида тармоқ ахборот тармоқларини яратишни Алоқа вазирлигининг техник шартлари бўйича маълумотларни узатиш умумреспублика тармоғини модернизация қилиш ишларини маблағ билан таъминлашда албатта иштирок этган ҳолда амалга оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Алоқа вазирлиги ҳузуридаги 15361-сон ҳарбий қисмнинг муддатли хизматдаги шахсий таркибини, асосан, алоқа тармоғидан ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳисобидан бутлашни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.