Озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим турларининг ва нефть маҳсулотларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш устидан назоратни кучайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ёғмойтамакисаноат» ва «Озиқовқатсаноат» уюшмалари, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбарлари зиммасига ўз тасарруфларидаги корхоналардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Кўрсатиб ўтилган идораларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариладиган жойида назорат қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 52 та автотранспорт сотиб олиш ва уларнинг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
6. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва «Маҳалла» жамғармаси бўлинмалари билан биргаликда муҳим озиқ-овқат товарлари турларини чакана савдо шохобчалари орқали сотиш устидан жамоат назоратини кучайтирсинлар.
7. Оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига муҳим озиқ-овқат товарлари турларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши, шунингдек савдо қоидалари бузилиши ҳолларини матбуотда ва телевидение орқали кенг ва ҳар томонлама ёритиш тавсия қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)