LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 июлдаги ЎРҚ-626-сонли «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг геодезия ва картография маҳсулотига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Геодезия ва картографияга оид фаолият соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида геодезия ва картография тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди, табиий осмон жисмларини қўшган ҳолда космик фазо геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг объектлари ҳисобланади.
Ўз ваколатига мувофиқ геодезия ва картографияга оид фаолиятни тартибга солувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, геодезия ва картография ишларининг буюртмачилари ёки ижрочилари ёхуд геодезия ва картография материалларининг (маълумотларининг) эгалари ҳисобланувчи, шунингдек геодезия ва картография маҳсулотини сотувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг субъектлари жумласига киради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геодезия ва картография иши билан шуғулланувчи барча субъектларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг буюртмалари бўйича умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишлари, шунингдек махсус (тармоққа оид) ишлар бажарилишини ташкил этади;
давлат топография хариталари ва режаларининг ягона давлат координаталар, баландликлар, гравиметрия ўлчовлари тизимларини, масштаб қаторларини белгилайди;
геодезия ва картографияга оид фаолият билан шуғулланувчи барча субъектлар норматив-техникавий ҳужжатлар талабларига риоя этиши устидан назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари ва ҳудуди картография хариталари ва бошқа ҳужжатларда тўғри акс эттирилиши устидан назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг ўзгартишлар киритиб бориладиган маълумотнома тариқасидаги харитасини юритиш.
Давлат геодезия назоратининг мансабдор шахслари ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
геодезия ва картографияга оид ишларни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек ана шу ишларни ва аэрокосмик суратга олишларни бажариш натижасида олинган материалларни (маълумотларни) жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва сотиш тартибини бузиш ҳоллари аниқланганида уларни бартараф этишни талаб қилиш;
геодезия ва картографияга оид фаолият масалалари юзасидан барча зарур ҳужжатлар билан танишиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга кириш;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш.
Ўзбекистон Республикасида Давлат геодезия назорати тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низом».
давлат топография хариталари ва режаларини график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда яратиш, янгилаб туриш ва нашр қилиш;
умумий географик, сиёсий-маъмурий, илмий-ахборот берадиган ва бошқа тармоқлараро аҳамиятга молик тематик хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр килиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари делимитация, демаркация қилинишини ва давлат чегараси чизиғининг ўтиши текширилишини геодезия, топография, картография ва гидрография жиҳатидан таъминлаш;
географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
(6-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-304-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 41-сон, 449-модда)
шаҳарлар, аҳоли пунктларининг, турли объектлар курилиш участкаларининг бош режаларини, ер ости тармоқлари ва иншоотлари лойиҳаларини тузиш, бинолар ва иншоотларни қурилиш участкаларига боғлаш, шунингдек бошқа махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган топографик режаларни яратиш ва уларни янгилаб туриш;
муҳандислик қидирув ишлари, турли иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш, ер участкаларининг чегараларини ажратиш, кадастрларни юритиш ва бошқа қидирув ишлари чоғида геодезия, топография ишлари, аэро суратга олиш ва бошқа махсус ишларни бажариш.
Геодезия ва картографияга оид фаолият соҳасидаги норматив-техникавий ҳужжатлар геодезия ва картография ишларини ташкил этиш тартибини, уларга нисбатан қўйиладиган техникавий талабларни, уларни бажариш нормалари ва қоидаларини белгилайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки у ваколат берган орган томонидан тасдиқланади.
Геодезия ва картографияга оид фаолият соҳасидаги норматив-техникавий ҳужжатлар геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг барча субъектлари ижро этиши учун мажбурийдир.
Геодезия ўлчовларининг бир хиллигини таъминлаш, геодезия ўлчов воситаларининг синовини амалга ошириш, кўрсатилган воситаларни ҳамда геодезия, топография ва картография маҳсулотини мажбурий сертификатлаш бўйича ўтказилган ишларни стандартлаштиришда, геодезия ва картографияга оид фаолият соҳасида метрология назоратини амалга оширишда иштирок этиш геодезия ва картографияга оид фаолиятни бошқарувчи орган зиммасига юклатилади.
Давлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид фаолият давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланади.
Махсус аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид фаолият буюртмачининг маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланади.
Геодезия ва картография маҳсулоти, шу жумладан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фаолият натижасида олинган топография, гидрография, аэрокосмик сурат, геодезия ва гравиметрия материаллари (маълумотлари) давлат мулки ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг картография-геодезия фонди таркибида давлат ва идоравий картография-геодезия фондлари бўлади.
Давлат картография-геодезия фонди умумдавлат, тармоқлараро аҳамиятга эга бўлган материаллардан (маълумотлардан) ташкил топади ҳамда геодезия ва картографияга оид фаолиятни бошқарувчи орган ихтиёрида бўлади.
Идоравий картография-геодезия фондлари махсус (тармоққа оид) аҳамиятга эга бўлган материаллардан (маълумотлардан) ташкил топади ҳамда тегишли органлар ихтиёрида бўлади.
Давлат ва идоравий картография-геодезия фондлари тўғрисидаги низомлар ҳамда уларнинг таркибидаги материалларнинг (маълумотларнинг) рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда тасдиқланади.
Давлат картография-геодезия фондининг белгиланган тартибда Миллий архив фонди таркибига киритилган материаллари (маълумотлари) қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланади.
(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Давлат картография-геодезия фондининг материалларини (маълумотларини) учинчи шахсларга беришга ва улардан нусхалар олишга ихтиёрида ана шу материаллар (маълумотлар) бўлган органларнинг рухсатисиз йўл қўйилмайди.
(11-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ўзбекистон Республикаси худудида геодезия ва картографияга оид фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари яратган геодезия ва картография материалларининг (маълумотларининг) бир нусхасини тегишли картография-геодезия қоидаларига бепул беришлари шарт.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан материалларнинг (маълумотларнинг) тегишли картография-геодезия фондларига берилиши, ана шу материаллар ва маълумотларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат геодезия назоратини, идоравий картография-геодезия фондларининг давлат реестрини юритишни геодезия ва картографияга оид фаолиятни бошқарувчи орган амалга оширади.
Давлат картография-геодезия фондининг материалларидан (маълумотларидан) фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
(11-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси картография-геодезия фондининг материалларидаги (маълумотларидаги) давлат сири бўлган маълумотни ошкор этганлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157, 160-моддалари билан (Давлатга хоинлик қилиш, Жосуслик) жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат картография-геодезия фондининг материалларидан (маълумотларидан) фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Геодезия ва картография маҳсулотига, шу жумладан геодезия ва картографияга оид фаолият натижасида олинган топография, гидрография ва аэрокосмик сурат материалларига, геодезия ва гравиметрия маълумотларига бўлган муаллифлик ҳуқуқлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Геодезия ва картография маҳсулотига бўлган муаллифлик ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сонли қарори билан Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан геодезия ва картографияга оид фаолиятни лицензиясиз ёхуд лицензияда кўрсатилган шартларни бузган ҳолда амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 22, 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси.
Давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг геодезия ва картографияга оид фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ хатти-ҳаракати устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Астрономия-геодезия, геодезия, нивелир ва гравиметрия пунктларининг ер устидаги белгилари ҳамда марказлари, шу жумладан ёруғлик маёқларида, навигация белгиларида ва бошқа мухандислик конструкцияларида жойлаштирилган геодезия пунктлари давлат мулки ҳисобланади ва давлат муҳофазаси остида бўлади.
Геодезия пунктлари жойлашган ернинг мулкдорлари, ер участкаларининг эгалари ва фойдаланувчилари геодезия пунктлари шикастлантирилган ёки йўқ қилинган барча ҳоллар тўғрисида давлат геодезия назоратини амалга оширувчи, органни хабардор қилишлари, шунингдек геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш пайтида геодезия пунктларига киришга (боришга) имкон беришлари шарт.
Геодезия пунктларини жойлаштириш учун ер участкаларини ажратиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 февралдаги 69-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Геодезия ва картографияга оид фаолият натижасида шахсга ёхуд юридик ёки жисмоний шахснинг мол-мулкига етказилган зарар қонунда белгиланган тартибда қопланиши лозим.
Геодезия ва картографияга оид фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонуннинг 11-моддаси тўққизинчи қисми ва 13-моддаси иккинчи қисмига берилган шарҳларга қаранг.