02.03.2004 йилдаги 101-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2017
Ҳужжат 22.01.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси деб юритилади) давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади, у поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш ҳамда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан риоя этилишини, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва транспорт қурилиши корхоналарида қозонхоналар ва кўтариш иншоотларидан хавф-хатарсиз фойдаланилишини назорат қилувчи Ўзбекистон Республикасининг темир йўл маъмурияти функцияларини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.