Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ушбу Қонун 29-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун ҳамда чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ўтказилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XVIII боби, Ўзбекистон Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Қарори.
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ҳамда бу ҳақда рухсатнома берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.