LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва стандарт талаблари ҳамда ИКАО тавсия қилган халқаро фуқаро авиацияси амалиётига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги йўриқнома* тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг ўн кун ичида кўпайтирилиб, барча авиакомпаниялар ва мансабдор шахсларга тарқатилиши таъминлансин.
3. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг ўн кун ўтгач, амалга киритилсин.
4. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.