LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 29 январдаги 20-сонли ««Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1302-3, 08.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 18-моддалари, Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 4-моддасига мувофиқ ҳамда Халқаро эпизоотик бюронинг Халқаро ветеринария кодексида белгиланган қоидалар асосида ишларни юритиш мақсадида, буюраман:
1. Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи М. Рўзимурадов