«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрири) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12 октябрда 49-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (1998 йил 20 октябрь, рўйхат рақами 506 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 54-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи» (2001 йил 29 июнь, рўйхат рақами 506-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 12-сон).
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектга (кейинги ўринларда — корхона) тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттиришни услубиётини белгилаш ҳисобланади
2. Номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб: тан олиш пайтини белгилаш, баланс қийматини, фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартиби ҳисобланади.
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатлар»га (рўйхат рақами 581, 1998 йил 28 декабрь, Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) мувофиқ ҳисобга олинадиган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1374, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., № 25, 292-модда) мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара турлари;
а) номоддий активлар — корхона томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари.
б) амортизация — фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва киритиш;
в) амортизацияланадиган қиймат — кутилаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати суммаси;
г) фойдали хизмат муддати — корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;
д) бошланғич қиймат — номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;
е) тугатиш қиймати — номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси.
ж) жорий қиймат — маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
з) қолдиқ (баланс) қиймат — номоддий актив молиявий ҳисоботда (бухгалтерия балансида) акс эттириладиган қиймат ва у бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ва жамланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;
и) фаол бозор — олди-сотди объектлари бир турда (бир хил) бўлган ва ҳар қандай вақтда битимни амалга оширишни хоҳловчи манфаатдор сотувчи ва харидорларни топиш мумкин бўлган, шунингдек нархлар ҳақидаги маълумотлар ошкор (ҳаммабоп) бўлган бозор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) мутлақ ҳуқуқ — бу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ.
(4-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
5. Номоддий активларни таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишни ва у моддий қийматга эга бўлмаслигини талаб қилади. Агарда моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради.
6. Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади. Корхона раҳбари номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;
г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасининг) мавжудлиги;
7. Номоддий актив идентификация қилинадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келса:
а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айирбошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса.
Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг (шу жумладан ўрнатилмаган) таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган асосий восита билан бирга қаралади. Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг таркибий қисми ҳисобланмаса ва мутлақ ҳуқуқ корхонага тегишли бўлса, у номоддий актив ҳисобланади;
б) ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади.
8. Корхона номоддий актив билан боғлиқ келгусидаги иқтисодий наф олиш эҳтимоли фақатгина қуйидаги ҳолларда мавжуд бўлади:
а) активнинг корхонанинг келгусидаги иқтисодий нафини (даромадини) кўпайтиришга қодирлиги, шунингдек корхонанинг активдан ушбу мақсадда фойдаланиш мақсади исботланганда;
б) корхона кутилаётган келгусидаги иқтисодий нафни олиши учун етарлича ресурслар мавжуд бўлганда ёки уларнинг ҳаммабоплигини исботлаш мумкин бўлганда.
9. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентар объекти ҳисобланади. Номоддий активларнинг инвентар объекти бўлиб битта патентдан, гувоҳномадан, ҳуқуқдан воз кечиш шартномасидан ва шу кабилардан келиб чиқадиган жами ҳуқуқлар ҳисобланади. Бир инвентар объекти бошқасидан ажратилишининг (идентификация қилинишининг) асосий белгиси бўлиб, улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда мустақил вазифаларнинг бажарилиши ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун ишлатилиши ҳисобланади.
Иккита ёки бир нечта корхона мулкида бўлган номоддий активлар объекти ҳар бир корхона томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда номоддий активлар таркибида акс эттирилади.
10. Номоддий активларга мазкур БҲМСнинг 6-бандида келтирилган шартларнинг барчасига жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин:
б) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;
в) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларнинг топологияларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;
г) ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи;
ж) табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи;
и) бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар).
Номоддий активлар таркибига корхона ходимларининг интеллектуал ва ишчанлик сифати, уларнинг малакаси ва меҳнатга қобилияти киритилмайди, чунки улар ўзларининг эгаларидан ажралмас ҳисобланади ва уларсиз фойдаланиш мумкин эмас.
13. Барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бошланғич қиймат бўлиши керак ва улар бухгалтерия ҳисобига ушбу қиймат бўйича қабул қилинади.
14. Ҳақ эвазига харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) ҳуқуқдан воз кечиш (харид қилиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгасига (сотувчига) тўланган суммалар;
б) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (харид қилиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
г) номоддий активларни харид қилиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) номоддий активларни харид қилиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
з) активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Харид қилинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, номоддий активларни чет эл валютасига харид қилишда валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари), харид қилиш бўйича шартномаларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак.
Агар шартнома шартларида тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш чоғида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисобига дастлаб тан олинган кредиторлик қарзи суммаси бўйича қабул қилинади.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарз капитали ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
15. Корхонанинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатлар»га (рўйхат рақами 581, 1998 йил 28 декабрь, Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) мувофиқ белгиланади.
Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади.
16. Чет эл валютасида харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиш санасидаги чет эл валютасидаги суммаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Корхона устав капиталига улуш ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, корхона таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси асосида тан олинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
18. Корхона томонидан бошқа шахслардан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) ва давлат субсидияси ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, агарда жорий қиймат ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, ишончли ҳисобланган жорий қиймат бўйича аниқланади. Ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг бошланғич қиймати номинал қиймат бўйича ёки агарда номоддий активни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар мавжуд бўлса, уларнинг суммаси бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенг.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай бўлмаган номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг жорий қийматига тенг.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай бўлмаган номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати деб корхона томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган қимматликларнинг жорий қиймати тан олинади. Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қиймати корхонанинг таққослаш шарти билан шунга ўхшаш мавжуд қимматликлар жорий қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қийматини белгилаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича корхона томонидан олинган номоддий активларнинг қиймати шунга ўхшаш номоддий активларнинг таққослаш шарти билан сотиб олинадиган жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
22. Битта умумий суммада харид қилинган номоддий активларнинг ҳар бирининг бошланғич қиймати ушбу суммани алоҳида номоддий активнинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш билан белгиланади.
22-1. Мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатлар амалга оширилган тақдирда, корхона томонидан номоддий активлар объектлари устав капиталига ҳисса ҳисобига, текин ёки айирбошлаш асосида қабул қилинганда номоддий активнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига ошади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур БҲМСда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ўзгартирилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
24. Номоддий актив дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда жамғарилган амортизация айрилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) бўйича ёки қайта баҳоланган қиймат (мумкин бўлган муқобил усул) бўйича акс эттирилади.
Номоддий активни дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда акс эттиришда қўлланадиган усул мажбурий тартибда корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак.
25. Номоддий активларнинг бошланғич қиймати дастлаб мўлжалланган келгусидаги иқтисодий нафни оширишга имкон берадиган, ушбу номоддий активларни такомиллаштириш ва уларнинг имкониятлари ва фойдали хизмат муддатини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига оширилади.
26. Корхона активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган кутилиши мумкин бўлган иқтисодий шароитлар ҳақидаги раҳбариятнинг маъқул бўлган баҳосини ифодаловчи асосланган ва тасдиқланган тахминидан фойдаланган ҳолда келгусидаги иқтисодий наф олиш эҳтимолини баҳолайди.
27. Номоддий активларни қайта баҳолаш — номоддий активларнинг баланс (қайта тиклаш) қийматини жорий бозор нархлари даражасига мувофиқлаштириш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
28. Корхона қайта баҳолашни жорий қийматни фаол бозор маълумотлари асосида аниқ белгилаш мумкин бўлган шартларда, қайта баҳолаш санасидаги жорий қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга ошириши мумкин.
Қайта баҳолашни баланс (қайта тиклаш) қиймати баланс ҳисоботини тузиш санасидаги бозор қийматидан фарқ қилмаслиги учун мунтазам равишда амалга ошириш лозим.
Номоддий активни қайта баҳолашда ушбу қайта баҳоланаётган актив тааллуқли бўлган бир турдаги номоддий активларнинг барча гуруҳи қайта баҳоланиши керак, бундай активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда жорий (қайта тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади.
29. Номоддий активнинг жорий қийматини номоддий активнинг ушбу тури бўйича фаол бозор нархлари асосида белгилаш мумкин.
Агар илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг жорий қийматини фаол бозор маълумотлари асосида аниқлаш мумкин бўлмаса, номоддий активнинг баланс қиймати жамланган амортизация чегирилган ҳолда фаол бозор маълумотлари асосида унинг охирги қайта баҳоланган санадаги қайта тиклаш қиймати бўлиши лозим.
30. Номоддий активларни қайта баҳолашда жорий қийматни ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхонанинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
а) тайёрловчи фирмалар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда ваколатхоналаридан ёзма шаклда олинган худди шундай номоддий активга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва номоддий активларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санаси бўйича ЭКВда номоддий активларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);
в) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
31. Номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини қайта баҳолашда уларнинг қайта баҳолаш санасидаги жамғарилган амортизацияси номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинчалик амортизацияни ҳисоблаш қайта баҳоланган (қайта тиклаш) қийматидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш йўли билан аниқланади.
32. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг баҳосини ўсиши суммаси резерв капитали таркибига «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётига олиб борилади.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар баҳосининг пасайиш суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объект баҳосининг пасайиш суммаси чегарасида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капиталини камайтиришга олиб борилади. Объект баҳосининг пасайиш суммасининг унинг баҳосини ўсиши суммасидан юқориси бошқа операцион харажатларга олиб борилади.
33. Номоддий активларнинг қайта баҳолаш натижалари номоддий активларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий даврда молиявий ҳисоботда акс эттирилади.
34. Номоддий активни харид қилиш ёки барпо этишга тааллуқли бўлган, номоддий актив таърифини қаноатлантирмайдиган ёки ушбу БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган харажатлар юзага келган ҳисобот даврида харажат сифатида акс эттирилиши лозим.
35. Номоддий активларга тааллуқли бўлган, дастлаб давр харажатлари сифатида акс эттирилган харажатлар кейинги даврларда актив сифатида акс эттирилмаслиги керак.
36. Номоддий активларни фойдаланиш учун яроқли ҳолатда тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий нафнинг дастлаб белгиланган миқдорини олиш учун амалга оширилган харажатлар ҳисобот даври харажатлари таркибига киритилади.
37. Номоддий активлар билан боғлиқ кейинги харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврининг харажатлари сифатида тан олиниши лозим, агарда:
а) бу харажатлар активларга бевосита алоқадор келгусидаги иқтисодий нафни кўпайтириш имконини бериш исботи мавжуд бўлмаса;
Ушбу шартларга риоя этилган ҳолда номоддий актив билан боғлиқ кейинги харажатлар унинг баланс қийматига киритилмайди.
38. Номоддий активларнинг қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан қопланади. Амортизацияланадиган қиймат фойдали хизмат муддати мобайнида корхона харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида тизимли тақсимланади.
39. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект номоддий активлар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.
40. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида тўхтатилади.
41. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, номоддий активдан фойдаланишда бевосита ва билвосита чекловлар (масалан: асосий воситалар ва бошқа активларни консервациялаш, реконструкция, модернизация қилиш) мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
42. Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъий назар амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот даврининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
43. Номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари алоҳида счётларда тегишли суммаларни жамғариш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
б) ишлаб чиқаришни ўзгартириш ва яхшилаш натижасида ёки мазкур актив томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга (ишларга, хизматларга) нисбатан бозор талабларининг ўзгариши натижасида техник эскириши;
в) активдан фойдаланишдаги юридик ва бошқа чекловлар (масалан, фойдали хизмат муддатининг тугаши билан боғлиқ бўлган чекловлар).
45. Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати корхона томонидан номоддий актив бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш чоғида белгиланади.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини белгилаш қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ номоддий активлардан фойдаланиш муддати бўйича бошқа чекловлар;
(45-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
б) корхона иқтисодий наф (даромад) олиши мумкин бўлган даврда ушбу объектдан фойдаланиш кўзда тутилаётган муддат.
Номоддий активларнинг алоҳида гуруҳлари учун фойдали хизмат муддати ушбу номоддий активдан фойдаланиш натижасида олиниши кутилаётган маҳсулотлар миқдори ёки ишлар ҳажмининг бошқа натурал кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари меъёри беш йил ҳисобида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, номоддий актив фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошлаб корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим.
(45-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация номоддий активларни фойдали хизмат муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда бир маромда, тенг улушларда ҳисобланади.
Мазкур усулга кўра номоддий активларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг давом этиш вақтига боғлиқлигига асосланган.
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ушбу номоддий активнинг амортизацияланадиган қиймати ва фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилда номоддий активдан фойдаланишдан олинадиган маҳсулотларни ҳисобга олишга асосланган.
Мазкур усул бўйича амортизациянинг ҳар йилги қийматини ҳисоблаш учун бутун фойдали хизмат муддатидаги умумий баҳоланган ишлаб чиқариш қуввати йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги ишлаб чиқариш қуввати аниқлаш лозим. Ишлаб чиқариш қуввати сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда амортизацияланадиган қийматнинг номоддий актив бутун фойдали хизмат муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
47. Номоддий активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида номоддий активлар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:
48. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулига кўра амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йили бошидаги номоддий активнинг қолдиқ қийматидан ва мазкур номоддий активнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда кутилаётган тугатиш қиймати бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
49. Йиллар йиғиндиси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматдаги улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.
Йиллар йиғиндиси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси номоддий активнинг тугатиш қиймати айрилган ҳолда бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан ҳамда суратида номоддий активнинг фойдали хизмат муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса — номоддий активнинг фойдали хизмат муддати йиллари сони йиғиндисининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
50. Ҳисобот йили давомида номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар, (амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари) йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси корхона томонидан номоддий активлардан фойдаланиш даври мобайнида бир маромда ҳисобот йилида ҳисобланади.
51. Номоддий активларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги номоддий активлар бўйича (гуруҳи, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.
52. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули ва номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини қайта кўриб чиқиш мумкинлиги корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилиши керак.
53. Агар номоддий активлардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий нафда сезиларли даражада ўзгариш юз берса, амортизация ҳисоблаш усули, агар юзага келган ҳолатлар амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласа, ўзгараётган тенденцияни акс эттирадиган тарзда ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгариш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгариш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши зарур.
54. Агар номоддий активларни яхшилайдиган ва мос равишда, хизмат муддатини узайтирадиган ёки бу муддатни қисқартирадиган амалга оширилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда келгуси даврда активнинг фойдали хизмат муддатининг ўзгариши ёки келгусидаги иқтисодий фойдани олиш шартларининг ўзгариши кутилаётган бўлса, номоддий активнинг фойдали хизмат муддати ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилиши мумкин, шунингдек, агар прогнозлар дастлабки баҳолардан сезиларли даражада фарқ қилса, жорий ва келгуси даврлар учун амортизация суммасини кўпайтириш ёки камайтириш керак.
Номоддий активнинг амортизацияси ўзгартирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб янги амортизация ҳисоблаш усули ва фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
55. Номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоблашда уларнинг тугатиш қиймати ҳисобга олинади. Тугатиш қиймати муҳим бўлмаган тақдирда, у амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Агар тугатиш қиймати аҳамиятга эга бўлса, у номоддий активлар харид қилинган санада ёки уларни қайта баҳолаш санасида аниқланади. Тугатиш қиймати номоддий активларнинг хизмат муддати охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилиши лозим.
а) кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида учинчи тараф билан уни сотиб олиш ҳақидаги битим мавжуд бўлмаса;
б) номоддий активнинг тугатиш қиймати фаол бозордаги далиллар билан ишончли аниқланиши мумкин эмаслиги муносабати билан ушбу номоддий актив учун фаол бозор мавжуд бўлмаса ҳамда номоддий активнинг кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида бундай бозорнинг мавжуд бўлиш эҳтимоли бўлмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ операциялар ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган, корхонага номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан корхонага товар белгисидан муайян муддат мобайнида, маълум ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқи, маҳсулотлар ишлаб чиқариш автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг берилиши) лицензия шартномалари (мутлақ, номутлақ, очиқ лицензия), муаллифлик (фан, адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланиш мутлақ, номутлақ ҳуқуқини бериш тўғрисидаги) шартномалари, тижорат концессия шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилган бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
58. Ҳуқуққа эга корхона томонидан номоддий активларга бўлган мутлақ ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда, бошқа фойдаланувчи корхонага фойдаланишга берилган номоддий активлар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки ҳуқуққа эга корхонанинг бухгалтерия ҳисобида мазкур БҲМСнинг 3-параграфи қоидаларига мувофиқ баҳода акс эттирилади.
Фойдаланишга берилган номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ҳуқуққа эга корхона томонидан амалга оширилади.
59. Фойдаланишга олинган номоддий активлар фойдаланувчи корхона томонидан шартномага киритилган баҳода балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.
Бунда тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун шартномада белгиланган тартиб ва муддатда ҳисоблаб чиқариладиган ва тўланадиган муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, даврий тўловлар кўринишида амалга ошириладиган тўловлар фойдаланувчи корхона томонидан ҳисобот даври харажатларига киритилади, тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, қатъий бир марталик тўлов кўринишида амалга ошириладиган тўловлар эса фойдаланувчи корхона томонидан келгуси давр харажатлари сифатида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади ва шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида тегишли ҳисобот даври харажатларига (мақсадига кўра) ҳисобдан чиқарилади.
60. Корхонанинг бозор қиймати корхона томонидан келгусида олиниш эҳтимоли мавжуд бўлган иқтисодий наф бозори баҳосини акс эттиради. Корхонанинг бозор қиймати билан идентификация қилинадиган активларнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ исталган пайтда ўз ичига корхонанинг қийматига таъсир этувчи бир қатор омилларни олиши мумкин. Бироқ бундай фарқ ушбу пайтда корхона назорат қилаётган аниқ активларнинг қийматини ифодаламайди.
61. Корхонанинг ўзи яратган гудвилл актив сифатида акс эттирилмаслиги керак, чунки у корхонани сотиб олиш пайтида харид қилиш нархи билан мазкур корхонани ташкил қилувчи активларнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқ сифатида юзага келади.
62. Харид қилинган гудвиллнинг миқдори ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, харид қилинаётган корхонанинг ҳақиқий қиймати билан уни харид қилиш санасидаги корхона соф активларининг бозор қиймати (барча мажбуриятлар суммаси айрилган ҳолда активларнинг бозор қиймати) ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
63. Гудвилл суммасига келгусидаги иқтисодий нафни кутиб, харидор томонидан тўланадиган нархга қўшимча сифатида қараш ва алоҳида инвентар объекти сифатида ҳисобга олиш лозим.
Манфий гудвилл суммасини стабил харидорлар мавжудлиги омили, сифат репутацияси, маркетинг ва сотиш қобилияти, иш юзасидан алоқалар, бошқариш тажрибаси, ходимлар малака даражаси ва шу кабилар бўлмаган тақдирда, харидорга тақдим этиладиган нархдан чегирма сифатида кўриш ва муддати кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) сифатида ҳисобга олиш лозим.
64. Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошланғич қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Гудвилл суммасини ҳисобдан чиқариш даври корхонага келгусидаги иқтисодий наф тушуми кутилаётган даврнинг энг яхши баҳосини акс эттириши керак. Гудвиллнинг фойдали хизмат муддати дастлаб тан олинган пайтдан бошлаб йигирма йилдан ошмаслиги керак (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим).
Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари мазкур БҲМСнинг 7-параграфида назарда тутилган тартибда ва усулларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Молиявий ҳисоботда гудвиллнинг қиймати тегишли ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолда акс эттирилади.
Манфий гудвилл суммаси сотиб олинган амортизацияланадиган алоҳида активларнинг ўртача тортилган фойдали хизмат муддати мобайнида тизимли равишда корхонанинг молиявий натижаларга асосий фаолиятдан бошқа даромадлар сифатида киритилади.
65. Чиқиб кетаётган номоддий активларнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади:
е) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши чоғида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш;
66. Номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, номоддий активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг баҳосини ўсиши суммаси, яъни мазкур номоддий активни илгариги баҳосини ўсиши суммаларининг илгариги баҳосини пасайиши суммасидан юқориси бир вақтнинг ўзида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капиталини камайтириш билан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад сифатида «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти кредитига олиб борилади.
67. Корхоналарнинг номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активларни инвентаризациядан ўтказилади.
68. Номоддий активларнинг инвентаризацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
69. Инвентаризацияда аниқланган ортиқча номоддий активлар бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган номоддий активлар айбдор шахслар аниқлангунга қадар камомадларни ҳисобга олувчи счётда акс эттирилади.
70. Молиявий ҳисобот номоддий активлар учун ҳамда номоддий активларнинг ҳар бир гуруҳига нисбатан қабул қилинган ҳисоб сиёсатини қуйидагилар ҳақида ёритиши керак:
а) корхона томонидан номоддий активларнинг (алоҳида гуруҳлари бўйича) фойдали хизмат муддатлари белгиланиши;
в) корхонада мавжуд бўлган барча номоддий активларнинг ҳисобот даври боши ва охиридаги умумий баланс қиймати ва жамғарилган амортизация суммаси;
г) келиб тушиши, чиқиб кетиши ва бошқа ҳаракатлари натижасида ҳисобот даври боши ва охирида номоддий активларнинг баланс қийматидаги ўзгаришлар;
а) баланс қиймати корхонанинг молиявий ҳисобот учун муҳим ҳисобланган номоддий актив тавсифи, баланс қиймати ва қолган амортизация даври;
б) эгалик қилиш ҳуқуқида чекловлар мавжуд бўлган номоддий активларнинг умумий баланс қиймати, шунингдек мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида берилган номоддий активларнинг умумий қиймати;
в) амортизация ҳисобланмайдиган номоддий активлар тавсифи ва баланс қиймати ҳамда амортизация ҳисобланмаслиги сабаблари.
а) молиявий ҳисобот тузилиши санасига номоддий актив деб тан олиниш мезонларига жавоб берадиган, бироқ аввалги ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган аҳамиятли номоддий моддалар;
б) келгусида иқтисодий наф олиниши кутилаётган номоддий активларни яратиш ёки яхшилашга йўналтирилган фаолият турлари;
73. Навбатдаги маълумот номоддий активлар моддаларини қайта баҳоланган қийматини акс эттиришда ёритиб бериши лозим:
в) номоддий активлар гуруҳларидаги активларнинг жорий қийматини тўғри аниқлаш мумкин бўлмаганларининг баланс қиймати ҳамда сабаблари.