LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 апрелдаги 20-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 2021-17-сонли ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 31-сонли ««Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1502-4, 04.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3620-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
LexUZ шарҳи
муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 64, 2018-24 ва 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1502-3, 05.04.2018 й.) асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1. Илова қилинаётган Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2005 йил 2 августдаги 70, 2005-46, 61-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (II)-сон) мувофиқ янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга (кейинги ўринларда — корхона) ягона солиқ тўлови тўлашни кечиктириб бериш тартибини белгилайди.
1. Тўловни кечиктириш солиқ таътиллари тарзида берилади ва давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан бир йилгача бўлган муддатга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини муайян муддатга кўчиришни англатади.
Янгидан ташкил этилган корхоналарга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган корхоналар киради, бундан олдин фаолият юритган юридик шахслар базасида ташкил этилган корхоналар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари, шунингдек, бошқа корхоналар ҳузурида ташкил этилган корхоналар, улар шу корхоналардан ижарага олинган ускуналарда ишлаётган тақдирда мустасно.
3. Ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича кечиктиришни олиш учун солиқ тўловчи ягона солиқ тўловини тўлашнинг биринчи муддати етиб келишидан камида 15 кун олдин кечиктирмай ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган шаклда ариза топширади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.
4. Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи тўловни кечиктириш тўғрисидаги аризани, ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида кўриб чиқади, сўнгра тўловни кечиктириш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқариб, корхонанинг берилган аризасига қабул қилинган қарор натижасининг тегишли белгисини қўяди.
5. Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органининг рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
Корхона аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
6. Тўловни кечиктириш корхонага корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб бир йилга берилади.
Мисол учун, агар корхона давлат рўйхатидан 15 ёки 25 январда ўтказилган бўлса, мазкур корхонага тўловни кечиктириш жорий йилнинг 1 январидан кейинги йилнинг 1 январигача бўлган даврга берилади.
7. Корхона аризада кўрсатилган муддат тугашига қадар тўловни кечиктириш кейинчалик қўллашдан ихтиёрий рад этган тақдирда ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича мажбуриятлар белгиланган муддатларда, рад этганлик тўғрисидаги ариза берилган ойдан бошлаб вужудга келади.
8. Тўловни кечиктириш берилган даврда корхонанинг солиқ тўлаш тартиби ўзгарган вақтда, корхона тўловни кечиктириш ҳуқуқидан ўтган пайтидан бошлаб маҳрум бўлади ва унда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар вужудга келади.
9. Тўловни кечиктириш ёки кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш берилган даврда корхона тугатилса, кечиктирилган тўлов суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.
10. Тўлови кечиктириб берилган корхона солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этади. Бунда корхона ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг юқоридаги ўнг бурчагига «Ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича кечиктириш» белгисини қўяди.
11. Агар тўловни кечиктириб бериш муддати чорак якунига қадар тугаса, ушбу даврлар учун ягона солиқ тўловининг суммасини аниқлаш учун корхона давлат солиқ хизмати органларига ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг белгиланган шакли бўйича ягона солиқ тўлови бўйича маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади.
Мисол учун, агар тўловни кечиктириб бериш муддати 1 июнда тугаса, корхона солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига апрель ва май ойлари учун ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этади, июнь ойи учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби 25-июлга қадар тақдим этади.
12. Кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш 12 ой давомида тўловни кечиктириб беришнинг белгиланган муддати тугашидан сўнг бошланадиган ойнинг 1-кунидан бошлаб, кейинги йилнинг ўша ойи 1-кунигача тенг улушлар билан (тўланадиган ягона солиқ тўловининг ҳисоблаб ёзилган йиллик суммасининг камида ўн иккидан бир қисми ҳисобида) амалга оширилади. Бунда кечиктирилган тўловни тўлаш ҳар бир ойнинг 25-кунига қадар амалга оширади.
Кечиктирилган тўлов суммасини сўндиришнинг ушбу тартиби мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳам қўлланилади.
13. Тўловчининг хоҳишига қараб қарз суммаси муддатидан аввал сўндирилиши мумкин. Бунда, ҳар ойда кечиктирилган тўловни тўлаш ягона солиқ тўлови ҳисобланган йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
14. Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек, кечиктирилган тўлов суммаси ўз вақтида сўндирилмаганда корхонага нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий санкциялар қўлланилади.
15. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида тўловни кечиктириш билан боғлиқ операциялар қуйидагича акс эттирилади:
дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар» счети;
в) тўловни кечиктириш тугаганидан сўнг ягона солиқ тўловининг бир қисмини тўлаш бўйича мажбуриятлар бошланганида:
16. Корхона мазкур Низом талабларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
17. Давлат солиқ хизмати органлари кечиктирилган тўлов суммасини ўз вақтида сўндириш устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.