LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва банкдан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинган ҳолларда банкларни тугатиш тартибини белгилаб беради.
Мазкур Низом суднинг банкни банкрот деб тан олиниши тўғрисидаги қарорига кўра тугатилиши ҳолларига тааллуқли эмас.
банкни тугатиш — бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий ворислик тартибида ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтмаган ҳолда банк фаолиятини тугатиш;
тугатувчи ёки тугатиш комиссияси (кейинги ўринларда тугатувчи) Марказий банк билан келишилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланади.
Тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ва унинг банк жойлашган манзил бўйича ҳудудий Бош бошқармаси мутахассислари киритилиши мумкин.
1.2. Банклар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида кўзда тутилган асослар ва тартиб бўйича, банк қонунчилиги ва мазкур Низом билан белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тугатилади.
Тугатиш жараёнининг мақсади банк омонатчилари ва кредиторлари талабларини тезлик билан қондиришдан иборат.
1.3. Банк ихтиёрий ёки мажбурий равишда тугатилиши мумкин (Марказий банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинганида).
Лицензия чиқариб олинганлиги ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
б) Марказий банк рухсати мавжуд бўлган ҳолда акциядорлар ёки муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори.
1.5. Банк тугатилганда, унга берилган банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинади.
1.6. Банкни тугатиш жараёни Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошланган деб ҳисобланади. Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради.
Қарор у қабул қилинган куни банк раҳбариятига (мазкур қарорни олганлиги тўғрисида) имзо қўйдирилган ҳолда топширилади.
1.7. Банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, Марказий банк Банкларни рўйхатга олиш Давлат китобига банкда тугатиш жараёни кетаётганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
1.8. Тугатувчи банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган кундан сўнг икки ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мажбурий захиралар жамғармасида депозитга ўтказилган дебиторлик қарзлари ва маблағларни олиш чораларини кўради. Кўрсатилган маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.
Тугатилаётган банкнинг Марказий банк мажбурий захиралар ҳисобварағида ҳисобда турган маблағлари тугатувчи томонидан банкни тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги тасдиқнома тақдим этилганидан сўнг уч кунлик муддатда тугатилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси ҳузуридаги Ҳисоб-китоб-касса марказида очиладиган банкнинг тугатиш ҳисобварағига қайтарилади.
1.9. Марказий банк Бошқарувининг лицензияни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб банкни тугатиш жараёни якунланишига қадар қуйидаги чеклашлар белгиланади:
а) акциядорлар умумий йиғилиши, бошқа органлар ва банк мансабдор шахсларининг ваколатлари, жумладан мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни сўндириш бўйича ваколатлари, шунингдек уларнинг банкни бошқариш ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади. Бунда акциядорлар умумий йиғилишининг тугатувчининг ҳисоботларини маслаҳатли тарзда муҳокама қилиш, тугатиш балансини тасдиқлаш ҳамда тугатувчини тайинлаш ва қайта тайинлаш ҳуқуқлари сақланиб қолади;
б) тугатилаётган банк номидан ёки унинг ҳисобидан амалга оширилган ҳаракатлар улар фақат ликвидатор томонидан бажарилган ҳолдагина юридик кучга эга бўлиши мумкин;
г) тугатилаётган банкнинг мажбуриятлари, жумладан банк омонатлари ва/ёки банк ҳисобварақларига оид шартномалар бўйича фоизларни, шунингдек неустойкаларни ҳисоблаш тугатилади;
д) тугатилаётган банк иштирокида судда кўрилаётган мулкий хусусиятга эга бўлган тортишувлар агар уларга доир қабул қилинган қарорлар қонуний кучга киритилмаган бўлса тўхтатилади;
е) банкка тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат ликвидатор номига билдирилиши ҳамда мазкур низом ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
ж) тугатиш жараёни бошлангунга қадар суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган банкка нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатиш комиссиясига топширилади.
1.11. Марказий банк банкни тугатиш жараёнини назорат қилиб туриши шарт. Ушбу мақсадларда Марказий банк мунтазам равишда банк активларини баҳолаш, бу активларни тугатиш ва даромадларни тақсимлаш тўғрисида ҳисоботлар олиб туради.
1.13. Ликвидатор, экспертлар ва тугатиш жараёнида банд бўлган бошқа шахслар фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари ликвидатор томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган тугатиш режасида қайд этилади.
1.14. Банкни тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар мазкур банк ҳисобидан амалга оширилади. Банкларни тугатишга доир харажатларни Марказий банк томонидан молиявий таъминлашга йўл қўйилмайди.
Тугатилаётган банк мажбуриятларига доир ҳисоб-китобларни бажаришда тугатиш билан боғлиқ харажатлар навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
1.15. Ликвидатор ёки тугатиш комиссияси аъзолари томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда, Марказий банк бошқа ликвидатор ёки тугатиш комиссияси аъзоларини тайинлашни талаб қилишга ҳақли.
1.16. Банк тугатилгунига қадар у Марказий банк назорати остида бўлади ва Марказий банк уни текшириб туриш ҳуқуқига эгадир.
1.17. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатилишини рад этиши, шунингдек банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
2.1. Банкни ихтиёрий равишда тугатиш кредиторлар ва омонатчилар олдида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш имкониятига эга бўлган банк акциядорлари (иштирокчилари) умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
2.3.4. Марказий банкнинг ихтиёрий тугатиш учун рухсатномасини олганидан сўнг тугатувчи оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг корпоратив веб-сайтида банк тугатилаётганлиги, жумладан унинг кредиторлари томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида эълон бериши лозим. Тугатувчи шунингдек қимматли қоғозлар бозорида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ маълумотларни белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт.
2.3.5. Талаб қилинаётган барча чоралар бажарилгач, тугатиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаганидан сўнг 7 кун ичида Марказий банкка ҳисобот ва тугатиш балансини тақдим этиши лозим.
3.1. Банкни мажбурий тарзда тугатиш Марказий банкнинг банк лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги қарорига асосан амалга оширилади.
3.2. Марказий банкнинг лицензияни қайтариб олиш тўғрисидаги қарорига асосан банкни мажбурий равишда тугатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
д) қонунчиликка ҳамда омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солувчи лицензия шартларига зид бўлган банк операцияларининг амалга оширилиши;
е) лицензия берилган вақтдан бошлаб бир йилдан ортиқ муддатда банк операцияларини бажаришни кечиктириш;
з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шуъба банкни ташкил этган хорижий давлат банкининг лицензияси чақириб олиниши;
и) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши.
Мазкур Низом мақсадларида банк томонидан йўл қўйилган омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солувчи тартиббузарликларга қуйидагилар киради:
г) банк томонидан ҳужжатлар ёки ёзишмаларнинг Марказий банк инспекторларидан яширилиши ёки банк назорати хизматига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортилиши.
банк капиталининг етарлилик коэффициенти даражаси Марказий банк белгилаган ушбу иқтисодий меъёрнинг 75 фоизидан кам бўлиши;
банк кетма-кет келувчи ҳар уч чоракда банк регулятив капиталининг 10 фоизидан ёки вақтдан қатъи назар регулятив капиталнинг 50 фоизидан ортиқ миқдорда потенциал зарар кўриши ёки кўриши мумкин эканлиги;
бошқа ҳоллар омонатчилар ва кредиторларнинг банкка ишониб топширган маблағлари бутлигига реал хавф солса.
4.2. Ликвидатор тайинланган вақтдан бошлаб ва Марказий банк билан келишилган ҳолда унинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
в) кредиторлар талабларини энг юқори равишда қондирилишини таъминловчи нархда банк активларини сотиш;
г) ҳар уч ойда камида бир марта тугатиш жараёни, жумладан, сотилаётган активлар тўғрисидаги маълумотларни батафсил акс эттирадиган мунтазам ҳисоботларни тузиш ҳамда бу ҳисоботларни Марказий банкка тақдим этиш.
4.3. Ликвидатор ноқонуний ёки атайин нотўғри қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида банкка келтирилган зарар учун жавобгардир.
4.4. Ликвидатор тугатиш билан боғлиқ меъёрдаги операция таваккалчилиги тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.
а) банк активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда мулк эгаси ва банк бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;
б) банк номидан тугатиш ишлари ва банк фаолиятини якунлаш мақсадларига мувофиқ банк раҳбарияти вазифаларини бажариш;
г) банк ҳужжатлари ва мулки, шунингдек гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулк бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
д) тугатиш жараёнини амалга ошириш учун мустақил мутахассислар таркибидан ходимларни, шунингдек ўз хоҳишига кўра банк ходимларини (қоровуллардан тортиб малакали маслаҳатчиларгача) шартнома асосида ёллаш. Банк кредиторлари бу жараёнга ходимлар сифатида жалб этилиши мумкин эмас;
е) тугатилаётган банкнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
з) омонатчилар ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етишмаса тугатувчи банк мулкини сотиш ҳуқуқига эга;
и) банк номидан талаблар қўйиш, банк кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.
4.6. Ликвидатор тайинлангунга қадар охирги уч ой давомида кредиторларнинг бирига ёки банк билан алоқадор исталган шахсга имтиёз бериш мақсадида амалга оширилган тўловлар ва бошқа актив операциялар ликвидатор томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, омонатларни олиш, иш ҳақига доир оддий тўловлар ёки бошқа мукофотлар бундан мустасно. Бу ҳолда тугатувчи амалга оширилган тўлов ёки банкнинг бошқа актив операциялари ҳақиқий эмас деб тан олиниши тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилади.
5.1. Келиб тушаётган барча депозитлар ва гаров хатлари ижро этилмай, банк тугатилаётгани ҳақидаги хабарнома билан жўнатувчига қайтарилиши шарт.
Тугатиш жараёни бошлангач, тугатувчи банк мулкини инвентарлашни ташкил этиши ва оралиқ балансни тузиши шарт.
5.2. Марказий банк томонидан банкни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб тугатувчи банк активлари устидан жисмоний назоратни таъминлаши шарт. Бу қуйидагиларни англатади:
а) хавфсизлик хизмати, милиция органлари ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда банк бинолари ва жиҳозлари бутлигини таъминлаш;
б) қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан, нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва санъат асарларини тугатувчининг ихтиёрига ўтиши;
5.3. Фирибгарлик ёки жиноий фаолият тўғрисида шубҳа туғдираётган ҳоллар (айниқса чет эл валютаси ҳисобварақларида) аниқланса, ликвидатор зарур чоралар кўриш учун бу ҳақда зудлик билан Марказий банкка тегишли чора кўриш учун маълум қилиши зарур.
5.4. Банкнинг барча ишлари ниҳоясига етказилиши, жумладан банкнинг тугатиш жараёни бошлангунга қадар ссудаларни қоплаш учун олинган маблағлар ва ҳаракатсиз депозитлар, ёрдамчи ва бош дафтарларга киритилиши шарт.
5.6. Ликвидатор Марказий банкнинг банк жойлашган ердаги ҳисоб-китоб-касса марказида «X банки тугатилмоқда» деган махсус тугатиш ҳисобварағини очади. Чет эл валютаси улар учун мўлжалланган алоҳида тугатиш ҳисобварақларида сақланиши зарур. Банк ресурслари ушбу ҳисобварақларга ўтказилади. Фақат ликвидатор тугатиш ҳисобварақларидан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқига эга.
5.8. Ликвидатор банкнинг вакиллик ҳисобварақлари, айниқса чет эл банкларидаги ҳисобварақлар устидан алоҳида назорат ўрнатиши зарур. Ликвидатор банк маблағлари сақланаётган барча республика ва чет эл молия муассасаларига банк тугатилаётгани ҳамда уларнинг маблағларини ўтказиш фақат ликвидаторнинг рухсати билангина амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар бериши керак. Бундай хабарлар шошилинч равишда берилиши лозим. Ёзма хабарларни жўнатишдан олдин уларни олувчиларга бу ҳақда телефон орқали маълум қилиш керак. Агарда банк филиаллари ёки чет эл ҳисоб рақамларида маблағлар мавжуд бўлса, уларни телеграф орқали «X банк тугатилмоқда» — тугатиш ҳисобварағига ўтказиш лозим.
6.1. Ликвидатор активларни текшириб, зарур бўлган билдиришномаларни жўнатгач, қуйидагилар асосида тугатиш ҳисоботини тайёрлаши лозим:
7.2. Миллий ва чет эл валюталаридаги банкнотлар, тангалар ва банк вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.
7.4. Банк кредитлари портфели берилган кредитларни учинчи томонга сотиш ёки бу қарзлар бўйича маблағларни олиш имконини берадиган бошқа йўл билан тугатилади.
7.5. «Стандарт кредитлар» сифатида тавсифланган кредитлар бозор нархида сотилиши керак. «Стандарт кредитлар» сифатида тавсифланган кредитлар ўз номинал қийматидан паст нархда сотилганда тугатувчи тугатиш тўғрисидаги ҳисоботда ушбу нархларни асослашга мажбур. Бунда кредитнинг номинал қиймати у сотилган санага қараб белгиланади ва кредитнинг сўндирилмаган қисми, шунингдек у бўйича ҳисобланган ва олинмаган фоизлар суммасидан таркиб топади.
7.6.1. Ссуда қиймати унинг номинал қийматига тенглаштирилади. Бундай қарзларни одатда банклар ва бошқа молия компаниялари харид қилади.
7.6.2. Муаммоли қарзларни сотиш учун якка тартибдаги харидорларга шартнома бўйича сотиш, танлаб олинган қатнашчилар гуруҳи ўртасида хусусий рақобат савдолари, шунингдек кимошди савдолари каби усуллардан фойдаланилади.
7.6.3. Қарзларни бошқа харидорларга сотиш имконияти бўлмаган ҳолларда уларни қарздорнинг ўзига номинал қийматидан кам баҳода сотиш мумкин. Ликвидатор ҳар бир шундай ҳолни тугатиш ҳисоботида асослаб бериши шарт.
7.6.4. Муаммоли кредитларни сотиш имкони бўлмаса ликвидатор гаровга қўйилган мулкни сотиш чорасини кўради ёки қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади.
7.8. Номолиявий активлар ликвидатор томонидан баҳоловчи ташкилот иштирокида баҳоланади. Тугатувчи номолиявий активлар нархига таъсир этувчи барча ахборот ва омилларни ўрганади ва шулар асосида тахминий сотув нархини белгилайди. Бинолар, иншоотлар ва транспорт воситалари кўчмас мулкни баҳолашга доир белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади.
7.9. Номолиявий активлар баҳоланганидан кейин тугатувчи потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ёки қонунчилик ва мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолларда банк мулкини сотади.
7.10. Харидорлар билан музокаралар давомида сотилаётган номолиявий активларнинг дастлабки нархи ўзгариши мумкин. Агарда актив ҳисоб-китоб қийматидан анча паст нархда сотилса, ликвидатор ушбу ҳол рўй бериши сабабларини ҳужжатлаштириши шарт. Кўрсатилган ҳужжатлар ҳисоботда акс эттирилади ва унга илова қилинади.
8.1. Лавозимга тайинланганидан кейин икки иш куни мобайнида тугатувчи оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг корпоратив веб-сайтида банк тугатилганлиги, жумладан унинг кредиторлари томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида эълон бериши лозим. Талабларни тақдим этиш муддати банк тугатилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган санадан бошлаб 2 ойни ташкил этади, ушбу муддат тугаганидан кейин тугатувчи томонидан талаблар қабул қилинмайди.
Тугатувчи шунингдек қимматли қоғозлар бозорида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ маълумотларни белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт.
8.2. Ликвидатор банкни тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча кредиторлар ва омонатчиларни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда тугатувчи хабарномада уларнинг шахсий ҳисобварақларида қайд этилган қарз ёки омонат миқдорини кўрсатади.
8.3. Хабарномада ликвидатор даъволарни бериш муддатини маълум қилади. Ушбу муддат тугагач, даъволар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
8.4. Кредиторлар ва тугатилаётган банкнинг ўзаро мажбуриятлари мавжуд бўлса, улар ўзаро қопланишига йўл қўйилади.
автоматик равишда ўзаро қоплашга йўл қўйилмайди, томонлар бир-бирига ариза билан мурожаат қилишлари шарт;
турли валюталардаги мажбуриятларнинг ўзаро қопланиши Марказий банкнинг уни бажариш кунидаги айирбошлаш курси бўйича амалга оширилади;
банкка алоқадор шахслар банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, уларга банкнинг бошқа қарздорларига қўйилаётган талаблар қўйилади;
акциядорнинг акциядорлик капиталини тўлашга доир банк олдидаги мажбуриятлари банкнинг ушбу акциядор олдидаги бошқа мажбуриятлари билан қопланиши мумкин эмас.
8.6. Банк тугатилаётганда унинг кредиторлари талаблари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қондирилади.
Жисмоний шахс бўлган омонатчилар тугатишдан келиб тушган тушумлар ҳисобига ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.
8.7. Тугатилаётган банкнинг мулки бир навбатдаги барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, мавжуд маблағлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ кредиторлар ўртасида тақсимланади.
8.9. Ликвидатор кредиторлар томонидан талабларни билдириш муддати тугаганидан сўнг кредиторлар талабларини қондиришга доир қуйидаги чораларни кўриши лозим:
8.10. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида уларнинг манзилига ёзма тарзда хабарнома жўнатилади.
8.11. Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда у ликвидаторга нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
8.12. Тугатилаётган банкнинг пул маблағлари кредиторлар талабларини қондириш учун мавжуд бўлмаса, тугатиш комиссияси суд қарорлари ижроси учун белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали банк мулкини сотади.
8.13. Тугатилаётган банкнинг мулки етарли бўлмаганлиги туфайли кредиторнинг қондирилмаган талаблари тўланган ҳисобланади.
Шунингдек кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган бўлса, тугатувчи томонидан тан олинмаган ҳамда суд қарори билан кредиторнинг талаблари қондирилиши рад этилган талаблар тўланган ҳисобланади.
8.14. Кредиторлар талаблари қондирилганидан сўнг қолган банк мулки қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимлаш учун банк акциядорларига берилади.
9.1. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг ликвидатор бажарилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳисоботни ва тугатиш балансини тузади.
акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни тугатиш тўғрисидаги баённомаси (ихтиёрий равишда тугатилганда);
банк электрон базасидаги ҳужжатлар ва маълумотларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
9.3. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, банкни Банкларни рўйхатга олиш Давлат китобидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
9.4. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат статистикаси органларига банк тугатилганлиги тўғрисида хабар юборади.
9.5. Банк тугатилганидан сўнг унинг архиви, шу жумладан тугатиш комиссиясининг операциялари бўйича ҳужжатлар, тугатувчи томонидан банк жойлашган жойдаги давлат архивига белгиланган тартибда топширилади.
Тугатувчи тайинланганидан сўнг у дарҳол банк ходимлари ва акциядорларининг назоратсиз равишда активлардан фойдаланишининг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўриши шарт. Бунда у қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
9. Банк ички хавфсизлик хизмати етиб келгунига ҳамда қулфлар ва комбинациялар алмаштирилгунига қадар банк омборхонасини назорат қилиш учун ходим тайинлаш.
14. Банкнинг бинодан ташқарида жойлашган мол-мулки, жумладан, енгил автомобиллар ва кредит варақчаларини текшириш.