Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат тузилмалари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар Давлат дастури топшириқларининг белгиланган муддатларга мувофиқ сўзсиз бажарилишини таъминлашнинг мукаммал чораларини кўрсинлар. Ушбу мақсадларда икки ҳафта муддатда:
Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган тадбирларни корхоналар ва ташкилотларнинг аниқ шарт-шароитларига мувофиқ равишда, шунингдек, корхона, ташкилот жойлашган ердаги маҳаллаларда яшовчи оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурлигига қараб амалга ошириш бўйича тармоқ ва идоравий тадбирлар;
3. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари қабул қилинган 1998 йилги Давлат дастурида назарда тутилган оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошириладиган тадбирларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тушунтиришни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

Бажаришдан кутиладиган натижа
1-бўлим. Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оила манфаатлари ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болалик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
1.1

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш

1 чорак

Олий Мажлис қўмиталари, Адлия вазирлиги, Прокуратура, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари

Оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини яратиш. Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш
1.2

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга оширишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш (рўйхат илова қилинади)

III чорак

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси

Оила кодексининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш
1.3

Оила, оналар, болалар, кексалар ва ногиронларни юридик ҳимоя қилишни кучайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

йил давомида

Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Нуроний» ва «Камолот» жамғармалари

Оилалар ва шахсни юридик ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини кучайтириш
1.4

Ҳар бир туманда оилавий муносабатлар муаммолари бўйича хўжалик ҳисобидаги консультация пунктлари ташкил этиш

1-ярим йилликда

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Судьялар уюшмаси, Адвокатлар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази

Оилаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
1.5

Балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

II чорак

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» ва «Камолот» жамғармалари

Балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш
1.6

Етим ва васийсиз қолган болаларни фарзандликка олиш бўйича янги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

июнь

Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Амалдаги тартибни ҳозирги замон талабларига мувофиқлаштириш
1.7

Олий Суд Пленумига ажралишларни камайтиришга кўмаклашувчи таклифлар киритган ҳолда, оилавий келишмовчиликлар, ажралишлар ишлари бўйича суд амалиётини ўрганиш

май

Олий Суд, Прокуратура, Адлия вазирлиги, Судьялар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Оилани мустаҳкамлаш шароитларини яратиш
1.8

Балоғатга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари Дастурини ишлаб чиқиш

март

Прокуратура, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Камолот», «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари

Балоғатга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқни бузишларни камайтириш
1.9

Юрист (адвокат)лар — психологлар жамиятини ва унинг маҳаллий бўлимларини таъсис этиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу масалани белгиланган тартибда ҳал қилиш

1 чорак

Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик институти, Судьялар уюшмаси, Адвокатлар уюшмаси

Оила манфаатларини таъминлашнинг таъсирчан механизмини яратиш, оила адвокати ва оила психология институтларини таъсис этиш учун асослар яратиш
1.10

Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон қонун ҳужжатларини ҳамда унинг халқаро мажбуриятларини амалда бажарилишини ўрганиш, Олий Мажлисга таклифлар тайёрлаш

йил давомида

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Амалдаги қонунчилик мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Адлия вазирлиги, ТИВ, барча даражалардаги ҳокимликлар

Оила тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишни яхшилаш
1.11

Ўзбекистон Республикасининг хотин-қизлар, ёшлар ва кексалар ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга кўшилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Олий Мажлисга киритиш

I чорак

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Амалдага қонунчилик мониторинги институти, ТИВ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини халқаро ҳужжатларга қўшилиш воситасида тўлдириш
1.12

Оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва вазифалари бўйича оммабоп маърифий материаллар ва рисолаларни, «Оила» юридик маълумотномасини тайёрлаш ва нашр қилиш

йил давомида

Судьялар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси, «Адолат» нашриёти, «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот уюшмалари

Оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш
1.13

Оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларини уларнинг ҳуқуқлари билан таништириш даражасини ошириш бўйича конференциялар, йиғилишлар, танловлар, савол ва жавоб кечалари ўтказиш

йил давомида

Адлия вазирлиги, ИИН, «Ўзтелерадио» компанияси, Судьялар уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла», «Нуроний» ва «Камолот» жамғармалари

Оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш
1.14

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

июнь

Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» жамғармаси

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш
1.15

Болалар тарбияси билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг, ногиронларнинг касаначилик мехнатидан ва меҳнат бозорида рақобат қила олмайдиган оила аъзолари меҳнатидан фойдаланишни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш

1-ярим йилликда

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси

Касаначиларнинг ижтимоий муҳофазасини ва улар меҳнати ҳимоя қилинишини таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлашда камситишга йўл қўймаслик
1.16

Юридик шахс бўлмасдан деҳқон хўжаликларида ишлаётган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни ижтимоий муҳофаза ва ижтимоий суғурта қилиш ҳамда уларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш механизмларининг рўёбга чикарилишини таъминлаш

йил давомида

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси

Деҳқон хўжаликларида ишлаётган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини амалда таъминлаш
1.17

Киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунни бажариш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарор ва норматив ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқишга тақдим этиш:
—меҳнат бозорида рақобат қила олмайдиган аҳоли гуруҳлари учун квоталанадиган иш ўринлари яратиш тартиби;
—аҳолини иш билан таъминлаш қонунчилигини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисида;
—ишсизлар оиласига моддий ёрдам тўлаш тўгрисида

III чорак

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунни бажариш механизмини такомиллаштириш
Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Бажариш учун масъуллар Харажатлар (млн сўм) Маблағ билан таъминлаш манбалари Бажаришдан кутиладиган натижа
2-бўлим. Оиланинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, оила аъзоларининг соғлиғини муҳофаза қилиш иа таълим даражасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш
2.1 Кўп болали ва кам таъминланган оилалар учун оилавий дам олиш уйларига ҳамда болалар соғломлаштириш лагерларига йўлланмалар қийматини компенсация қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш II чорак Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Наврўз» жамғармаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Наврўз» жамғармаси маблағлари Кўп болали ва кам таъминланган оилалар аъзоларининг оилавий дам олиши ва уларни соғломлаштириш учун шароитлар яратиш
2.2 Болалар дам олиш лагерларида болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 900 Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, корхоналар, ташкилотлар, ҳокимликлар, аҳоли маблағлари 376 минг нафар болани соғломлаштириш
2.3 Болаларни соғломлаштириш ва дам олиш учун Орол бўйидаги экологик хавфли ҳудуддан республиканинг энг қулай минтақаларидаги болалар соғломлаштириш лагерларига юборишни ташкил этиш Ёз даврида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 43 Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, корхоналар, ташкилотлар маблағлари Оролбўйи ҳудудидаги 4 минг нафар болани соғломлаштириш
2.4 Кам таъминланган, тўлиқ бўлмаган оилалар аъзоларини, 6180 та йўлланма ажратган ҳолда, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Ўзкурорт» санаторийларида соғломлаштириш Йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўзкурорт» кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси 186 Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, корхоналар, ташкилотлар маблағлари Кам таъминланган ва тўлиқ бўлмаган оилалар аъзоларини соғломлаштириш
2.5 Энг муҳтож оилалар учун тиббий-ижтимоий патронаж тизими доирасида уйда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказлари тармоқларини кенгайтириш йил давомида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Маҳалла», «Меҳр-шафқат» ва «Соғлом авлод учун» жамғармалари Хайрия эҳсонлари ва дастурлар бўйича маблағлар Ҳомийлар ва хорижий мамлакатларнинг турдош Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари, «Соғлом авлод учун» жамғармаси Муҳтож оилаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш шароитлари яхшиланади
2.6 Туғиш ёшидаги, айниқса Орол бўйидаги экология жиҳатидан ноқулай ҳудудлардаги аёлларни диспансер кўригидан ўтказиш йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Экосан» жамғармаси Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Экосан» жамғармаси маблағлари Хотин-қизларни соғломлаштиришга ёрдам бериш
2.7 Ногиронликнинг олдини олиш бўйича мақсадли минтақавий дастурларни (қишлоқ жойлардаги аҳолини, хотин-қизларни ажратиб кўрсатган ҳолда) ишлаб чиқиш I чорак Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Ногиронликни камайтириш
2.8 Болалар ўртасида туғма юрак хасталиги ривожланишининг олдини олиш ва камайтиришнинг «Она ва бола скрининги» Давлат дастурини ишлаб чиқиш I чорак Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги Республика ва маҳаллий бюджетлар, «Соғлом авлод учун» жамғармаси маблағлари Болалар, ҳомиладор аёллар ўртасида туғма ва бошқа патологияларни барвақт аниқлаш ҳамда болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш тизимини яратиш
2.9 Жойларга бориб муҳтожликни текшириш ва кам таъминланган (ёлғиз) ногиронларга зарур протез-ортопедия буюмларини бепул ажратиш йил давомида Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ортопедия» АЖ, «Маҳалла» жамғармаси, Ногиронлар жамияти 40 Республика бюджети, «Ортопедия» АЖ, «Маҳалла» жамғармаси маблағлари Жойлардаги ногиронлари бўлган оилаларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш
2.10 Якка тартибдаги усуллар, шу жумладан «Уста-шогирд» усули билан касб-ҳунар ўргатишни кенгайтириш. Кам таъминланган оилалардан камида 1000, болаликдан ногиронлардан камида 500 ўсмир болани ҳунарга ўргатиш йил давомида Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Маҳалла», «Нуроний» ва «Камолот» жамғармалари, ногиронлар, карлар, кўрлар жамиятлари Тасдиқланган сметалар доирасида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси Кам таъминланган оилалардаги болаларга касб-ҳунар ўргатиш�и ва болаликдан ногаронларнинг меҳнат лаёқатини тиклашни ташкил этиш
2.11 Ижтимоий таъминот вазирлигининг республика ҳунар-техника билим юрти ҳузурида болаликдан ногиронларга касб-ҳунар ўргатиш бўйича Касб-хунарга лаёқатни тиклаш марказини ташкил этиш йил давомида Ижтимоий таъминот вазирлиги Тасдиқланган сметалар доирасида Республика бюджети Болаликдан ногиронларга касб-ҳунар ўргатиш
2.12 «Соғлом авлод учун» тиббиёт-ижтимоий маркази ҳузурида хўжалик ҳисобидаги «Оила» тиббиёт маркази ташкил этиш II чорак «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 50 «Соғлом авлод учун» жамғармаси маблағлари Оилаларни соғломлаштириш учун шароитлар яратиш
2.13 Мактаблар, корхоналар ва ташкилотларнинг мавжуд спорт майдончалари, заллари, клубларидан фойдаланишга, шунингдек хашар усулида спорт объектлари қуриш йўли билан ҳар бир маҳаллада, қишлоқда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш доимо «Маҳалла» ва «Камолот» жамғармалари, ҳокимликлар, Давлат спорт қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Фсдерацияси Кенгаши Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш
2.14 Спорт иншоотларини тўлиқ таъмирлаш (133,5 млн сўм) ва уларни замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш (60,5 млн сўм) асосида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш 1998 йилга жадвалга мукофиқ Давлат спорт қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 194 Республика ва маҳаллий бюджетлар, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари Спорт билан шуғулланувчи болаларнинг саломатлигани мустаҳкамлашга доир иш шароитларини яхшилаш
2.15 Республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш, бунда қишлоқ аҳолисини жисмоний тарбиялашга ва оилавий жисмоний тарбия ҳаракатига алоҳида эътибор бериш I чорак Давлат спорт қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оилани ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиш
2.16 «Отам, онам ва мен аҳил спортчилар оиласи» Отам, онам ва мен аҳил мусиқачилар оиласи» шиори остида минтақалараро мусобақаларни ўтказиш йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Давлат спорт қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оилалар ўртасида маданий-тарбиявий ишлар даражасини ошириш ва спортни ривожлантириш
2.17 Куйидаги қурилишларни тезлаштириш:
а) Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманидаги «Она ва бола» санаторий-профилакторийси;
б) Тошкент вилоятидаги 8 март санаторийси;
в) Тошкент вилоятидаги «Оқтош» санаторийси
йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўзкурорткенгаш»


50


50,7

39,8
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари «Соғлом авлод учун» дастурини бажариш бўйича
2.18 Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги «Орол болалари» ўкув-соғлом лаштириш мажмуи қурилишини давом эттириш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «ЭКОСАН» жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Молия вазирлиги 10 Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «ЭКОСАН» жамғармаси маблағлари Оролбўйи болаларини соғломлаштириш
2.19 «Ситораи Моҳи Хоса» санаторийси (ётоқ корпуси)ни реконструкция қилиш йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши 40,5 Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари Болаларни соғломлаштириш
2.20 Саломатликни тиклаш миллий марказининг 150 ўринли биринчи навбати қурилишини бошлаш йил давомида Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Тошкентуйжой-инвестқурилиш» корпорацияси 40 Республика бюджети Ногиронлар саломатлигини тиклаш
2.21 «Товоқсой» уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсида 550 ўринли ошхона қурилишини тугаллаш I чорак Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Ўзсувқурилиш» 15 Республика бюджети Уруш ва меҳнат фахрийларининг дам олиш ва яшаш шароитларини яхшилаш
2.22 Жамоатчилик ва давлат тузилмалари сайъ-ҳаракатларини мувофиқлаштирши, «808-Киндсрдорф» халқаро жамияти билан мустаҳкам ҳамкорлик асосида Тошкент шаҳрида «808-Болалар маҳаллалари» (етим болалар учун болалар боғчалари, мактаблар, таълим, спорт ва дам олиш марказлари) қурилишини ташкил этиш. йил давомида «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси «SOS-Болалар маҳаллалари» уюшмаси 3,5 млн АҚШ доллари «SOS -КИНДЕР-ДОРФ» жамияти маблағлари Етим болаларни тарбиялаш шароитларини яхшилаш
2.23 Хорижий мамлакатларнинг турдош Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари билан биргаликда республика вилоятлари ва минтақаларидаги энг муҳтож оилаларга мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ишларни кенгайтириш йил давомида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, ТИВ, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси «Маҳалла» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ва «Нуроний» жамғармалари, «Ўзтелерадио» компанияси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Ҳажми йил давомида шакллантириладиган мурувват ва хайрия ёрдами Хорижий мамлакатларнинг турдош Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Қизил Ярим ой жамиятининг вилоят, шаҳар ва туман қўмиталари орқали энг муҳтож оилаларга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийимлар, уй-рўзғор учун зарур буюмлар билан мурувват ёрдами кўрсатилади
2.24 «Оила — муқаддас тушунча», «Оилавий анъаналар», «Маҳалла ва оила маънавиятининг мустаҳкамлиги», «Эр ва рафиқа—оила таянчи», «Оилага —шарқона садоқат» мавзуларида суҳбатлар, савол ва жавоб кечалари ташкил этиш йил давомида «Маҳалла» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ва «Нуроний» жамғармалари, «Ўзтелерадио» компанияси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оила маъсулияти, шарафи ва нуфузини, унинг жамият олдидаги масъулиятини ва болалар олдидаги бурч ҳиссини ошириш
2.25

Қуйидагиларни ўтказиш; 1. «Касаба уюшмаларининг аёллар саломатлигини, меҳнатини муҳофаза қилиш, уларнинг оила ва жамиятдаги мақомини ошириш ишидаги роли ва ўрни тўғрисида» республика илмий-амалий конференцияси февраль Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси Касаба уюшмалари қўмиталари маблағларидан Хотин-қизларнинг жамиятидаги ролини

2. «Касаба уюшмаларининг миллатлар ва халқлар ўртасидаги дўстликни, ўзаро ҳамфикрликни ривожлантиришдаги роли мавзусида давра суҳбати

март Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Республика байналминал маданият маркази Касаба уюшмалари қўмиталари маблағларидан Халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамфикрликни мустаҳкамлашга

3. Ногирон болалар ўртасида «Мафтункор ранглар олами» халқаро семинари ва танлови

август Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Бнграғ» халқаро хайрия жамғармаси, Ногиронлар жамияти, Бадиий академия, «Соғлом авлод учун» жамғармаси Ҳомийлар маблағлари Республикадаги иқтидорли ногирон болаларни аниқлаш, уларни фаол ижодий ҳаётга жалб этиш
2.26 Даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасиии мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йил давомида Соғликни сақлаш вазирлига, Молия вазирлиги 2267,7 Республика ва маҳаллий бюджетлар Беморларни даволаш сифатини ошириш
2.27 Даволаш муассасаларини юқори технологик асбоб-ускуналарнинг энг янги турлари билан таъминлаш жадвал бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги 610 Республика бюджети Беморларни даволаш сифатини ошириш
2.28 Қишлоқ врачлик пунктларини Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 майдаги 182-сон қарорига мувофиқ асбоб-анжомлар билан таъминлаш йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 680 Республика ва маҳаллий бюджетлар Беморларни даволаш сифатини ошириш
2.29 «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ўртасидаги битимга кўра болалар учун вакциналар билан таъминлаш йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат конперни 57 Битимга мувофиқ Болаларнинг касалланишининг олдини олиш ва камайтириш
2.30 Ўзгалар қаровига муҳтож ёлғиз пенсионерларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан (уйга етказиб берган ҳолда) таъминлаш йил давомида Ижтимоий таъминот вазирлиги, маҳаллий органлар, Ногиронлар жамияти, «Нуроний» жамғармаси 193,3 Маҳаллий бюджетлар, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари маблағлари Ёлғиз пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлаш
2.31 Протезлаш билан таъминлаш, иогиронлар ўриндиқ-аравачалари, пенсионерлар учун санаторий-курорт муассасаларига, соғломлаштириш марказларига йўлланмалар сотиб олиш йил давомида Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, махаллий органлар, Ногиронлар жамияти, «Нуроний» жамғармаси 821,8 Рсспублика ва маҳаллий бюджетлар, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари маблағлари
2.32 Спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича III республика олимпиадасини ўтказиш апрель Давлат спорт қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Камолот» жамғармаси 0,25 Ҳомийлар маблағлари Спортнинг миллий турларини тиклаш учун имконият яратиш ва уларни маҳаллаларда, ўқув юртларида, аҳоли кенг катламлари ўртасида, оилаларда жорий этиш
2.33 «Жасорат-Ирода-Ғалаба» республика ногиронлар сп�ртакиадасини ўтказиш III чорак Давлат спорт қўмитаси, Ижтимоий таьминот вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» жамғармаси 1,2 Ҳомийлар маблағлари Жисмоний тарбия қамровиии кенгайтириш ва ногиронларнинг руҳий кайфиятини кўтариш
2.34 Ҳамма жойда «Наврўз», Мустақиллик куни, «Рамазон ҳайит», «Курбон ҳайит», Янги йил байрамларига бағишланган хайрия тадбирларини ўтказиш атоқли саналар бўйича «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси, «Ўзбекбирлашув», «Ўзбексавдо» 1,0
4,5
3,5
Ўз маблағлари Аҳолини ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
2.35 Муҳтож оилаларга, мактабгача болалар муассасаларига, мактабларга ва болалар уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари тарзида хайрия ёрдами кўрсатиш йил давомида Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси 1,5 Шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси ҳамда унинг бўлинмаларининг ўз маблағлари Оилаларни ижтимоий қўллаб-кувватлаш
2.36 Туман марказларидаги 28 та дўконда янги никоҳдан ўтганлар учун бўлимлар ташкил қилиш ва уларнинг сонини 194 тага етказиш йил давомида Ўзбекбирлашув Матлубот кооперациялари ташкилотларининг ўз маблағлари Оила қураётганлар учун қулайликлар яратиш
2.37 Халқаро ногиронлар куни ва «Туркистон» саройида ўтказиладиган янги йил арча байрами қатнашчиларига овқатланиш бўйича хайрия хизмати кўрсатиш белгиланган саналарда «Ўзбексавдо» 0,35 Ўз маблағлари Ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
3-бўлим. Оиланинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, оила даромадларини, оила аъзоларииинг иш билан таъминланиш даражасини ошириш, рўзғор юмуши ва турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
3.1
1998 йилда:
— 7400 минг кв.метр, шу жумладан қишлоқда 6900 минг кв.метр уй-жой;
—75 минг ўринли мактаблар, жумладан қишлоқда 58 минг ўринли мактаблар;
—2550 ўринли шифохоналар;
бир сменада 13350 киши, жумладан қишлоқда бир сменада 11000 киши қатнайдиган поликлиникалар;
—5580 км, жумладан қишлокда 5300 км газ тармоқлари;
—2250 км, жумладан қишлоқда 2043 км сув қувурлари;
—138,5 минг номерли телефон алоқаси объектлари;
- қишлоқ жойларда: 76,9 минг кв метр савдо, 31,3 минг ўринли умумий овқатланиш, 927 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилишини таъминлаш
йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 110000* Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш
3.2 Сертификат бўйича куриладиган уй-жой қийматининг 50 фоизи қопланишини таъминлаш йил давомида Молия вазирлиги 2800 Республика бюджети Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш
3.3 Аҳолининг омонатларини «Индексация» махсус счётларидан индексация қилишни давом эттириш йил давомида Молия вазирлиги, банклар, бюджетдан ташқари жамғармалар 7700 Республика бюджети, банклар ва бюджетдан ташқари жамғармалар
3.4 12 фоизли ютуқли заёмни индексация қилиш I чорак Молия вазирлиги 400 Республика бюджети
3.5 Аҳолининг иссиқ сув, иситиш ва уй-жойга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашни таъминлаш йил давомида Молия вазирлиги 8535,2 Маҳаллий бюджетлар Оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
3.6 Биринчи синф ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув анжомлари тўплами билан текин таъминлаш, шунингдек кам таъминланган оилалар ўқувчиларини адресли кўллаб-қувватлашни таъминлаш 1 сентябрга Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2913,4 Маҳаллий бюджетлар Болалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш
3.7 Иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларига мувофиқ кичик ва хусусий корхоналарни, қишлоқ инфратузилмаси объектларини, коммуникация тармоқларини ва бошқаларни ривожлантириш ҳисобига 310 минг, шу жумладан қишлоқда 180 минг иш ўринлари ташкил этиш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат вазирлиги, «Макроиқтисодиёт» вазирлиги Корхоналарнинг маблағлари, банкларнинг кредитлари «Бизнес-фонд», Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, аҳоли маблағлари Қишлоқ хўжалигидан бўшаб қолаётган иш билан таъминланмаган аҳолини ишга жойлаштириш ва оила аъзоларининг иш билан таъминланишини ошириш
3.8 Ҳунармандчиликни, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, ўзини ўзи иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш ҳисобига касаначиликни рағбатлантириш ва кўламларини кенгайтириш механизмини ишлаб чиқиш, бу қуйидаги норматив ҳужжатларни ўз ичига олади: касаначилик меҳнатидан фойдаланишни тартибга солиш;
—касаначиликнинг.айниқса болалар тарбияси билан машғул бўлган аёллар, ногиронлар ва оиланинг меҳнат бозорида рақобатлашишга кодир бўлмаган бошқа аъзолари учун касаначиликнинг турли шаклларини устун даражада ташкил этишдан иш берувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш
1 ярим йиллик Меҳнат вазирлиги, «Макроиқтисодиёт» вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ишбилармон аёллар уюшмаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, «Бизнес-фонд», Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш жамғармаси, корхоналар Оила аъзоларининг иқтисодий ва меҳнат фаоллигини ошириш, касаначилар, ҳунармандлар, ўзини ўзи иш билан таъминлаганларнинг ижтимоий ҳимоясини ва уларни муҳофаза қилишни ва оила даромадларининг кўпайишини таъминлаш. Ушбу чора-тадбирлар ҳисобига оиланинг камида 10 минг аъзоси сермаҳсул ишлашини таъминлаш
3.9 Камида 15 минг ногирон, болали аёллар ва меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган бошқа шахсларни квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш йил давомида Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, корхоналар маблағлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш ва аҳолининг рақобатлаша олмайдиган гуруҳларини меҳнат даромадлари билан таъминлаш
3.10 Қуйидагилар асосида кичик оилавий бизнес ва оилавий корхоналарни ривожлантириш:
—оилавий корхоналар ташкил этиш хоҳишини билдирган оилаларга микрокредитлар бериш;
— деҳқон, фермер хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш учун ишсизлар оилаларига имтиёзли кредитлар бериш;
— кичик оилавий бизнес, деҳқон ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган технологик асбоб-ускуналар прокати ва лизинги пунктлари ташкил этиш
йил давомида Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки кўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, хокимликлар, Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд, «Камолот» жамғармаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Бизнес-фонд, ШЁХларни ривожлантириш жамғармаси, «Камолот» жамғармаси Оилавий бизнесни молиявий таъминлаш, кредит ресурслари ва моддий-техник воситалар олишни кенгайтириш, кичик оилавий бизнесни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, деҳқон хўжаликларида ишловчи ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш
3.11 Оилавий бизнесни ташкил этиш, ҳисоб-китобларни юритишнинг замонавий шакли сифатида оилавий счётлар очилиши мажбурийлиги бўйича норматив базани ишлаб чиқиш 11 чорак Адлия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Марказий банк, Халқ банки Оила м�ддий фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча база яратилади, бизнес билан шуғулланиш имконияти туғилади
3.12 Оила бюджетини мустаҳкамлаш учун иқтисодий масалалар бўйича билимлар олиш мақсадида ўқитиладиган семинарлар ўтказиш:
1. «Бизнес-режалаштириш»
—200 киши; 2. «Оила, аёл ва бизнес»
йил давомида барча вилоятларда жадвалга мувофиқ Ишбилармон аёллар уюшмаси, Германия техникавий кўмаклашиш жамияти, Каунтерпарт, Консорциум (АҚШ) Германия кўмагида ташкил этилган ўқув маркази, Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази, ЮСАИД (АҚШ) томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига Фуқароларнинг иқтисодий билимлари ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш
3.13 «Тадбиркор оила» ахборот бюллетени (хорижий ҳамкорлар, асбоб-ускуналар, кредит олиш имкониятлари ва бошқалар тўғрисида ахборот) чиқариш бир ойда 2 марта Ишбилармон аёллар уюшмаси Ишбилармон аёллар уюшмаси маблағи Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш
3.14 Қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришида хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланишни тартибга солувчи услубий тавсияларни, ишлар турлари ва нормативлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва иш берувчиларга етказиш IV чорак Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Хотин-қизлар меҳнати ва соғлиғини муҳофаза қилиш
3.15 Хоразм вилоятида қанд-шакар заводини фойдаланишга топшириш июль «Озиқовқатсаноат» уюшмаси, ТИАВ 4200 25,0 млн АҚШ доллари микдоридаги хорижий кредит, қолганлари банкнинг марказлаштирилган кредитлари Йилига 43,2 минг тонна миқдорида шакар ишлаб чиқариш. 700 қишлок аҳолисини ишга жойлаштириш
3.16 Қорақалпоғистон Республикасининг экологик жиҳатдан ноқулай зонаси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш учун ҳар соатда 4 минг шиша ичимлик суви қуядиган линияни фойдаланишга топшириш I ярим йиллик «Озиқовқатсаноат» уюшмаси, ТИАВ 134 Банкларнинг кредитлари 24 млн шиша миқдорида ичимлик суви ва 1,2 млн дал. ҳажмида алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш
3.17 Йодланган туз қадоқлашни ва уни республика миқёсида сотишни ташкил этиш йил давомида Навоий вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Электрокимёзавод» ҚКАЖ, «Навоийсавдо» АЖ 160 минг АҚШ доллари Муассисларнинг маблағлари
3.18 Тошкент шахар болалар муассасалари учун болалар қуруқ овқатлари ишлаб чикаришни ташкил этиш III чорак «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Болалар таомлари-холдинг» компанияси 1,0 млн АҚШ доллари «Соғлом авлод учун» жамғармаси (100 минг АҚШ доллари), хорижий инвестициялар (900 минг АҚШ доллари) Болаларни тўлақонли нонушта билан таъминлаш
3.19 Уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишнинг давлат концепциясини ишлаб чиқиш I чорак «Макроиқтисодиёт» вазирлиги, Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Аҳолига уй-жой-коммунал хизмати кўрсатишни яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш
3.20 Ногиронлар жамияти билан биргаликда «Спринт-Меҳрибонлик» бир зумлик пул-ютуқли лотерея чипталари чиқариш ва сотишни ташкил этиш, сотишдан олинган маблағларни ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш йил давомида Халқ банки, Ногиронлар жамияти Халк банки, Ногиронлар жамияти Ногиронларни кўллаб-қувватлашнинг қўшимча имкониятларини қидириб топиш
3.21 «Наврўз» халқаро хайрия жамғармаси билан биргаликда «Инсон манфаатлари» бир зумлик пул-буюм лотереяси чиқариш ва сотиш, лотерея ўтказишдан олинган маблағларни аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш йил давомида Халқ банки, «Наврўз» жамғармаси 45,5 «Наврўз» жамғармаси Кам таъминланган оилаларни кувватлашнинг кўшимча имкониятларини қидириб топиш
3.22 Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунида Халқ банки маблағлари ҳисобидан 1998 йил 1 июнда туғилган болаларга Болалар мақсадли омонатлари очиш I ярим йиллик Халқ банки 752,25 Халқ банки Болаларни ижтимоий химоя қилишни кучайтириш
3.23 Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар оширилишини таъминлаш йил давомида Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, корхоналар Давлат бюджети, корхоналар маблағлари Оила даромадлари даражасини ўртача 2 баравар ошириш
3.24 Оила бюджетини тўддириш ва қўшимча даромад олишдан аҳолини манфаатдор қилиш мақсадида омонатнинг янги «Оила» турини жорий этиш январь Халқ банки Халқ банки Омонат бўйича йилига 6 фоиз миқдорида даромад тўланади. Агар омонат эгаси оиласида бола туғилса унинг номига энг кам ойлик иш ҳақи микдорида Болалар мақсадли омонати очилади
3.25 Оила турмушини ёритиш бўйича энг яхши илмий-маърифий иш учун танлов ўтказиш ва Халқ банкининг пул мукофотини таъсис этиш декабрь Халқ банки Халқ банки Энг яхши оилалар тарғиб қилинишини рағбатлантириш
3.26 Қишлоқ оилалари барқарор даромад олишлари учун халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган янги 40 та цехни ишга тушириш йил давомида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» 1.5 Ўз маблағлари Қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва иш билан таъминланганлигини ошириш
3.27 Янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари сотишни 1,5 баравар кўпайтириш йил давомида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» 1.0 Ўз маблағлари Аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш
3.28 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик цехлар ташкил этиш учун фермерларга кредитлар ажратиш (камида 500 млн сўм) йил давомида Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси 500 Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш
3.29 Болалар товарларини пасайтирилган нархларда сотишни ташкил этиш мактаб ярмаркалари ўтказиладиган кунларда Ўзбекбирлашув 35 Матлубот кооперацияси ташкилотларининг ўз маблағлари Оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
3.30 «Озиқовқатсаноат» уюшмаси маҳсулотлари нархлари 10 фоизга пасайтирилишини таъминлаш йил давомида «Озиқовқатсаноат» уюшмаси Маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
4-бўлим. Оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини ва маданий манфаатларини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш
4.1 Қуйидаги илмий-амалий конференцияларни ўтказиш:
1. «Оила маънавияти—жамият тараққиёти» I чорак Давлат ва жамият қурилиши академияси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Маданият ишлари вазирлиги Тасдиқланган сметалар доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оиланинг жамиятдаги ўрни тўғрисида ёшларнинг билимлари даражасини ошириш
2. «Санъат тараққиётида оилавий анъаналарининг аҳамияти» IV чорак Маданият ишлари вазирлиги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази,Бадиий академия Тасдиқланган сметалар доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оила анъаналари ва миллий урф-одатларни ёйиш
3. «Кутубхона ва оила» Ш чорак Маданият ишлари вазирлиги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Тасдиқланган сметалар доирасида Бажарувчи ташкилотлар Аҳолини адабиётдан баҳраманд қилиш, фуқаролар
4. «Оила, экология ва саломатлик» иккинчи халқаро илмий-амалий конференцияси II чорак «Экосан» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси Тасдиқланган сметалар доирасида Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оилада экологик тарбияни кучайтириш
4.2 «Бой миллий оилавий анъаналар ва маданий қадриятларнинг замонавий оиланинг шаклланишидаги роли» мавзусида учрашув ва суҳбатлар ўтказиш йил давомида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари ҳисобига Оила мустаҳкамланишига кўмаклашиш
4.3 «Оила маънавияти» мавзусида ёш келин-куёвлар ўртасида лекциялар, суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиш йил давомида «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Хотин-қизлар қўмитаси Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари ҳисобига Оила мустаҳкамланишига кўмаклашиш
4.4 «Миллий қадриятлар ва оилавий тарбия» мавзусида семинар ўтказиш II чорак «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таьлим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари ҳисобига Оилани маънавий бойитиш
4.5 Мактаблар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалалари бўйича суҳбатлар, лекциялар туркумлари, мунозаралар ўтказиш Келишилган жадвал бўйича йил давомида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари ҳисобига Ёшларнинг оила ҳақидаги билимларини ошириш
4.6 Барча минтақаларда оилавий байрамлар ташкил этиш ва ўтказиш:
1) «Энг яхши маҳалла» ва «Энг яхши оила» танловлари;
2) оилавий усталар кўргазмаси;
3) намунали оилалар, истеъдодли ёшлар ва меҳнат фахрийлари гўғрисида радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар туркуми;
4) ҳокимликларда намунавий оилаларни, узоқ вақт биргаликда ҳаёт кечирган эр-хотинларни эсдалик совғалар топширган ҳолда қабул қилиш;
5) ёш келин-куёвларни ва ушбу шодиёна кунда туғилган болаларни эсдалик совғалари билан такдирлаш
Хокимлар томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ йил давомида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Халқ таълими вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси Тасдиқланган сметалар доирасида Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига Оиланинг мустаҳкамланишига ва энг яхши оилаларни тарғиб қилишга кўмаклашади
4.7 Маҳаллаларда ёшларнинг меҳнат фахрийлари, маҳалла қариялари билан учрашувларини ташкил этиш йил давомида «Маҳалла» ва «Амир Темур» жамғармалари Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари ҳисобига Ёшларда миллий анъаналарга ҳурмат туйғуларини ривожлантириш
4.8 Республика ҳаваскор рассомларининг «Оила-табиатнинг шоҳ асаридир» мавзусидаги кўргазмасини ташкил этиш I чорак Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия 0,3 Ажратилган маблағлар ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Истеъдодли ҳаваскор рассомларни танлаш
4.9 Оилавий бадиий жамоаларнинг қўшиқ ва рақслари кўрик-танловларини ўтказиш III чорак Маданият ишлари вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази 0,5 Ажратилган маблағлар ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Оилаларни санъатга жалб қилиш, эстетик ва маданий даражани ошириш
4.10 Мукофотлар топширган ҳолда «Намунали оила» кўрик-танловини ўтказиш II чорак Маданият ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари 0,3 «Маҳалла» жамғармаси Намунали оилаларни аниқлаш, уларни кенг тарғиб қилиш
4.11 «Ота-она бурчи», «Фарзандлар бурчи», «Оила муқаддас даргоҳ» мавзусида кўчма фотокўргазма ташкил этиш ва ўтказиш йил давомида Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, «Камолот» жамғармаси 0,2 «Камолот» жамғармаси Истеъдодли ёшларни аниқлаш, кенг тарбиявий ишлар олиб бориш
4.12 Эстетик ҳис-туйғуларни уйғотувчи ва ўсиб келаётган авлодни мустақил Ватанга, ота-оналарга, оилага ва миллий қадриятларга муҳаббат руҳида тарбияловчи замонавий ва мумтоз мусиқа асарлари концерт дастурларини ташкил этиш доимо Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво», Ўзбекрақс» бирлашмалари Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Мусиқа маданиятининг тарбиявий аҳамиятини кучайтириш
4.13 Мактабларда ва ўқув юртларида «Менинг оилам—менинг фахрим» мавзусидаги иншолар танловини ўтказиш йил давомида Халқ таълими вазирлиги, «Камолот» жамғармаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Тасдиқланган сметалар доирасида «Камолот» жамғармаси Ёшларнинг оила тўғрисидаги тасаввурини ривожлантириш
4.14 Вақтли матбуотда «Оила маънавияти», «Оила—муқаддас даргоҳ», «Оила ва қадриятлар», «Оила шаъни», «Оила номуси», «Ота-она бурчи», «Фарзанд бурчи», «Ватан шаъни», «Ватан номуси», «Муҳаббат оиланинг ипак тори» мавзуларида мақолалар туркумини ташкил этиш йил давомида Ёзувчилар уюшмаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, газета ва журналлар таҳририятлари Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Кишилар онгида оиланинг ахлоқий қадриятларини ривожлантириш
4.15 Радио ва телевидениеда «Бизнинг хонадон», «Инсон—ҳаёт гултожи», «Оила маърифати», «Бизнинг оила», «Ёшлар ва оила», «Намунали оила», «Фарзанд—умид юлдузи», «Спортчилар оиласи», «Оиламиз оҳанглари», «Менинг маҳаллам», «Оила—давр таянчи», «Аёл қалби», «Оиладан бошланур Ватан», «Оила бахти— Ватан бахти» мавзуларида кўрсатувлар ва эшиттиришлар йил давомида «Ўзтелерадио» Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Ёшларнинг оила тўғрисидаги билимлари даражасини ошириш. Оиланинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, оила аъзолари ҳуқуқ ва бурчларини асослаш оилани ҳар томонлама ривожлантириш
4.16 Миллий қадриятларни кенг тарғиб килувчи, оиланинг жамиятни ривожлантиришдаги аҳамиятини, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини, оила шаънини, ота-оналар ва болалар олдидаги бурчни, аждодларга хурматни, ўз шажарасини билишни, анъаналарга садоқатни улуғловчи бадиий асарлар, спектакллар ва кинофильмлар яратиш йил давомида Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар, бастакорлар ва театр арбоблари уюшмалари, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбеккино» ДАЖ Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Адабиёт, театр ва кинонинг тарбиявий аҳамиятини кучайтириш
4.17 «Оила» тележурнали ташкил этиш I чорак «Ўзтелерадио», Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Энг яхши анъаналарни, илғор оилаларни тарғиб қилиш
4.18 «Оила ва жамият» газетасининг 1—8 саҳифаларини рангли тасвирда босишни таъминлаш I чорак «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси 1,0 «Маҳалла» жамғармаси, ҳомийларнинг маблағлари «Оила ва жамият» газетасининг сифатини яхшилаш
4.19 Оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказишда прогрессив миллий анъаналарни ҳаётга жорий этишга доир чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йил давомида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Давлат ва жамият қурилиши академияси, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари Тасдиқланган сметалар доирасида Масъул ташкилотлар маблағлари Миллий анъаналар ва урф-одатларни ёйиш
4.20 Ғоявий-аҳлоқий йўналишда маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар учун «Қалб» марказини ташкил этиш, марказ ҳузурида «Ишонч» телефони ташкил этиш. Берилаётган саволлар бўйича ёзма ва оғзаки маслаҳатлар бериш йил давомида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Маданият ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизларга тегишли турли муаммоли масалалар ҳал этилишига кўмаклашиш
4.21 «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ҳузурида ёшларни оила қуришга тайёрлаш бўйича доимий ишловчи икки ойлик таълим курслари ташкил этиш I чорак «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Ёшларни оила қуришга тайёрлаш
4.22 Оилавий анъаналар, аждодлардан ўтиб келган анъаналарни, (ҳунармандлар, ўқитувчилар, ҳарбийлар, шифокорлар ва ҳоказолар) касб сулолаларини мустаҳкамлаш ва давом эттиришни тарғиб қилиш ва рағбатлантиришга доир тадбирлар ўтказиш доимо «Ўзтелерадио», оммавий ахборот воситалари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Мавжуд миллий ўзига хослик доирасидаги миллий анъаналарнинг тикланишига хизмат қилади
4.23 Тошкент шаҳрида, бошқа шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида оиланинг жипслигини, ота-оналарнинг масъулиятини, болаларнинг бурчини, асрий мустақиллик орзусига содиқликни ифодаловчи паннолар ва бошқа эстетик безатилган кўргазмали воситалар ўрнатиш I чорак «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Бурч ва садоқатни кўргазмали тарғиб қилиш
4.24 Касблар бўйича (ганчкорлар, заргарлар, зардўзлар ва бошқалар) айрим соҳаларда биргаликдаги меҳнат билан улкан ютуқларга эришган ва ўз аждодлари анъаналарини давом эттираётган оилавий сулолалар тўғрисида бадиий асарлар, мақолалар, ҳужжатли фильмлар яратиш йил давомида Ёзувчилар, бастакорлар, театр арбоблари уюшмалари, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» ДАЖ, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси «Ўзтелерадио», «Олтин мерос», «Маҳалла», «Наврўз» жамғармалари, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекнаво» ГКБ, «Ўзбекрақс» бирлашмаси Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Оилавий дўстликни, жипсликни ва касбкор анъаналарини тарғиб қилиш
4.25 Кўп болали, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун хайрия кечалари, бепул концертлар ва театр томошалари ташкил этиш йил давомида Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» ГКБ, «Ўзбекрақс» бирлашмаси, театр жамоалари Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Аҳолининг ижтимоий кам ҳимояланган табақалари маданий дам олишини ташкил этиш
5-бўлим. Оиланинг соғлом ақл-заковатли ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялашда оила ва жамиятнинг вазифаларини такомиллаштириш
5.1 Корхоналар, ташкилотларда, ўқув юртларида ва бошқа муассасаларда оилавий жисмоний тарбия-спорт мусобақалари ҳамда маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш йил давомида Давлат спорт кўмитаси, Маданият ишлари, Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» ва «Маҳалла» жамғармалари

4

Ташкилотлар, корхоналар ва хўжаликлар ҳисобига Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, кишиларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга,уларнинг маданиятини оширишга кўмаклашиш
5.2 «Оилавий туризм» дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга киришиш 1 ярим йилликда «Ўзбектуризм» компанияси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Болалар ва ота-оналарнинг ўз ўлкаси, республикаси ва бошқа мамлакатлар тўғрисидаги билимларини ошириш
5.3 «Таълим тўғрисида»ги қонунни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида мактабгача тарбия бўйича, оилада таълим ва мустақил билим олиш, шунингдек мактабдан ташқари таълим тўғрисидага мақсадли дастурларни, уларда оиланинг устувор ўрнини ва вазифаларини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқиш II чоракда Халқ таълими, олий таълим, Маданият ишлари, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Молия вазирликлари, Давлат спорт қумитаси, «Камолот» ва «Маҳалла» жамғармалари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Таълим тизимини такомиллаштириш
5.4 Ўқув юртларида ўқиётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 1-чоракдан бошлаб Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, вазирликлар ва идоралар Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш
5.5 Болаларни тарбиялаш муаммолари бўйича «Оилавий кутубхона» сериясидан «Ёш оила», «Оилавий этник психология», «Оила иқтисоди» китобларини, ҳуқуқий, санитария-гигиена ва бошқа масалалар бўйича (35 номда) китобларни нашр этиш Йил давомида Давлат матбуот қўмитаси Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Оилавий ҳаётнинг турли йўналишлари бўйича аҳоли билимлари оширилади
5.6 Таълим, илмий, ҳуқуқий муассасаларда, соғлиқни сақлаш ва маданият муассасаларида, шунингдек, радио ва телевидениеда «Оила дорилфунунлари»ни ташкил этиш йил ддвомида Халқ таълими, Адлия, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари, «Ўзтелерадио» компанияси Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқданган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Оилавий ҳаётнинг турли йўналишлари бўйича аҳоли билимлари оширилади
5.7 Педагогик кадрлар тайёрловчи университетлар ва институтларнинг 1 битирувчиларига тиббий ҳамшира (тиббий ходим) деган иккинчи мутахассислик бериш Сентябрь ойидан бошлаб Халқ таълими, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари Тегишли вазирликларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Тегишли вазирликлар маблағлари ҳисобига Битирувчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсата оладиган бўладилар
5.8 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар олий ўқув юртлари ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Тошкент хотин-қизлар махсус коллежининг филиалларини ташкил этиш йил давомида Олий таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари Тегишли вазирликларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ўқувчиларга ҳаётнинг барча соҳаларида керак бўладиган билимлар берилади
5.9 «Психолог—оила маслаҳатчиси» мутахассислигига бўлган эҳтиёжни ўрганиб чиқиш ва уларни олий ўқув юртларида тайёрлаш масаласи юзасидан таклифлар киритиш Май ойида Халқ таълими, Молия, Меҳнат, Олий таълим вазирликлари Тегишли вазирликларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Оилага ёрдам берувчи янги кадрлар тайёрланади
5.10 Олий ўқув юртлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқув дастурларига «Оилавий ҳаётга тайёрланиш» курсини киритиш IV чоракда Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари Тегишли вазирликларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
5.11 Малака ошириш институтларининг ўқув режалари ва дастурларига оилавий муносабатларни ўрганиш курсини киритиш 1 сентябрдан бошлаб Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари Тегишли вазирликларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Тингловчиларнинг оилавий муносабатлар тўғрисидаги билимларини ошириш
5.12 Педагогика институтлари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳузурида оилавий муносабатлар бўйича консультация марказлари ташкил этиш йил давомида Халқ таълими вазирлиги Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Тингловчиларнинг оилавий муносабатлар тўғрисидаги билимларини ошириш
5.13 «Истеъдод» республика маркази ҳузурида болаларнинг талантлари, қобилиятлари ва имкониятларини ривожлантириш учун педагогик хизматлар кўрсатувчи бўлинма ташкил этиш йил давомида «Истеъдод» республика маркази Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Болаларнинг қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш
5.14 «Бувимнинг эртаклари» шиори остида халқ эртаклари, термалари, алла кўшиқлари ва халқ ижодиётининг бошқа оғзаки асарларини йиғиш бўйича фольклор-этнография гуруҳлари ташкил этиш июль—сентябр ойларида Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим вазирлиги Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Халқ оғзаки ижодини тиклаш, талабаларнинг билимларини ошириш
5.15 Болаларнинг меҳрибонлик уйларида бўлишлари ва уларнинг тарбияланиш шарт-шароитларини оилавий шароитларга мумкин қадар яқинлаштирган (янги, оилавий турдаги меҳрибонлик уйларига ўтиш) ҳолда яхшилашга оид чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йил давомида Халқ таълими, Адлия, Ижтимоий таъминот вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ушбу тоифадаги болаларга оилада тўлақонли яшаш шарт-шароитлари яратиш
5.16 «Оилада ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш муаммолари» мавзуида республика конференцияси ўтказиш «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Соғлом авлод учун» ва «Умид» жамғармалари, вазирликлар ва идоралар, Хотин-қизлар кўмитаси Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Ёшларни оилада тарбиялаш муаммолари муҳокама қилинади
5.17 «1998 йил тарбиячиси» номини олиш учун танлов ўтказиш июнь Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси Тасдиқланган сметалар доирасида Белгиланган тартибда Болаларни тарбиялашга оид ишларни такомиллаштириш
5.18 Институтлар ва университетлар талаба қизлари ўртасида «Қизлар мустақил ҳаёт бўсағасида» кўрик-танловини ўтказиш йил давомида Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, вазирликлар ва идоралар, Хотин-қизлар қўмитаси Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ёшларни оилавий ҳаётта тайёрлаш
5.19 «Ўқувчи талабалар—аскарга!» шиори остида фарзандлари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш (дам олиш кунлари ҳашарлар ўтказиш) ойлиги ташкил этиш ва ўтказиш 12 апрелдан 13 майгача Халқ таълими, Олий таълим, Мудофаа вазирликлари, «Маҳалла», «Камолот» жамғармалари, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тегишли вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган сметалари доирасида Белгиланган тартибда Ёшларни Ватанга хизмат қилиш руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар оилаларига ёрдам бериш
5.20 Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида «Устозлар ва шогирдлар—оилага» шиори остидаги энг яхши шеър, ҳикоя учун, ижодий кўрик ўтказиш, энг яхши асарлар тўпламини нашр этиш май Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси, ҳомийлар Тасдиқланган сметалар доирасида Халқ таълими вазирлиги ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига Ўқитувчилар ва ўқувчилар ижодиётини ривожлантириш
6-бўлим. Оила муаммоларии илмий ва ижтимоий тадқиқ этиш, оила, хотин-қизлар ва болаларнинг иктисодий ва ижтимоий аҳволини кўрсатувчи статистика ахборотини тўплаш тизимини такомиллаштириш
6.1 Тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, Ўзбекистон турли минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик хусусиятини саломатлиги ва жисмоний ривожланиши аҳволини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-гигиена ва касб касалликлари ИТИ,Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар таомлари Оролбўйи ИТМ 0,63 ФТДҚ дастурлари доирасидаги давлат бюджети ҳисобига Оролбўйи минтақаси болалари ўсиши ва ривожланишининг турли босқичларида қаратилган соғломлаштиришга оид тавсияномалар яратиш ва Оролбўйи минтақасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда болалар овқатланишини ташкил этиш
6.2 Соғлом авлодни шакллантиришнинг педагогик ва физиологик-гигиеник асослари, ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштиришга йўналтириш дастурини ишлаб чиқиш декабрь ойида Халқ таълими вазирлигининг Ўзбекистон педагогика фанлари ИТИ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 0,29 ФТДҚ дастурлари доирасидага давлат бюджети ҳисобига Дастур концепцияси, ўқув-тарбия жараёнини соғломлаштиришга каратилганлигига ва ўқувчилар соғлом турмуш тарзини шаклантиришга доир услубий қўлланмалар ва дидактик материаллар
6.3 Жанубий Оролбўйининг экстремал шароитларига мослаштирилган ноанъанавий сут-қатиқ маҳсулотларидан ажратиб олинган микроорганизмлар негизида болалар таоми ва парҳез овқат учун янги самарали препаратлар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 0,4 ФТДҚ дастурлари доирасидаги давлат бюджети ҳисобига Болаларда ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун, даволаш таомлари ва парҳез овқат учун (бифидиум туридаги) бактериал препарат яратиш
6.4 Ўқув-тарбия жараёнининг ва ўқувчилар соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг соғломлаштиришга қаратилганлигига доир дастур концепциясини, услубий кўлланмалар ва дидактик материаллар ишлаб чиқиш Йил охиригача Халқ таълими вазирлиги 0,29 ФТДҚ дастурлари доирасидаги давлат бюджети ҳисобига Соғлом авлодни шакллантириш, ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштиришга йўналтирилганлигининг педагогик ва физиологик асослари
6.5 Дифтерия, кўкйўтал ва коқшол касалликларининг олдини олиш учун вакцина (АКДС, АДС, АД) лар ишлаб чиқаришнинг илмий аспектларини ишлаб чиқиш йил охиригача Тошкент ВЗИТИ, «Ўзбиофарм» ОТАЖ 0,5 «Ўзфармсаноат» ДАК,«Ўзбиофарм» ОТАЖ (ўз маблағлари ҳисобига) Аҳолини вакцина билан профилактика қилишни таъминлаш
6.6 Гепатитнинг Нbs ва НА антигенларини аниқлаш учун ўта сезгир иммунодиагностикум ишлаб чиқиш йил охиригача ФА Генетика институти, Тошкент ВЗИТИ, «Ўзбиофарм» ОТАЖ 2,0 ФТДҚ илмий-техника дастурлари доирасида 0,28 ФА Генетика институти, «Ўзфармсаноат» ДАК, «Ўзбиофарм» ОТАЖ (ўз маблағлари ҳисобига) Гепатитлар диагностикаси
6.7 Антитоксик ва антибактериал иммунитетларни қўзғовчи антистафилокок вакцинаси олиш технологиясини яратиш йил охиригача Тошкент ВЗИТИ, «Ўзбиофарм» ОТАЖ 0,75 ФТДҚ дастури бўйича бюджетдан маблағ билан таъминлаш Стафилокок инфекцияси профилактикаси
6.8 Шамоллашларга, яраларга қарши препаратлар (дихлотазол, бензкетон, ферроценилфенол) ишлаб чиқариш технологиясини яратиш йил охиригача ЎзКФИТИ 1,0 ФТДҚ дастури бўйича бюджетдан маблағ билан таъминлаш Аҳолининг ошқозон-ичак касаллигига ва шамоллашга қарши таъсир қилувчи препаратларга бўлган талабини қондириш
6.9 Сил касаллиги диагностикаси учун ватанимизда ишлаб чиқариладиган туберкулин препаратини яратиш III чоракда Тошкент ВЗИТИ, «Ўзбиофарм» ОТАЖ 0,65 «Ўзфармсаноат» ДАК, «Ўзбиофарм» ОТАЖнинг ўз маблағлари ҳисобига Ўз вақтида ташҳис қўйиш ҳисобига сил касаллигини камайтириш
6.10 Иммунитет тизимини кучайтириш ва яхшилаш учун янги препарат—иммуномодулинни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш I ярим йилликда Тошкент ВЗИТИ, «Ўзбиофарм» ОТАЖ 0,45 «Ўзфармсаноат» ДАК, «Ўзбиофарм» ОТАЖнинг ўз маблағлари ҳисобига Она ва бола организмининг иммунитетини ошириш
6.11 «Оила статистикаси» йилликнашрини чиқариш III чоракда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Тасдиқланган Белгиланган тартибда Кейинчалик тегишли қарорлар қабул қилиш
6.12 Оилаларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини репрозентатив статистик кузатишни ташкил этиш мақсадида уй хўжаликлари (оилалар)нинг танланма тармоғини яратишга методологик ёндашишни такомиллаштириш Йил давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Статистика давлат департаменти 0,15 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.13 Оилалар (уй хўжаликлари)ни статистик текширишни такомиллаштириш, бунда оила аъзолари аҳволи (иш билан бандлиги, маълумоти, саломатлиги, яшаш шароитлари, ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги кабилар)ни статистик текширишнинг ижтимоий ва иктисодий жиҳатларини такомиллаштириш Йил давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Статистика давлат департаменти 0,43 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.14 Республика, минтақалар бўйича аҳолининг жинси, ёши ва ижтимоий қатламлари бўйича унинг саломатлигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва шу асосда маълумотлар негизини шакллантириш Йил давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Статистика давлат департаменти 0,15 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.15 Кам таъминланган оилалар, меҳнат бозори мониторингини, оила аъзоларининг иш билан бандлиги ва ижтимоий-иқтисодий аҳволи масалаларини қўшган ҳолда, ташкил этиш II чоракдан бошлаб Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Статистика давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар 0,2 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.16 Хотин-қизларнинг жамиятдаги аҳволини; хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ва турмуш шароитларини; жамиятдаги кекса кишиларнинг аҳволини; оилалар (уй хўжаликлари) аъзоларининг бўш вактларидан фойдаланишларини мунтазам равишда социологик текширишни ташкил этиш йил давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Статистика давлат департаменти 0,3 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.17 Оила йили доирасида бажариладиган оила муаммоларининг илмий ва ижтимоий тадқиқотларни статистик кузатиб боришни таъминлаш йил давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Статистика давлат департаменти 0,2 Давлат бюджети ҳисобидан Кейинчалик чора-тадбирлар кўриш учун ишда фойдаланиш
6.18 Болалар ва ўсмирлар орасида сил касали билан оғриганларни тадқиқ қилиш ва уларни аниқлаш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш йил давомида Ўзбекистон Республикаси Физиатрия ва пульмонология институти, «Соғлом авлод учун» жамғармаси 1,5 млн Германия маркаси (ГМ) «Соғлом авлод учун» жамғармаси ҳомийлари маблағлари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари аҳолиси орасидаги беморларни аниқлаш ва уларни даволашга жўнатиш
6.19 Хотин-қизлар орасида ногиронлик муаммоларини ўрганиш ва уларни камайтириш юзасидан илмий асосланган тадбирлар ишлаб чиқиш Йил давомида Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг аҳолининг меҳнати, иш билан бандлиги ва уни ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика илмий маркази, ногиронлар, карлар, кўзи ожизлар жамиятлари 5 Давлат бюджети ҳисобидан Хотин-қизлар ўртасида ногиронликнинг олдини олиш ва уни камайтириш, тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини такомиллаштириш ва унинг натижасида мустаҳкам оилага эришиш
6.20 Оила муаммоларини ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борувчи «Оила» республика илмий-услубий маркази ташкил этиш январь Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, Ижтимоий комплекслари, Хотин-қизлар қўмитаси 0,76 Давлат бюджети ҳисобидан Оиланинг ижтимоий-иқтисодий, демографик аҳволини ўрганиш ва улар бўйича тавсияномалар тайёрлаш, оилалар муаммоларининг педагогик, ижтимоий-психологик, этник-психологик ва этник-педагогик тадқиқ этиш
6.21 Оилаларга ижтимоий-педагогик шароитлар яратиш, аномал болаларнинг касбга мослашиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш июнь Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат вазирликлари 0,15 Бажарувчи ташкилотлар маблағлари Ушбу муаммоларни ҳал этишда оилаларга илмий-услубий ва амалий ёрдам бериш

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажарувчилар

1. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд қилиш қоидалари йил давомида Адлия вазирлиги
2. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд қилиш органлари тўғрисида низом йил давомида Адлия вазирлиги
3. Ҳомийлик ва васийлик органлари тўғрисида низом йил давомида Адлия, Халқ таълими вазирликлари
4. Никоҳ шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва тартиби тўғрисида услубий қўлланма йил давомида Адлия, Халқ таълими вазирликлари
5. Ўғил (қиз) қилиб олиш ва патронат (тарбиялашга олиш) тўғрисида низом йил давомида Халқ таълими, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Ижтимоий таъминот вазирликлари
6. Давлат пошлинаси тўғрисида Қонун йил давомида Молия, Адлия вазирликлари
7. Консуллик Устави йил давомида Ташқи ишлар, Адлия вазирликлари
8. Паспорт тизими тўғрисида низом йил давомида Ички ишлар, Адлия вазирликлари
Олдинги таҳрирга қаранг.