LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Фуқаролик мулкий манфаатларини моддий жиҳатдан янада тўлароқ ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2-банддаги «пулининг ҳар 100 «сўм-купонидан» сўзлари «пулидан фоизлар ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда фуқароларга қарашли мол-мулкни суғурта қилиш бўйича ҳисобга олиш, тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда суғурта тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Тартиб рақами | Мол-мулкнинг номи | Амалдаги энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан суғурта пулининг миқдори (баравар) |
1. | Иморатлар | 15 10 |
2. | Қорамоллар: 6 ойликдан 1 ёшгача 1 ёшдан 2 ёшгача 2 ёшдан катта | 0,5 1 2 |
3. | Йилқилар: 1 ёшдан 2 ёшгача 2 ёшдан катта | 1 2 |
4. | Туялар: 1 ёшдан 2 ёшгача 2 ёшдан катта | 1 2 |
Вилоятлар | Иморатларни суғурта қилиш | Чорва молларини суғурта қилиш | |
шаҳарда | қишлоқда | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | 0,7 | 1,0 | 5,0 |
Андижон | 0,5 | 0,7 | 3,5 |
Бухоро | 0,3 | 0,6 | 3,5 |
Жиззах | 0,3 | 0,8 | 3,5 |
Қашқадарё | 0,3 | 0,5 | 3,5 |
Навоий | 0,3 | 0,6 | 3,5 |
Наманган | 0,5 | 1,0 | 3,6 |
Самарқанд | 0,4 | 0,7 | 4,0 |
Сурхондарё | 0,4 | 0,7 | 3,5 |
Сирдарё | 0,3 | 0,5 | 5,0 |
Тошкент | 0,3 | 0,5 | 4,0 |
Фарғона | 0,3 | 0,3 | 3,5 |
Хоразм | 0,5 | 0,6 | 3,5 |
Тошкент шаҳри | 0,3 | — | 1,0 |
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами | 0,39 | 0,65 | 3,6 |