Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат 25.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005
 LexUZ шарҳи
«Давлат ер кадастри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматнинг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банди қуйидаги мазмунда баён қилинсин: «2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрининг ягона тизимига киритиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисида низомлардаги турлар, ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига тақдим этсинлар».
8-бандининг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банди «тизимига» сўзидан кейин «Ўзгеодезкадастр томонидан ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Низомга 1 ва 2-иловалардаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ер ресурслари давлат қўмитаси ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси» сўзлари, «Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан