LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополияси хўжалик юритувчи субъектларининг тарифлари давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматлари рўйхатини республика ва минтақавий (маҳаллий) даражаларда табиий монополиялар субъектларини давлат томонидан тартибга солиш органлари билан келишган ҳолда белгилайди;
почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополия хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматларига республика даражасидаги тарифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди»;
ушбу банднинг ўн еттинчи—ўттиз иккинчи хатбошлари тегишлича ўн саккизинчи—ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.