ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида» Чикаго (1944 й), конвенциясига ҳақиқатдан ҳам қўшилганлигини ҳамда унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган органи — Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га 1992 йил 12 ноябрдан бошлаб тўла ҳуқуқли аъзо этиб қабул қилинганини ҳисобга олиб, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг мақоми ва фуқаро авиацияси масалалари бўйича халқаро ҳуқуқнинг юридик жиҳатлари вакиллик органларининг ИКАО билан давлат даражасида ўзаро ҳамкорлик қилишини назарда тутишини эътиборга олиб, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги аҳамиятини, шунингдек, ҳал этиладиган масалалар кўламининг кенглигини ҳисобга олиб ҳамда фуқаро авиацияси соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилсин.
2. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.
3. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг раиси этиб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори тайинлансин.
Ташқи ишлар, ташқи иқтисодий алоқалар, мудофаа, ички ишлар, адлия, молия, алоқа, соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси; Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раисларининг ўринбосарлари; Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи, В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори; «Ўзаэронавигация» директори, Вазирлар Маҳкамаси капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлимининг шуъба мудири — лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг тавсиясига биноан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз валюта маблағлари ҳисобидан ҳар йилги бадалнинг, Фуқаро ташкилотларига ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(қарор 4-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси авиакомпания таркибида ижро этувчи орган сифатида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг котибиятини тузсин ва унинг штат жадвалини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига унга юклатилган вазифаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатсинлар.
1. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси (кейинги ўринларда матнда комиссия деб юритилади) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳузурида тузилгани ҳамда халқаро фуқаро авиацияси ва республика ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган идоралараро орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг норматив ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб бериб туради.
3. Комиссия Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ва республикада ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича тўла ҳуқуқли давлат органи ҳисобланади, унинг қарорларини бажариш барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар учун мажбурийдир.
4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, босма иш қоғозларига эга бўлади.
5. Халқаро Фуқаро авиацияси ва ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш соҳасидаги мувофиқлаштириш ва тартибга солиш масалалари бўйича жорий кундалик ишларни юритиш, комиссия ишлари учун материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳузурида Комиссиянинг ишчи органи — котибият тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия раиси тузилмани, штат жадвалини ва котибиятни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди.
7. Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Комиссия аъзолари вазифаларни жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари бу ходимларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароитлар яратадилар.
Комиссия ишини Комиссия раиси, унинг ўринбосари ҳамда лавозими бўйича раис ўринбосари ҳисобланадиган ижро этувчи котиб ташкил қиладилар ва бошқарадилар.
8. Комиссия ишининг асосий шакли йилига икки марта ўтказиладиган кенгашлар ҳисобланади. Кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал этиш учун навбатдан ташқари кенгаш чақирилиши мумкин.
9. Комиссия кенгаши унда аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози талаб қилинади.
халқаро фуқаро авиацияси, ҳаво бўшлиғини бошқариш ва истиқболни режалаштириш соҳасидаги узоқ муддатли сиёсатни амалга ошириш;
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида вакиллик ва ИКАО фаолиятининг барча соҳаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
1944 йилги Чикаго конвенциясидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қўшилган фуқаро авиацияси соҳасидаги бошқа конвенциялардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошириш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқарув бошқа органларининг тадбирларини мувофиқлаштириб бориш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
республиканинг 1944 йилги Чикаго конвенциясидан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажаришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
ИКАО фаолиятининг асосий масалалари бўйича республиканинг сиёсий, техникавий, иқтисодий ва мудофаа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда республика нуқтаи назари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уни тасдиқлайди;
давлатнинг ваколатли органлари билан биргаликда халқаро ҳаво йўллари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқади;
республика вакилларининг ИКАО сессияларида, конференцияларида ва бошқа тадбирларидаги иштироки тўғрисида, шунингдек, тайёргарлиги бўлган мутахассисларни ИКАОдаги расмий лавозимларга ҳамда ИКАО котибиятида контрактлар бўйича ишлаш учун йўллаш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлайди;
республикада қабул қилинган қоидалар ва расмий маросимларнинг ИКАО стандартлари ва тавсияларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
илғор чет эл тажрибасини республика Фуқаро авиацияси фаолияти амалиётига жорий қилишга доир тадбирларни тасдиқлайди, жорий этиш натижаларини ҳисобга олади ва таҳлил қилади;
республика Фуқаро авиациясига доир статистик маълумотларни, ИКАОга берилиши керак бўлган бошқа ахборотларни тасдиқлайди;
республиканинг ИКАО фаолиятидаги иштирокига доир тажрибани умумлаштиради ва унинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг ИКАОдаги иштироки билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқиш учун Комиссия ўз таркибидан кичик комиссиялар, вазирликлар ва идоралар мутахассисларидан эса ИКАО фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишчи қўмиталар тузади. Кичик комиссиялар ва ишчи қўмиталарнинг таркиблари Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.