Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» Қонунини амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида 1992 йил 2 июлдаги 626-XI-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар, миллий-маданий ва тарихий бойликлар турларининг илова қилинаётган рўйхати тасдиқлансин.
1992 йил 1 ноябргача таъсис ҳужжатлари «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келмайдиган ёки унинг қоидаларини бузадиган биржаларга нисбатан уларнинг фаолиятини тўхтатишга ёки уларни тугатишга қадар тегишли таъсир чораларини кўрсин;
икки ҳафта муддат ичида, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим қилиш учун, Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларини кўрсатилган қонун билан мувофиқлаштириш тўғрисида таклифларни тақдим этсин;
биржаларни давлат рўйхатига олиш чоғида олинадиган белгиланган пул миқдори тўғрисида таклиф киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биржаларнинг устав фондларини индексациялашни амалга оширсин, бунда пул маблағлари индексацияланмаслигини, асосий фондлар эса Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий фондлар қийматини амалдаги нархлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарори талабларига мувофиқ қайта баҳоланишини ҳисобга олсин.
5. Қурол-яроғлар, уларнинг ўқ-дорилари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва уларнинг асбоблари, агар улар бошқа тармоқларда ишлатилмайдиган бўлса, портловчи моддалар, портлатиш воситалари, пороx, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналар ҳарбийлаштирилган ташкилотларнинг шахсий таркиби учун махсус қурол яроғ ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.
6. Ракета-космик комплекслар, ҳарбий мақсадлардаги алоқа ва бошқарув тизимлари ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.
7. Жанговар заҳарловчи моддалар, улардан ҳимояланиш воситалари ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.
9. Рентген асбоб-ускуналари, радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланиб тайёрланган асбоблар ва қурилмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
16. Давлат музейлари ва суратлар галереяларидаги барча даврларга тегишли санъатнинг барча турларидаги бадиий асарлар.
17. Давлат кутубхоналари ва архивларидаги қўлёзмалар, ҳужжатлар, матбаа маҳсулотлари, кино ва фотоматериаллар.
19. Барча мамлакатлар ва халқларнинг 1945 йилгача бўлган меъморчилик фрагментлари, ҳайкаллар, расмлар, графика*.
24. Барча даврларга мансуб олтиндан, платинадан, табиий қимматбаҳо тошларда кумушдан тайёрланган нодир буюмлар.
26. 1960 йилгача қимматбаҳо ва ноқимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ва тангаларнинг коллекциялари, қоғоз пуллар*.
28. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган бадиий рўзғор ва илмий асбоблар ва анжомлар (соатлар, барометрлар, тарозилар, дурбинлар ва бошқалар).
29. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган чинни, фаянс, керамика, сирланган шиша, биллур, бисер, тош, шоx, тери, бронза, мис, эмаль ва бошқа материаллардан бўлган бадиий буюмлар*.
30. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган бадиий кийим-кечак ва пойафзал, шу жумладан халқ кийим-кечаклари ва пойабзаллар, етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган рўмоллар ва шолрўмоллар, газламалардан бўлган ноёб буюмлар*.