LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4—6 апрель кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувлар амалга оширилишини ҳамда Ҳиндистон Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Давлат ташрифи давомида имзоланган Ҳиндистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар, масъул ижрочилар Ҳиндистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклатилсин.