LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича Қоидалар» тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари бошлиқларига:
а) Қоидаларни тегишли хизматлар ва мутасадди ходимлар билан ўрганиб чиқилиши ва бажарилишини таъминласинлар;
б) Тергов ҳибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимларига беморларни қабул қилиш ва даволаш учун хоналар ажратилиши, уларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши ўрнатилган тартибда амалга оширилсин;
в) Тергов ҳибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаларида рўй берган ҳар бир ўлим, юқумли касалликлар, овқатдан заҳарланиш ва бошқа ҳолатлар ҳақида белгиланган тартиб бўйича ахборот берилиши назоратга олинсин;
г) Махсус контингентга ўз вақтида ва тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимларини даволаш-профилактика ишларидан бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқлансин.
3. ИИВ Тиббиёт бошқармасига (С.Толипов) тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларидаги тиббий таъминотга умумий раҳбарлик қилиш, амалий ёрдам бериш ва назорат ишларини олиб бориш, тиббиёт ходимларини шаҳодатдан ўтказиш, кўрсаткичларни таҳлил қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш ва ўлимни камайтиришга қаратилган тадбирларни олиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Собиқ Иттифоқ Ички ишлар вазирлигининг 1989 йил 17 ноябрдаги 285-сонли ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2000 йил 6 апрелдаги 81-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирининг 2002 йил 3 сентябрдаги
231-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси 87-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий таъминотини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан кейин ИИВ деб юритилади) тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари (бундан кейин ЖИЭМ деб юритилади) тиббий хизматларининг асосий вазифаси, бу тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар (бундан кейин махсус контингент деб юритилади) соғлиғини сақлаш ва саломатлигини тиклашдан иборатдир.
Махсус контингентни вақти-вақти билан профилактик тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш йўли билан улар саломатлигини назорат қилиш, даволашга ва доимий тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш, улар меҳнат қобилиятини мустаҳкамлашга, ҳамда улар томонидан касаллиги туфайли сақлаш тартибини бузиш ва қайта жиноят содир этиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган даволаш-соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш.
ЖИЭМ ва тергов ҳибсхоналари махсус контингентига нисбатан санитария тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш.
Махсус контингент орасида тиббий ва гигиена билимларини тарғиб қилиш, ҳамда уларга соғлом турмуш тарзини сингдириш.
Махсус контингент орасида касалланиш ва меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолларини таҳлил қилиш натижасида, уларга нисбатан даволаш-профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
3. Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни 10% ва ундан ортиғида юқумли касалликлар тарқалиши ҳамда улар орасида бир гуруҳ овқатдан заҳарланиш ёки касб касалликлари (улар қандай оғирликда кечишидан қатъи назар) қайд этилган ҳолларда, шунингдек бир ёки бир неча киши жароҳатланиш ёки заҳарланиш оқибатида оғир касалланса ёки вафот этса, қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти бу ҳақида ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига (бундан кейин ЖИЭББ деб юритилади), Тиббиёт бошқармасига, унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида санитария назоратини олиб бориш, санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинишини кузатиб бориш ва махсус контингентнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилашга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга ошириш, улар орасида касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиш ва камайтириш, ташқи муҳитнинг (сув ҳавзалари, ер, ҳаво атмосфераси) соғлиққа зарарли бўлган оқавалар ва хўжалик маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш ва бартараф этишнинг доимий равишда назорат қилиш тизимидан иборат.
5. Тергов ҳибсхоналари ва ЖИЭМ тиббий бўлимлари (бундан кейин тиббий бўлимлар деб юритилади) санитария қонунчилиги талабларини бажарилиши устидан қуйидаги санитария назоратини амалга оширадилар:
а) яшаш жойлари, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, коммунал-маиший, озиқ-овқат объектлари, сув билан таъминлаш манбалари ва муассаса ҳудудини сақлаш ва санитария ҳолати бўйича;
б) муассасанинг барча объектлари санитария-гигиеник ҳолатини ҳамда санитария-техник ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича;
в) муассасаларда махсус контингентни жойлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, ҳаммом, кир ювиш ва меҳнат шароитларининг санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши бўйича.
6. Муассасалар ҳудудини тозалаш — бу чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, олиб кетиш ва зарарсизлантириш бўйича режали равишда ўтказиладиган санитария-техник ва хўжалик тадбирларидан иборатдир. Тозалашнинг икки асосий тизими мавжуд: олиб кетиш тизими — барча чиқиндилар уларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойларига махсус транспорт билан олиб кетилади ва оқизиладиган ёки канализация тизими.
7. Муассасалардаги канализация иншоотларини ҳисобга олиш, ўз вақтида таъмирлаш ва ундан фойдаланиш масъулияти интендант ва хўжалик таъминоти бўлими (гуруҳи) бошлиғи зиммасига юкланади.
8. Муассасалар объектлари ва ҳудудини тозалаш ҳамда канализация тармоқлари тузилиши ва улардан фойдаланиш устидан санитария назорати муассасанинг тиббий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг меъёрий ҳужжатлари асосида огоҳлантириш ҳамда жорий санитария назорати шаклида амалга оширилади.
9. Огоҳлантирувчи санитария назорати масалаларини ҳал қилишда муассаса тиббий бўлими ИИВ, Ички ишлар Бош бошқармаси (бундан кейин ИИББ деб юритилади), Ички ишлар бошқармасининг(бундан кейин ИИБ деб юритилади) санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ)нинг методик кўрсатмаларига амал қилади, улардан ва жойлардаги соғлиқни сақлаш идоралари санитария-эпидемиология хизматларидан канализация тармоқлари ва иншоотлари қуриладиган, чиқиндиларни зарарсизлантирадиган ва улардан қайта фойдаланиладиган ерларни танлашда, шунингдек уларни фойдаланиш учун қабул қилиб олишда, ер ости ва ер устки сувлари ва тупроқларининг зарарли саноат чиқиндилари ва бошқа оқавалар, хўжалик-маиший чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ўтказиш масалаларида маслаҳат ва амалий ёрдам оладилар.
10. Муассаса ҳудуди тозалиги устидан жорий санитария назоратини ўрнатиш қуйидагиларни ўз ичига олади: чиқиндиларни мунтазам равишда четга олиб чиқиб кетиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, канализация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланишда, қаттиқ чиқиндиларни зарарсизлантиришда санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий кузатув ишларини олиб бориш. Муассаса бошқа вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларга тааллуқли бўлган канализация тизими ва қаттиқ чиқиндиларни зарарсизлантириш бўйича қурилмалар билан таъминланганда, тиббий бўлим фақат муассаса ҳудудида жойлашган канализация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланиш устидан жорий санитария назоратини амалга оширади. Агар канализация тармоқларга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш муассасанинг ўз кучи ва маблағи билан амалга оширилаётган бўлса, тиббий бўлим канализациянинг барча тармоқлари ва иншоотлари устидан, шу жумладан оқава сувларни тозалаш бўйича иншоотлар устидан ҳам жорий санитария назоратини ташкил этади ва амалга оширади, ҳамда муассасада СЭХ тавсияларини бажарилишини назорат қилади.
11. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи канализация тармоқлари ва иншоотларининг аҳволи, оқава сувларни тозалашнинг самараси, қаттиқ чиқиндиларни тўплаш, йўқотиш ва утилизация тизими тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши, камчиликларни аниқлаши ва масъул лавозимдаги шахслар билан биргаликда уларни бартараф этиш муддатларини белгилаши лозим.
12. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи мунтазам равишда муассаса бошлиғига ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни янада яхшилаш чоралари тўғрисида маълумот бериб туриши, сув таъминоти манбаининг ифлосланиши хавфи туғилганда ёки ҳудудда санитария қоидалари бузилганда эса зудлик билан муассаса раҳбариятига ва ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХга хабар қилиши лозим.
13. Ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа жамоат бинолари жойлашган жойдан коммунал, санитария-техник ва бошқа объектларгача бўлган оралиқ жой санитария-ҳимоя минтақаси Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ) ҳужжатларида келтирилган ўлчовлардан кам бўлмаслиги лозим.
14. Муассасалар бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли корхона ва ташкилотларнинг сув қувурларидан, шунингдек ички ишлар идораларига қарашли сув қувурларидан сув билан таъминланади.
15. Муассасаларни хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш интендант ва хўжалик таъминоти бўлими (гуруҳи)нинг кучи ва воситалари ёрдамида амалга оширилади. Бу бўлим:
— сув қувурлари қурилмаларининг санитария-гигиеник ҳолатига ва санитария-ҳимоя минтақасида талаблардаги меъёрларга риоя қилинишига жавоб беради;
16. Сув таъминоти қурилмалари ва улардан фойдаланиш устидан санитария назорати муассасаларнинг тиббий бўлими томонидан амалдаги Давлат стандарти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа меъёрий-методик ҳужжатлари талабларига мос ҳолда ташкил этилади ва амалга оширилади.
17. Ички ишлар идоралари бўлинмаларининг сув қувурларидаги барча қурилма ва сув тармоқларининг санитария назорати тиббий бўлими томонидан амалга оширилади. Бошқа вазирликлар ва идораларга тегишли сув қувурларини фақат муассаса ҳудудида жойлашган сув қувурлари ва сув қувури тармоқларигина назорат қилинади.
18. Муассасаларнинг тиббий бўлими ИИВ, ИИББ, ИИБнинг санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) раҳбарлиги остида сув таъминоти бўйича огоҳлантирув ва жорий санитария назоратини амалга оширади. Зарурат туғилганда улар соғлиқни сақлаш идоралари ҳудудий санитария-эпидемиология марказларидан маслаҳат ва амалий ёрдам оладилар.
г) муассаса тиббий бўлимининг бошлиғи сув таъминоти объектларида ишловчи шахсларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишни таъминлашга мажбурдир.
20. Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун ажратилган манбанинг истеъмолга яроқлилик масаласини ҳал этишда, амалдаги Давлат стандарти қўлланилиб, унинг асосида қайта ишлашгача бўлган сувнинг сифат кўрсаткичлари аниқланганидан кейингина сув манбаи хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун фойдаланилиши мумкин. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган сувнинг сифати «Ичимлик суви» 950—2000 Давлат стандартига мос келиши керак.
21. Сув олиш жойларидаги лаборатория назорати «Ичимлик суви» 950—2000 Давлат стандарти талаблари доирасида ўтказилади. Тармоққа берилишидан олдинги сувнинг сифатини лаборатория назорати микробиологик, кимёвий ва органолептик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади. Тақсимловчи тармоқларнинг лаборатория назорати қуйидаги кўрсатгичлар бўйича ўтказилади: коли-индекс (1 см. куб. сувдаги микроорганизмларнинг умумий сони); сувнинг лойқалиги, ранги, ҳиди, таъми ва бегона мазаси.
Микроблар билан ифлосланиш йўл қўйиладиган меъёрдан юқорилиги аниқланганида ифлосланиш сабабини аниқлаш мақсадида қайта намуна олинади ва бактерияларнинг мавжудлиги, янги гўнг ва нажас, азот сақловчи минерал моддалар ва хлоридлар билан сувнинг ифлосланиши қўшимча текширилади.
22. Ер ости сув манбаидан таъминланадиган сувнинг санитария назорати сув манбаини топиш, сувнинг миқдори ва сифатини баҳолаш, уни қайта ишлаш жадвали, санитария-ҳимоя минтақасини (СХМ) белгилашдан бошланади. Мазкур ишлар барча сув қувурларида ташкил этилади. Санитария-ҳимоя минтақасининг асосий мақсади сув манбаларини, шунингдек сув қувурлари қурилмаларини ва атроф ҳудудни ифлосланишидан сақлаш ҳисобланади.
а) қаттиқ тартибдаги биринчи минтақа (пояс) сув олиш жойлари ҳудудида барча сув қувурлари қурилмаларининг майдонини ўз ичига олади. Сув қувурлари санитария-ҳимоя минтақаси билан таъминланади;
б) санитария-ҳимоя минтақаси амалдаги қўриқлаш ва санитария меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолда ташкил этилади;
в) СХМларни ташкил этиш имконияти хўжалик — ичимлик сув таъминоти манбаини танлаш босқичида «Xўжалик — ичимлик сув таъминоти» Давлат стандарти асосида ҳал қилинади.
24. СХМнинг биринчи минтақа чегараси ер ости манбаларининг ҳимояланган ер ости сувларидан фойдаланилганда сув олиш жойидан камида 30 метр бўлган масофада, етарлича ҳимояланмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда эса камида 50 метр масофада белгиланади. Тупроқнинг ифлосланишига йўл қўйилмайдиган объектлар ҳудудидаги якка ҳолдаги ер ости сув олиш жойларидан ўраб олинган жойгача бўлган масофани мос ҳолда 15 ва 25 метрга камайтириш мумкин. Ер ости манбалари суви билан таъминлашда жорий санитария назоратини амалга оширишда сув олиш қурилмалари, сув қувурларини ва сув ўтказувчи горизонтни ифлосланишдан ҳимоялаш тадбирлари назорат қилинади. Шу мақсадда СХМнинг биринчи минтақа ҳудудида қуйидагилар режалаштирилиши керак: ер устида тўпланиб қоладиган сувларни зона чегарасидан четлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ўраб олиш ва доимий қўриқлашни таъминлаш. У ерда сув қувурлари қурилмаларини эксплуатация қилишга бевосита алоқаси бўлмаган барча турдаги қурилишлар ман этилади. Қудуқларнинг (очиқ жойлари, сув қуйилиш жойи, трубалар фазоси ва бошқалар) жиҳозларида санитария-гигиеник талабларини бажарилишига алоҳида эътибор берилиши керак.
25. Ер ости сув манбаларини кўрикдан ўтказиш вақтида нафақат биринчи, балки иккинчи ва учинчи СХМдаги сувни қўриқлаш тадбирлари инобатга олинади. Бунинг учун сув сақловчи горизонтни ифлослантириш хавфига эга бўлган эскирган, ишга яроқсиз, нуқсонли ёки нотўғри фойдаланилаётган сув қудуқларини аниқлаш ва оғзини беркитиб ташлаш (тампонлаш) ёки қайта тиклаш талаб қилиниши керак.
26. СХМ ҳудудида санитария-эпидемологик хизмати билан келишилмаган ҳолда янги скважиналар қазиш ва янги қурилишлар олиб борилишига йўл қўйилмайди. Ер ости сувларини кимёвий жиҳатдан ифлослантирувчи ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли химикатлар ва минерал ўғитлар омборларини, саноатнинг чиқинди оқава сувлари йиғиладиган ва бошқа объектларни жойлаштириш тақиқланади.
27. Дарё ёки сув келтириладиган каналлардаги СХМни биринчи доираси маҳаллий санитария-топографик ва гидрологик шароитларга қараб белгиланади, лекин барча ҳолатларда қуйидагича бўлиши керак:
в) сув олиш жойига туташ қирғоқдан сувнинг энг юқори сатҳига нисбатан сув бетининг икки қарама-қарши қирғоғи орасидаги кенгликдан камида 100 метр;
г) сув олиш жойига қирғоқ йўналишидан сув ҳавзасига томон дарё ёки каналнинг эни 100 метрдан кам бўлганда барча акватория ва қарама-қарши қирғоқ суви кенглигидан, сувнинг энг юқори сатҳидан 50 метр кенгликда олинади, дарё ёки каналнинг эни 100 метрдан ортиқ бўлса, акватория минтақаси камида 100 метр бўлиши керак.
28. Сув манбаи сифатида фойдаланиладиган сув омбори ёки кўлни СХМ биринчи минтақа чегаралари санитария-топографик, гидрологик шароитлар инобатга олинган ҳолда қуйидагича ўрнатилади:
б) сув олиш жойига туташган қирғоқдан сувнинг энг юқори сатҳидан икки қирғоқ орасидаги кенгликдан камида 100 метр масофада.
Қўлтиқ типидаги сув олиш жойларидаги биринчи минтақа чегарасига қўлтиқнинг барча акваторияси киритилади.
29. Кафолатланган сув таъминоти манбаи бўлмаган жойларга сув олиб бориш зарурати туғилганда, махсус машиналар ва доимий шахслар ажратилади. Сув ташиш идиш(сиғим)лари яроқли, ювилган ва дезинфекцияланган бўлиши керак. Дезинфекциялашдан аввал идишлар синчиклаб ювилади, сув билан тўлдирилади ва унга 1м куб сувга 300 гр. ҳисобда хлорли оҳак эритмасидан қўшилади ва 1 соатдан сўнг идиш бўшатилади ҳамда тоза сув билан хлорнинг ўткир ҳиди йўқолгунча чайиб ташланади.
30. Хлорлаш — сувни зарарсизлантиришнинг кенг тарқалган усулидир. Сув нормал дозаларда дастлабки аммонийлаштириш (преаммонизация) ва юқори дозаларда эса қайта хлорлаш орқали хлорланади.
Сувни хлорнинг нормал дозасида хлорлаш учун дастлаб мазкур сувнинг хлорга бўлган эҳтиёжи тажрибада аниқланади. Сувнинг хлорга бўлган эҳтиёжи аниқланганидан кейин сувнинг барча миқдори учун керакли хлорнинг дозаси ҳисоблаб чиқилади.
Ўтказилган хлорлашнинг тўғрилигини хлор қолдиғи асосида аниқланади, унинг миқдори сувнинг хлор билан 2 соатли контактидан кейин 0,3—0,5 мг/л. дан кам бўлмаслиги керак.
31. Кафолатланган манбалар сувидан фойдаланиш имконияти бўлмаган шароитларда қайта хлорлаш усули афзал ҳисобланади, чунки унинг меъёрдаги дозаларда хлорлашга қараганда зарарсизлантириши жуда ишончлидир, зарарлантириш вақти ҳам (20-30 дақиқага) камаяди, лойқа ва одатдан ташқари рангли сувларни бегона хлорфенол мазасини бермайдиган қилиб зарарсизлантиради.
32. Муассасада сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи билан эълон қилинган меъёрлар бўйича озиқ-овқат билан таъминланадилар.
33. Овқатлантиришни ташкил этиш интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи) томонидан амалга оширилади. Ушбу бўлим зиммасига қуйидаги вазифалар киради:
а) таъминотга киритилган турли тоифадаги шахсларнинг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда овқатланиш тартибини ишлаб чиқиш;
б) кунлик таъминот учун белгиланган меъёрлар бўйича овқат тайёрлашни ташкил этиш ва таъминотдагилар ушбу меъёрларга мувофиқ овқатланаётганини назорат қилиш;
в) озиқ-овқат тайёрланадиган жойларни зарур жиҳозлар ва тегишли қурилмалар билан таъминлаш, уларни намунали ҳолатда сақлаш, технологик, совитиш жиҳозлари ва ошхона анжомларини санитария талаблари асосида сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
г) омборхоналарда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда, уларни ошхонага юборишда, ташишда, уларни ошхонада сақлаш ва кулинария жиҳатидан қайта тайёрлашда, овқат тайёрлаш ва тайёр овқатларни тарқатишда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш;
д) овқат тайёрлаш, уларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатиш, ташишда банд бўлган ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шарт-шароитларни таъминлаш;
ж) овқатланиш жойларини ва бошқа овқатланиш объектларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган идиш-товоқлар ва инвентарларни ювиш ҳамда дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;
а) овқатланиш тартибини ва овқат тайёрлаш учун лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини рўйхатини ишлаб чиқишда қатнашади, тайёрланадиган овқат калориясини ойда бир марта назарий ҳисоблаб чиқади;
б) муассаса бошлиғига махсус меъёрлар бўйича овқатланишга ўтказилаётган шахслар рўйхатини топширади;
в) муассаса озиқ-овқат маҳсулотлари омборхонаси ва магазинида, шунингдек маҳкумларни шахсий ихтиёрида мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашнинг талабга жавоб беришини, уларни ишлатилиш қоидаларига ва муддатларига риоя қилинишини ҳар куни текширади;
г) тайёрланган овқат сифатини барча таъминот меъёрлари бўйича текширишни ташкил этади. Текширув натижалари ва тайёр овқатларни тарқатишга рухсат берилгани ҳақида овқат тайёрлаш сифатини назорат қилиш махсус дафтарига ёзиб қўяди;
д) сифатсиз хом ашёни, ярим (чала тайёр) фабрикатларни тарқатишни, сифатсиз озиқ-овқатлар ва тайёр овқатларни истеъмол қилишни ман этади;
е) озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланувчи ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этади;
з) озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, тарқатиш, жўнатишда банд бўлган ходимлар учун гигиенага доир ўқув машғулотларнинг ўтказилишини ташкил этади.
35. Агар муассасага келтирилган озиқ-овқат маҳсулоти қўйилган талабларга жавоб бермаса ёки унинг сифати шубҳа туғдирса, уни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.
Муассасага келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг тайёрланган вақти кўрсатилган ҳолда сифати тўғрисидаги сертификати бўлиши лозим. Сифат тўғрисидаги сертификати бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинмайди.
Интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи) ишлатиш муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини мол-мулк экспертизасидан ўтказишни ташкил этади, истеъмол қилишга яроқсизлиги яққол кўриниб турган тез бузилувчи маҳсулотлар бундан мустасно. Шунингдек, бу бўлим махсус гигиеник текширишларни талаб қилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик масалаларини ҳам ҳал қилади.
Муассаса тиббий бўлими томонидан озиқ-овқат (шу жумладан тез бузилувчан) маҳсулотларининг органолептик хусусиятлари ўзгаришини, бу ўзгаришларнинг характери ва даражасини, маҳсулотларнинг кимёвий таркибидаги ўзгаришларни, маҳсулотларнинг бактериал жиҳатидан ифлосланиш даражаси ва микрофлорасининг характерини, маҳсулотларда пестицидларни ва зарарли моддаларни йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдордан ёки табиий равишда бўлиши мумкин бўлган миқдордан кўплигини, микроблар билан ифлосланган маҳсулотлардан инфекция юқиши (аниқ эпидемиологик маълумотларга асосланган ҳолда) мумкинлигини аниқлаш мақсадида гигиеник экспертиза ўтказиш ташкиллаштирилади.
36. Маҳсулотларнинг кунлик энергетик қиймати бўйича уч маҳалги овқатланиш қуйидагича тақсимланади: нонуштага — 30-35%, тушликка — 40-45%, кечки овқатга — 20-30%. Кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг тақсимоти ишнинг оғир-енгиллигига қараб фоизларда ўзгартирилиши мумкин: биринчи сменада ишловчилар учун — нонуштада 35%, тушликда — 40%, кечки овқатда — 25%; иккинчи ва учинчи (тунги) сменада ишловчилар учун — нонушта ва кечки овқат 30 фоиздан, тушлик — 40 фоиздан иборат.
37. Агар овқатланиш вақти бир соатдан ортиқ давом этадиган бир неча сменада амалга оширилса, у ҳолда ҳар бир смена учун алоҳида овқат тайёрланади. Овқат уни тарқатишидан 20—30 минут олдин тайёр бўлиши ва у тайёр бўлган вақтдан бошлаб 2 соат ичида тарқатилиши лозим.
38. Овқатларни тарқатишда биринчи овқатлар ва иссиқ ичимликлар температураси 750С дан, иккинчилари 650С дан паст бўлмаслиги, совуқ овқатлар ва ичимликлар 70 дан 140Сгача бўлиши лозим. Биринчи ва иккинчи овқатлар тарқатилгунга қадар иссиқ плитада 3 соатгача туриши мумкин. Тайёр овқатни белгиланган муддатдан ортиқ ушлаб туришга истисно тариқасида рухсат этилади. Қолган овқатларни сақлашга мажбур бўлинган ҳолларда у тўлиқ совитилиши ва 60Сдан юқори бўлмаган температурада 12 соатгача сақланиши мумкин. Совитилган овқат тарқатилиши олдидан тиббий бўлим шифокори томонидан кўриб чиқилади ва текширилади, кейин иккинчи марта иситилади (қайнатилади, қиздирилади). Иккинчи марта иситилган овқатни тарқатиш муддати бир соатдан ошмаслиги лозим. Овқатни аввалги кунда тайёрланган овқатлар билан аралаштириш қатъиян ман этилади.
39. Овқатларни бевосита иш жойига етказиб бериш зарурати туғилганда овқатлар пломбаланган ва печатланган термосларда олиб борилади. Нон ва идиш-товоқлар тоза қутиларда ёки улар учун алоҳида ажратилган секцияларда етказиб берилади. Етказиш муддати 2 соатдан ошмаслиги лозим. Иш жойида овқат иситиладиган плиталар, овқатланиш учун столлар ажратилади. Совиб қолган овқатни иситмасдан, суюқ овқатни қайнатмасдан тарқатишга рухсат этилмайди.
40. Ошхонага ёрдамчи ишларни бажаришга тайинланадиган шахслар тери ва шиллиқ пардалари йирингли касалликлари бор-йўқлигини аниқлаш бўйича тиббий кўрикдан ўтмасдан ошхонада ишлашга қўйилмайди.
41. Муассасанинг саноат корхоналарида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси муассаса раҳбари ёки ушбу вазифани бажарувчи шахс зиммасига юкланади ва улар қуйидагилар устидан назорат қилишади:
а) ишлаб чиқариш, маиший, омборхона ва бошқа жойларда ҳаво муҳити, ёритиш, шовқин ва тебранишлар, ҳароратнинг санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ бўлиши;
б) махсус контингентнинг махсус кийим-кечак, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, шунингдек белгиланган нормаларга мувофиқ профилактик озиқ-овқатлар берилиши;
в) муассасанинг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаётганларга иш шароитининг зарарлилиги муносабати билан имтиёзлар берилиши.
а) ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари билан биргаликда контрагент (муассаса ҳудудидан ташқарида шартнома асосида иш олиб борилаётган) объектлар устидан назоратни таъминлаш бўйича ўзаро алоқаларини амалга ошириш;
б) ишлаб-чиқариш ва маиший хоналарнинг, корхона ҳудуди ва умумий фойдаланиладиган жойларидаги санитария ҳолати устидан назоратни амалга оширилиши;
г) ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, ишлаётганларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан ўз таклифларини бериш;
д) зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган шахслар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишларини ташкил қилиш;
е) ичимлик сувининг сифати ва цехлар ҳамда участкалардаги аптечкаларнинг дори-дармонлар билан ўз вақтида тўлдирилиб туриши устидан назоратни амалга ошириш;
ИИВ, ИИББ, ИИБ ва ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари санитария-эпидемиология хизматлари саноат корхоналардаги ишлаб чиқариш омилларни лабораториявий ва бошқа турдаги текширишлардан ўтказилишини ташкиллаштиришда маслаҳат бериб амалий ёрдам кўрсатади.
44. Тиббий бўлим бошлиғи лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган саноат объектлари тўғрисида ва киритилаётган янги технологик жараёнлар, жиҳозлар, машина ва механизмлар, янги кимёвий моддалар ва уларнинг токсик-кимёвий хусусиятлари ҳақида хабардор бўлиши лозим.
45. Тиббий бўлим бошлиғи лойиҳадан четга чиқиш ва санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинмаётганлик ҳолатлари аниқланганда, қурилиш ва асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ишларининг айрим турларини амалга оширишни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлган ИИВ, ИИББ, ИИБнинг санитария-эпидемиология хизмати бошлиғига бу ҳақда хабар беради.
46. Одам организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ноқулай ишлаб-чиқариш омиллари қуйидагилардан иборат:
а) жисмоний характердаги омиллар (радиочастотанинг электромагнит майдони, ноқулай микроиқлим, ионловчи радиация, шовқин, ультратовуш, инфратовуш, тебраниш, вибрация);
47. Бир қатор ноқулай омиллар таъсирида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган ишчиларни меҳнат шароити оғир ва зарарли бўлган ишларга қўймаслик мақсадида жазони ўтаётганларни дастлабки ва доимий тиббий кўрикдан ўтказиб туриш, уларнинг зарарли бўлган шароитларда ишлашлари мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш имконини беради.
г) иш жойи ва ишлаш хоналаридаги микроиқлим (температура, ҳавонинг ҳаракат тезлиги ва намлиги, нур таъсиридаги иссиқликнинг жадаллиги), шунингдек, тўсиқларнинг температураси;
49. Иш хоналаридаги микроиқлим организм билан ташқи муҳит ўртасидаги иссиқлик мувозанатини таъминлаши лозим.
Иш бажариш майдонидаги ҳавога бўлган умумий санитария-гигиеник талаблар тегишли Давлат стандарти билан белгиланади.
50. Барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар Санитария қоидалари ва меъёрлари (СҚ ва М) талабларига мувофиқ иситиш ва вентиляция тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Вентиляция ва иситиш тизимлари доимий иш жойларида ва иш бажариш майдонида асосий ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда метеорологик шароитларни (температура, нисбий намлик, ҳаво ҳаракатининг тезлиги), шунингдек, ҳаводаги зарарли моддалар миқдорини Саноат корхоналарини лойиҳалаштириш санитария меъёрлари талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши лозим.
Технологик чиқиндилар умумий алмашиш вентиляцияси орқали атмосферага чиқариб ташланади ва уларнинг тарқалиши ҳисобга олинганда аҳоли яшайдиган пунктларда рухсат этилган концентрациялардан баланд бўлиши мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш xонасининг ҳажми битта ишловчига 20 м кубдан кам бўлса, ҳар бир ишловчи учун камида соатига 30 м куб ташқи ҳаво бериб турилади, хонанинг ҳажми ҳар бир ишловчига 20 м кубдан кўп бўлса, бир ишловчига камида соатига 20 м куб ташқи ҳаво берилади.
Агар хона ҳажми битта ишловчига 40 м куб тўғри келса, дераза ва лампалар бўлганда ва зарарли моддалар ажралмаса, унда вақти-вақти билан табиий ташкил қилинган вентиляцияни ишлатиш кўзда тутилади.
Бир сменада беш мартадан ортиқ ёки камида 40 минут давомида очиладиган дарвозалар олдида ҳавони тўсувчи ёки ҳавони иситувчи парда тўсиқлар ўрнатиш кўзда тутилади.
Чангни ва осон суюқликка айланадиган буғларни, шунингдек аралаштирилганда хавфли аралашмага айланадиган моддаларни ёки кимёвий бирикмаларни ютадиган қурилмаларни умумий тортувчи қурилмаларга бирлаштириш ман этилади.
Зарарли манбаларга (пайвандлаш, қалайлаш ва бошқалар) яқин жойлашган иш жойлари учун умумалмашувчи вентиляцияга қўшимча равишда маҳаллий сўриб олувчи қурилма ўрнатиш талаб қилинади.
Ҳаво муҳитига тўсатдан кўп миқдорда заҳарли моддалар (чангдан ташқари) тушиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришларда авария вентиляциясини ўрнатиш лозим бўлади.
Корхона бинолари ва иншоотларини иситиш учун қўшимча ишлаб чиқаришга зарари тегмайдиган cистeма ва иссиқлик ўтказувчилар кўзда тутилади.
51. Шовқин манбаи бўлган ишлаб чиқариш ускуналарини танлаш ва жойлаштиришда тегишли СҚ ва Мга амал қилиш лозим.
Иш жойларидаги шовқин даражаси корхона реконструкция қилингандан сўнг, ишга тушганда ва ишлаб турган корхоналарда йилига бир марта текширилади.
Табиий ёритиш меъёрлари ёруғлик ўтказувчи ойналарни мунтазам тартибда тозалаб туришни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларда белгиланади:
Сунъий ёритиш ёриткичларини тозалаш унинг қанчалик ифлосланганлигига қараб ўтказилади, аммо қуйидаги муддатлардан оширилиши мумкин эмас:
Хўжалик-ичимлик сув қувурлари тармоқларини техник мақсадларга мўлжалланган сув тармоқларига улашга йўл қўйилмайди.
Ичимлик сувидан фойдаланиш учун кичик фонтанчалар, сув ичадиган автоматлар, фонтан бўлиб отилиб чиқиши учун кийдирилган ёпиқ баклар ва бошқа қурилмалар ўрнатилади.
Иссиқ цехларда ишлаётганлар, бир сменада 0.5% тузи бўлган тузланган газли сув билан бир кишига ўн литргача сувни ҳисобга олиб таъминланишади.
54. Тозалаш иншоотлари, сувни насос билан тортиб олувчи станциялар ва бошқа қурилмалар ҳар доим ишга яроқли, тоза ҳолда бўлиши ва улар сув, тупроқ ва ҳавони ифлослантириш манбаи бўлиб қолмаслиги лозим. Ҳар бир корхонада СҚ ва Мга кўра ишлаб чиқариш жараёнларининг гуруҳларига қараб санитария-маиший хоналар жиҳозланади (1-илова).
55. Маҳкумларни ишлаб чиқариш зонасида овқатлантиришни ташкил этиш зарурати туғилганда маиший хоналарда овқатлантириш учун хоналар кўзда тутилган бўлиши зарур.
Ишлаб чиқариш ҳудудида овқатланиш шохобчалари жамоат овқатлантириш корхоналари учун белгиланган санитария талабларига жавоб бериши лозим.
56. Сут ва сут ўрнига ўтувчи бошқа овқатлар зарарли ишлаб чиқариш жойларида ишловчилар учун овқатланиш шохобчаларида ёки ўтирадиган жойлар, совутиш шкафи, қўл ювадиган мосламалар ва идиш-товоқларни ювиш учун иссиқ сув бўлган алоҳида ажратилган жойларда тарқатилади. Сут ичиладиган идишларни корхона беради.
57. Ишлаётганларга махсус ва ҳимоя кийимлари, тегишли махсус кийим, оёқ кийим ва ҳимоя мосламалари белгиланган меъёрлар бўйича ва ўрнатилган муддатларда тарқатилади.
Махсус кийимларни ўз вақтида ювиш ва таъмирлаш, ҳамда заҳарли моддаларни таъсири бор ишлаб чиқариш жойларида эса дегазация қилиш мажбурий равишда амалга оширилади.
Заҳарли буғлар, газлар, саноат аэрозолларни чиқиши ва буюм парчалари, қириндиларни учиб тегиши хавфи мавжуд бўлган ишларда ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари: противогазлар, респираторлар, ҳимоя кўз ойнаклари, маскалар ва бошқалap амалдаги меъёрларга биноан берилади.
58. Ҳар бир ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) содир бўлганда ушбу касалликни аниқлаган ёки гумон қилган шифокор томонидан шошилинч хабарнома тўлдирилади. Хабарнома 24 соат ичида касалланган одам ишлаётган объект санитария назоратини амалга оширувчи санитария-эпидемиология хизматига юборилади. Ўткир касб касаллиги бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ кишиларда содир бўлган ҳолларда (заҳарланганда) шошилинч хабарнома ҳар бир киши учун алоҳида тўлдирилади. Шошилинч хабарномада ўткир касб касаллигининг дастлабки (якуний) ташхиси, фараз қилинган ишлаб чиқариш омилларининг номи ва касалликнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилади.
Диагноз қўйган ёки уни ўзгартирган тиббий бўлим янги шошилинч хабарномани тузади ва 24 соат ичида уни санитария-эпидемиология хизматига юборади, бунда ўзгартирилган (аниқ белгиланган) диагноз, унинг белгиланган санаси, дастлабки ташхис кўрсатилади.
59. Тиббий бўлим шошилинч хабарномани жўнатишдан ташқари қуйидаги ҳар бир ҳолат тўғрисида телефон ёки телеграф орқали СЭХни хабардор қилади:
а) 2 ва ундан ортиқ киши ўткир касб касаллиги билан оғриб (заҳарланиб) меҳнатга яроқсиз бўлганлиги ҳақида;
б) куйдирги, бруцеллез, қоқшол, қутириш касалликлари ҳақида (беморни касб фаолияти билан боғлиқ бўлса).
Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) ҳолатларини текшириш меҳнат гигиенаси бўйича санитария шифокори ёки СЭХни бошқа мутахассиси билан шошилинч хабар олинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ўтказилади, ушбу қўлланмани 256-бандида кўрсатилган ҳолатларда хабарнома олинган заҳоти.
в) зарур бўлганда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг лаборатория ва инструментал текшируви ташкил этилади;
г) касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлган ишловчини меҳнат шароитининг санитария-гигиеник аҳволи баҳоланади;
д) текшириш натижалари асосида санитария-профилактика, касаллик (заҳарланиш)нинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
61. Махсус контингент ҳаммомда ювинишини ва кир ювишини таъминлаш муассасанинг интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи)нинг кучи ва воситалари билан амалга оширилади.
а) ҳаммом ва кир ювиш биноларининг қурилиши ва қайта қурилишининг боришини жорий санитария назорати;
б) санитария қоидаларига мос ҳолда кир ювиш ва ҳаммомни жойлашиши, жиҳозланиши ва аҳволи, сифат назорати, ўз вақтида дезинфекция ўтказилиши, санитария ишлови бериш, ички кийимлар ва чойшаб, ёстиқ жилди ва шу кабиларни алмаштириш ва ювиш, совуқ ва иссиқ сув билан таъминлашнинг жорий санитария назорати;
в) ҳаммом ва кир ювиш билан бевосита банд бўлганларни, махсус касб эгалари гуруҳига мансуб шахслар сифатида, барча зарур чора-тадбирлар асосида тиббий кўрикдан ўтказиш;
г) ҳаммом ва кир ювиш таъминоти қисми бўйича СЭХни таклиф ва ёзма кўрсатмаларини бажарилишини назорат қилиш ва натижалари ҳақида мутасадди шахсларга маълумот бериш.
621. Ҳаммомда махсус контингентни санитария ишловини ҳам амалга ошириш имконияти бўлса, улар гигиеник вазифадан ташқари, эпидемияга қарши вазифани ҳам бажаради.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) асосан 621-бандга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
63. Санитария ишлови қуйидагилардан иборат: одамларни ҳаммомда совун билан ювиниши, ўрин-кўрпа жилдлари билан ички кийимни алмаштириш, (педикулезда терини тук билан қопланган қисмларини тозалаш), шахсий кийимни ва ўрин-кўрпани (ёстиқ, тўшак, кўрпа) дезинфекция камерасида дезинфекция, дезинсекция қилиш.
64. Ҳаммомда санитария ишлови ўтказиш вақтида, ҳаммомга кираётганлар ва чиқаётганлар алоҳида эшиклардан кириб чиқишлари лозим.
Санитария ишловга мўлжалланган ҳаммомларда алоҳида кириш ва чиқиш эшиги, чўмиладиганлар устки ва ички кийимларини дезинфекциялаш камерасига узатадиган, ечиниш хонаси ва кийиниш хонаси бўлиб, унга чўмилгандан кейин чиқилади, унда дарча орқали тоза бўлимдан ўзларининг дезинфекция ёки дезинсекциядан ўтган нарсаларини оладилар; доимий дезинфекциялаш камераси бўлади.
Дезинфекциялаш камерасининг қабул қилиш имконияти ҳаммомнинг қабул қилиш имкониятига мос бўлиши керак.
65. Камерада дезинфекциялаш тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Тиббиёт бошқармасининг буйруқ ва йўриқномалари талаблари асосида ўтказилади.
д) ходимларнинг ишлов бериш тартиби (режими) ва санитария қоидаларига риоя этиш бўйича билимларини текшириш;
67. Камерада дезинфекциялаш ҳолатини дезинфекция ва дезинсекцияни қайд қилиш журналида баҳолаб борилади.
68. Муассасадаги шахслар ҳафтасига бир марта чўмиладилар ва кўрпа-ёстиқ жилди ҳамда ички кийимларини бир вақтнинг ўзида алмаштирадилар. Ошпазлар, териси кучли ифлосланадиган ишни бажарувчи ходимлар, бундан ташқари ҳар куни душ қабул қиладилар. Чўмилувчиларнинг ҳар галги алмашиниши билан навбатчилар ҳаммом хоналарини яхшилаб тозалайдилар ва хлорли оҳакнинг 0,2-0,5 % ли тиндирилган эритмаси, хлораминнинг 1% ли эритмаси ёки лизолнинг 3% ли эритмаси билан дезинфекция қиладилар(шунингдек ўтиргич ва ювиниш тоғораларини ҳам).
69. Сартарошхона анжомлари 30 минут давомида хлораминнинг 1% ли эритмасига солиб қўйилади, сўнгра водопровод сувида ювилади ва қуритилади.
70. Терининг йирингли ва замбуруғ касалликлари билан касалланган шахслар, ҳаммадан кейин алоҳида чўмиладилар, сўнгра ҳаммомда 30 минутли экспозиция билан 2%ли ишқорли эритма (тозаланмаган сода) ёки хлорли оҳакнинг 3%ли тиндирилган эритмаси ёрдамида дезинфекция ўтказилади. Муассасанинг изоляция қилинган жойида сақланувчи сил касаллиги гумон қилинаётган маҳкумлар, улар учун ажратилган алоҳида кунда чўмиладилар, кейин ҳаммом ҳам якуний дезинфекция қилинади.
71. Ҳаммомдан чиққан кирланган ички кийимлар, шунингдек кўрпа ва ёстиқ жилдлари бевосита ётоқхонадан кир ювиш хонасига узатилади.
72. Кир ювиш бинолари ва махсус жиҳозларнинг жойлаштирилиши технологик жараённинг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини таъминлаши зарур, ювилган ва ювилмаган, шунингдек қуруқ ва ҳўл буюмлар бир-бирига тегиб туришига йўл қўйилмайди.
Кир ювиш биносининг ювилмаган буюмлар сақланадиган қисмида кирланган буюмларни қабул қилиш ва саралаш цехи жойлашади. Ҳаммом биносининг ювилган буюмлар сақланадиган ярмида: ювиш, қуритиш-дазмоллаш, таъмирлаш ва ички кийимларни тарқатиш цехлари жойлашади.
Бинонинг тоза буюмлар ва кир буюмлар сақланадиган қисмлари оралиғида иккала томондан кириш мумкин бўлган санитария хонаси жиҳозланади ва бу хонада душ, гардероб ва туалет бўлади. Бинонинг иккала ярми капитал девор ва тўсиқ билан ажратилади. Барча цехларда ҳавонинг ҳарорати 150С дан 200С гача, ювиш цехидаги нисбий намлик 70%дан ошмаслиги, қуритиш-дазмоллаш цехида эса 60%дан ошмаслиги керак. Кир ювиш биносига қабул қилинадиган ички кийимлар турлари ва кирларни даражасига қараб сараланади. Ифлосланган кийимлар 4—12 соат давомида 0,5%ли кальцийли сода эритмаси ёки бошқа ювиш ашёлари (тринатрифосфат, сульфонал, ОП—7 совуни ва б.) қўшилган илиқ сувда ивитилади.
73. Муассасанинг сил касаллар яшайдиган ҳудудидан, тиббий бўлим стационаридан келтирилган кийимлар ювилишдан аввал албатта ишқорий эритмада бир соат давомида қайнатилади ёки дезинфекцияловчи эритмада ивитилади ва махсус ажратилган машинада ювилади.
74. Кир ювиш биносининг ифлосланган ярми иш тугаганидан кейин яхшилаб тозалаб ювилади ва дезинфекция қилинади.
76. Ҳаммом ва кир ювиш биноси водопровод суви, канализация, бинони иситиш ускуналари, вентиляция ва иссиқ сув билан таъминланиши лозим.
77. Сувнинг сифати «Ичимлик суви» 950—2000 Давлат стандартига қўйиладиган талабларига жавоб бериши керак.
78. Ҳаммом ва кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сувлари, улар таркибида кўп миқдорда ювувчи моддалар, тез ириб қоладиган органик моддалар, микроблар бўлганлиги сабабли эпидемиологик жиҳатдан хавфлидир.
Тозалаш қурилмаларига эга бўлган канализацион шохобчаларда оқава сувлар бевосита канализация тармоғига қуйилади, агар тозалаш қурилмаларига оқизилаётган барча оқава сувларни 25%ни ҳаммом-кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сув ташкил этса, у ҳолда оқава сувлар сўндирилган оҳак эритмаси билан коагуллаш усулида дастлабки тозалашдан ўтказилади. Коагуллаш учун СаО нинг активлигига ҳисоблаб, оҳак сувига 400 гр/м.куб миқдорида оҳак қўшилади. Оҳак оғирлигининг 50%ига актив кальций оксиди тўғри келади, ҳисоблаш миқдори шу асосида топилади. Kaнaлизaция ўтказилмаган пунктларда оқава сувларни тозалаш учун маҳаллий канализацион тозалаш қурилмаси ўрнатилади.
79. Оқава сувларини тозалаш усули ва ташлаш жойи ҳудудий соғлиқни сақлаш идораларининг санитария-эпидемиологик марказлари билан келишилиши керак.
80. Ҳаммом кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сувларни сув ҳавзаларига, жарликларга ва шунга ўхшаш жойларга дастлабки коагуллаш ва тиндириш (6—12 соат), хлорлаш (5—10 мг/л актив хлор дозасида) йўли билан тозаламасдан тўкиш ман этилади.
81. Эпидемияга қарши курашиш — муассасада сақланаётган шахслар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборат.
82. Муассасада эпидемияга қарши чора-тадбирлар мажмуасини ташкиллаштириш тиббий бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади. Бунга режим-тартибот, сиёсий-тарбиявий, интендант, хўжалик ва бошқа хизматлар жалб этилади.
г) ичимлик — хўжалик суви, озиқ-овқат ва бошқа таъминот билан боғлиқ бўлган шахсларнинг доимий тиббий назорат ва лаборатория текширувларидан ўтказиш;
д) атроф муҳит, ётоқхоналар, озиқ-овқат, сув таъминоти, ҳаммом, кирхоналар билан таъминланиш, шахсий гигиенага риоя қилиниши устидан доимий тиббий назорат олиб боришни;
и) эпидемияни олдини олиш масалалари бўйича тиббий ходимларни тайёрлаш ва малакасини доимий равишда ошириб боришни;
й) юқумли касалликлар тарқалганда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш учун куч ва воситаларни тайёрлашни (тиббий бўлимда қўшимча ўринлар ташкил қилиш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва ҳоказо);
85. Махсус котингентни эпидемиядан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва режалаштиришнинг асосини санитария-эпидемиология назорати ташкил қилади. Санитария-эпидемиология назоратининг мақсади муассасага юқумли касалликлар олиб кирилишини олдини олишдир.
б) муассаса жойлашган ҳудуддаги сув манбалари ва аҳоли пунктининг санитария ҳолати устидан узлуксиз тиббий назорат олиб бориш;
в) муассаса жойлашган ҳудудда ташқи муҳит объектларининг бактериялардан ифлосланиши, эпизотиялар ва юқумли касалликлар келиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида аниқлаш ва тўплаш.
87. Муассаса жойлашган ҳудудда санитария-эпидемиология ҳолатини чуқур ўрганиш ва маълумотларни ойдинлаштириш қуйидагилар орқали таъминланади:
б) эпидемик касалликларни мумкин бўлган манбалари ва тарқалиш йўлларини ва уларга махсус контингентнинг берилувчанлигини ўрганиш;
в) тиббий ҳамда ветеринария даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилаётган эпизоотия, эпидемияга қарши, ҳамда бошқа чора-тадбирларнинг ҳажми ва сифати билан танишиш.
88. Муассаса жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик вазият ҳақидаги узлуксиз маълумотлар қуйидагилар орқали олинади:
а) маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасаларидан одамлар ва ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар билан касалланиш ҳақидаги маълумотларни олиш;
б) юқори тиббий бошлиқлардан республикадаги ва вилоятдаги санитария-эпидемиологик ҳолат ҳақидаги маълумотларни олиш;
в) соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган мажлислар, конференциялар, йиғилишлар ва семинарларда иштирок этиш йўли билан.
89. Муассаса тиббий бўлим бошлиқлари санитария-эпидемиология назоратини олиб боришда, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий соғлиқни сақлаш ва ветеринария ташкилотлари билан узвий алоқада бўлиши шарт:
а) муассаса жойлашган ҳудуддаги аҳоли ва ҳайвонлар ўртасида юқумли касаллик ва эпидемия ҳамда эпизоотияга қарши ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумотларни узлуксиз равишда олиш учун;
в) махсус контингентни эпидемиядан ҳимоя қилиш масалаларида маслаҳат ва бошқа турдаги ёрдамни олиш учун.
90. Муассасага юқумли касалликлар кириб келмаслиги учун янги келганлар бир кун давомида тўлиқ санитария ишловидан ва тиббий кўрикдан ўтказилади. Шу вақт мобайнида ўпка сили, тери-таносил ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланганларни ҳамда улар билан мулоқотда бўлган шахслар аниқланиб, тиббиёт бўлими бошлиғи хулосасига кўра улар ушбу касалликларни яширин даври мобайнида тиббий кузатувда бўладилар. Жазони ижро этиш муассасасига янги келганлар алоҳида қабул бўлими биносига жойлаштирилади. Улар 14 кун мобайнида тиббий кузатувда бўладилар ва сўнгра яшаш ҳудудига ўтказилади. Маҳкумлар карантин биносида бўлган пайтларида, уларни карантин биносидан ташқаридаги ишларга жалб этиш тақиқланади. Тиббий кузатув пайтида махсус контингент орасида юқумли касалликлар аниқланганда, эпидемияга қарши комплекс тадбирлар ўтказилади. Бундай ҳолларда тиббий кузатув давомийлиги охирги бемор бошқалардан ажратилган кундан бошлаб ҳисобланади.
91. Муассасаларда профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ўз вақтида амалга ошириш учун тиббий бўлимлари режа асосида йилнинг маълум бир даври (ҳар ой,чорак, ярим йил, тўлиқ йил) учун эпидемиологик таҳлил ўтказишлари шарт. Бундан ташқари эпидемиологик ўчоқда эпидемиологик текширув ўтказилади. Муассасадаги эпидемиологик вазият таҳлили муассасалар тиббий бўлими бошлиқлари томонидан олиб борилади.
92. Маълум ўтган давр учун эпидемиологик таҳлил ўтказилганда тиббий хизматга бириктирилган шахслар орасида касалликлар даражаси, динамикаси ва туркуми ўрганилади. Касаллик қўзғатувчиси, уни юқиш йўли ҳар бир касаллик тури бўйича алоҳида ўрганилади. Бундан ташқари юқумли касалликлар тарқалиш хавфини билиш учун касаллик эпидемия ўчоғини келиб чиқиш сабаби таҳлил қилинади.
93. Эпидемиологик кузатув натижалари, йилнинг маълум ўтган даври учун эпидемиологик таҳлил ва айрим юқумли касалликлар эпидемиологик хусусиятлари инобатга олиниб, маълум шароитда эпидемиологик жараённи кечиш даражаси олдиндан аниқланади. Эпидемиологик вазиятни башорат қилиш асосида тиббий бўлими бошлиқлари махсус контингент орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар.
94. Муассасада юқумли касалликлар аниқланганда тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни ўз ичига олган эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради:
а) беморларни аниқлаш, бошқалардан ажратиш, стационарга жойлаштириш, юқумли касалликлар шифокори кўригини ташкил қилиш ва даволашни;
95. Тиббий ходимлар томонидан амбулатория қабули ўтказилиши, бириктирилган контингентни тиббий кўрикдан ўтказилиши, шунингдек муассаса маъмурияти билан бирга ётоқхоналар ва камераларни айланиш давомида юқумли касалликларга чалинганлар ўз вақтида аниқланади.
96. Аниқланган беморлар ва юқумли касалликларга шубҳа қилинганлар зудлик билан тиббий бўлим қошида олдиндан жиҳозланган изоляторга жойлаштирилади. Эпидемиологик ҳолат ўзгарганда (юқумли касалликка чалинган беморлар сони кўпайиб кетса) изолятор кенгайтирилади ва қайта жиҳозланади (камера, ётоқхона, муассаса мактаби биноси изолятор сифатида жиҳозланиши мумкин). Тиббий изоляторда шифокор бемордан эпидемиологик анамнез йиғади, уни текширади, ташхис қўйиб унга тиббий ёрдам кўрсатади. Юқумли касалликка чалинган беморлар ва унга шубҳа қилинганлар, улар касалхонага жўнатилгунига қадар ёки тиббий кузатув олиб бориш учун, юқумли касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида тиббий изоляторга вақтинча жойлаштирилади. Улар тиббий изоляторда бўлган вақтда эпидемияга қарши режим сақланади.
97. Эпидемияга қарши режим деганда, тиббий изолятор ишининг шундай тартиби тушуниладики, бу тартиб тиббий ходимларни тўлиқ хавфсизлигини таъминлайди, изолятор ичида касаллик юқиши ҳамда беморлар ва уларга хизмат қилувчи ходимлар томонидан касалликни атрофга ёйилиши имкониятини бартараф қилади. Эпидемияга қарши режим ҳар бир инфекциянинг алоҳида эпидемиологик хусусиятларига кўра (унинг юқиш йўллари инобатга олинган ҳолда) аниқланади.
в) тиббий изоляторда чойшаблар, кўрпа-тўшаклар, идишлар, беморларга қараш учун лозим бўлган нарсалар, беморлар ич кийимлари ва идишларини дезинфекциялаш учун сиғимлар, бемор ажратмаларини зарарсизлантириш учун қопқоқли идишлар, ҳамда дезинфекция ва дезинсекция воситалари билан таъминланиши лозим;
г) тиббий изоляторга жойлаштирилаётган беморларни чўмилиши ва эпидемиологик кўрсатмага кўра уларга санитария ишлови ўтказилиши;
98. Юқумли касалликлар билан касалланган беморлар жазони ижро этиш муассасаси касалхонасининг юқумли касалликлар бўлимига ёки алоҳида ҳолларда соғлиқни сақлаш идораларининг юқумли касалликлар касалхонасига (бўлимига) ётқизилади. Бундай беморларни соғлом шахслар ва юқумли бўлмаган касаллар билан бирга (транспорт туридан қатъи назар) ташилишига йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат ташиш транспортларида касалларни олиб юриш қатъий тақиқланади. Юқумли касалликка чалинган беморларни охирги жойигача кузатиб бориш учун тиббий ходим ажратилади ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар, идишлар (бемор ажратмаларини зарарсизлантириш учун челак ва бошқалар) ва дезвоситалар берилади. Юқумли касалликка чалинган беморларни ташиган автоулов, беморни қабул қилган касалхона томонидан эвакуациядан кейинги 2 соат ичида якуний дезинфекция қилинади.
99. Юқумли касаллик пайдо бўлган вақтда эпидемияга қарши тадбирлар эпидемик ўчоқ доирасида ўтказилади. Ушбу касаллик юқиши мумкин бўлган ҳудуд (камера, отряд, бригада, муассаса) эпидемик ўчоқ чегараси деб белгиланади. Эпидемик ўчоқнинг таъсир этиш вақти, касаллик манбаи тугатилган ва якунловчи дезинфекция ўтказилган вақтдан сўнг касалликни яширин даврининг максимал муддати билан аниқланади.
100. Эпидемияга қарши ўтказиладиган тадбирларни аниқлаш учун тиббий бўлим бошлиғи эпидемиологик текшириш ўтказади. Текшириш давомида тахмин қилинган касаллик манбаи, касаллик қўзғатувчисини маълум шароитларда мумкин бўлган тарқалиш йўли ва омиллари, касалланиши мумкин бўлган шахслар доираси аниқланади. Юқумли касаллик айрим ҳолатларда (шахсларда) учраганда, эпидемиологик текширув давомида тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни амалга оширади:
б) эпидемиологик ўчоқда бемор билан мулоқотда бўлганларни соғлиғи аҳволи билан қизиқиб, уларни тиббий текширувдан ўтказади;
Касаллик манбаи ва уни юқиш йўлларини аниқлаш мақсадида, маълум бир инфекцияни эпидемиологик хусусиятларини инобатга олиб ҳамда лаборатория усулларидан фойдаланиш орқали сўраб-суриштириш ва тиббий текшириш ишлари олиб борилади. Эпидемиология текшируви натижалари касаллик ўчоғида ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришда фойдаланилади.
Касаллик бир гуруҳ шахсларда қайд этилган (эпидемик авж олган) ҳолларда тиббий бўлим бошлиғи юқоридаги тадбирлардан ташқари отряд, бригада ва камералар бўйлаб касаллик тарқалишини, касалликни тарқалиш вақтини, касалланганларнинг яшаш шароитларини таҳлил қилади. Бундан мақсад ҳар бир бемор учун касаллик манбаи ва юқиш йўлини ҳамда инфекцияни тарқалиш сабабини аниқлашдан иборат.
101. Ҳар бир юқумли касаллик билан касалланиш ҳақида тиббий бўлим бошлиғи муассаса бошлиғига ва шу билан биргаликда юқори турувчи тиббий хизмат бошлиқларига хабар қилади. Ташхис аниқ бўлган вақтдан бошлаб 24 соат ичида ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария-эпидемиология хизматига (СЭХ) қайд этилган юқумли касаллик, овқатдан заҳарланиш, организмни эмлашга қарши одатдан ташқари реакцияси ҳақида тезкор хабарнома юборилади. Тезкор хабарномани ўз вақтида юборилишига муассаса тиббий бўлими бошлиғи жавобгардир. Эпидемиологик текширув вақтида юқумли касаллик ўчоғини эпидемиологик текширишни белгиланган шаклдаги картаси тузилади ва кейинчалик уни ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига юборилади.
102. Эпидемик ўчоқда, инфекцияни ўзига хослиги ва махсус контингентни жойлашиш хусусиятига боғлиқ бўлган эпидемияга қарши чеклаш-тартибот тадбирлари ўтказилади. Эпидемияга қарши чеклаш-тартибот тадбирлари 3 тоифага бўлинади:
103. Кучайтирилган тиббий назорат юқумли касаллик билан оғриганларни фаол равишда аниқлаш ва уларни бошқалардан ажратиш ҳамда касалхонага юборишдан иборат. Юқумли касаллик билан оғриган беморларни фаол аниқлаш махсус контингент соғлиғи аҳволини суриштириш, уларни тиббий текшириш, тана ҳароратини ўлчаш ва лаборатория усули билан текшириш орқали амалга оширилади. Кучайтирилган тиббий назорат муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи кўрсатмаси билан амалга оширилади.
104. Обсервация — юқумли касалликларни тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар тизимидир. Обсервацияни тиббий бўлим бошлиғи тақдими асосида, муассаса бошлиғининг буйруғи билан кучга киритилади.
в) обсервация эълон қилинган муассасага махсус контингент келган ҳолларда (уларни бу муассасага келиши обсервация эълон қилинмасдан олдин ҳал қилинган бўлса) улар бошқалардан алоҳида жойлаштирилади. Махсус контингентни муассасадан кетиш масаласи ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида ҳал этилади;
105. Карантин — бу эпидемия ўчоғини тўлиқ ўраб олиш ва у ердаги юқумли касалликни бартараф этишга қаратилган чеклаш ва эпидемияга қарши тадбирлар тизимидан иборат. Карантин вақтида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилади:
а) махсус контингент тўлиқ ажратилади, муассасага келиш ва ундан кетиш, муассаса ичида махсус контингентни кўчиб юриши тақиқланади;
Бу ҳолатда муассасанинг моддий-техник таъминоти муассасадан ташқарида алоҳида ташкил қилинган юкларни қабул қилиш ва ўтказиш майдони орқали амалга оширилади. Муассаса ичида махсус контингент отрядлар бўйича максимал равишда бир-биридан алоҳида жойлаштирилади ва уларга овқатлар овқатларни олиш шохобчалари орқали берилади. Карантин талаблари бажарилиши учун муассасада кучайтирилган хизмат тартиби ташкиллаштирилади. Эпидемиологик вазият бўйича маҳкумларга учрашувлар бериш вақтинчалик тўхтатилади ва бу ҳақда муассаса маъмурияти жазони ижро этиш жойларида қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурорга хабар беради. Муассасада карантин Тиббиёт бошқармаси, бўлими, хизмати томонидан киритилган тақдимномага кўра ИИВ, ЖИИББ, ИИБ раҳбарияти қарори асосида ўрнатилади.
106. Ичак инфекциялари келиб чиқишини олдини олиш бўйича тадбирлар мукаммал, ҳар томонлама ва доимий равишда олиб борилганда самарали ҳисобланади.
а) махсус контингентнинг яшаш шароити, сув ва овқат таъминотини лаборатория усулидан фойдаланилган ҳолда тиббий назорат қилишни таъминлаш;
б) меҳнат фаолияти туфайли махсус рўйхатда бўлган (ошхона, ҳаммом, кир ювиш, озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ бўлган ва бошқа кўпчиликка хизмат қиладиган ишларда ишлайдиган) шахсларни лаборатор тиббий текширувдан ўтказиш;
в) профилактик дезинфекция ва дезинсекцияни амалга ошириш (бинолар, канализацияланган ва канализацияланмаган ҳожатхоналар, оқава сувлар, ахлат ва чиқинди тўплайдиган жойлар, ичимлик ҳамда хўжалик фаолияти учун ишлатиладиган сувлар, сув сақланадиган ва ташийдиган сиғимлар, ошхона жиҳозлари ва идиш-товоқлар ҳамда пашшаларга қарши кураш);
г) махсус контингентни шахсий гигиенанинг асосий қоидаларига риоя қилиш ҳамда бажарилиши устидан тиббий назорат олиб бориш;
д) дизентерия(ичбуруғ) ва ўткир юқумли ичак касаллиги (ЎЮИК) билан охирги 6 ой мобайнида оғриганларни, ҳамда қачон касалланганидан қатъи назар, ичтерлама ва паратиф билан оғриган шахсларни аниқлаш, ҳисобга олиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва диспансер кузатувига олиш;
ж) бемор билан мулоқотда бўлганларни бактериологик текшириш усулини қўллаган ҳолда тиббий назорат қилиш ва уларга фагопрофилактика ўтказиш;
107. Овқатланиш ва сув таъминоти объектларида доимий ишловчи махсус контингентлар ошпазлар, нон тақсимловчилар, омбор ишчилари, ошхонанинг доимий ишчилари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув ташувчи автоулов ҳайдовчилари, чилангарлар ва сув таъминоти билан боғлиқ бўлган бошқа ходимлар (бундан кейин махсус рўйхатдагилар деб юритилади) доимий тиббий назоратда бўладилар. Уларни тиббий текширувдан ўтказиш тартиби ИИВ Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан муассасалар жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Махсус рўйхатдагиларни тиббий текширишдан ўз муддатида ўтишига тегишли хизматларнинг бошлиқлари жавобгардир.
108. Ошхонада ишлаш учун тайинланган махсус контингент ишга тушишдан олдин, тиббий ходимлар томонидан кўрикдан ўтади. Унинг натижалари ошхона ишчиларини тери ва тери ости йирингли касалликларига тиббий текшириш ўтказишни ҳисобга олиш дафтарига ёзиб қўйилади (047–3–У–И шакл). ЎЮИК билан касалланиб диспансер кузатувида бўлган ёки ичбуруғнинг сурункали шакли билан оғриб юрган шахслар ошхонада ишлаш учун тайинланмайдилар.
109. Овқатланиш ва сув таъминоти иншоотларида доимий ишловчи шахслар ўткир ичбуруғ, қорин тифи, А ёки Б турдаги паратиф, вирусли гепатитнинг А тури ҳамда ичбуруғ ва ичтерламанинг сурункали шакллари билан оғриганлар, бактерия ташувчилик бўйича санация қилинганлар аввалги иш жойларига қайтиб ишга қўйилмайдилар. Улар муассаса маъмурияти томонидан, овқатланиш ва сув билан таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ишларга ўтказилади.
110. Тана ҳарорати юқори ва ташхиси ноаниқ бўлган, қорин тифи (грипп, пневмония, ўткир бронхит) ташхиси истисно қилинмаган, тана ҳарорати 5 кундан ортиқ юқори бўлиб турган беморлар бактериологик текширувдан ўткизиладилар. Бунинг учун қон гемокултурага, нажас капрокултурага текширилади ва серологик ташхис усуллари (видал, гемагглютинация ва цистиенли гемагглютинация реакциялари)бажарилади.
111. ЎЮИК билан оғриганлар ҳисобга олиниб диспансер кузатувида бўлади. Ушбу касаллик билан оғриб ўтганлар диспансер кузатувида бўлган даврида уларнинг соғлиғи тўғрисидаги ҳамда клиник ва лаборатор текшириш натижалари тиббий амбулатор дафтарига ёзилади. Диспансер кузатуви даврида лаборатор текширишлар учун ашё олиш ва уни лабораторияга етказган муассасанинг тиббий ходимлари томонидан амалга оширилади.
112. Тергов ҳибсхоналаридан жазо муддатини ўташ учун бошқа республика, вилоятлардаги муассасага юбориш олдидан, махсус контингент бир марталик бактериологик текширувдан ўтказилиши лозим. Бошқа ҳолатларда бактериологик текширув эпидемиологик вазиятга кўра ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария-эпидемиология хизмати қарорига кўра ўтказилади. Бактериологик текширувлар натижаси бўйича бактерия ташувчилиги тасдиқланган шахслар жўнатишдан олиб қолинади, уларга нисбатан мукаммал даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади.
113. Эпидемияга қарши тадбирлар эпидемиологик ўчоқни йўқотишга йўналтирилган ва айрим ёки бир гуруҳ шахсларда қайд этилган ЎЮИКни эпидемиологик текшириш натижалари асосида ўтказилади.
114. Якка тартибда ўткир юқумли ичак касаллиги (ЎЮИК) содир бўлганда эпидемиологик текширув муассаса тиббий бўлими шифокори (бошлиғи) томонидан ўтказилади ва қуйидаги мақсадни кўзлайди:
б) касаллик қўзғатувчиси қайси йўл билан юққанлигини аниқлаш (овқат — қандай, қаерда ва қачон истеъмол қилинган, ичимлик суви — қаердан, қайси манбадан ва қачон истеъмол қилинган);
г) касал бўлгунга қадар бемор касалликнинг яширин даврида қаерда бўлганлиги (касаллик қаерда юққан бўлиши мумкинлигини топиш учун);
Ушбу бемор билан бирга касалланган ёки касаллик ундан юққан бўлиши мумкин бўлган шахслар аниқланади. Касалланиш муассаса ичида юз берган бўлса озиқ-овқат таъминоти билан машғул бўлган ва касал бўлиб ўтган шахслар бактериологик текширувдан ўтказилади.
Бемор ва бошқа шахслардан олинган маълумотлардан фойдаланиб, бемор касалланишига сабаб бўлган шароитни аниқлаш мақсадида, атроф муҳит элементлари (овқатланиш, сув объектлари, ҳожатхоналар, бемор бўлган жойлар, атрофдаги ҳудуд ва бошқа жойлар) текширилади.
115. Касаллик бир гуруҳ шахсларда қайд этилганида (эпидемик авж олиш даврида) эпидемиологик текширишни қоидага кўра шифокор-эпидемиолог тиббий бўлим бошлиғи билан биргаликда ўтказади. Тиббий бўлим бошлиғи шифокор-эпидемиолог келгунга қадар мустақил равишда эпидемиологик текширишни бошлаши ва унинг асосида лозим бўлган эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиши шарт.
Эпидемиологик текширишнинг асосий мақсади, авж олган юқумли касалликнинг тури ва ўзига хос хусусиятларини, ҳамда унинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлашдан иборат.
Гуруҳли касалланишда эпидемиологик текширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, касалликнинг авж олиш даврида ва унинг бошланиш даврида ЎЮИК билан касалланиш даражаси ва тузилишини махсус контингентнинг иш шароити, овқатланиш ва сув билан таъминланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганишдан иборат. Авж олиш сабабларини аниқлаш мақсадида касаллик ўчоғининг айрим объектларида санитария ҳолати тўғрисидаги маълумотлар тўпланади (овқатланиш ва сув таъминоти объектлари, ҳудудни тозалиги ва бошқалар). Отрядлар бўйича касалланиш хусусияти, касалланганларнинг меҳнат қилиш ҳамда яшаш шароитлари ва касалликнинг ривожланишига имкон яратувчи бошқа омиллар билан таққосланади. Бир вақтнинг ўзида сув, гумон қилинган озиқ-овқатлар, ошхонадаги жиҳозлардан лабораторияда текшириш учун суртма олинади, шунингдек, овқатланиш хизмати ходимлари ва касалланиб ўтганлар бактериологик усул билан текширилади.
116. Эпидемиологик текширишнинг сўнгги босқичи барча тўпланган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилишдан иборат. Касаллик манбаи, юқиш йўллари ва УЮИК пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни танқидий баҳолаш асосида якуний хулосалар берилади. Бу хулосалар мақсадли ва тез натижа берувчи эпидемияга қарши тадбирларни ҳажми ва хусусиятини аниқлаш учун фойдаланилади.
117. Муассасада бирон бир юқумли ичак касаллиги билан касалланган бемор аниқланганда, дарҳол эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади.
а) бирон бир юқумли ичак касаллиги билан оғриган беморни зудлик билан бошқалардан ажратиш ва касалхонага ётқизишни ташкил этиш;
б) муассаса бошлиғига ва юқори турувчи тиббий бошлиққа хабар бериш ва шу билан биргаликда юқумли касаллик чиққанлиги, иш фаолиятида заҳарланиш ёки овқатдан заҳарланиш, ҳамда эмлаш таъсирида ноқулай реакция бўлганлиги ҳақида СЭХга шошилинч хабарнома юбориш;
г) эпидемик ўчоқда бемор билан мулоқотда бўлганларни ичбуруғ касаллиги бўйича 7 кун, ич терлама касаллигига 21 кун, А турдаги вирусли гепатит бўйича 35 кун давомида лаборатория текширувидан фойдаланиб тиббий назоратни йўлга қўйиш ва бу вақт мобайнида уларни ошхонага ишга қўйишни тақиқлаш;
118. Ўткир юқумли ичак касаллиги эпидемик авж олганда юқорида қайд этилганлардан ташқари қуйидаги қўшимча тадбирлар ўтказилади:
а) гумон қилинган масаллиқлар, тайёр овқат ёки унинг қолдиғидан фойдаланиш бекор қилинади ва улар намунаси санитария-эпидемиология муассасаларига экспертизага юборилади;
в) озиқ-овқат объектлари ва ошхона, тозаловчи ва дезинфекцион воситалар қўлланган ҳолда тўлиқ тозаланади, идиш-товоқлар ва ошхона жиҳозлари сувда қайнатилиб ювилади;
г) озиқ-овқат билан ишловчи ходимлар ва ошхонага вақтинчалик ишга юборилганларни шахсий гигиенага риоя қилишлари устидан назорат кучайтирилади.
Ичбуруғ касаллиги билан оғриган сўнгги бемор касалхонага ётқизилганидан ва касаллик ўчоғида якуний дезинфекция ўтказилганидан 7 кундан (А турдаги вирусли гепатит — 35 кун, қорин тифи — 21 кун) кейин бирор бемор ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар аниқланмаса, касалликнинг ўчоғи бартараф этилган ҳисобланади.
119. Эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда, инфекциянинг қуйидаги эпидемиологик хусусиятлари ҳисобга олинади.
Ичбуруғда ўткир бактериал ичбуруғ касаллиги яширин равишда ўтиши сабабли муассасадаги махсус контингент орасида қайд этилган ҳар бир колит, энтероколит, энтерит касалликларида ичбуруғ касаллигидаги каби тўлиқ эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади.
Қорин тифи ва паратифларда тиф ва паратиф касаллиги қайд этилганда, эпидемиологик таҳлилни енгиллаштириш учун ушбу касаллик бактерияларини ташувчи шахс касаллик ўчоғи манбаи деб гумон қилиниб, ҳар бир сурункали тиф-паратиф касаллиги ташувчилари чиқараётган бактериялар фаготиплари аниқланади ва бу ҳақда улар амбулатор тиббий дафтарига ёзиб қўйилади.
Бактерия ташувчи бошқа муассасага кетганда ёки озод этилганда бу ҳақда ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига хабар берилади.
б) ошқозон-ичак трактида дисфункция бўлган, турар жойи аниқ бўлмаган (шундайлар муассасага келган бўлса), ЎЮИК билан оғриган ва махсус рўйхатдаги шахслар вабога бактериологик усул билан текширилади;
в) муассасада ЎЮИКдан ўлган барча беморлар мурдаси ёрилиб вабога бактериологик текширилади, шунингдек секцияда вабо учун хусусиятли ўзгаришлар аниқланган барча ҳолларда ёки ўлими сабаблари аниқланмаганлар ҳам мурдалари ёрилиб бактериологик текширилади.
Ўта хавфли юқумли касалликлардан ўлганларни кўмиш ёки ташиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус қоидалари билан белгиланади.
А турдаги вирусли гепатит касаллигида, касалликнинг продромал даврида бўлган беморлар эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади. Кўпчилик беморларда касаллик қўзғатувчисини ажралиб чиқиши сариқлик пайдо бўлгандан кейин тўхтайди. Беморлар сариқлик бошлангандан бошлаб 3 ҳафта ёки касаллик бошлангандан бошлаб 28 кунга алоҳидаланади, вирусли гепатит А касаллиги билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлган ҳамда озиқ-овқат объектларида ва уларга тенглаштирилган объектларда ишловчи ходимлар 35 кун давомида тиббий назоратга олинади ва ҳафтада камида бир марта шифокор кўригида бўлади (ҳарорати ўлчанади, пешоби ва терининг ранги назорат қилинади, жигар ва талоқлар ҳафтада бир марта текшириб турилади).
Бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни лабораторияда текшириш шифокор-терапевт томонидан, қуйидаги кўрсатмалар бўлганда белгиланади (ўткир респиратор касалликларнинг сони ортганда, жигарнинг катталашувида, сабабсиз ҳарорат кўтарилиши ва бошқаларда). Муассасада охирги бемор алоҳидаланган кундан бошлаб 2 ой мобайнида режали профилактик эмлаш, ташхисий синамалар, стоматологик текширишлар ўтказилмайди.
а) ётоқхона, камера, овқатланиш шохобчаси, клуб ва бошқа хоналарни гигиеник ҳолатини сақлаш (хонани ҳарорат тартибига риоя қилиш, шамоллатиш, тозалаш ва бошқалар);
а) режали профилактик эмлаш махсус контингентнинг шаклланиш ва жойлаштирилишини, фойдаланиладиган эмлаш вакцинасини турига ҳамда ушбу жойдаги аҳоли орасида ўтказиладиган гриппга қарши чора-тадбирларни хусусиятига боғлиқ равишда олиб борилади;
б) иммун ҳимоя инфекция манбаига (касалликни фаол аниқлаш, беморни алоҳидалаш ва барвақт этиотроп даволаш), касалликни юқиш йўлини узиб қўйишга (умумий санитария-гигиена ва тартибот-чеклаш тадбирлари), организмни номахсус қаршилик даражасини кўтаришга (витоминотеропия, ултрабинафша нурлар, чиниқтириш, бадан тарбия ва бошқалар) қаратилган чора-тадбирлар бошқа тадбирлар мажмуи билан бирга ўтказилади;
в) гриппга қарши ўтказиладиган тадбирлар самарадорлигининг бир шарти, бу муассасадаги 80% махсус контингентни қамраб олган ҳолда ўтказиладиган эпидемияга қарши профилактик тадбирларни ўтказиш ҳисобланади;
г) гриппга қарши эмлашни етарли даражада таъминланишини ташкиллаштириш учун эмлаш ишлари назорат-текширув хоналарида ўтказилади;
д) махсус контингент даволанадиган касалхона жойлашган ҳудуддаги аҳоли орасида грипп эпидемияси вақтида, тана ҳарорати кўтарилган беморлар учун (гриппнинг клиник белгилари бўлмаса ҳам) касалхонада алоҳида хоналар ажратилиб, ҳолсизланган касаллар (айниқса грипп билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлганлар)га ва грипп эпидемияси вақтида касалхонага қабул қилинган беморларга (оғир касалларга) гриппга қарши воситалар ёрдамида шошилинч профилактика ўтказилади, қолган барча беморларга оксалин малҳами ва ремантадин (жадвал бўйича) кенг қўлланилади;
е) грипп касаллиги сил касаллигини авж олишига олиб келиши мумкин, шунинг учун сил касаллари билан касалланганлар ҳам режали, ҳам шошилинч гриппдан ҳимояланади;
ж) сил касаллиги билан касалланганларни гриппга қарши режали эмлашда фақатгина фаоллиги сусайтирилган вакциналардан фойдаланилади, бунда уларни йўриқномаларида қайд этилган организмга зарарли таъсирлари ҳисобга олинади;
з) вояга етмаганлардан сил касаллиги билан касалланганлар гриппга қарши эмлашга жалб этилмайди. Уларни тезкор ҳимоя қилишда оксалинли малҳам, лейкоцитар интерферон ҳамда махсус гриппга қарши гамма глобулинлардан фойдаланилади.
122. Дифтерия касаллигида шу касалликка чалинган бемор ёки бактерия ташувчи соғлом шахслар инфекция манбаи бўлиб ҳисобланиб, дифтерия таёқчасини токсиген штаммини ажратувчи касаллар хавфли саналади. Шунинг учун дифтерия ўчоғида касал билан мулоқотда бўлганлар 7 кун давомида тиббий назоратда бўладилар ва улар бир марта бактериологик текширишдан ўтказилади ҳамда эмланади (агарда улар эмланмаган бўлсалар). Агарда уларда касаллик қўзғатувчиси аниқланса, улар бошқалардан ажратилади ва касалхонага ётқизилади, ҳамда мулоқотда бўлганларда каренобактерия токсини ажралиши тўхтагунга қадар тиббий назорат давом эттирилади.
Дифтерияни эрта аниқлаш мақсадида ангина ҳамда бодомсимон безларида патологик юза ҳосил бўлган (паратонзиляр абцесс билан оғриганлар ҳам) беморлар, уларда касаллик бошланганидан 3 кун ичида фаол тиббий назоратга олинадилар. Тиббий хизматга илк бор мурожаат қилганда дифтерияга бир марталик бактериологик текширилади.
Муассаса жойлашган ҳудуддаги аҳоли орасида дифтерия касаллиги аниқланиши, ангинанинг оғир шакли билан оғриган беморларни касалхонага ётқизишга асос ҳисобланади.
Реконвалесцентлар ва токсиген коринебактерия ташувчиларни бирламчи бактериологик текширув натижалари манфий бўлгандагина соғломлар орасига жойлашишига рухсат берилади.
123. Менингокок инфекциясида бемор ёки «соғлом» бактерия ташувчи касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади. Энг кўп касалланиш қиш ва баҳор ойларида қайд этилади. Хоналардаги намликнинг юқорилиги ва санитария-гигиена қоидаларининг бузилиши касаллик авж олишига сабаб бўлади.
Реконвалецентлар даволангандан кейин 5 кун ўтгач бир марталик бактериологик текширув манфий бўлгандагина камерага (отрядга) қайтишига рухсат этилади.
Бемор билан мулоқотда бўлганлар эмланади ва 10 кун давомида тиббий кузатувда бўладилар (бурун-ҳалқум, тери қопламлари кўздан кечирилади, суткада 2 маротаба ҳарорати ўлчанади) ва бир маротабалик бактериологик текширувдан ўтказилади. Бурун ва ҳалқумда ўткир ва сурункали шамоллаши, терисида номаълум этиологияли тошмалари бўлган шахсларга катта эътибор берилиши керак.
Бурун-томоқ ва ҳалқумда патологик ўзгаришлар бор шахслар муассасанинг тиббиёт бўлими стационарига алоҳидаланади ва даволанади. Терисида номаълум тошмалар бор шахслар менингококцемияга шубҳа қилиниб касалхонага ётқизилади.
Бактерия ташувчилар санация қилингандан кейин 1 марта бактериологик текширув манфий бўлгандан сўнг, соғлом одамлар орасида юриши мумкин.
Бактерия ташувчилик узоқ давом этганда (1 ойдан ортиқ) ва бурун-ҳалқумда шамоллаш аломатлари кузатилмаган бактерия ташувчилар бошқа соғлом кишилар билан бирга бўлиши мумкин.
Касаллик ўчоғида якуний дезинфекция ўтказилмайди. Менингокок билан оғриган беморни ташиган автоулов дезинфекция қилинмайди.
Хонада кундалик намли тозалаш ва тез-тез шамоллатиш, ултрабинафша ва бактериоцид лампалар билан нурлаш ишлари олиб борилади.
124. Тошмали терламани Провачек — риккетсиялари чақиради, битлар орқали юқади. Тошмали терламанинг 2 хили мавжуд — эпидемик ҳамда рецидив (Брилл касаллиги).
Тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва тошмали терлама ўчоғида фаол аниқланган, тана ҳарорати юқори бўлганларнинг доимо ҳарорати ўлчаниб тиббий кузатувда бўлади. Барча ҳарорати юқори бўлган, тошмали терлама белгилари намоён бўлган беморлар касалхонага ётқизилади, 5 кун ичида ташхиси аниқ қўйилмаган беморлар провизор (кузатув учун) касалхонага ётқизилади.
Иситмаловчи беморларда тошмали терлама касаллиги инкор қилинмаса (грипп, пневмония, энцефалит ва бошқалар), иситма 5 кундан ортиқ давом этса 6 чи кундан бошлаб 3—5 кун оралиқ билан 2 марта серологик текширилади.
Тошмали терлама касаллиги билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлганлар тиббий кузатувда бўлади ва текширилади:
а) фақат касалликнинг яширин давридаги бемор билан мулоқотда бўлган (яширин даврининг охирги куни қўшилмайди) шахслар суриштирилади, кўрсатмалар асосида комплементни боғлаш ва гемагглютинация реакциялари ёрдамида улар охирги уч ойда тошмали тиф билан оғриган ёки оғримаганлиги аниқланади.
б) яширин даврни охирги кунлари ва касалхонага жойлаштирилгунга қадар, бемор билан мулоқотда бўлган шахслар 25 кун давомида кузатилади, иситмаси ўлчанади, кузатув санитария ишлови ўтказилган кундан ҳисобланади;
в) яширин даврда ҳамда касаллик даврида бемор билан мулоқотда бўлган шахсларга нисбатан юқоридаги қайд этилган комплекс чора-тадбирларни барчаси ўтказилади.
Бемор билан мулоқотда бўлганлардан иситмаловчилар бўлса, зудлик билан аниқ ташхис қўйиш учун тиббий бўлим стационарига ётқизилади. Инфекция манбаини аниқлаш мақсадида мулоқотда бўлганларни лаборатория (комплементни боғлаш ва гемагглютинация реакциялари ёрдамида) текширувидан ўтказилади. Педикулез аниқланмаганда ушбу текширувни ўтказишга қуйидагилар асос ҳисобланади: касаллик ўчоғи аниқланмагунча охирги 3 ой давомида иситмаловчи касаллар (уларнинг ташхисидан ва иситманинг давомийлигидан қатъий назар), педикулез аниқланганда тошмали терлама касаллари билан мулоқотда бўлган барча шахслар текширилади.
Бемор билан мулоқотда бўлган барча шахслар санитария ишлови ўтказилгунга қадар педикулезга текширилади.
Бемор касалхонага ётқизилганидан сўнг тиббий ходим раҳбарлигида касаллик ўчоғи тошмали терлама ва педикулез касаллиги қўзғатувчиларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида якуний дезинфекция қилинади.
Мулоқотда бўлганлар покизаланиш жойларида ёки мослаштирилган ҳаммомда оқимликка риоя қилиб санитария ишловидан ўтказилади.
Тошмали терламада профилактик чора-тадбирлар махсус контингент орасида битлашни тўлиқ аниқлаб йўқотишга қаратилган.
125. Педикулез — одамда битларни паразитлик қилишидир. Одамда 3 хил бит фарқланади: кийим бити, бош бити ва қов бити.
Бош ва кийим битлари тошмали ва қайталама тифни ташувчилари ҳисобланади. Кийим битлар кўпроқ эпидемиологик хавф туғдиради.
Педикулезга қарши чора-тадбирлар жамоада эпидемиологик ва санитария-гигиеник тартибни сақланишига ҳамда педикулез аниқланган шахсларни санация қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар таркибига киради.
Муассасада санитария-гигиена талаблари ва эпидемияга қарши кураш учун шароитни (покизаланиш, ҳаммом, кир ювиш, чўмилиш хоналари, иссиқ сув, чойшаблар алмаштирилиши ва бошқалар) таъминлаш вазифаси муассаса бошлиғи зиммасига юклатилади.
Тиббий бўлим бошлиғи махсус контингент орасида режали тиббий кўрик ўтказилишини ташкиллаштиришга жавоб беради.
Текширув давомида аниқланган педикулезнинг ҳар қандай босқичи ҳисобга олинади (тухум, личинка ва етук ҳашорат), ҳар қандай педикулез ҳолати ҳақида ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига хабар берилади. Педикулез ўчоғини кузатиш ҳар 10 кунда 1 марта 1 ой мобайнида текширилади, ҳар 10 кунлик оралиқ билан 3 марта текширилганда манфий натижа олинса педикулез ўчоғи тугатилган ҳисобланади. Санация назоратини тиббиёт бўлими тиббий ходимлари олиб боради. Танлаб ўтказиладиган назоратни СЭХ ходимлари олиб боради.
Тиббий бўлим педикулезга қарши зарарсизлантириш учун махсус тўпламга эга бўлиши керак. Керакли асбоблар ва воситалар рўйхати 2-иловада келтирилган. Махсус контингент 1 йилда 4 марта педикулезга текширилади ва шу билан биргаликда муассасага қабул қилинаётганда. Кузатувни тиббий ходимлар, отряд бошлиқлари, тарбиячилар ва тезкор ходимлар иштирокида олиб борадилар. Кузатув махсус контингент тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганда, диспансеризация вақтида ва стационар даволаш вақтида ҳам ўтказилади. Даволаш бўлимига қабул қилинаётганда ҳамшира томонидан кўрикдан ўтказилади ва узоқ даволанаётган вақтда 10 кунда 1 марта ҳамшира томонидан педикулезга текширилади. Педикулез аниқланганда асосий касаллик бўйича касалхонага қабул қилишдан бош тортиш тақиқланади.
Педикулезни аниқлаш ва кузатув ўтказиш учун тананинг барча қисмларини, кийимларини кўриш имконини берувчи кенг ёритилган хона, лупа бўлиши лозим. Педикулезга қарши тадбирлар ўрнатилган тартибда олиб борилади.
126. Безгак касаллигига чалинган бемор ва бу касалликни чақирувчи паразитларни ва ташувчиларини эрта аниқлаш мақсадида, тиббий бўлим бошлиғи иситмаловчи беморлардан безгакка текшириш учун қон олинишини ташкил қилиши шарт:
г) иситма билан давом этадиган ҳар қандай касалликда, агар анамнезида охирги 2 йил ичида безгак билан касалланган бўлса.
127. Туляремия-касаллигининг тарқатувчиси ҳар хил кемирувчилар ҳисобланади (сув каламуши, ондатра, қуёнлар, уй сичқонлари ва ҳоказолар). Зарарланиш кемирувчилар томонидан ифлосланган озиқ-овқатлар истеъмол қилганда келиб чиқади. Шунинг билан биргаликда ифлосланган чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Туляремияни олдини олиш учун табиий ўчоқларда махсус котингент эмланади. Кемирувчилар орасида эпизотия кузатилганда ва шуни натижасида касаллик пайдо бўлса дератизация тадбирлари фаол олиб борилади.
128. Бруцеллез — уй ҳайвонлари орасида учрайдиган юқумли касаллик (қорамол, эчки ва чўчқалар). Касаллик қўзғатувчиси уларнинг ахлати, сийдиги ва сути билан ажралади. Одамлар етарли ишлов берилмаган гўштни, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилганда, қўзғатувчи оғизга ифлосланган қўл орқали тушади.
Жазони ижро этиш муассасаларида бруцеллезни олдини олиш учун уй ҳайвонларидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини махсус контингент истеъмолидан олдин тиббий текширувдан ўтказилади. Агар ёрдамчи хўжалик мавжуд бўлса, тиббий бўлим бошлиғи ветеринария хизмати билан ҳамкорликда профилактика тадбирларини ташкил қилиши шарт.
Касал ва бруцеллезга шубҳали ҳайвонлар бор бўлган фермада ишловчилар эмланади. Бруцеллез тарқалиш хавфи бўлганда бутун махсус контингентлар эмланади.
129. Куйдирги касаллиги табиий ҳолларда асосан уй ҳайвонларида (қорамол, от, эчки, чўчқа), айрим ҳолларда одамларда учрайди. Оммавий равишда ҳаво, кийимлар ва атроф муҳит предметлари куйдирги микроблари билан ифлосланса ёки озиқ-овқат маҳсулотлари зарарланса касаллик одамларни катта гуруҳларини қамраб олиши мумкин.
Касалликни олдини олиш тадбирлари тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан ветеринария хизмати ва Соғлиқни сақлаш идораларининг жойлардаги маҳаллий ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил қилинади.
Муассасага куйдирги касаллиги кириб келиши хавфи бўлганда санитария-гигиеник ва ветеринария-санитария тадбирлари кучайтирилади (ҳайвонларни сўйиш, келтирилаётган гўшт маҳсулотларини ва уларга ишлов бериш устидан назорат). Ҳайвонлар парвариши билан боғлиқ шахслар эмланади. Куйдиргидан ўлган одам ёки ҳайвон жасадини ёриш тақиқланади.
130. Махсус контингент кана энцефалитини келтириб чиқарувчи ўчоқда бўлган пайтда, касалланишни олдини олиш учун каналар ҳужумидан индивидуал ҳимоя тадбирларини қўллаш лозим:
в) маълум вақт оралиғида (2-4 соатда) каналар билан зарарланмаслик учун ўзи ёки атрофдагилар ёрдамида тери қопламлари кузатиб турилади;
Япон энцефалити касаллигининг манбаи бўлиб қушлар, баъзи иссиққонли (чўчқалар, отлар, кўршапалаклар) ва совуқ қонли (илонлар) ҳайвонлар ҳисобланадилар. Касаллик қўзғатувчиларни бемордан соғлом одамга ўтиши пашшалар орқали амалга ошади. Август-сентябрь ойлари улар учун мавсумий ҳисобланади. Япон энцефалитини олдини олиш ва унга қарши курашиш пашшаларга қарши курашдан иборат.
131. Геморрагик лихорадка — буйрак синдроми билан кечувчи табиий ўчоқли касаллик ҳисобланади. Касалликни манбаи бўлиб кемирувчилар (сариқ, қизил шарқий дала сичқонлари) ҳисобланади, касаллик қўзғатувчилар уларни ахлати ва сийдиги билан ажралади. Одамлар нафас йўллари орқали ва алиментар йўллар билан зарарланади. Шунингдек, зарарланган атроф муҳит буюмлари ёки кемирувчилар жасади билан дуч келганда ҳам зарарланиши мумкин.
Буйрак синдроми бўлган геморрагик иситма — якка кўринишида кўп учрайди. Кам ҳолларда кичикроқ кўтарилишлар ҳолида (10—20 кишилик) учрайди. Касалланишга мавсумийлик хос бўлиб, январдан майгача касалланиш ҳоллари кам учрайди. Бу кемирувчиларнинг сонини қиш ойида кескин камайиши билан боғлиқ. Май охирларидан касалланиш кўпайиб бориб, июнь-октябрь ойларида юқори даражага етади. Буйрак синдроми бўлган геморрагик иситманинг олдини олишда дератизация тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш, кемирувчиларни озиқ-овқат омборларига, ётоқхоналарга киришини ва маҳсулотларни ифлосланишига йўл қўймасликдан иборат.
132. Ку — иситма касаллиги ўчоқларида профилактик тадбирлар: сут ва сут маҳсулотларига термик ишлов беришдан, ҳайвонлар устидан ветеринария-санитария назоратини олиб боришдан ва қорамоллар сақланадиган биноларни вақти-вақти билан дезинфекция қилишдан иборат.
133. Лептоспироз — кўпроқ спорадик кўринишда учрайдиган касаллик. Баъзи вақтларда эпидемик авж олишлар кузатилиши мумкин. Сариқ ва сариқсиз лептоспирозлар кўпроқ аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, сариқ кўп ҳолларда кузатилмаслиги мумкин.
Одам учун касаллик манбаи бўлиб пешобидан лептоспироз қўзғатувчиларини узоқ вақт ажратиб чиқарувчи ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳисобланади.
Одамлар зарарланган сувда чўмилганда, ундан истеъмол қилганда ёки зарарланган маҳсулотларни овқатга ишлатганда зарарланиш кузатилади. Чўмилаётганда сув ютиб юбориши ёки кўз, бурун, оғиз шиллиқ қаватлари орқали лептоспиралар кириши натижасида зарарланиши мумкин.
Лептоспираларни олдини олиш-дератизацион, ветеринария-санитария тадбирлари, шунингдек, сув олиш ва чўмилиш жойларини уй ҳайвонлари чиқиндилари билан ифлосланишидан ҳимоя қилишдан иборат. Бундан ташқари хўжалик учун ишлатиладиган сувлар зарарсизлантирилади. Агарда оммавий касалланиш хавфи бўлган вақтда махсус контингент тўлиқ эмланади.
134. Қоқшол (столбняк) — ярали юқумли касаллик ҳисобланади. Қоқшолнинг самарали олдини олиш тадбири — қоқшол анатоксини билан фаол эмлашдир. Шикастланиш ҳолларида қоқшол билан оғриб қолишни олдини олишда тезкор профилактик тадбирлар олиб борилади (хирургик тозалаш ва иммун ҳимоялаш).
135. Ботулизм — кўплаб ўлим ҳолларини келтириб чиқарувчи, оғир кечадиган ўткир юқумли касаллик. Ботулизм табиатда кенг тарқалган бўлиб, унинг споралари тупроқ, ҳайвонлар ахлати, сабзавот ва мевалар таркибида учрайди.
Ботулизмдан заҳарланиш — ботулизм қўзғатувчиларини кўпайиши ва токсин ҳосил қилиши учун қулай бўлган турли усуллар билан консервация қилинган балиқ ва қорамол гўшти ҳамда ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилганда келиб чиқади. Ботулизмга шубҳа қилинганда чуқур эпидемиологик текширув ўтказилади.
Ботулизм токсикоинфекциялари билан заҳарланган маҳсулотларни бемор билан бирга истеъмол қилган ҳамда ботулизмга шубҳа қилинган шахсларга ботулизмга қарши зардоб юборилади.
136. «В» турдаги вирусли гепатит касаллигини манбаи бўлиб сурункали HBsAg антигенини ташувчилар, ҳамда шу касаллик билан сурункали оғриганлар ва ўткир босқичдаги касаллар ҳисобланади. Сурункали HBsAg антигенини ташувчилар эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади.
Вирус ўзининг юқумлилигини қонда ва қон препаратлари (плазма, эритроцитар масса, фибриноген ва протромбинда) йиллаб сақлайди. Вирусли гепатитнинг ўткир шаклларидаги барча касаллар, шунингдек, сурункали шаклдаги касалликнинг қайталаниш босқичидагилар зудлик билан касалхонага жойлаштирилиши шарт.
Вирусли гепатит билан оғриган беморларни даволашга мўлжалланган стационарларда тегишли эпидемияга қарши тартиб таъминланиши зарур. Беморларнинг кийими, идишлар, тиббий жиҳозлар, бемор учун ишлатилган нарсалар зарарсизлантирилади.
Вирусли гепатит билан оғриган бемор умумий боғлов, муолажа ва махсус кабинетларга (стомотологик, гинекологик, урологик, рентгенологик) бошқа беморлар билан бирга қўйилмайди, бундай касаллар учун алоҳида қабул вақти белгиланади. Ушбу кабинетларда тегишли тартиб ўрнатилади.
137. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) — одам иммунитети тизимини (кўпроқ иммунитетни Т—тизими) зарарланишини симптомокомплекси бўлиб, клиникада юқумли касалликларни ва хавфли ўсма касалликларини тез ривожланишида намоён бўлади.
138. Касалликни юқишига вирус билан зарарланган одам сабаб бўлади. Бу касалликнинг турли клиник кечишидаги ёки яширин давридаги вирус ташувчи бўлиши мумкин. Вируснинг асосий ўрнашган жойи лимфоцит ҳисобланади. Вирус кўп миқдорда касалнинг қон ва спермаси таркибида учрайди. ОИТСнинг юқиш йўллари: жинсий, парентерал, транспланцентар. Касаллик юққандан 1 ой ўтиб, вирусга антитела ҳосил бўлади.
139. Инфекция манбаини ёки бемор билан мулоқотда бўлганларни ҳамда уларни зарарланган бўлиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида, ҳар бир аниқланган ОИТС билан оғриганлар ва одам иммунитети танқислиги вируси (ОИТВ) билан зарарланган шахслар бўйича, тиббий бўлим бошлиғи ва санитария-эпидемиология хизматини мутахассиси томонидан эпидемиологик текшириш ўтказилади. Асосий эътиборни улар билан жинсий алоқада бўлганларга, наркоманларга, касаллик манбаини донорликка алоқадорлигига ва уларга ўтказилган жарроҳлик муолажаларига қаратилади. Бунинг учун асосий эпидемиологик баҳолаш мезони бўлиб, аниқ бир шахс қонининг серологик ва махсус клиник кузатуви натижалари ҳисобланади.
140. ОИТСга текшириш мақсадида олинган намуналарни лабораторияга олиб бориш учун муассаса раҳбарияти автоулов билан таъминлайди.
141. ОИТВга антитела борлиги бўйича мусбат натижа олингандан сўнг (ИФА га) серопозитив шахс тиббий бўлимда диспансер назоратига олинади.
142. ИФА (иммунофермент таҳлили)га мусбат реакция бўлганда иммунблотин усули билан ОИТВ алоҳида оқсилларга антителаларни аниқлаш учун текширувлар ўтказилади ва иммун статус чуқур текширилади.
143. Клиник ўзгаришлар намоён бўлган ва иммуноблотин натижалари мусбат бўлган шахслар текширишни давом эттириш учун жазони ижро этиш муассасалари қошидаги касалхоналарга ётқизилади. Иммуноблотин натижалари мусбат бўлган, лекин клиник ўзгаришлар намоён бўлмаган шахслар диспансер назоратига олинади, уларга кенгайтирилган иммунологик текширувлар ўтказилади. Иммунологик текширувларда мусбат натижа олинса, бундай шахслар кенгайтирилган клиник текширувлар ўтказилиши ва ташхисни аниқлаш учун касалхонага жойлаштирилади.
144. Лаборатория-клиник таҳлилларни ўтказиш ишлари III патоген гуруҳга мансуб юқумли касаллик қўзғатувчиларига белгиланган эпидемияга қарши тартибларга риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
145. ОИТС билан оғриган беморлар ёки унга шубҳа қилинганлар ётқизилишига мўлжалланган бўлимлар ходимлари, ҳамда ОИТС билан оғриган беморлардан олинган намуналарни текширувчи лаборатория ходимлари, ОИТС вирусига антитела бор ёки йўқлигини аниқлаш учун йилига бир марта текширилиб турадилар.
146. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи вирус ва бактериал препаратларнинг ташилиши ва сақланиши талабга жавоб берадиган даражада бўлишига жавоб беради. Қуйидаги ҳолатларда улардан фойдаланишга рухсат берилмайди:
а) эмлаш воситасининг физик хусусияти яққол ўзгарган бўлса (ҳатто ишлатиш муддати ўтмаган бўлса ҳам);
Муассаса тиббий бўлимида бактерия ва вирус препаратларини сақлаш муддати ҳамда сақлаш қоидалари бузилган маҳалда ушбу воситалар ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
147. Муассасада бактерия ва вирус препаратларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалий қўлланмаси асосида муассаса жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик шароитини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Специфик иммунизация қилиш учун зарур бўладиган препаратларнинг ҳисоб-китоби махсус контингент ва режалаштирилаётган йилда эмланиши лозим бўлганлар сони эътиборга олинган ҳолда ҳисобланади. Препаратларни ҳисоблашда уларни 10% қуйиш пайтида тўкилиши мумкинлиги инобатга олинади. Турли препаратлар бўйича талаб қилинаётган миқдорни аниқлаш учун буюртма-талабномани тузиш вақтида қуйидагиларга эътибор қилинади:
148. Юқумли касалликлар пайдо бўлганда ёки уларнинг келиб чиқиш хавфи туғилганда профилактик эмлашлар мунтазам ва эпидемик кўрсатма (эпизодик) асосида ўтказилиши мумкин. Дифтерия, қорин тифи, вабо, ўлат, туляремия, бруцеллез, куйдирги, лептоспироз, кана энцефалити, Ку — лихорадка ва бошқа юқумли касалликларга қарши мунтазам профилактик эмлаш, муассаса шу касалликлар бўйича эпидемиологик нохуш ҳудудда жойлашган бўлса ўтказилиши мумкин. Эпизодик профилактик эмлаш эпидемиологик кўрсатма бўйича, инфекциянинг муассасага олиб кирилиши хавфи туғилганда ёки касаллик пайдо бўлганда ўтказилади. Бундан ташқари эмлаш ишлари юқумли касаллик қайд этилганда қуйидаги ҳолларда ўтказилади: муассасада агар илгари режа бўйича ёки юқумли касаллик тарқалиш хавфи бўлганда вакцинация ўтказилмаган бўлса.
149. Муассасаларда режали профилактик эмлаш рўйхати ИИВ, ИИББ, ИИБ Тиббиёт бошқармаси, бўлими (хизмати) томонидан белгиланади ва режали эмлаш муддати Тиббиёт бошқармаси, бўлими (хизмати) бошлиғининг тақдимномаси асосан ИИВ, ЖИЭББ, ЖИЭБ раҳбарининг буйруғи билан эълон қилинади.
150. Муассасада режали ва эпидемик кўрсатма бўйича профилактик эмлашларни ўтказиш тартиби ва муддати муассаса тиббий бўлим бошлиғининг тақдимига, айрим ҳолларда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари қарорига асосан муассаса бошлиғининг буйруғи билан эълон қилинади.
151. Муассасаларда эмлаш ишларини ўтказилишига ИИВ, ИИББ, ИИБ Тиббиёт бошқармаси, бўлими (хизмати) бошлиқлари умумий раҳбарлик қилади. Эмлашни бевосита ташкиллаштириш ва уни бажарилишини таъминлаш муассаса тиббий бўлим бошлиғи зиммасига юклатилади.
а) тиббий ходимлар билан ушбу препаратни ишлатиш тартибини ўрганиб чиқиш ва уни ишлатиш бўйича тавсияларга аниқ риоя қилиш;
б) саломатлиги туфайли вақтинчалик ёки умуман эмлаш мумкин бўлмаган шахсларни аниқлаш учун, эмланиши лозим бўлган махсус контингент тана ҳароратини ўлчаш билан бирга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади, аниқланган бундай шахсларни эмлаш учун бошқа муддатлар белгиланади (эмлаш учун қўлланилаётган препаратга илова қилинган, уни ишлатиш бўйича йўриқномада эмлашга вақтинчалик ёки умуман монелик-қаршилик қилувчи касалликлар кўрсатилади);
в) эмланиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати ва отрядлар бўйича эмлаш жадвали тузилади (эмлаш ўтказилган кунида эмланган шахслар оғир жисмоний меҳнатдан озод қилиниши тавсия қилинади);
г) эмлашни ўтказиш учун алоҳида хона ажратилади, хона олдиндан йиғиштирилади, дезинфекцияланади, столлар дезинфекцияланиб зарарсизлантирилган салфетка ёки жамошир билан ёпиб қўйилади;
д) етарли миқдорда бир маротаба ишлатиладиган шприц ва игналар, спирт, пинцет тайёрлаб қўйилади. Пинцет ва бошқа тиббий жиҳозлар эмлашдан олдин стерилланади. Ишлатилган шприц ҳамда игналардан қайтадан фойдаланиш тақиқланади;
ж) эмлаш учун ишлатиладиган препаратларни яроқлилиги текширилади; ҳар бир ампула (флакон) диққат билан кўриб чиқилади,бунда ампуланинг ишлатиш муддатига, этикеткадаги барча белгиларнинг борлигига, ампуланинг бутунлигига ва препаратнинг физик хусусиятларига эътибор берилади.
154. Эмлашда иштирок этувчи тиббий ходимни тирноқлари калта қилиб олиниб, қўли совунлаб ювилади, спирт билан артилиб, бармоқ учларига йод суртилади. Қўлни ювиш ва зарарсизлантириш ҳар 10—15 маротаба вакцина юборилгандан кейин қайтарилади.
155. Қўлнинг тери касалликлари (йирингли яралар, экзема ва бошқалар) ёки ангина, грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан оғриётганлар эмлаш ўтказилаётган жойга қўйилмайди.
156. Эмлашдан кейин кўпчиликда (тахминан 5-7% эмланганларда) эмлашга одатдан ташқари реакция кузатилса, қўлланилаётган вакцинанинг сериясидан фойдаланиш тўхтатилади. Вакцина юборилгандан кейин режали эмлаш варақасига эмлаш куни, дозаси ва вакцина серияси ёзилади. Эмлаш тугагандан кейин тиббий амбулатор картага тегишли белги қайд этилади. Вакцина парентерал (тери ости, мушак ичига) йўл билан юборилганда асептик иш шароитига эътибор берилиши керак. Ходимларни иш тартиби, ампулани очиш, асбобларни ва терининг эмланган ўрнини зарарсизлантириш, препаратни ишлатиш бўйича йўриқномада кўрсатилгандай бўлиши зарур. Тирик вакциналар юборилаётган вақт мобайнида терини зарарсизлантириш учун тез қурийдиган воситалар бўлмиш спирт ва эфирдан фойдаланилса яхши, чунки бошқа воситалар терида кўп сақланиб вакцинани ўлдириш хусусиятига эга.
157. Тезкор профилактик восита эпидемиологик ўчоқларда ўтказилади. Зарур ҳолатларда баъзи тезкор профилактик воситалар ва вакциналар бир вақтда қўлланилади. Бактериофагни қўллаш бир вақтда иммунизацияни ўтказишга тўсиқ ҳисобланмайди. Зардобли препаратларни (қоқшолга қарши зардоб, антирабик гамма-глобулин, энцефалитга қарши гамма-глобулинлар) тегишлича вакциналар билан биргаликда қўллаш мумкин. Зардоб (гамма-глобулин) ва вакциналар бир-бири билан 30 минут оралиқда тананинг турли қисмига юборилади.
158. Организмга ёт бўлган зардоблар (гамма-глобулинлар) организмга юборилишидан олдин, бегона оқсилга сезувчанлигини билиш мақсадида тери остига синама қўйилади. Махсус тайёрланган, аралаштирилган, суюлтирилган зардобли синама тери ичига юборилади.
159. Антибиотиклар, муассасани одатдаги фаолиятида, шошилинч профилактик восита сифатида фақатгина чекланган миқдорда ўлат, куйдирги, туляримия, бруцеллёз, тошмали тиф касалликлари билан касалланиш хавфи бўлган шахсларга нисбатан ишлатилади.
160. Бактерия ва вирусга қарши препаратлар фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари, йўриқномалари ва методик кўрсатмаларига қатъий риоя қилинган тартибда қўлланилади.
161. Дезинфекция — атроф муҳитдаги зарарли микроорганизмларни йўқотиш усулидир. Дезинфекция ўз ичига хусусан дезинфекцияни, дезинсекция ва дератизацияни олади. Санитария ва эпидемиологик аҳамиятига кўра дезинфекция профилактика мақсадида ёки касаллик ўчоғи ўтказиладиган турга бўлинади, ўз вақтида касаллик ўчоғида ўтказиладиган дезинфекция жорий ва якуний дезинфекцияга бўлинади.
162. Профилактик дезинфекция мунтазам равишда юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида, патогенли микроорганизмларни, бўғим оёқлиларни ва кемирувчиларни йўқотиш учун улар йиғиладиган жойларда: ошхона, ётоқхона, клублар, сартарошхона, кир ювиш хонаси, ҳаммом, ювиниш хоналари, хожатхоналар ичида ва бошқа жойларда ўтказилади.
163. Жорий дезинфекция жазони ижро этиш муассасаси касалхоналарида, тиббий бўлим стационарида, сил касалларни амбулатор даволаш учун мўлжалланган ЖИЭМларда, ЖИЭМларини диспансер назоратига олинган сил билан оғриган маҳкумлар сақланадиган ҳудудларида, шунингдек, касаллар вақтинча ёки доимий сақланадиган барча хоналарда олиб борилади. Бу юқумли касалликлар қўзғатувчиларини касаллик ўчоғидан ташқарига тарқалишини олдини олишда зарур.
164. Якуний дезинфекция бир маротаба, юқумли касаллар бўлган хонада (касалхонага жойлаштиргандан кейин, бошқа жойга кўчирилганда, озод қилинганда ёки ўлгандан кейин) касаллик ўчоғини тўлиқ касаллик қўзғатувчисидан тозалаш мақсадида ўтказилади. Зарарсизлантиришга муассаса хоналари, мебеллар, жамоширлар, касалнинг шахсий кийимлари ва бошқалар қабул қилинади. Якуний дезинфекция касални юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштиргандан кейинги бир соат давомида ўтказилиши шарт.
165. Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида дезинфекция тадбирлари дезинфектор томонидан тиббиёт бўлими шифокори ёки фельдшери раҳбарлиги ва назорати остида ўтказилади.
166. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблашда, дезинфекцияни тури, ҳажми, қайси даврда ўтказилиши ва эпидемияга қарши ёки профилактик мақсадда ўтказилиши инобатга олинади.
Дезинфекцион воситаларга талабнома тузишда талабдаги меъёр асосида амалдаги сарфни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек кутилаётган эпидемиологик вазиятни ҳамда янги дезинфекцион воситалар билан таъминлаш имконияти инобатга олинади.
Муассасанинг дезинфекцион воситаларга бўлган эҳтиёжини тиббий бўлим бошлиғи, дезинфекцион воситаларни сарф қилиниши бўйича меъёрлар асосида белгилайди.
167. Турли хил юқумли касалликларда дезинфекция тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг методик қўлланмалари асосида олиб борилади. Сил ва юқумли ичак касалликларида алоҳида объектларни дезинфекция қилиш ушбу касалликларни хусусиятига кўра олиб борилади.
168. Тиббий бўлим, муассасанинг таркибий бўлими бўлиб, махсус контингентга тиббий ёрдамни ташкиллаштиради ва амалга оширади, ҳамда муассасада санитария-гигиена қоида ва талаблари бажарилишини, эпидемияга қарши тадбирлар ва махсус контингентга гигиеник тарбия ўтказилишини тиббий назорат қилади.
169. Тиббий бўлим иши Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш ҳақидаги қонунлари, ИИВ ва ССВ меъёрий ҳужжатлари, буйруқлари, кўрсатмалари; ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлимлари ва хизматлари кўрсатмалари ва ушбу қўлланма асосида олиб борилади.
170. Тиббий бўлимда ҳар бир тиббиёт ходимининг хизмат вазифалари ишлаб чиқилган бўлиши шарт, ҳамда иш режаси, тиббиёт ходимларини иш жадваллари, тиббий бўлим иш тартиби, стационарда ёки тиббий изоляторда ётган касалларни ички тартиб қоидалари тузилган бўлиши керак. Тиббий бўлим бошлиғи хизмат вазифалари иловадаги (3-илова) намунавий хизмат вазифалари асосида тузилади. Тиббий бўлим иши, йилнинг ҳар чорагига тузилган иш режаси асосида муассасанинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилади.
171. Касалларни касалхонага даволаш учун юбориш ва ихтисослашган жазони ижро этиш муассасаларига амбулатория шароитида даволаниш учун ўтказиш, ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолларда, касалларни маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ётқизишга рухсат этилади.
172. Тиббий бўлим таркибида унинг штатлари, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмига қараб амбулатория, стационар (тиббий изолятор) ва дорихона ташкил этилади.
Амбулатория таркибида қуйидагилар бўлади: кутиш жойи, шифокорлар (терапевт, фтизиатр, дерматовенеролог, психиатр ва бошқалар) қабул хоналари, фельдшер (тиббий ҳамшира), тишни даволаш, наркология, физиотерапевтик, рентген, флюорография, функционал-ташхис, муолажалар, боғлов хоналари ва лаборатория. Булардан ташқари аёллар жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлимда гинекология креслоси бўлган кўрув хонаси, стационарда эса аёллар гигиена хонаси бўлиши керак.
Қамоқхона ва тергов ҳибсхонаси тартибот биноларида, махсус контингентни амбулатор қабули учун хоналар жиҳозланади.
Жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлим стационарлари таркибида қуйидагилар жиҳозланади: ювиниш хонаси (ечиниш хонаси, ванна), палаталар, шу жумладан ювиниш жойи ва ҳожатхонаси бўлган 1-2 ўрин-жойга мўлжалланган изолятор, овқатланиш хонаси.
Тергов ҳибсхонаси тиббий бўлим стационари таркибида: ювиниш хонаси, 1-2 ўрин-жойга мўлжалланган камера-изолятор жиҳозланади. Стационар тергов ҳибсхонаси тиббий бўлим амбулаторияси билан бир бино ва бир қаватда жойлашиши лозим.
Жазони ижро этиш муассасаси ва тергов ҳибсхонаси тиббий бўлимлари стационарлари палаталарида ҳар бир ўрин-жой учун белгиланган меъёр 4 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
173. Тиббий бўлимнинг барча бўлинмалари кенг, ёруғ, иссиқ ва озода жойлашиши лозим, хоналар деворлари ва мебеллари ёрқин бўёқларда бўялиши лозим. Имкон борича совуқ ва иссиқ сув таъминоти, хоналарни иситиш марказлашган ҳолда бўлиши лозим.
Тиббий бўлим барча хоналарида авария чироқлари ва ташвиш сигналлари бўлиши лозим. Тиббий бўлим зарур тиббий анжомлар, ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади.
а) юқумли, паразитар ва бошқа ўткир касалликларни аниқлаш мақсадида муассасага келтирилганларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
б) касалларни ўз вақтида фаол аниқлаш, патологик ва патологияга мойил ҳолатдаги шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш мақсадида тиббий кўриклар уюштириш (муассасага янги келтирилганларни, ҳар йилги касалликни олдини олиш тадбирлари, мақсадли, муассасадан бўшатилаётганларни);
д) меҳнат қобилияти чекланган ва ногирон шахслар меҳнатини тўғри ташкил этиш бўйича тиббий меҳнат-эксперт комиссиясини тавсияларини бажарилишини доимий текшириб туриш, ҳамда сурункали касаллик билан оғриганларни даволаш ва хасталикни олдини олиш чоралари бўйича тиббий муассасалар тавсияларини бажарилишини текшириш.
Иш фаолияти соғлиги учун хавфли бўлган, ошхонада, ҳаммомда ишловчи, кир ювувчи ва бошқа шундай жойларда ишловчи маҳкумлар, шу тоифасидагиларга белгиланган вақтларда даврий тиббий кўрикдан ўтиши зарур.
175. Тергов ҳибсхонасига тушганлар (транзит билан келаётганлар ҳам) дарҳол, атрофдагиларга эпидемиологик хавф туғдириши мумкин бўлганларни, касаллар ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтож бўлганларни аниқлаш мақсадида биринчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу иш мажбурий тартибда, келтирилганлар «умумий» камераларга жойлаштирилмасдан аввал амалга оширилиши шарт.
Кўрикни шифокор ёки фельдшер тергов ҳибсхонаси йиғув бўлинмасининг алоҳида жиҳозланган тиббий хонасида ўтказади. Бу хонада қон босимини ўлчайдиган асбоб, фонендоскоп, тана ҳароратини ўлчайдиган асбоб, томоқ шиллиқ қаватини кўриш учун шпател, рефлектор, тарози ва бўй узунлигини ўлчагич билан жиҳозланади. Бу хонада тергов ҳибсхонасидаги тиббий кўрик натижалари ёзиладиган дафтар бўлиши керак ва бу дафтарда тиббий кўрикдан ўтган шахсларни соғлиги ҳақида асосий маълумотлар ва уларда топилган касалликлар ҳақида ёзилади.
Ўткир юқумли касалликка чалинганлар ёки шундай касалликларга гумон қилинган шахслар кўрикдан сўнг дарҳол соғлом кишилардан ажратилади. Бу шахсларни биринчи санитария ишлови охирги навбатда бажарилади, уларни кийимлари ва шахсий буюмлари албатта дезинфекция қилинади, сўнгра бу шахслар махсус ажратилган камера изоляторларга жўнатилади ва у ерда улар зарур бўлган тиббий текширувдан ўтадилар ва даволанадилар.
176. Тергов хибсхонасига келтирилганларнинг ҳаммаси (транзитдагилардан ташқари) келганидан сўнг уч кун ичида шифокор кўригидан (фельдшерлик соғломлаштириш пунктларида — фельдшер кўригидан), ҳамда рентген-флюрография текширувидан ўтадилар. Ҳар бир терговдаги кишига белгиланган шаклдаги тиббий амбулатория дафтари тўлғазилади.
Тиббий бўлим штат бирлигида мутахассис-врачлар бўлган тақдирда, улар ҳам барча келтирилганларни кўрикдан ўтказишга жалб этиладилар. Биринчи тиббий текширувни қандай ҳажмда ўтказиш шу қўлланманинг тегишли бўлимларида кўрсатилган. Кейинчалик тиббий кўриклар фақат зарурият бўлганда ўтказилади.
177. Тергов ҳибсхонасидан кетаётган (транзит билан кетаётганлар ҳам) барча шахслар сўнги (шифокор ёки фельдшер) тиббий кўригидан ўтказиладилар. Касаллиги ўткир кечаётган, юқумли касаллик ва таносил касаллиги билан касалланганлар, қичима, педикулёз билан оғриганлар ва белгиланган даволаш курсларини олмаган касаллар, ҳамда транспортда олиб бориш ҳаёти учун хавфли бўлган касалларни кўчиришга рухсат этилмайди.
Тиббий кўрик тугаганидан сўнг ҳар бир жўнатилаётган шахсни тиббий амбулатория дафтарига унинг саломатлиги аҳволи ҳақида хулоса ёзилади.
Тиббий кўрикни ўтказган тиббий ходим хулоса остига ва судланган шахснинг шахсий иш дафтаридаги очиқ маълумотномага имзо қўяди.
178. Жазони ижро этиш муассасасига келган барча маҳкумлар, юқумли ва паразитар кассаликлар билан касалланганлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтадилар.
179. Маҳкумлар жазо ижро этиш муассасасига келганидан сўнг, икки ҳафта ичида уларда бор касалликларини аниқлаш, жисмоний ҳолатига баҳо бериш, меҳнат қобилиятини олдиндан тахминий аниқлаш мақсадида шифокор кўригидан ўтадилар. Кўрик давомида шифокор маҳкумни бошидан кечирган касалликлар, жароҳатлар, операциялар ҳақидаги маълумотларни йиғади, уларни тиббий амбулатория дафтарига қайд этади ва зарурат бўлса қўшимча текширишлар ўтказилади. Агар жорий йилда рентген-флюрографик текшируви ўтказилмаган бўлса, у қисқа вақт ичида ўтказилиши керак. Кейинчалик маҳкумлар саломатлигини тиббий текшириш профилактик тиббий кўрик ўтказилганда, ҳамда улар тиббий ёрдамга мурожаат қилган пайтда амалга оширилади.
180. Профилактик тиббий кўрик йилда бир марта ўтказилади. Махсус тартибдаги (камераларда сақланадиган) жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар ва тарбия колонияларида сақланаётган вояга етмаганлар йилда икки марта профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Бу кўрикларни ўтказиш жадвалини ЖИЭМни бошлиғи тасдиқлайди. Тиббий бўлим бошлиғи жадвалга асосан тиббий бўлим шифокорлари кучи билан ва ЖИЭББ, ЖИЭБ касалхонасидан керакли мутахассис врачларни жалб этган ҳолда махсус контингентни кўрикдан ўтишини ташкил этади. Кўрикда терапевт, психиатр, стоматолог иштирок этадилар. Зарурат туғилганда ИИВ, ИИБ поликлиникалари ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларидан шифокорлар жалб этилади.
Маҳкумларни тиббий кўрикка келишини туркум бошлиқлари таъминлайди. Кўрик давомида қилинадиган ишлар:
б) аёлларни гинекологик кўрикдан ўтказиш ва цитологик текшириш учун суртма олиш, қизларни эса йўғон ичак орқали бармоқ билан текшириш (бунга тиббий кўрсатма бўлса);
г) қон таҳлилини ўтказиш (эритроцитларни чўкиш тезлигини текшириш, гемоглобин, лейкоцитлар, лозим топилганда қон таркибидаги қанд моддасини аниқлаш);
181. Маҳкумлар интизом бўлимларига, камера типидаги хоналарга, карцерга ёки бир кишили камераларга жойлаштиришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокор (фельдшер)нинг кўрсатиб ўтилган жойларда маҳкумларни сақланиши мумкинлиги ҳақида ёзма хулосаси олинади. Бундай тиббий кўрикни ўтказиш имкони бўлмаганда ва маҳкумларда хавфли касалликлар белгиси бўлмаган ҳолда (заҳарланиш, жароҳат), уларни қайд этилган интизомий бўлимларга жойлаштирилиб, кейинчалик улар албатта тиббий кўрикдан ўтказиладилар.
182. Маҳкумлар жазони ижро этиш муассасаларидан олиб кетилаётганда (кўчириб ўтказиш, озод бўлиши ва ҳоказо) охирги тиббий кўрикдан ўтказилади.
183. Махсус контингентга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлимлари томонидан олиб борилади.
184. Махсус контингентнинг тиббий бўлимда амбулатор қабул қилиниши муассасаларда қабул қилинган тартиб асосида ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларида ҳар бир туркум учун амбулатор қабул қилиш вақти белгиланади. Тергов ҳибсхонасида ва турмада амбулатор қабул қилиш врач (фельдшер) томонидан тартибот биносининг махсус жиҳозланган хоналарида олиб борилади. Беморлар амбулатор қабулга фельдшер томонидан (алоҳида ҳолларда туркум катта навбатчиси томонидан) олдиндан ёзиб қўйилган бўлиши керак. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
185. Ҳар бир жазони ижро этиш муассасаларида амбулатор қабул қилиш учун дастлабки журналга ёзилиш лозим, бу ишни туркум бошлиғи олиб боради, тергов ҳибсхоналарида эса фельдшер олиб боради. Журнал амбулатор қабулдан олдин тиббий бўлимга берилади. Қабул тугагандан сўнг журнал жавобгар шахсларга қайтарилади. Журналга ёзилмаганлар тиббий кўрсатмага асосан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлса қабул қилинади.
186. Тергов ҳибсхоналарида, турмаларда фельдшер корпус бошлиқлари билан тергов қилинаётганларни сайр жойларига ёки чўмилиш учун чиқарилгандан сўнг камераларни санитария аҳволини текшириб чиқади. Махсус контингентга шошилинч тиббий ёрдам лозим топилганда корпус амбулаториясига олиб борилади. Зарур бўлганда фельдшер керакли ёрдам беради ёки врач қабулига ёзиб қўяди.
187. Интизом бўлимларида, камера типидаги хоналарда, тергов ҳибсхонаси ва турма карцерларида тиббий ёрдам кўрсатиш жойларда тиббиёт ходимлари томонидан ҳар кунги хоналарнинг санитария аҳволини текшириш пайтида олиб борилади.
Агарда қайд этилган жойларда сақланаётганларни ҳаётига хатар соладиган касаллиги бўлса, тиббиёт ходими уларни шошилинч равишда тиббий бўлимга ўтказиш чорасини кўради.
188. Шифокорлар, фельдшерлар, тиббиёт ҳамшираларнинг ёлғиз ўзи тергов ҳибсхонаси, турма, махсус режимдаги жазони ижро этиш муассасаси камераларига, интизом бўлимларига, камера типидаги хоналарга навбатчи назоратчиларсиз кириши тақиқланади.
189. Тергов ҳибсхоналарида, махсус режимдаги ЖИЭМларда ва турмаларда врач (фельдшер) қабулига ёки муолажа олишга беморлар камералар бўйича алоҳида-алоҳида ёки 3—5 кишидан иборат гуруҳ бўлиб, ҳибсхона қоидасига риоя қилган ҳолда ва қоровуллар назоратида олиб борилади. ЖИЭМларда маҳкумлар амбулатор қабулга отряд бошлиқлари кузатувида борадилар.
190. Тиббий бўлимда врачлар амбулатор қабул қилишни белгиланган вақтда замонавий текшириш усуллари ва даволаш билан олиб борадилар. Муассасаларда штат бўйича врач ажратилмаган бўлса амбулатор қабул қилишни фельдшер олиб боради. Фельдшер врач маслаҳатига муҳтож бўлган беморларни ажратади. Амбулатор қабул вақтида, лозим бўлса врач (фельдшер) хонасида навбатчи назоратчи бўлиши шарт.
191. Фельдшер (ҳамшира) амбулатор қабул қилишдан олдин қабул қилинадиганлар журналида дастлабки ёзилганларни тиббий амбулатор дафтарларини олиб, беморлардан қисқача шикоятларини эшитади, ҳароратларини ўлчаб, уларни врачга навбат билан юборади.
192. Врач беморни текширувдан ўтказилгандан сўнг унинг тиббий амбулатор варақасига қисқа ва тушунарли қилиб мурожаат қилган кунини, шикоятини, ташхисини, муолажасини ёзиб, касаллик туфайли вақтинчалик ишдан озод қилиш тўғрисидаги хулосани ёзиб қўл қўяди.
193. Амбулатор қабулда врач ёки фельдшер дастлабки ёзув журналига аниқ қилиб ташхис, ишдан озод қилиш хулосаси, врач қабулига қайта келиш кунини ёзиб қўяди.
Ҳар бир ишдан озод қилиниш ҳолати бўйича вақтинчалик ишга лаёқатсизлиги тўғрисида талон тўлдирилади.
194. Ишдан ва наряддан вақтинчалик ёки тўлиқ озод қилиниши тўғрисидаги хулоса врач томонидан берилади, врач бўлмаган пайтда фельдшер томонидан бир йўла 3 кунгача берилади. Беморни аҳволига қараб ишдан озод қилиш куни чўзилади.
195. Амбулатор даволаниш туфайли ишдан озод қилинганлар рўйхати тиббий бўлим томонидан муассаса бошлиғининг навбатчи ёрдамчисига тақдим қилинади.
197. Амбулатор дафтарга қаерда (интизом бўлимларида, камера типидаги хоналарда, карцер, камера ва бошқалар) ва ким томонидан (врач, фельдшер, ҳамшира) қилинишидан қатъий назар ҳамма муолажалар ёзиб қўйилади.
198. Тиббий амбулатор дафтар қатъий турдаги ҳисобот ҳужжати бўлиб, махсус контингентни қўлига берилмайди. Улар алфавит бўйича ёки туркумлар бўйича тиббий бўлимнинг қулфланадиган хонасида шкафларда сақланади. Уларнинг ҳисоби ва сақланишига тиббий бўлим бошлиғи томонидан тайинланган ходим жавоб беради. Тиббий амбулатор дафтар билан биргаликда амбулатор беморларни қайд этиш журнали сақланади.
199. Дори-дармонлар махсус контингент қўлига берилмайди, дори-дармонларни қабул қилиш тиббиёт ходимлари назоратида олиб борилади (юрак ишемия касаллиги билан касалланган беморларга нитроглицерин таблеткасидан ташқари). Амбулатор даволанишга ёзилган беморлар дори-дармон қабул қилишга ва бошқа даволаш муолажаларини қабул қилиш учун белгиланган вақтда тиббий бўлимга келадилар. Шифокор томонидан тайинланган муолажаларни фельдшер (ҳамшира) бажаради ва муолажалар ҳисоб-китоб журналига ёзиб қўяди.
200. Беморни рентгенологик текширув, лаборатория ва бошқа текширувларга, мутахассис қабулига, шунингдек, тиббий бўлимда қилиб бўлмайдиган муолажаларга юборишда амбулатор тиббий дафтар беморни кузатиб борадиган шахс қўлига берилади.
Тиббий дафтарда беморга тиббий бўлимда ўтказилган текширувлар,бирламчи ташхис ва беморни текширишга жўнатиш сабаби кўрсатилиши лозим. Беморга тиббий бўлимда ташхис қўйиш қийин бўлганда ёки тушунарсиз ҳолларда, тиббий бўлимда ёки бошқа даволаш муассасаларида тегишли мутахассислар маслаҳати ташкил қилинади. Шунингдек беморга аниқ ташхис қўйиш учун ЖИЭББ касалхонаси, ИИВ, ИИББ, ИИБ, даволаш-профилактика муассасалари ва соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасалари мутахассислари жалб қилинади. Соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари жалб қилинган ҳолда уларга ўрнатилган тартибда ҳақ тўланади.
201. Тиббий бўлимнинг асосий вазифаларидан бири, бу ўткир кечувчи касалликларда, заҳарланиш ва жароҳатланишда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тиббий бўлимнинг бошлиғи томонидан, муассаса ва тиббий бўлим иш тартиби; тиббий бўлимда бор бўлган штатлар, куч ва воситаларни; муассаса жойлашган ҳудудда қандай даволаш муассасалари борлигини; ҳудуддаги бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва муассаса бошлиғи томонидан тасдиқланади, ҳамда барча масъул шахсларга таништирилади.
Муассаса иш тартиби бўйича муассаса тиббий ходимлари муассасада бўлмайдиган вақтларда, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий ходимларни ва тиббий тез ёрдам машинасини чақириш, ҳамда беморни зудлик билан эвакуация қилиш учун транспорт ва конвой билан таъминлашга муассаса бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
202. Муассаса тиббий бўлим амбулатория шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга куннинг хоҳлаган вақтида тайёр бўлиши лозим. Шу мақсадда муолажа ва боғлов (операция) хоналарида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун синдромлар бўйича тўплам ва қуйидагилар тайёр бўлиши шарт: стерил жарроҳлик инструментлари, шприцлар, инъекция игналари, қўшимча кислород баллончалари, стерил боғлов материаллари, турли касалликларни асосий симптомлари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари, керакли воситалар рўйхати ва беморни назорат қилиш тактикаси қайд этилган жадвал, ҳар бир касаллик ҳолати тартиб рақами билан белгиланиши керак, тегишлича керакли дори-дармонлар жамламаси сақланадиган махсус шкаф қутиси ҳам шу тартиб рақами билан белгиланади.
Тиббий бўлимдан ташқарида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар тўплами солинган сумка, чемодан доимий равишда тайёр бўлиши керак.
203. Кундалик ишлатишга зарур бўлган дори-дармонлар махсус шкафларда қулфланган ҳолда сақланади. Амбулаторияларда сақланадиган дори-дармонлар 5 кунга мўлжалланган бўлиб, беморларга берилаётган вақтда дориларни яроқлик муддатига қаралиши керак. Наркотик моддалар махсус жиҳозланган, ташвиш сигналли, муассасанинг маъмурий биносида темирли шкафларда қулфланган ҳолда сақланади. Наркотик моддалар қатъий тиббий кўрсатма асосида берилади ва беморни тиббий амбулатор дафтарига ва заҳарли, наркотик, ўта камёб бўлган дориларни ҳамда дорихонадаги этил спиртини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади.
204. Беморларга ташхис қўйишда врач касаллик тўғрисидаги барча маълумотлардан, тиббий ҳужжатларидан, кўрик натижасидан, лаборатория текшируви кўрсаткичларидан, рентген ва функционал текшируви натижаларидан фойдаланади.
205. Тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми муассасанинг қаерда жойлашганлигига, тиббий бўлими қуввати ва бошқа шароитларга боғлиқ.
Лекин барча муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ушбу Қўлланмада кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак.
б) вена қон томирига томчи ва тўғридан-тўғри юбориш йўли билан шокка қарши суюқликлар ва қон ивишини оширувчи бошқа моддаларни юбориш, керак бўлган тақдирда консервация қилинган ёки янги олинган қон қўйишни билиш, новокаин билан маҳаллий анестезия, блокада, юмшоқ тўқиманинг яраларини бирламчи хирургик ишловини ўтказиш, транспортда иммобилизация қилишни, ташқи қон оқишни томпонада қилиш, қон томирни боғлаш ёки қон оқаётган томирларга қисқич қўйиш йўли билан тўхтатиш; катетеризация қилиш ва сийдик пуфагини тешиш; трахеостомия қилишни; плевра бўшлиғини тешишни ёки пневмоторакс ҳолатида дренаж қилишни; юракни кўкрак қафаси устидан массаж қилишни ва сунъий нафас олдириш усулларини билиши шарт;
в) куйган, совуқ олганда ва электр жароҳатларида ёрдам кўрсатишни, чекланган миқдорда куйишларда ва 1-2 даражали совуқ олганда даволашни билиши керак.
а) врачгача бўлган тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри ўтказишни ва врач ёрдамига муҳтож беморларни тезликда врачга юборишни;
г) транспортда иммобилизация қилишни, турлича куйиш, жароҳатланиш, совуқ уриши ва электр жароҳатларда қоқшолга қарши эмлашни билиши, юракни кўкрак қафаси устидан массаж қилишни ва ҳар хил сунъий нафас бериш усулларини, кислород аппаратидан нафас беришни;
д) тери остига, мушакларга ва вена қон томирларига дори юбориш усулларини, шокка қарши суюқликларни вена қон томирларига томчилаб ва жадал юбориш усулларни билиши;
е) кўп учраб турадиган ва ўткир хирургик касалликлар белгиларини билиш контингент ичидан ёлғондан ўзини касал қилиб кўрсатаётганларни аниқлай олиши;
а) қон оқиш ёки қон оқмасдан кечадиган қон томирлар жароҳатланиши, ичдан қон кетиши, тешиб ўтувчи жароҳатлар, суяклар, бўғимлар ва нерв толаларини шикастланиши билан кечадиган жароҳатланишлар, суяклар синиши, бош мия чайқалиши ва лат ейиши;
б) шок билан кечадиган катта жароҳатланишлар; гемоторакс ва пневмотораксга гумон қилинган кўкрак қафасини шикастланиши, ички аъзолар шикастланган деб гумон қилинган қориндаги ва чаноқдаги жароҳатланишлар, «ўткир қорин» белгилари билан кечадиган қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари; тананинг қаерида жойлашганлигидан қатъий назар, суяк ва тоғайни панариций касаллиги, йиринглаш чуқур жойлашган абсцесслар, флегмоналар, карбункуллар, юзда жойлашган фурункуллар, ўткир кечаётган остеомиелитлар ва артритлар, 2 ва 3-даражали куйиш ва совуқ уруши;
209. Беморни транспортда олиб юриш аҳволига қараб касаллиги бўйича тегишли ихтисосдаги яқинроқ касалхонага ётқизилади. Касалхонага кетиш йўлида тиббий тадбирларни ўтказиш зарурияти туғилган тақдирда уни ўтказиш учун беморни тиббий ходим кузатиб бориши, ўзи билан дори-дармон ва тиббий асбоблар қутичаси бўлиши керак. Зудлик билан касалхонага ётқизиш кераклиги тўғрисидаги йўлланмада беморни аҳволи ва кўрсатилган ёрдам ҳақида қисқача ахборот бўлиши керак. Беморни транспортда олиб юришда қуйидаги тадбирларни кўриш керак:
а) бош мия жароҳатларида жабрланувчини нафас олишини қийинлаштирмайдиган ва қусиш массалари билан нафас йўллари бекилиб қолмайдиган ҳолатида ушлаш керак;
б) умуртқа ёки орқа мияни жароҳатланишида, бўйин соҳаси жароҳатида бошни қимирламайдиган қилиб боғлаб, шокка қарши чоралар ўтказилади, тахтага ётқизиб олиб борилади;
в) кўкрак ва бел соҳаси жароҳатида-жабрланувчини даволаш муассасаларига тахтага ётқизилган ҳолатда жўнатилади, шокка қарши тадбирлар ўтказилади ва керак бўлса сийдик пуфагига катетр қўйилади, иситгич воситаларини ишлатиш тақиқланади.
210. Мураккаб текшириш ва даволаш усуллари керак бўлмаган ва касаллиги (жароҳати)14-15 кун давомида даволаниши мумкин бўлган беморлар (жароҳат, лат ейиш, бош ва юз соҳасидан ташқарида юзаки жойлашган абссцеслар ва ҳоказолар) амбулатор шароитда даволанадилар. Хирургик касалликлар бўйича ташхис қўйиш ва даволаш чораларини ўтказиш тиббий бўлим лабораторияси, рентгенхонаси ва бошқа мутахассисликлар текширувларини ўтказиш имкониятларига қараб белгиланади.
а) ўткир заҳарланишларда, хушдан кетиш ҳолатларида, иссиқ урганда, чўкишда, электр токидан зарарланганда, ўпка, ошқозон ва ичакдан қон кетганда, бронхиал астма хуружида, тўсатдан бўлган пневмотораксда, ўткир юрак ва қон томирлар етишмовчилигида, жигар ва юрак санчганда, ўпка инфаркти ва бошқа ўткир, оғир ҳолатларда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсата олиши керак;
б) юқори нафас йўлларини ўткир ва вирусли яллиғланиши, ўткир ва сурункали бронхит, ангина, юрак-қон томир тизимини функционал бузилишлари, безгак, гельминтозлар, ошқозонни сурункали яллиғланиши, ошқозон ва 12 бармоқли ичак ярасини асоратсиз кўринишлари, ўт пуфагини яллиғланиши ва витаминлар етишмовчилигини даволай олиши керак;
г) ўткир жароҳатланиш (шу ҳисобда нурланиш, заҳарли моддалар ва бактериологик воситалар билан) белгиларини билиши ва шу жароҳатланишларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсата олиш;
д) ЭКГ қилишни ва стенокардия, ўткир миокард инфаркти, юрак уришининг хавфли ўзгаришларини ЭКГда аниқлай билиши керак.
а) тез учраб турадиган касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш, тезлик билан кечадиган касалликларда ва заҳарланишларда кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишни;
д) оддий лаборатория текширувлари натижаларини таҳлил қила билиши (қондаги лейкоцитлар сони, гемоглобин, эритроцитлар чўкиш тезлиги, сийдикни умумий текшириш натижалари, сийдикдаги қандни ва оқсилларни аниқлаш ва ҳоказолар).
213. Кечиктириб бўлмайдиган малакали ва стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлган қуйидаги беморлар зудлик билан касалхонага ётқизиладилар:
а) юрак ва қон томирларда ўткир бузилиш бўлган беморлар (миокард инфаркти, стенокардия хуружининг чўзилиб кетган ҳоллари), тўсатдан қон босимини ошиб кетиши, ўткир ревматизм;
г) мия қон айланишининг ўткир бузилиши, юрак ритмининг ва ўтказувчанлигини ўткир бузилиши қон айланиши етишмовчилиги белгилари билан, кома ҳолатлари, гемолитик кризлар;
д) электролит ўзгаришлари ва сувсизланиш асоратлари бўлган ўткир диаррея, келиб чиқиши номаълум бўлган иситмалар;
ж) қандли диабетда инсулин билан даволанишга ўзгартиш киритиш ҳолларида, бронхиал астма хуружида ва шунингдек, бошқа ўткир ва оғир кечадиган касалликларда.
214. Кўз ва кўз атрофи касалликларида ҳамда жароҳатланишларида тиббиёт бўлими врачи қуйидагиларни билиши керак:
а) Сивцев жадвали ёрдамида кўриш ўткирлигини ва Рабкин жадвали ёрдамида ранг билиш қобилиятини аниқлаш;
б) кўзнинг механик жароҳатланишларини, термик ва химиявий куйишини аниқлай олиши ва бу ҳолатда бирламчи врачлик ёрдамини бера олиши керак;
в) кўз қовоғи говмучасини ва мейбомитларни, кўз қовоғи четларини шамоллаши ва конъюктивитларни, кечки шапкўрликни аниқлай билиши, бу беморларни даволашни билиши, бошқа кўз касалликларида керакли тиббий маслаҳатларни уюштириш ва беморни кўз касалхонасига (бўлимига) ётқазиш масалаларини ҳал қилиш.
а) врач буюрган муолажаларни (кўзга томчи дориларни томизиш, кўз қовоғига малҳам дори қўйиш, кўз юқори қовоғини ичини ағдариш, конъюктива бўшлиқларини ювиш, бир ёки иккала кўзга боғлов қўйиш) бажаришни;
г) конъюктива ва қовоқни шамоллаш касалликларини билиши ва врачгача бўлган ёрдамни кўрсата билиши керак.
а) жойлашиши конъюктива ва шохпардани юқори қаватларида бўлган ҳолатлардан ташқари кўзга бегона заррачалар тушиш ҳоллари;
в) кўз бўшлиқларини ўткир ва даволаниши қийин бўлаётган сурункали касалликлари, кўз олмаси касалликлари билан оғриган ҳамма беморлар, глаукомага шубҳа қилинаётган шахслар;
а) асоратлар билан кечадиган, ҳаёт учун хавфли бўлган (хиқилдоқ стенози оқибатида бўғилиш, ЛОР аъзолардан қон оқиши ва ҳоказолар) ЛОР аъзолари жароҳатланиши ва касалликларида шошилинч тиббий ёрдам беришни билиш;
б) қулоқни ташқи касалликлари, дерматитлар, фурункулезларни даволашни, ташқи эшитиш йўлига ёт жисмлар тушиши, ташқи эшитиш йўли кириш қисмида кўриниб турган ва енгил ювиш билан тез чиқиб кетиши мумкин бўлган бегона нарсаларни олиб ташлашни, бурундан қон оқишни, ташқи бурун касалликларини, ўткир ринитларни аниқлай олиши ва тиббиёт бўлим шароитида даволашни;
в) жарроҳлик даволаниш усулига муҳтож бўлмаган сурункали фарингит, ларингит ва тонзилитларни, сурункали йирингли ва ўткир яллиғланган ўрта қулоқ шамоллашларини (мутахассис отоларинголог маслаҳатига кўра), қулоқ ва бурунинг I-II даражали куйиши ва совуқ олишларни даволашни, бурун бўшлиғидан қон оқишни тўхтатишни билиши керак.
218. Қулоқ, бурун ва томоқ касалликларида фельдшер (тиббий ҳамшира) тезликда врач ёрдамига муҳтож бўлган қулоқ, бурун, томоқни ўткир касалликларини аниқлай олиши, қулоқ, бурун, томоқ касалликларида ва жароҳатланишларида врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиши, қулоқ касалликларида эшитув йўлларини тозалашни, ювишни билиши ва мутахассис-врач кўрсатмаларини бажариши керак.
219. Бурундан тез-тез ва қайталаниб қон кетадиган беморларни, қулоқ олди флегмоналарида, бурун жароҳатланганда (мутахассис врач хулосасига кўра), ўрта қулоқни ўткир йирингли ва сурункали шамоллашларида қулоқ тоғайини шамоллашларида, ташқи қулоқ экземасида, бурун бўшлиқларини ўткир, йирингли, сурункали шамоллашларида, томоқ флегманоз шамоллашларида, бўйин лимфа тугунчалари шамоллашларида, овоз бўғилиши ёки ютишни қийинлашуви билан кечадиган ларингитларда, сил, қизилча, склерома ва юқумли касалликларга ўхшаш ҳолатларида беморларни касалхонага юбориш керак бўлади.
220. Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар касалликларида тиббиёт бўлими врачи қуйидагиларни билиши керак:
а) сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар жароҳатланганда, буйрак санчиқларида, сийдик тўхтаб қолганда, парафимозда тез қолдириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсата билиши керак;
б) шу аъзоларда бўладиган касалликларни (моякга сув йиғилиб шишиши, мояк уруғ йўллари кистаси, уруғ йўллари вена қон томири кенгайиб кетиши, фимоз ва бошқалар) аниқлай олиши.
221. Фельдшер (тиббий ҳамшира) сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар жароҳатланганда врачгача бўлган шошилинч ёрдамни кўрсатишни билиши лозим.
Сийдигида қон ва йиринг бўлган беморлар (сийдик йўлларида тоши бор беморлар, буйрак ва сийдик йўллари ўсмалари ва сили, ўткир ва сурункали уретритлар,сийдик пуфаги шамоллаши, пиелонефрит, орхит, эпидидемит, простатит ва бошқалар) касалхонага даволанишга юбориладилар.
Сийдик ажратиш ва жинсий аъзоларни очиқ ёки ёпиқ жароҳатларида беморлар тезда касалхонага ётқизилади.
222. Врач стоматолог йўқ бўлганда стоматология касалликларини қолдириб бўлмайдиган ҳолатларида тиббий ёрдамни тиббий бўлим врачи кўрсатади. Бу ҳолатларда врач қуйидагиларни билиши шарт:
а) ўткир пульпитни, тиш касалланишидан келиб чиққан суяк остеомиелити ва флегмонаси, ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини афтоз ва ярали шамоллашини аниқлай олиши ва керакли ёрдам кўрсата билиши керак;
б) пастки (юқори) жағ синишини (чиқишни) аниқлай олиши ва юз соҳаси ва жағ жароҳатланганда унга биринчи ёрдамни кўрсатиши.
223. Стоматология касалликларида фельдшер (тиббиёт ҳамшираси) ўткир пульпитни, периодонтитни, пастки жағни синиши ва чиққанлигини аниқлай билиши ва шу ҳолатларда юз-жағ соҳаси жароҳатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши керак.
а) асаб касалликларининг асосий кўринишларини аниқлаш ва мия қон айланишини ўткир бузилишлари, менингитлар, энцефалитлар, бош ва орқа мия жароҳатлари, эпилептик ва истерик тутқаноқларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни;
б) руҳий касалликларни асосий кўринишларини аниқлай билиши, ўткир психологик реактив ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсата билиши, уларни бошқалардан ажратиши ва руҳий касаллар касалхонаси (бўлими)га жўнатиш, безовта бўлаётган беморларни боғлаб қўйиш усулларини билиши керак;
в) переферик нерв тизими касалликларини (бел-думғаза ўткир радикулитлари, люмбаго, айрим нервлар невралгияси, неврологик ва астеник ҳолатларини аниқлай билиши ва тиббий бўлим шароитида даволаши керак. Асаб-руҳий касалликларида даволаш профилактика тадбирларини ўтказишни тиббиёт бўлими штатидаги ёки штатсиз мутахассислар билан яқин ҳамкорликда олиб бориши керак.
а) мия қон айланиши ўткир бузилишларини, марказий нерв тизими жароҳатларини, менингит ва энцефалитларни аниқлай олиши ва керакли тиббий ёрдам кўрсата билиши керак;
б) руҳий касалликларнинг асосий симптомларини билиши, шундай белгилар аниқланганда тезда врачга билдириши, шу беморларни бошқалардан ажратиш, ўткир руҳий ҳаяжонланишларини тўхтатиш, беморларни руҳий касалхоналарга жўнатишни ташкиллаштириш, безовта беморларни боғлаш усулларини билиши керак.
а) асосий тери ва таносил касалликларини билиши, шу касалликларда даволаш тадбирларини ўтказа билиши ва керакли профилактик чораларини олиб бориши керак;
б) уретрани ювиш услубини, аутогемотерапия, қон олиш ва уни серологик текширувга жўнатишни, уретрадан, сийдик йўлидан ва простата безидан ажратилаётган суюқликда гоноккоклар борлигини текширишга суртма олишни билиши керак.
б) асосий дори-дармонларни ишлата билиши. Тери юзасига суркалган ва ёпиштирилган дориларни тери юзасидан олиб ташлашни;
г) уретрага юмшоқ катетр юборишини, Вассерман синовига қон олишни билиши, замбуруғ ва гонококкларни лаборатория шароитида аниқлаш учун материалларни олиш ва жўнатишни билиши, уретрани ювишни ўтказа олиши керак.
228. Юқорида санаб ўтилган тадбирларни ўтказа оладиган тиббиёт ходимларини тайёрлашга муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи шахсан жавоб беради.
в) юқумли касалликларга чалинган ёки унга гумон қилинган шахсларни касалхонага жўнатилгунга қадар бошқалардан ажратиб сақлаб туриш учун;
г) аҳволи оғирлиги учун транспортда жўнатиб бўлмайдиган беморларни аҳволи енгиллашгунига қадар даволаш учун;
д) диспансер назорати режасига кўра диспансер назорат гуруҳидагиларни ёки соғломлаштириш гуруҳига киритилган беморлар;
е) оғир касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ижро этишдан озод қилиниши лозим бўлган маҳкумларни ётоқхоналарда сақлаш мумкин бўлмаса ва уларни ЖИЭББ касалхонасига юбориш учун зарурат бўлмаса, уларни стационар шароитда сақлаш учун.
230. Тиббий бўлим бошлиғи ушбу муассасадаги касалларни даволаш учун штат бўйича белгиланган миқдорда ўрин-жойларни жойлаштириш ва уларни унумли ишлатишни таъминлайди.
231. Беморлар стационарга тиббий бўлим врачи томонидан тиббий амбулатор дафтарга ёзилган шундай тиббий текширув ва даволаш ўтказиш ҳақидаги хулоса асосида қабул қилинади. Стационарга ётқизилган беморлар ҳақидаги маълумотлар «Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага қабул қилиш рад этилган беморларни қайд этиш дафтари»га ёзиб қўйилади.
Стационарга ётқизилган беморларга ўрнатилган тартибдаги тиббий ҳужжатлар расмийлаштирилади. Стационарга бемор режа асосида ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун ётқизилганда, бу ҳақда туркум бошлиғи хабардор қилинади.
232. Стационарда бир неча хона бор бўлганда, юқумли ва тери касалликлари, руҳий беморлар бошқалардан алоҳида сақланадилар.
233. Стационарга тушган барча беморлар, улар аҳволига қараб тўлиқ ёки қисман санитария тозаланишидан ўтиши шарт. Зарур ҳолларда беморнинг ички кийимлари дезинфекция қилинади. Беморнинг пойабзали ва кийимлари стационар биносида сақланади. Кийимлари ювишга топширилади ва стационардан кетаётганда қайтариб берилади.
Бемор стационарда бўлган вақт ичида тиббий бўлимда қўлланилаётган керакли ҳамма текширув услубларидан ўтиши керак, зарур ҳолларда маслаҳат ёрдами бериш учун ички ишлар тиббиёт масканлари ёки соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари жалб этилади. Режалаштирилган тиббий маслаҳат кўриги жадвал асосида, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда куннинг исталган вақтида ўтказилади. Тиббий бўлим врачлари беморларни ҳар куни кўрадилар. Беморни аҳволи енгилроқ ҳолларда тиббиёт дафтарига кўрув натижалари 3 кунда бир марта, агар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда ва оғир бўлса ҳар куни ёзилади. Стационардаги беморларни тиббий бўлим бошлиғи мажбурий равишда ҳафтада бир марта стационарга келган куни ва кетиши олдидан кўриши керак. Врачнинг белгиланган даволаш тадбирларини, тана ҳароратини ўлчаш, антропометрик ўлчамларни ўтказишлар фельдшер (ҳамшира) зиммасига юклатилади, унга яна беморлар томонидан ички тартиб қоидаларига риоя қилишни кузатиш топширилади. Ўрнатилган кун тартиби кўринарли жойга илиб қўйилади.
234. Тиббий бўлим стационарида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ундаги бор бўлган мутахассислар билан аниқланади.
235. Тиббий бўлим стационарида 1—2 юқумли касалга мўлжалланган алоҳида хона (изолятор) ажратилади. У ердаги ўринлар сони стационарнинг имкониятига қараб белгиланади. Юқумли касалликлар учун алоҳида хона шу касалликка чалинган беморлар (шу ҳисобда сил касалликлари) ва юқумли касалликка чалинган бўлиши мумкинлиги хавфи туғилганда, уларни бошқалардан ажратган ҳолда сақлаш учун мўлжалланади, шу ерда уларга бирламчи врачлик ёрдами, уни кузатуви ва парвариш ўтказилади, касалини аниқлаш учун таҳлиллар ўтказилади. Изоляторда ҳар кунги ва умумлаштирувчи дезинфекция ўз вақтида ўтказилиши керак. Изоляторда тиббий ходимлар шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, алоҳида махсус иш кийимларда ишлашлари шарт. Тиббий бўлим стационарида кечаю-кундуз санитар навбатчилик қилиши керак. Стационарда навбатчи ходимлар сонини тиббий бўлим бошлиғи белгилайди.
236. Стационарда ётган беморларни, уларга жўнатилган нарсаларни олиши ёки қариндошлари билан учрашувга чиқиши жазони ижро этиш муассасаларида ички тартибот қоидалари ёки тергов ҳибсхоналарида тергов қилинаётганларни сақлаш қоидалари асосида беморнинг касаллигини ва соғлиғи аҳволини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
237. ЖИЭМ, ТХда ўлган махсус контингент ўлими сабаби ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари томонидан таҳлил қилиниши ва тегишли тавсиялар берилиши учун, ўлган шахснинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи ўтказилган барча тиббий текширувлар натижалари билан, амбулатор тиббий дафтар, врач-паталогоанатом ёки суд-тиббий эксперт текшируви хулосаси) ўлим ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилгандан ва ҳужжатлар прокуратурадан қайтиб келганидан сўнг 10 кун муддат ичида ИИВ Тиббиёт бошқармасига юборилади. Тиббий ҳужжатларни ўз вақтида юборилишига муассаса бошлиғи жавоб беради.
238. Барча тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб таҳлил қилинганидан сўнг ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари хулосаси билан бирга бир ой муддат ичида, ўлган маҳкумни шахсий йиғма жилдига тикиб қўйиш учун муассасага қайтариб юборилади.
239. Маҳкумларни даволашга мўлжалланган касалхоналар (бундан кейин касалхоналар деб юритилади) махсус контингентни сақлаш ва даволашга хизмат қиладиган даволаш-профилактик муассасалари ҳисобланади. Бу мақсадлар учун касалхона малакали ва ихтисослашган тиббий стационар, амбулатор-маслаҳат ҳамда ЖИЭМ ва ТХ тиббий бўлимларига ташкилий методик ёрдамларини кўрсатади. Тергов қилинаётган шахслар касалхонага юборилганда бу ҳақда жиноят ишини олиб бораётган шахс ёки органга хабар берилади. Алоҳида ҳолларда, истисно тариқасида ИИВ ЖИЭББ билан келишилган ҳолда тарбия колонияларида жазо муддатини ўтаётган вояга етмаганлар катта ёшдаги маҳкумлар касалхонасига ётқизилади.
240. Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идораларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида даволанадилар.
241. Касалхона ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-ижроия кодекси, ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилади. Даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш, эпидемияга қарши ва санитария таъминоти тўғрисидаги қонунлари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари, кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлим (хизмат)лари кўрсатмалари, ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мос ҳолда ташкил этилади.
242. Касалхоналар қуввати, алоҳида жойлашиш ва фаолият кўрсатиш имкониятига қараб жазони ўташ жойларининг мустақил даволаш муассасаси ҳолида ёки жазони ижро этиш муассасаси таркибида ташкил этилиши мумкин. Жазони ижро этиш муассасаси қошида фаолият кўрсатувчи касалхоналар муассасанинг алоҳида ҳудудида жойлашади. Касалхона тегишли тиббий ускуна ва жиҳозлар, хўжалик буюмлари, транспорт ва бошқа жиҳозлар билан муассаса ҳисобидан таъминланади. Жазони ижро этиш муассасаси қошидаги касалхонада тартибни сақлаш, махсус ҳисоб юргизиш, тарбиявий ишларни ва моддий таъминот тадбирларини муассаса маъмурияти таъминлайди. Мустақил равишда фаолият кўрсатувчи касалхоналарда тегишли хизматлар жазони ижро этиш муассасалари учун белгиланган меъёрлар асосида ташкил этилади.
Маъмурий-хўжалик, тезкор-тартибот, тарбиявий фаолиятлар ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари асосида олиб борилади.
243. Белгиланаётган вазифаси, хизмат кўрсатиш ҳудуди, маҳкумлар сонига қараб, марказий, вилоят, вилоятлараро, республика, махсус турдаги ёки кўп тармоқли 50 ва ундан ортиқ ўрин-жойли касалхоналар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. Вилоятларда ташкил этилган касалхоналар Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан бошқа вилоятларда жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларга махсус турдаги тиббий ёрдамни кўрсатадилар.
244. Сил, руҳий, таносил ва юқумли касалликлар билан касалланган маҳкумларни даволаш ва сақлаш учун махсус турдаги касалхоналар ёки умумсоматик касалхоналарда махсус бўлинмалар (палаталар) ташкил этилади.
б) ўрин-жойлар асосий ихтисосига кўра даволаш бўлимлари, реанимация ва жадал интенсив терапия хоналари;
Касалхонада ходимларнинг хизмат вазифалари, касаллар учун ички тартиб қоидалари, ходимлар учун меҳнат тартиби қоидалари ҳамда иш режалари ишлаб чиқилиши керак.
246. Касалхонада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатувчи касалхона кенгаши, даволаш-текшириш комиссияси, тиббий ҳамширалар кенгаши, ҳамда дастлабки тиббий комиссия ташкил этилади.
247. Касалхона фаолиятига касалхона бошлиғи раҳбарлик қилади. У белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан бўшатилади. Мустақил муассаса бўлиб ҳисобланувчи касалхоналарда касалхона бошлиғи жазони ижро этиш муассасалари ички тартиб қоидаларини қўлланиши бўйича жазони ижро этиш муассасалари бошлиқларига белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади, маъмурий ва тартибот талаблари бўйича ИИВ ЖИЭББ раҳбариятига, тиббий таъминот масалалари бўйича ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғига бўйсунади. Жазони ижро этиш муассасаси қошида фаолият кўрсатувчи касалхона бошлиғи маъмурий масалалар бўйича ушбу муассаса бошлиғига ва ЖИЭББ раҳбариятига, тиббий-санитария таъминоти масалалари бўйича ЎзР ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғига бўйсунади.
248. Мустақил муассаса бўлиб ҳисобланган касалхоналар Ўзбекистон Республикаси герби туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, шунингдек, хўжалик ва пул ҳужжатлари учун муҳрга эга бўлади. Касалхона ИИВ буйруқлари билан белгиланган шаклларда тиббий ҳисоботларни юргизади ва белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этади.
а) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлардаги ва бириктирилган маъмурий ҳудудлардаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларга керакли ҳажмда юқори малакали, ихтисослашган стационар тиббий ёрдамни кўрсатиш. Бунда, беморларни даволашда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги тиббий бўлимлар билан узвийлик бўлиши лозим;
б) касалхонада даволаш-ташхисот ишларини такомиллаштириш, ўрин-жой фондидан унумли фойдаланиш ва ўлимни камайтиришга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Комплекс даволашда парҳез таомларидан, даволашнинг физиотерапевтик, даволаш бадан тарбияси, меҳнат терапияси ва соғлиқни қайта тиклашни бошқа усулларидан кенг фойдаланиш, даволаш тартибини унумли қўллаш;
в) тиббиёт фани ва амалиётида эришилган ютуқлар асосида касалликларни олдини олиш, ташхиси ва даволаш бўйича замонавий усул ва манбаларни ўзлаштириш, уларни касалхона ва муассасалар тиббий бўлимлари ишига жорий этиш, ҳамда ИИВ, ИИББ, ИИБ ва соғлиқни сақлаш идоралари даволаш-профилактика муассасаларини илғор иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва амалиётга кенг ёйиш;
г) маҳкумларнинг меҳнат қобилиятини вақтинчалик ёки доимий йўқотганлигини аниқлаш ва ногиронлик гуруҳларини белгилаш учун ўрнатилган тартибда Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари ( бундан кейин ТМЭК деб юритилади) кўригидан ўтказиш. Касаллиги туфайли жазони ўташ жойларидан муддатидан илгари озод этиш мумкин бўлган маҳкумларни керакли тиббий текширувлардан ўтказиш ва уларни тиббий ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда ИИВ Махсус тиббий комиссиясига тақдим этиш;
(249-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
д) жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари тиббий бўлимларига ташкилий-методик ва маслаҳат ёрдами бериш;
е) касалликларни бошланиш даврида аниқлаш, касалларни режали даволашга ажратиш мақсадида, маҳкумларни режа асосида профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида қатнашиш;
ж) жазони ижро этиш муассасаларида, лозим бўлганда тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтлари, ҳамда соғлиқни сақлаш идораларининг малакали мутахассисларини таклиф этиб, шифокорларни клиник ва паталого-анатомик конференцияларини, мажлисларини ўтказиш йўли билан касалхона, жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари касб маҳоратини ошириш;
з) касалхона ҳудудида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш. Касалхонада даволанаётган ва хўжалик хизматларида банд бўлган маҳкумлар билан санитария-гигиена тарбия ишларини олиб бориш;
и) касалхонада маҳкумларни сақлаш қоидаларига амал қилиш, улар орасида тартиб ва интизомни сақлаш, ўрнатилган тартиб талаблари бузилишини олдини олиш.
250. Ўткир касалликлар билан оғриган ёки сурункали кечувчи касаллиги хуруж қилган, муассаса тиббий бўлими шароитида даволаш имконияти бўлмаган ва даволаш самарасиз ёки бу ерда даволаш ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган, тиббий бўлим стационарида даволаш даврида аҳволи оғирлашган, чуқур диагностик текширув ва клиник кузатувни талаб қиладиган ҳолларда бемор маҳкумлар муассаса маъмурияти томонидан йўлланган врач (фельдшер) хулосаси асосида касалхонага ётқизиладилар.
251. Стационар шароитида режали даволаши касалхона томонидан ўрнатилган муддатларда тавсия этилган, ариза (шикоят, кўрсатма) бўйича тиббий текширувдан ўтказилиши белгиланган, ногиронлик гуруҳини олиш, тасдиқлаш зарурати бўлган маҳкумларни касалхонага юбориш учун наряд сўралади. Наряд вазирлик томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилган тартибда берилади.
252. Қолган барча ҳолатларда, шунингдек, шошилинч ҳолатларда беморларни касалхонага юбориш ва қабул қилиш, нарядсиз, ушбу Қоидаларни 250-банди талаблари асосида амалга оширилади.
253. Касалхона тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларни қабул қилишга доимий равишда тайёр бўлиши шарт. Бунинг учун касалхонада ушбу Қоидаларни 2-иловасида қайд этилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда зарур бўладиган дори-дармонлар, боғлов воситалари ва тиббиёт жиҳозлари захираси мавжуд бўлиши керак.
Касалхона яна мавжуд қоидалар асосида юқумли касалликлар билан оғриган беморларни қабул қилиш, сақлаш ва даволашни таъминлайди. Ўта хавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморлар, улар назорати таъминланган ҳолда, соғлиқни сақлаш идораларининг юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади.
254. Беморларни касалхонага қабул қилиш пайтида навбатчи шифокор улар тўғрисидаги керакли маълумотларни «Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага ётқизиш рад этилганини қайд қилиш дафтари»га ёзиб қўяди, стационардаги касаллар тиббий варақасига эса беморнинг анамнези, ташқи кўрик, объектив текширув, эпидемиологик маълумотлари, касалликни дастлабки ташхисини ёзиб, керакли тиббий муолажалар қилади ва тегишли бўлимга юборади.
Касалхонага қабул қилиш вақтида беморни синчиклаб тинтув қилинади (уни соғлиғининг ҳолатига қараб), унга қарашли кийими ва оёқ кийимини дезинфекция қилинади, тартибга солинади ва навбатчи шифокор, тиббий ҳамшира, кузатувчи шахс тасдиқлаган рўйхат асосида бемор касалхонадан кетгунга қадар сақлашга берилади.
Бўлим шифокорлари иш соати вақтида келган беморлар, касалхонанинг қабул қилиш бўлими шифокори ёки навбатчи шифокордан ташқари тегишли бўлим шифокорлари томонидан ҳам кўрилади.
Касалхонага келган ҳар бир бемор ҳақида, шу куни тегишли бўлим бошлиғига ва касалхона бошлиғига маълум қилинади.
255. Беморларни қабул қилиш рад қилинганда навбатчи шифокор унга лозим бўлган тиббий ёрдамни кўрсатади ва амбулатор тиббий варақасига, ҳамда «Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага ётқизиш рад этилганини қайд қилиш дафтари»га бу ҳақда ёзиб қўяди.
Беморни касалхонага қабул қилиш рад қилинганлиги сабаби ва ўтказилган тадбирлар ҳақида навбатчи шифокор касалхона бошлиғига ёки унинг ўринбосарига маълум қилади.
256. Беморларга кечки ва тунги вақтдаги шифокорлар ёрдамини, одатдагидек касалхона штатидаги шифокорлар уларнинг бир ойга белгиланган иш вақти ҳажмига биноан олиб борадилар.
Шифокорларнинг кечки ва тунги вақтдаги навбатчилик тартиблари касалхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари бўйича белгиланади.
Шифокорларни даволаш-профилактика ишларига алоқаси бўлмаган бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
257. Касалхонага келган бемор керакли клиник лаборатория, функционал, рентгенологик, бактериологик текширувлардан ўтади, ҳамда қўйилган ташхисига қараб унга тегишли даволаш тадбирлари белгиланади ва олиб борилади.
Касалхонада беморларни даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ, қўлланма ва кўрсатмалари, ҳамда ИИВ Тиббиёт бошқармаси кўрсатмалари билан белгиланган замонавий тиббиёт фани талаблари асосида олиб борилади. Бунда даволаш жараёнига самарали ёрдам берадиган парҳез таомлар, физиотерапевтик даво усули, даволаш бадан тарбияси, меҳнат терапияси ва бошқа соғлиқни қайта тиклаш даво усуллари ҳам қўлланилади.
259. Даволашда, касалликни ташхисини ва қандай кечишини аниқлаш давомида учраган қийин саволларни ва бошқа ечилмаётган саволларни ҳал этиш мақсадида касалхона шифокор-мутахассислари билан ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий клиник институтлари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари иштирокидаги маслаҳат ёрдамлари, ҳамда консилиумлар уюштирилади.
260. Махсуслаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун бемор бир бўлимдан иккинчи бўлимга мутахассис-шифокорни хулосаси ва тегишли бўлим раҳбарларининг келишуви, ҳамда касалхона бошлиғини (ёки унинг тиббий масалалар бўйича ўринбосари) ёзма равишдаги рухсати асосида ўтказилади. Шошилинч пайтларда беморларни бошқа бўлимига кўчириш навбатчи шифокор кўрсатмасига асосан амалга оширилади ва бу ҳақда стационар беморнинг тиббий варақасига унинг бир бўлимдан бошқасига ўтказилиши сабаби кўрсатилиб тегишли ёзув қилинади, ҳамда бу ҳақда касалхона бошлиғи ёки унинг тиббий масалалар бўйича муовинига хабар қилинади.
261. Айрим ҳолларда, касалхонада ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаганда беморлар соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасаларига уларнинг қўриқланиши таъминланиб юборилади.
262. Касалхона даволаш бўлимларида ҳар хил турдаги ЖИЭМларидан келган маҳкумларни бирга сақлашга рухсат этилади. Қуйидагилар бошқалардан ажратилган ҳолда, ҳамда бошқа маҳкумлар киришига йўл қўйилмайдиган махсус ажратилган ва жиҳозланган палаталарда сақланадилар: ўта хавфли рецидивистлар, ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар, суд ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар, турма режимида жазо ўтаётган маҳкумлар.
263. Касалхоналардаги палаталар майдони соматик беморлар учун бир ўрин-жой учун 4 метр квадратдан кам бўлмаслиги керак.
264. Ўзининг тизимида психиатрик ва юқумли касалликлар бўлимлари (палаталари) бўлган касалхоналарда, шу туркум беморларни алоҳида тегишли ҳолда сақланиши ва уларни хатти-ҳаракатини доимий назорат қилишни таъминлайдиган режим бўлиши лозим.
265. Касалхона тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар фақат ўзи ва атрофидагилар ҳаёти, ҳамда соғлиғига хавф солмаган тақдирдагина касалхонадан чиқарилади ва ўзи сақланаётган жойга юборилади. Беморни касалхонадан чиқазиш касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати ва мутахассис-шифокорнинг хулосаси асосида амалга оширилади, ҳамда бу ҳақда касаллик тарихига ва беморнинг «Амбулатор тиббий дафтари»га ёзиб қўйилади.
266. Беморларни овқатланишини тегишли овқатланиш меъёрига ва диетология талабларига биноан ташкил қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор-диетолог (диетҳамшира) ёки касалхона бошлиғи томонидан бириктирилган жавобгар шахс иштирокида ажратилади.
Навбатчи шифокор тайёр таомларни синаб кўрганидан сўнг овқатни тарқатишга рухсат беради, синаб кўрилгандан сўнгги натижалари дафтарга ёзилади. Ҳар бир таом ошхонада муассаса бошлиғи томонидан тасдиқланган таомнома бўйича тайёрланади.
267. Касалхонада сақланаётган беморларга касалхонанинг ўзида озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж моллари сотиш учун мўлжалланган дўконлар ташкил этилади.
268. Беморларни ҳаммомда ювиниши ва кийимлари ҳамда ўрин-кўрпа жилдларини, чойшабларини алмаштириш ҳафтада бир марта амалга оширилади. Заиф беморларни кийимлари заруриятга кўра тез-тез алмаштирилади.
Беморларни тунги уйқу давомийлиги 8 соатдан кам бўлмаслиги, тушликдан сўнгги дам олиш 1 соатдан кам бўлмаслиги зарур.
Беморларни ҳар кунги очиқ ҳавода сайр қилиши, об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда ўтказилади ва уни ўтказиш шартлиги шифокор томонидан белгиланади.
269. Беморнинг тиббий текширув натижалари бўйича барча маълумотлар касаллик тарихига ёзилади. Улар албатта тўлиқ, тартиб билан ва аниқ баён қилиниши керак. «Стационардаги касаллар тиббий варақаси» касалхонада беморга тузилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
270. Даволаш-ташхисот ва шифокорлар хоналарида, ҳамда навбатчи ҳамширалар иш жойида ташвишли хабар бериш мосламалари ва ҳалокатли (авария) ҳолатларда қўлланиладиган ёритгичлар ўрнатилади.
271. Бемор стационарда даволаниб бўлгандан сўнг, қоида бўйича уни даволашга юборган ЖИЭМга қайтариб юборилади.
Сил билан касалланган ва I, II, Yа, Yб диспансер ҳисоб гуруҳи (ДХГ) билан назоратда бўлган маҳкумлар амбулатор даволаниш учун даволаш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ЖИЭМларга жўнатилади. Таносил касаллигига чалинган, ҳамда сурункали алкоголизм ва наркомания касаллигига чалинган маҳкумлар, бундай беморларни сақлаш ва даволашга мўлжалланган муассасаларга юбориладилар (7-илова).
272. Стационардаги касаллар тиббий варақаси архивга топширишдан олдин тўлиқ расмийлаштирилади. Чиқарув эпикризида анамнези, касалликни ривожланиши, ташхисни асослаш, олиб борилган даво ва унинг самараси, касаллик натижаси ва тавсиялари ҳақида қисқача маълумотлар берилади. Чиқарув эпикризида даволовчи шифокор, бўлим бошлиғи ва касалхона бошлиғи (у бўлмаганда унинг ўринбосарларидан бири) имзолари ва тўлдирилган вақти қўйилади. Эпикриз нусхаси тиббий амбулатор дафтарга тикилади. Тиббий амбулатор дафтар муассаса махсус бўлимига бериш учун ўша куниёқ тиббий статистик хонасига топширилади.
273. Бемор касалхонада бўлган даврда жазо муддати тугаган бўлса ва яна даволанишга муҳтож бўлса, стационардаги касаллар тиббий варақасидан кўчирма берилиб, у яшаш жойида танлаган ёки келишилган ҳолда яқин орадаги соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасасига давони давом эттиришга юборилади.
274. Беморни касалхонадаги ўлим ҳолати даволовчи шифокор томонидан, у йўқлигида навбатчи шифокор томонидан тасдиқланади.
Касалхонада ўлганлар мурдасини паталогоанатом томонидан ёриб кўриш ўрнатилган тартибда олиб борилади. Касалхонада врач-паталогоанатом йўқлигида мурдани ёриб кўриш соғлиқни сақлаш муассасалари кучи билан амалга оширилади.
Агар шахс куч ишлатиб ўлдирилган бўлса, жароҳат туфайли, заҳарланиш ёки унинг асоратидан ўлган бўлса ва яна тириклик вақтида касаллик белгилари бўлмаган бўлса мурдани суд-тиббий эксперти ёриб кўради.
Касалхонада ўлган маҳкумнинг барча тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи ўтказилган барча тиббий текширувлар натижалари билан қўшиб, амбулатор тиббий дафтар, врач-паталогоанатом ёки суд-тиббий эксперт текшируви хулосаси) ИИВ Тиббиёт бошқармасига ўлим сабабини таҳлил қилиш учун юборилиши шарт. Тиббий ҳужжатларни ўз вақтида юборилишига касалхона жойлашган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи(мустақил касалхоналарда касалхона бошлиғи) жавоб беради.
275. Касалхона ўрнатилган тартибда касалхонада содир бўлган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар, касалхонада қайд этилган юқумли касалликлар ва ҳар бир ўлим ҳолларини ИИВ ЖИЭББ, ИИВ Тиббиёт бошқармасига хабар беради.
276. Касалхона бўлимларида эпидемик касалликлар авж олганда, касалхона бўлимларида чегараланган тартиб чора-тадбирлари, ҳамда эпидемия ўчоғини чегаралаш ва йўқ қилиш комплекс тадбирлари ўтказилади.
277. Жарроҳлик бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: операция ва операцияга тайёрлаш хоналаридан тузилган операцион блок (алоҳида режали ва шошилинч операциялар учун) стерилизация, материаллар ва анестезиологик хоналар, тоза ва йирингли боғламлар учун хоналар, гипс, эндоскопия хоналари, имконият бўлганда физиотерапевтик хоналар ва боғлов хонаси ёнида рентген хонаси.
278. Оғир беморлар ва операциядан кейинги беморлар учун интенсив терапия палаталарида бемор аҳволини узлуксиз назорат қилиш, қувват берувчи терапия, реанимация ва диққат билан парвариш қилиш учун шароит таъминланиши керак. Ҳар бир операция блокида анестезиологик хоналар жиҳозланиши лозим ва бу ерда анестезия учун наркоз, нафас олиш, назорат-ўлчов ва бошқа анестезияга тегишли аппаратлар бўлиши, бундан ташқари материал ва тиббий-ускуналар шкафлари, стерил столи, бикслар учун стол, стерилизатор жиҳозланади. Шу хонанинг ўзида анестезиология ҳамшираси интубацион найчаларни, бронхоскопларни, ларингоскоплар, нафас қоплари ва бошқаларни ишга тайёрлайди.
279. Операция хонасида операция столлари сонига мос равишда наркоз аппаратлари, респираторлар, дефибриллятор, электрсўргич, анестезия учун зарур бўлган фармакологик моддалар ва тиббий анжомлар билан жиҳозланган кўчма наркоз столи бўлиши лозим.
280. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида сиқилган газ баллонларини операция хонасида эмас, балки махсус жиҳозланган хонада сақлаш лозим.
281. Терапия бўлимида шошилинч ҳолатларда (коллапс, ўткир юрак етишмовчилиги ва реанимация тадбирлари учун) тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун палата бўлиши керак.
Терапия бўлимида стерил ва одатдаги тиббий муолажалар учун камида иккита муолажа хонаси жиҳозланади. Эндоскопия текширувлари (гастроскопия, бронхоскопия), ҳамда ошқозон-ичакни зонд билан текшириш учун алоҳида хоналар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Палаталар мумкин қадар ихтисослиги бўйича (кардиология, гастроэнтерология, пульмонология) жиҳозланиши тавсия этилади.
282. Сил касаллар бўлимида: ювиниш жойи бўлган беморларни қабул қилиш хонаси, беморлар жарроҳлик муолажаларидан кейин ётадиган палаталар, боғлов хонаси ҳамда меҳнат терапияси учун махсус ажратилган хоналар бўлиши лозим.
е) сил касаллигига қарши ишлатиладиган дорилар ва қонни ўрнини босувчи эритмаларни венага томчи усулда қуйиш учун хона;
а) тери касалликлари билан оғриган беморлар учун боғлов хонаси ва таносил касалликлари билан оғриган беморлар учун алоҳида муолажа хонаси;
в) тери касаллиги, захм, сўзак касалликлари билан оғриган беморлар учун палаталар ва касаллик ташхиси аниқ бўлмаган беморлар учун алоҳида палаталар;
г) ёрдамчи хоналар: захм касаллиги билан оғриган беморлар учун алоҳида ажратилган идиш-товоқлар бўлган ошхона, овқатни тарқатиш хонаси, идиш ювиш хонаси (захм касаллиги билан оғриган беморлар учун ажратилган идишлар бошқа идишлардан алоҳида ювилади);
284. Қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари бўлимида имконият даражасида қуйидаги хоналар бўлиши лозим: кўрув, муолажа, боғлов, операция, операциядан кейин ётиш хоналари, эндоскопия, аудиометрия ва вестибулометрия хоналари, 30 ва ундан ортиқ ўрин-жойли бўлимларда булардан ташқари ингалятор ва физиотерапевтик хоналар жиҳозланади.
285. Кўз касалликлари бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: дераза ойналари қора парда билан тўсилган кўрув хонаси, тиббий ускуналар ва офтальмоскопия учун хона, алоҳида операция хонаси, боғлов хонаси, деразалари қорайтирилган операциядан кейин ётиш мўлжалланган палата. Вирусли эпидемик кератоконъюктивит касаллиги билан оғриган беморларни даволаш юқумли касалликлар бўлимида амалга оширилади.
286. Руҳий касалликлар бўлими алоҳида бинода жойлашади, алоҳида бинода жойлаштириш имконияти бўлмаганда умумий даволаш биносининг пастки қаватида жойлаштирилади. Бўлимда маҳкумларни алоҳида сақлаш, барча турдаги руҳий касалларни хатти-ҳаракатларини назорат қилиш, ҳамда тиббий ходимларни хавфсиз иш шароитини таъминловчи тегишли режим ўрнатилади. Бўлим таркибида ўткир руҳий касал ва руҳий ҳолати хуруж олган беморларни текшириш ва даволаш учун палаталар, ҳамда 2 та ўрин-жойга мўлжалланган алоҳида палата кўзда тутилади.
287. Асаб касалликлари бўлимини имкони борича бинонинг 1-қаватида ва физиотерапия хонаси билан ёнма-ён жойлаштирилади. Касалхонада руҳий касалликлар бўлими бўлмаса, асаб касалликлари бўлимида руҳий касал беморларни вақтинчалик сақлаш учун махсус алоҳида палата жиҳозланади.
288. Юқумли касалликлар бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: ювиниш жойи бўлган беморларни кўриб, қабул қилиш хонаси, ташхиси аниқ бўлмаган беморлар учун алоҳида палата ва турли юқумли касалликлар учун палаталар, энг камида иккита ҳожатхона. Юқумли касалликларга чалинганларни лаборатория текширувлари касалхонанинг бактериологик ва бошқа лабораторияларида амалга оширилади. Бўлимда, касалхонада юқумли касалликлар тарқалишини, тиббий ходимларни юқумли касаллик билан зарарланишини ва юқумли касалликларни касалхонадан ташқарига тарқалишини олдини олиш бўйича доимий равишда керакли тадбирлар олиб борилади.
289. Гинекология бўлимида, боғлов хоналари, махсус кўрик хонаси ва аёллар учун ҳожатхонани (иссиқ сув билан) кўзда тутиш лозим бўлади.
290. Туғишдан кейинги сектор таркибида: боғлов хонаси, янги туғилган чақалоқлар учун хона, туққан аёллар учун палаталар, изолятор ва санитария ювиниш (ванна) хонаси жиҳозланиши лозим.
291. Беморлар касалхонадан чиқмасдан даволанишлари учун, физиотерапия хонаси шу касалхонани биносида жойлашган бўлиши керак. Ўзи юра олмайдиган касалларни физиотерапия ёрдами билан таъминлаш учун олиб юрадиган аппаратлар бўлиши лозим.
292. Функционал диагностика хонаси электрокучли қурилмалари бор бинолардан узоқ бўлиши шарт. Хона электрокардиограф, фонокардиограф, реограф, асосий алмашиш, ташқи нафас функциясини аниқлайдиган ва аудиометрия аппаратлари билан жиҳозланади. Фотолаборатория ва хўжалик хонаси бўлиши керак.
293. Рентгенхонасини бошқа бўлимлар билан, айниқса жарроҳлик, терапевтик ва сил касали бўлимлари билан яхши алоқа бўлишини мўлжаллаб жойлаштириш зарур.
Йирик касалхоналарда фотолабораторияли стационар рентгенхоналар филиаллари бўлиши лозим, айниқса жарроҳлик ва сил касали бўлимларида, имконият бўлса қабул бўлимида хам. Ҳамма пайт нурга, электрик ва ёнғинга қарши хавфсизлик тартиби қўлланиши керак. Хонани минимал жиҳозлари иккита иш жойлик (рентгеноскопия ва рентгенография) рентгендиагностика стационар ускунаси, томограф қўшимчаси, ҳимоя асбоблари (пардалар, қўлқоп, этаклар) шахсий дозиметрлар, негатоскоп ва фотолаборатория буюмлари. Йирик касалхоналарни рентгенлогик бўлимларида (кабинетларда) нурли терапия аппаратини ўрнатиш мумкин, радиациядан ҳимоя қилиш чораларини қабул қилиб.
294. Касалхона лабораториясида қуйидаги кабинетлар бўлиши керак: умумий клиник, биохимик, бактериологик текширишларни ўтказиш учун (стерилизация, бокс ва тўйимли муҳидларни пишириш учун хоналар), керак бўлса серологик текширишларни ўтқазиш учун хам; проба ва материалларни қабул қилиш, анализларни олиш ва текширув натижаларини бериш (регистратура) хоналари; реактив, идишларни ва жиҳозларни сақлаш учун хоналар. Биохимик текшириш ва нажас, сийдик, балғам анализларини ўтқазиш хоналаридаги текширув материаллари турадиган шкафлар ичидаги ҳаво алмашиб туриши учун, улар махсус мосламалар билан ташқари ҳавога чиқарилган бўлиши керак.
295. Прозектор бўлими даволаш бўлимларидан, яшаш секциялардан, озиқа блокларидан узоқ ва алоҳида бинода жойлашган бўлиши керак. Бинода шифокорга алоҳида хона ажратилади ва гистологик лаборатория керакли ускуналар билан таъминланади.
296. Беморнинг ўлганини даволовчи ёки навбатчи шифокор хулоса берганидан кейин, жасадни прозектор бўлимига олиб борилади. Жасадга кузатувчи биркалар, ўлган вақтини, касалхона бўлимини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини ва ёшини кўрсатиб, бириктириб қўйилади. Боғлов, дренажлар ва ҳоказо жасадни ёришдан олдин олиб ташланмайди. Жасад билан бирга прозектор бўлимига унинг касаллик тарихи қўшиб олиб борилади. Ёрганда даволовчи шифокор ва даволаш бўлимини бошлиғи бўлиши керак. Патологоанатомик ташхис ва эпикризи ва шу қаторда ташхисларни тўғри келиши керакли ҳисобот дафтарларига киритилади.
297. Барча ўлим ҳодисалари касалхонанинг даволовчи-назорат комиссияси, паталогоанатом иштирокида ўрганиб чиқилади. Комиссия касалликни кечишини, диагностик ва даволаш чораларини тўғри ва ўз вақтида ўтказилганлигини, аниқланган камчиликларни ва уларнинг сабабларини синчиклаб текшириб хулоса чиқаради. Хулосани комиссиянинг раиси касалхона бошлиғига ўлган бемор мурдаси ёрилгандан кейинги 15 кундан кечикмай етказади.
298. Касалхонада шифокорларнинг малакасини ошириш ва касалларни диагностика ва даволаш сифатини яхшилаш учун клиник-анатомик мажлислар вақти-вақти билан ўтказилиб турилади. Клиник-анатомик мажлисларда ўлим ҳодисаларини ҳар томонлама кўриб чиқилади. Зарур бўлганда, бу мажлисларда иштирок этиш учун ЖИЭМлар тиббиёт бўлимлари шифокорлари жалб қилинади. Мажлисларда даволовчи шифокор касалликни ривожланиш ва кечиш хусусиятини, диагностик ва даволаш чораларини асослаб, батафсил айтиб ўтади. ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари ўлган маҳкумни тиббий ҳужжатларини ўрганиш натижасида тайёрлаган тиббий хулосалари асосида, ўтказилган даволаш-профилактик чора-тадбирлар, уларни ўз вақтида ўтказилганлигини ва самарадорлиги ҳақида маълумот берадилар. Мажлисда паталогоанатом-шифокор қуйидагилар бўйича ахборот бериши керак:
299. Касалхонада тиббий-статистик ишларни амалга ошириш учун тиббий-статистик хонаси ташкил этилади. Касалхонада тиббий-статистик ишларни ташкил қилишга касалхона тиббий-статистик хонаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
а) касалхонада юргизилиши лозим бўлган тиббий статистик ҳисобот журналларини юргизиш ишларини ташкил қилиш;
г) касалхонада содир бўлган ўлим ҳолатларини, ҳар бир бўлим ва касалликлар тури бўйича статистик таҳлил қилиш;
е) касалхона бўлимлари ва бўлинмалари тақдим этган статистик ҳисобот маълумотларини умумлаштириш, касалхона фаолиятини асосий кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш асосида касалхона бошлиғига маълумотномалар тайёрлаш;
ж) ИИВ буйруғи билан тасдиқланган тиббий ҳисобот шакллари бўйича касалхона фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди ва белгиланган муддатларда юқори турувчи тиббий органларга тақдим этилишини таъминлайди;
301. Касалхона мутахассис-шифокорларининг муассасалар тиббий бўлимлари билан доимий алоқаси, махсус контингентни даволаш-профилактика чоралари билан таъминлашни такомиллаштиради, шунингдек, ўрин-жой фондидан фойдаланиш самарасини оширади.
302. Мутахассисларни муассасаларга чиқиши юқори турган тиббий бошлиқни кўрсатмасига биноан амалга оширилади.
Мутахассисларни қайси тиббий бўлимга бориши касалланиш, тиббий бўлимларнинг иш юритиш тўғрисидаги маълумотлари ва тиббий ёрдам кўрсатишдаги хатолари ҳисобга олинган ҳолда ИИВ ЖИЭББ билан келишилади.
а) тиббий бўлимларни тез ёрдам, бошқа ёрдам турларини ва ишларини (касалхонани ўрин-жой фондидан ва жиҳозлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар) ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатади;
б) беморларни касалхонага режали ва шунингдек тиббий экспертиза мақсадида текширишга ётқизиш учун саралашни амалга ошириш;
в) тиббий бўлимлари ва касалхоналарда даволаш-профилактика чораларини ўтказиш бирлигини белгилайди, кўрсатма ва маслаҳат қабулларини ўтказиш, тиббий бўлимдаги беморларни кўриш, маҳкумларни тиббий текширувларда қатнашиш, тиббий ёрдам кўрсатишдаги хатоларни шифокорлар билан кўриб чиқиш;
г) касалхонада даволаниб қайтганларни аҳволини текшириб, уларга тавсия қилинган даволанишни ўтказилишини текшириш;
е) тиббий бўлимда қилинган ишлар ва махсус контингентни даволаш-профилактика таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ҳақида юқори турган тиббий бошлиққа маълум қилиш.
303. Касалхонага келган беморларга тиббий ёрдам, улар соғлиғини аҳволига қараб, қабул бўлими ёки даволаш бўлимларида кўрсатилади. Касалхона тез тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши учун, мутахассис-шифокорлар ва ўрта тиббий ходимларнинг касалхонадаги навбатчиликлари ташкил қилинади.
в) зарур дори-дармонлар, эритмалар, зардоблар, шокка қарши ва қон ўрнини босувчи суюқликлар. Жарроҳлик асбоблари, боғлов материаллари, кислород ва бошқалар (жонлантириш ва тез тиббий ёрдам йўриқнома ва кўрсатмаларига мувофиқ).
304. Шифокорлар касалхонадан ташқарига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун чақирилганда, қабул бўлимида (ҳамшира постида) махсус тиббий тўплам сақланади. Тўпламни тузиш, унинг таркибини назорат қилиш олдиндан ўтказилади. Таъминотга янги дори воситалари киритилиши билан тўплам таркиби шунга муносиб равишда ўзгартирилади ва тўлдирилади.
305. Ўткир касалликлар билан касалланган ва жароҳатланган беморларга ёрдам кўрсатиш учун жарроҳлик бўлимида барча зарур нарсалар бўлиши керак. Операция хонасида камида иккита қорин бўшлиғи ёки кўкрак қафаси операциясига етадиган барча асбоб-ускуналар, боғлов материаллари ва чойшаблар бўлиши керак, шунингдек захирага консерваланган қон, қон ўрнини босувчи суюқликлар, стерилланган эритмалар, наркоз ва операция учун мос бўлган тиббий воситалар.
306. Терапия бўлимида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча ўткир касалликлар ва ҳар хил патологик ҳолатларда: ўткир юрак ва томир етишмовчилиги (ўпка шиши, шок, коллапс) миокард инфаркти ва стенокардия, гипертоник криз, пароксизмал тахикардия, тўлиқ атриовентрикуляр блокада, ўпка ва ошқозондан қон кетиш, спонтан пневмоторакс, бронхиал астма, ҳар хил сабабли коматоз ҳолатлар, ўткир панкреатит, буйрак устидаги безни ўткир етишмовчилиги, анафилактик шок, ўткир инфекция ва заҳарланишлар, ҳар хил сабабли терминал ҳолатларда зарур бўлган асбоб-ускуналар ва дори-дармон воситалари шай ҳолатда бўлиши керак.
307. Беморга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатаётган шахснинг ишини енгиллаштириш учун, барча дори воситаларни аниқ тартибда жойлаштириш керак. Махсуслаштирилган бўлимларда тез тиббий ёрдам бўлимнинг турига қараб амалга оширилади.
308. Тиббий-назорат комиссиясига касалхона бошлиғи раислик қилади(ёки унинг тиббий масалалар бўйича ўринбосари), комиссия таркибига бўлим бошлиқлари киради. Улар ҳар ойда беморларни текшириш ва даволаш сифатига баҳо беришади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
г) ташхисни ўз вақтида қўйишга ва давони тўғри тавсия қилишга ёрдам берадиган усулларни тўлиқ ишлатиш;
д) беморни бўлим бошлиғи (шифокорлар) ва маслаҳатчи шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрилганлиги, бошқа мутахассисларни беморлар кўригида иштироки ва уларни тавсияларини бажариш;
и) даволаш чораларини (муолажаларини, операцияларни ва ҳоказо) ўтказаётганда жиддий ўзгаришларга олиб келган хатолар;
о) касалхонада даволаниш муддати ва унинг давомийлиги (жуда қисқа ва жуда узоқ муддат касалхонада сақланиш сабабларини таҳлил қилиш).
309. Касалхона бошлиғининг вазифалари иловадаги касалхона бошлиғини намунавий хизмат вазифаларига мувофиқ белгиланади (4-илова).
310. Навбатчи шифокор касалхона бўйича навбатчилик рўйхатига мувофиқ тайинланади. У касалхона бошлиғига бўйсунади ва унинг рухсатисиз навбатчиликни қолдиришга ёки бошқага топширишга ҳаққи йўқ.
Навбатчиликка қўйилган барча тиббий ходимлар навбатчи шифокорга бўйсунади. У навбатчиликка қўйилган шахслар сонини ва уларга юклатилган вазифаларни бажаришларини текширади.
Навбатчи шифокор қабул бўлимида (агар бор бўлса) ёки бошқа даволаш-диагностика бўлимида бўлиши лозим. Навбатчи шифокор тўсатдан касал бўлиб қолса шу тўғрисида касалхона бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга хабар беради.
Агар касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосари бўлмаса, навбатчи шифокор жуда зарур саволларни мустақил равишда ҳал қилади.
а) касалхонага (қабул бўлимига) келаётган барча беморларни кўриш, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш ва касалхонага ётқизишга кўрсатмалар бўлса, уларни касалхонани тегишли бўлимларига юбориш;
г) касалхонага шошилинч равишда ётқизиладиган беморларга жойлар етишмаса, қўшимча ётоқ жойларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;
д) касалхона бошлиғига оғир шикастланган, зўравонлик белгилари бор бўлган, заҳарланган, касалхонага кеч ётқизилганлар ҳақида, ҳамда оммавий касалланишлар, руҳий ва ўткир юқумли касалликлар, беморларни касалхонада тиббий ва маиший таъминлаш, текшириш ва даволашдаги аниқланган камчиликлар, касалхонада даволашга кўрсатмаси бўлмаган беморлар ҳақида хабар бериш;
е) агар зарур бўлса белгиланган тартибда касалхонанинг мутахассис-шифокорларини чақириш, тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тиббий анжомларнинг борлигини ва уларнинг иш ҳолатини текшириш;
ж) алоҳида назорат қилинишга муҳтож бўлган беморлар ва уларнинг ҳар бирига қандай тадбирлар ўтказиш зарурлиги ҳақида бўлимлар бошлиқларидан маълумотлар олиш;
и) тиббий ходимлардан беморлар аҳволи оғирлашгани ҳақида маълумотлар олинса, дарҳол тегишли тадбирларни ўтказиш;
к) ошхонада берилаётган маҳсулотнинг сифатини аниқлаш ва тайёр овқатлардан синама олиш, унинг сифати ва ошхона санитария ҳолати ҳақида хулосани журналда қайд этиш, яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини алмаштириш, тайёр овқатларни ўз вақтида берилишини назорат қилиш;
л) умумий бўлимда бўлган беморда инфекцион ёки руҳий касаллик аниқланса, уни зарур тиббий тадбирлар билан таъминлаб ажратиш ёки бошқа бўлимга (даволаш муассасасига) ўтказиш;
м) беморни ўлганини аниқлаш ва жасадни моргга ёки ўликлар учун ажратилган жойга ўтказишга буйруқ бериш, унинг тиббий варақасига ўлган вақтини, тахминий сабабини белгилаш, ўлган шахсни шахсий буюмлари бўлса далолатнома тузиш;
н) ёнғин, табиий офатлар ва ҳодисаларда, беморлар тартибни (5-илова) бузганда зарур буйруқларни бериш ва уларни бажарилишини текшириш, бўлган ҳодиса ва ўтказилган чоралар ҳақида касалхона бошлиғига, бошқа керакли шахсларга дарҳол хабар бериш.
Алмашувчи ва ишни бошловчи навбатчи шифокорлар белгиланган вақтда касалхона бошлиғига навбатчиликни топшириш ва қабул қилиб олиш ҳақида маълумот беради.
Юқорида айтилиб ўтилган навбатчи шифокорни мажбуриятлари касалхона бўйича навбатчилик қилаётган шифокор учун йўриқнома ўрнини боса олмайди, чунки йўриқнома шу қоидалар асосида ЖИЭМ хусусияти, касалхонанинг жойлашиш ва ишлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
312. Даволаш-диагностика бўлими бошлиғи касалхона бошлиғига ёки унинг тиббий қисм бўйича ўринбосарига бўйсунади. У беморларга ташхисни тўғри ва ўз вақтида қўйилишига, текшириш ва даволаш усулини танлашга, беморларни касалхонадан чиқаришга, ҳамда бўлимнинг санитария ва хўжалик ҳолатига жавобгардир.
а) ҳар ойлик эксперт баҳоси ўтказиш йўли билан, ўрин-жой фондидан самарали фойдаланиш бўйича бўлимнинг фаолият натижаларини таҳлил қилиш;
б) беморларга ва шикастланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бўлимнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга доимий тайёр бўлишини таъминлаш;
г) бўлимдаги беморларни ўз вақтида ва тўлиқ текшириш ва даволаш, уларни тегишлича овқатланишини таъминлаш;
д) янги келган беморларни биринчи уч кун мобайнида шахсан ўзи кўрикдан ўтказиш, оғир беморларни келган куни ва кейинчалик ҳар куни кўрикдан ўтказиш;
е) беморларни консилиум, маслаҳат, ТМЭК ва махсус тиббий комиссия кўригига тақдим этиш масаласини ҳал қилади;
з) касалхона умумий иш режасига ва касалхона бошлиғининг ёки унинг тиббий қисм бўйича ўринбосарининг кўрсатмасига асосланиб бўлимнинг ишларини режалаштириш;
л) жарроҳлик бўлимидаги операцион бўлимнинг иш режасини тасдиқлаш, операция ўтказиш учун шифокор-жарроҳни, унинг ёрдамчиларини ва шифокор-анестезилогни тайинлаш;
м) беморларга бошқа бўлимларнинг шифокорлари томонидан бериладиган маслаҳат ёрдамини ташкиллаштириш, шунингдек ЖИЭМларга чиққан ТМЭК ва махсус тиббий комиссиялар иш фаолиятида қатнашиш учун ўзининг бўлимидан шифокорларни ажратиш, зарур тиббий ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлаш;
н) ординаторлар билан мунтазам равишда беморларни кўриш ва ҳафтасига бир марта бўлимнинг барча беморларини кўриб чиқиш, ординаторлар ишини беморлар ётган тўшаги олдида текшириш;
р) ординаторлар касбий билимларини оширишда доим ёрдам бериш, улар малакасини ошириш устида ишлашини назорат қилиш;
с) дори-дармонларни тўғри ва ўз вақтида ёзиб берилишини назорат қилиш, шунингдек бўлимни зарур буюмлар билан таъминлаш;
т) ҳар ойда камида бир марта гиёҳвандлик ва қаттиқ таъсирчан воситаларни сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш тартибини текшириш;
у) бўлимдаги беморларга касалхона ошхонасидан келаётган тайёр овқат маҳсулотларини сифати ва миқдорини доимий текшириб туриш;
х) бўлимнинг маълумотлари асосида муассасаларда касалликни келиб чиқиш сабабини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш учун аниқ тавсияномаларни ишлаб чиқиш;
ц) тиббий ходимлар ишини, шифокор тавсияларини тўғри бажарилишини ва беморларни тўғри парвариш қилинаётганини текшириш;
ч) касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосарига қуйидаги ҳодисалар ҳақида дарҳол изоҳ беради: беморларда руҳий ўзгаришлар, заҳарланишлар, қаттиқ шикастлар, умумий бўлимларда аниқланган инфекцион беморлар, бўлимларда кутилмаган ҳодисалар ва шу сабабдан ўтказилган чоралар, суд-тиббиёт экспертиза ташкилотлари кўригига мувофиқ ҳодисалар ва ўлган беморлар аниқланса;
314. Махсус контингент орасида руҳий ўзгаришлари бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, уларни даволаш ва ўзгаришларни қайталанмаслиги тадбирларини кўриш (психопрофилактика) бу шахсларнинг руҳий саломатлигини асрашга, уларни тарбиявий ва меҳнат тадбирлари жараёнига самарали киришишлари учун ҳамда руҳий етишмовчиликлари бўлган шахслар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олишга имконият яратади.
315. Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида руҳий етишмовчиликлари бўлган шахсларни аниқлаш бўйича қуйидаги тадбирлар олиб борилади:
а) шифокор махсус контингентни тиббий кўрикдан ўтказишидан олдин, бу шахс қамалишига қадар психоневрологик диспансер (ПНД) ҳисобида турган-турмаганлигини, суд-психиатрик экспертизага юборилаётганларни ёки шундай текширув ўтган шахсларни аниқлаш учун йиғма жилдлари материаллари ва тиббий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқади;
б) зарур ҳолларда ПНДлардан диспансер ҳисобида турган беморлар амбулатория дафтарчасидан кўчирма ва суд-психиатрия экспертизасини ўтказган муассасадан экспертиза хулосалари нусхаси сўралади;
в) маълум руҳий ўзгаришлар борлигига гумон қилинганда муассаса шифокорлари ўзларининг диагностик хулосаларини тахминий мўлжаллаб чиқаради. Текширилаётган шахсда руҳий ўзгаришлар бор ёки йўқлигини тўлиқ аниқлаш фақат психиатр шифокорнинг ҳуқуқ доирасига киради. Муассаса штатлари таркибида психиатр шифокори лавозими бўлмаса, бу мақсадлар учун ИИВ, ИИББ, ИИБнинг ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари даволаш-профилактика муассасаларининг психиатр-шифокорлари жалб этилади;
г) руҳий аҳволи бирдек бўлмаган шахслар, невротик мазмундаги шикоятлар билан тез-тез мурожаат қилувчилар ёки юриш-туришида ўзгаришлари бўлган шахслар (тез қизишиб кетувчилар, тез-тез маънисиз ҳаракатлар қилувчилар, муассасада маҳкумларни сақлаш тартибини тез-тез бузувчилар, жанжалкашлар ва бошқалар), ҳамда ПНД ҳисобида бўлганлар, суд-психиатрия экспертизаси хулосасига кўра ўз ҳаракатларига жавоб бера олган, лекин руҳий етишмовчиликлари бўлган шахслар психиатр-шифокорининг чуқур тиббий текширувидан ўтишлари керак.
316. Руҳий аномалияси бор бўлган шахслар аниқланганда, уларга нисбатан диспансер кузатуви амалга оширилади.
317. Тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган руҳий касалларни даволаш амбулатор шароитида ёки тиббий бўлим стационарида ўтказилиши мумкин. Суд-психиатрия экспертизаси белгиланган шахсларни руҳий касаллиги бўйича даволаш, фақатгина ўткир психотик ҳолатларда, тутқаноқ бўлганда ва оғир руҳий декомпенсация ҳолларида ўтказилади. Шуурсиз (ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган) деб топилган шахсларни (суд ҳукми билан уларнинг тақдири белгилангунча) тиббий бўлимнинг стационарида даволаш ва сақлаш албатта бошқалардан ажратилган ҳолда амалга оширилади. Муассаса тиббиёт бўлими стационарида бўлган руҳий касаллар психиатр шифокори томонидан ҳар куни кўрилади. Муассасада психиатр шифокори лавозими бўлмаса руҳий касалликларни даволаш тадбирлари тиббиёт бўлими бошлиғи ёки ИИВ, ИИББ, ИИБ поликлиникалари психиатр-шифокорлари маслаҳатлари асосида терапевт шифокор томонидан олиб борилади. Тиббий кўрик натижалари стационар беморни тиббий ҳужжатларига ёзиб борилади. Бемор стационардан чиқаётган вақтда батафсил эпикриз тузилиб, беморнинг амбулатор дафтарчасига кўчирилади.
318. Ўткир психотик ҳолатлардаги ва тез-тез декомпенсация бўлиб, тиббий бўлим стационари шароитида узоқ вақт даволанишига қарамай касаллик кўринишлари ўтиб кетмаётган ҳолларда стационар ёрдам ЖИЭББ РК психиатрия бўлинмаларида ўтказилади. Ўткир психотик ҳолатдаги беморлар шифокор томонидан ҳар куни кўрилади ва унинг аҳволи ҳақида тиббий дафтарчасига ҳар куни ёзилади, ўткир ҳолатдан чиққач бемор уч кунда бир марта кўрилади ва бу ҳақда тиббий дафтарчасига ёзилади. Бемор стационарда узоқ ётиб қолганда ҳар 3 ойда, шу ўтган вақтга эпикриз ёзилади. Бемор касалхонадан (бўлимдан) чиқарилаётганда тўлиқ умумлаштирилган эпикриз, ўтказиладиган амбулатор кузатуви, даволаниши ва касаллигига қараб ишга жойлаштириш саволларини ичига олган тиббий маслаҳатлари кўрсатилиб тузилади.
319. Сурункали руҳий касаллиги туфайли жазо ўташдан муддатидан олдин озод қилиниши мумкин бўлган беморни стационар шароитда чуқур ва ҳар томонлама текширилиши мажбурий ҳисобланади. Стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтганидан сўнг, беморга камида иккита врач-психиатр иштирокида психиатрик кўрик далолатномаси тузилади ва у ИИВнинг Махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим қилинади. Кўрик натижалари бўйича ИИВ Махсус тиббий комиссияси маҳкумни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш мумкинлиги ҳақида тиббий хулоса чиқарса, бу касаллар аввал сақланаётган жойларига қайтарилмайди, муассаса тақдимномасига асосан суд идоралари томонидан узил кесил ечими бўлмагунча касалхонада (бўлимда) сақланади. Агар маҳкумга тиббий йўсиндаги чора кўрилиб мажбурий даволаниш қўлланиладиган бўлса, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасига ёки кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига юборилади.
320. Ичкиликбозлик ва гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш белгиланган маҳкумлар фақатгина шундай даволаниш учун ихтисослаштирилган махсус жазони ижро этиш муассасасига юборилади. Ичкиликбозлик ва гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш суд қарори (ҳукми) асосида махсус муассаса тиббий бўлими стационарида психиатр-нарколог шифокори томонидан ўтказилади. Психиатр-нарколог йўқ бўлган ҳолатларда шундай даволанишни тиббий бўлим бошлиғи ёки терапевт шифокори ташкил этади.
321. Суд қарори (ҳукми) билан ичкиликбозлик ва гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш белгиланган маҳкум ЖИЭМга келганидан сўнг 3 кун муддат ичида психиатр-нарколог шифокори кўригидан ўтказилиши шарт. Психиатр-нарколог шифокори биринчи суҳбат чоғидаёқ бемор маҳкумни муассасада мажбурий даволанишни ташкиллаштирилганлиги ва уни ўтказишни асосий қоидалари билан таништиради. Бу маҳкумлар диспансер ҳисобига қўйилади, бу тоифадаги ҳар бир маҳкумга руҳий касалларга расмийлаштириладиган диспансер кузатуви назорат варақаси ва наркологик беморнинг тиббий амбулатор варақаси тузилади. Даволаш, ичкиликбозликка (гиёҳвандликка) қарши ўтказиладиган даволаш жараёнининг охиригача узлуксиз бўлиши керак. Алкоголга қарши ўтказилган фаол даволаниш даври тугагач шу эришилган натижани ушлаб турадиган амбулатор даволаш услублари қўлланилади. Интизом бўлинмалари, камера типидаги хоналарда сақланаётган маҳкумларга алкоголга қарши режалаштирилган махсус даволаш тадбирларини ўтказиш тавсия этилмайди.
322. Беморнинг даволанишдан бош тортиши муассасада сақланиш тартибини жиддий бузилиши бўлиб, маҳкумга ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланади. Шунда барча психотерапевтик таъсир чоралари қўлланиб бўлингач ҳам маҳкум даволанишдан бош тортса, уни тиббий бўлим бошлиғи тавсиясига кўра муассаса бошлиғи ҳуқуқлари билан жазоланади.
323. Даволаниш даврида бемор «даволанишни бузса» яъни «алкоголь ичимлигидан ичиб қўйса» уларга қайтадан рецидивга қарши даволаш ўтказилади. Даволанишни бузилиши деганда, бу мажбурий даволанишда бўлган маҳкумни спиртли ва ўзлари қўлда тайёрлаган турли хил ичимликлар, наркотиклар, бошқа маст қилувчи ичимликларни қабул қилиши тушунилади.
324. Мажбурий даволаниш курсларини тугатмаган маҳкумларни махсус жазони ижро этиш муассасаларидан бошқасига ўтказиш истисно тариқасида айрим ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолларда беморни аҳволи тўғрисида ва ўтказилган алкоголга (гиёҳвандликка) қарши даволаниш ҳақида батафсил эпикриз тузилади.
325. Суд қарори (ҳукми) билан мажбурий даволаниш белгиланмаган маҳкумларда сурункали ичкиликбозлик (гиёҳвандлик) касалликлари аниқланганда, уларга ўз хоҳишлари билан алкоголга (гиёҳвандликка) қарши даволаниш ўтишлари таклиф қилинади. Ўз хоҳиши билан ичкиликбозлик (гиёҳвандлик)дан даволаниш маҳкум жазони ўтаётган муассасада ўтказилади. Маҳкум ўз хоҳиши билан даволанишдан бош тортганда муассаса тиббий бўлим бошлиғи, психиатр-нарколог шифокори ва терапевт шифокоридан ташкил топган комиссия тиббий кўрик ўтказади ва хулоса чиқаради. Шу хулоса асосида муассаса маъмурияти ҳудудий суд идораларидан тиббий характердаги мажбурий даволаш чораларини қўллаш ҳақида таклиф киритади.
326. Мажбурий даволанишни тўхтатиш муассаса тиббий комиссиясининг мажбурий даволанишни тугаганлиги ҳақидаги хулосага асосан, муассаса бошлиғи киритган тавсиясига кўра судлар томонидан чиқарилган қарор билан амалга оширилади. Мажбурий даволанишни тўхтатиш масаласини ҳал қилишга тиббий комиссиянинг хулосаси асос бўлади.
327. Ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш ўтган маҳкум жазо ўташдан озод бўлаётган барча ҳолларда тиббий бўлим, маҳкум озод бўлишидан 1 ой олдин у бориб яшайдиган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идораларига ичкиликбозликка (гиёҳвандликка) қарши ўтказилган даволаниш ва унинг самаралари ҳақида наркологик беморни амбулатор дафтаридан кўчирма юборади.
328. Мажбурий даволаш қўлланилган маҳкум, шартли озод қилиш туфайли, авф этиш ёки амнистия, ҳамда касаллиги туфайли жазодан муддатидан илгари озод бўлганда, шунингдек, унга жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилганда, тиббий бўлим маҳкум озод бўлгандан кейинги 3 кун ичида унинг тиббий амбулатор дафтаридан кўчирмани маҳкум борадиган манзилга юборади.
329. Тергов ҳибсхонасига келтирилган ҳар бир шахс таносил ва бошқа юқумли тери касалликларининг белгилари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида синчиклаб тиббий кўрикдан ўтказилиши керак. Бошнинг сочли қисми, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати, жинсий аъзолар, анус атрофи ва бўйин соҳалари, жағ ости, ўмров усти ва ости, қўлтиқ ости, чов соҳаси, лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилади. Захм, сўзак ва бошқа таносил касалликлари бор, деб гумон қилинган шахсларни касаллигини тасдиқлаш ёки истисно этиш учун албатта дерматовенеролог шифокори кўриши шарт.
330. Тергов ҳибсхоналарига келтирилган барча контингент захмга мажбурий серологик текширувдан ўтказилиши шарт. Сўзакка доир клиник-лаборатория текширувларидан Жиноят кодекси 113-моддаси қўлланилган шахслар ва аёллар ўтказилиши керак.
331. Туғма захмни олдини олиш мақсадида тергов ҳибсхоналарида ва ЖИЭМларда барча ҳомиладор аёлларни ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи ярмида мажбурий серологик текширувдан ўтказилади (ҳомиладор аёлнинг ҳисобга туриш учун биринчи бор акушер-гинекологга мурожаат қилганда) ва ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида (ҳомиладорликнинг 6-7 ойларида). Агарда ҳомиладор аёлда захмга гумон бўлган тошмалар аниқланса ёки қонда серореакциялар мусбатлиги аниқланса акушер-гинеколог ташхисни аниқлаш мақсадида дарҳол дерматовенеролог шифокор билан маслаҳатлашиши шарт.
332. Захм серодиагностикаси, 3 реакцияни ўз ичига олган ҳолда, комплекс равишда олиб борилиши керак: Вассерман ва 2 та чўкинди (Кан ва микрореакциялар). Серодиагностика комплекси захм билан зарарланганликнинг максимал аниқлашга имкон беради, чунки захмни ҳар хил турида серологик реакцияларнинг сезгирлиги ҳар хил бўлади.
Серодиагностика комплекси ўтказишга имконият бўлмаса, экспресс-метод билан диагностика, яъни қон плазмаси зардоби ва кардиолипин антигени билан микрореакция қилинади.
Яширин захмни ташхислаш учун ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ) усулларидан фойдаланилади. ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ) реакцияларини «мусбат» натижалари захм ташхисини тасдиқлайди. Буни айниқса, беморларда стандарт серологик реакциялар кучсиз мусбат ёки турғун бўлмаганда назарга олмоқ муҳим аҳамиятга эга.
Қонни ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ)га текширишни имкони бўлмаса, аммо классик серологик реакциялар 2 маротаба текширилганда ҳам мусбат бўлган бўлса (10-14 кун оралиқ текширувда ва мусбат реакциялар кузатиладиган касалликлар бўлмаган ҳолларда) яширин захм ташхиси қўйилади ва захмга оид даво тайинланади.
333. Текширувдан ўтказилаётган шахснинг йиғилган анамнезида, у жиноий жавобгарликка тортилишига қадар таносил касаллиги бўйича даволаш ўтганлиги ёки тери-таносил касалликлари диспансерида ҳисобда турганлиги ҳақида ахборот бўлса, тергов ҳибсхонасининг тиббиёт бўлими 3 кун ичида кўрсатилган муассасага касаллик ташхиси, ўтказилган даволаш ва серологик назорат муддатлари ҳақида сўров хати юборади. Бундай касалларни даволаш ёки серологик назорати, тергов ҳибсхонасининг тиббий бўлимда, олинган жавобларга мувофиқлаштириб ўтказилади. Бундан ташқари, илгари таносил касаллиги билан оғриганлигини даъво қилаётган, аммо таносил касалликларининг ташқи белгилари бўлмаган шахс, серологик реакциялар комплексига, имкони бўлса ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ)га текширилади. «Мусбат» натижалар олинса беморга яширин захм ташхиси қўйилиб, уларни даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
334. Таносил касаллиги якуний ташхиси қўйилгандан кейин ва қарши кўрсатмалар бўлмаса беморга тезкор равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда даволаш тайинланади. Таносил касалликлари ташхиси қўйилган шахс, ташхис қўйилган вақтда, даво олаётган вақтида, то серологик назоратдан чиқарилгунча касал, деб ҳисобланади.
335. Агар таносил касаллиги ташхиси тергов ҳибсхонасида биринчи бор аниқланган бўлса, тиббий бўлим уч кун муддат ичида бемор ҳибсга олингунга қадар яшаган жойидаги тери-таносил касалликлари диспансерига у билан жинсий ва маиший алоқада бўлганларни таносил касаллигига текшириш зарурлиги ҳақида хабарнома юборади. Агар захм билан касалланган бемор ҳибсгача яшаш жойидаги тери-таносил диспансерида специфик даволаш олаётганида у бузилган бўлса, ҳамда навбатдаги даволаниш курсидан кейинги узилиш 3 ойдан ошган бўлса, даволаниш тергов ҳибсхонасида қайтадан янгитдан ўтказилади.
336. Беморни таносил касаллигидан кейинги назоратдан чиқариш ЖИЭББ Республика касалхонаси Тери-таносил касалликлари бўлимида амалга оширилади.
337. Аёлларда сўзакни аниқлаш учун, текширувга материал зарарланиш ўчоғини уч нуқтасидан олинади (цервикал канал, уретра, қин). Сўзакка текширилаётган аёлда асосий эътибор жинсий аъзоларда сурункали ялиғланишни бор ёки йўқлигига қаратилади. Бунда, албатта аралаш провакация усулларидан фойдаланилади. Аралаш провакацияни асосий турларига: биологик (гоновакцина, пирогенал юбориш); термик (диатермия); эркакларда-механик (бужлаш, бужда уқалаш) алиментар ва химик (проторгол, кумуш нитрат эритмалари). Аёлларда физиологик провокациядан ҳам фойдаланилади (ҳайз).
Беморда ажралмадан гонококк топилмаса, аммо анамнези ва клиникаси шубҳа туғдирса, бундай бемор сўзакка «шубҳали» деб ҳисобланади. Ушбу беморлар сурункали сўзак касаллигини даволаш схемаси бўйича профилактик даволанадилар.
50-60% ҳолатда сўзак билан оғриётган аёлларда гонококк, қин трихомонадаси билан симбиозда (эндоцитоз ҳодисаси) бўлишини ҳисобга олиб, сўзак билан бирга трихомониазга қарши даволаш ҳам қўлланилади.
Бесоқолбозлик (гомосексуализм) аниқланган шахсларда одатий текширувлардан (юқоридагилардан) ташқари тўғри ичагидан ҳам материал олиб текширилади. Йирингли ажралмалар бўлса, суртма оддий ҳолатда олинади, бўлмаса ювилган сувларни экиш усули билан текширилади (озиқ муҳитга экиш). Экиш, антибактериал препаратлар ва маҳаллий антисептик воситалар ишлатилгандан кейин, камида 7-10 кун ўтгандан кейин ўтказилади.
338. «Таносил касаллиги» ташхиси қўйилгандан сўнг бемор билан касаллик хусусиятлари, даволанишнинг зарурлиги, ўзини тутиш қоидалари, даволаниш муддатлари, кузатув назорати ва таносил касалликлари билан касалланган шахс жавобгарликлари, уларни гигиенаси ҳақида суҳбат ўтказилади. Бир вақтни ўзида таносил касаллиги билан касалланган шахсга, огоҳлантириш варақаси тўлдирилади, унга бемор ва шифокор имзо қўядилар. Огоҳлантириш варақаси беморни тиббий амбулатор дафтарчасига ёки беморнинг стационардаги тиббий дафтарчасига тикиб қўйилади. Захм билан касалланган беморлардан бошқаларга қуйиш учун қон олиш, даволаниш вақтида ҳам рўйхатдан чиқарилгандан кейин ҳам тақиқланади. Шифокор беморни огоҳлантирувчи варақага имзо қўйишга имконият яратиб бериши керак.
339. Таносил касаллиги ташхиси аниқланса, ТХ, ЖИЭМ тиббий бўлимлари 24 соат ичида ИИВ, ИИББ, ИИБ, санитария-эпидемиологик хизматига тезкор хабар бериши шарт.
340. Таносил касаллигига чалинган бемор тергов ҳибсхонасидан ихтисослаштирилган ЖИЭМга ўтказилишидан олдин, шифокор-дерматовенеролог ёки шифокор-терапевт беморнинг тиббий амбулатор дафтарчасига кейинги ўтказиладиган даволаниш ва назорат кузатуви ҳақида тавсиялар берилган босқич эпикризи шаклида ёзув ёзилади.
341. Таносил касалликларига чалинган беморлар ЖИЭМга келиши билан кейинги даволаниш ва серологик назоратни ўтказиш учун диспансер ҳисобига қўйилади. Агарда тиббий бўлимда шифокор-дерматовенеролог бўлмаса таносил касалликларига чалинган беморларни даволаш ва серологик назоратини олиб бориш терапевт ёки гинекологга (аёллар ЖИЭМида) юклатилади.
342. Захм, сўзак ва бошқа таносил касалликларига чалинган ва тўла-тўкис махсус даволаниш курсини олган, ҳамда превентив даволанган шахслар клиник-серологик назоратга қўйилади.
Захмнинг эрта босқичлари билан касалланган бемор билан жинсий ёки маиший алоқада бўлган шахсларга, превентив даволаш ўтказилади ва бундай шахслар 3 ой мобайнида клиник-серологик назоратда бўлишади ва бир маротаба клиник-серологик назоратдан ўтказилади.
Бирламчи серопозитив ва иккиламчи янги захм билан оғриган беморлар клиник-серологик назоратга 1 йил муддатга қўйилади, агарда даволаш вақтида ёки ундан кейин қонни негативацияси 3 ой мобайнида ижобий томонга ўзгарган бўлса. Агарда негативация суст бўлса (яъни 3 ойдан 1 йилгача) унда сероназорат яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.
Иккиламчи рецидив, учламчи, яширин (эртанги, кечки, аниқланмаган) висцерал ва нейрозахм билан оғриган беморлар 3 йил муддатга серологик назоратга олинади. СРК 2 йил мобайнида ҳар чоракда, 3 йили эса 6 ойда 1 марта ўтказилади. Агарда қонда СРК, ОТИР (РИТ), ИФР (РИФ) негативацияси 3 йилдан олдин ижобий бўлса (6 ой мобайнида манфий бўлса), беморни муддатидан олдин ҳам сероназоратдан чиқариш мумкин.
Диспансер ҳисобида турган гомосексуллардан захм касаллигига ҳар 6 ойда СРКга қон олиб турилиши керак.
343. Жазони ижро этиш муассасаларида хавф гуруҳига (бесоқолбозлар) олинган ва шу сабабли серологик назоратда бўлган маҳкумлар, ҳамда қайта серологик текширувдан ўтмаган шахслар захм касаллигига серологик текширувдан ўтказилади.
344. ЖИЭМда захмни юқумли формалари ва бошқа жинсий алоқа орқали юқувчи касалликлар аниқланса бемор тезкор ҳолда изоляция қилинади. Захмни юқумли формалари (бирламчи захм, иккиламчи янги рецидив захм) эрта яширин захм (биринчи маротаба аниқланган) булардан ташқари, асоратланган ва сурункали сўзак ташхиси қўйилса бемор қисқа вақт ичида маҳкумлар учун касалхонага юборилиши шарт.
Таносил касаллиги аниқланган беморларни ЖИЭМ касалхонаси тери-таносил бўлимига ёки бошқа бўлимларга (терапия, юқумли касалликлар бўлими) алоҳида хона ва жой ажратиб жойлаштирилади. Таносил касалликлари бор беморларни касалхонага юборишни имкони бўлмаса ЖИЭМ тиббий бўлим стационарига алоҳида хона ажратиб ётқизилади. Бундан ташқари тиббий кўрсатма бўйича қайта даволаниш курсини олиши керак бўлган ва захм касали бор одам билан жинсий алоқа қилган беморлар ҳам госпитализация қилинади. Захм касаллиги оқибатида ички аъзолари ва асаб тизими зарарлаган беморлар шифокор-дерматовенеролог маслаҳатидан кейин маҳкумлар учун махсус касалхоналарда специфик даво оладилар, ички аъзолар захмида терапия бўлимида, асаб тизими захмида-неврология бўлимида. Кўрсатиб ўтилган беморларга специфик даво Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади. Бемор стационар шароитда даволаниб бўлганидан сўнг, таносил касаллигига чалинган маҳкумларни сақлаш ва даволаш учун ихтисослашган ЖИЭМга юборилади (7-илова). Сурункали ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик туфайли мажбурий даволаш белгиланган маҳкумда захм касаллиги аниқланса, у стационар шароитда даволанганидан сўнг, сурункали ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик касаллигига чалинган маҳкумларни сақлаш ва даволашга ихтисослаштирилган ЖИЭМга (7-илова) юборилади.
345. Юқумли тери ва таносил касалликлари туфайли даволанаётган ва касаллиги ҳали юқумли ҳисобланган маҳкумлар манзил колониясига юборилмайди.
346. Юқумли тери ва таносил касалликлари билан оғриган маҳкумларга учрашувлар шифокор рухсати билан берилади.
347. Маҳкум узоқроқ давом этадиган учрашув вақтида таносил касаллиги юқтирган ҳол аниқланганда, ЖИЭМ тиббий бўлим эҳтимол этилаётган касаллик юқиш манбаини таносил касаллигига текшириш зарурлиги ҳақида тери-таносил касалликлари диспансерига хабарнома юборади.
348. Жазо ўташ муддати тугаётган, диспансер ҳисобидан чиқарилмаган бемор ҳақида ЖИЭМ тиббий бўлим улар озод бўлишидан 1 ой олдин, озод бўлаётган маҳкум танлаган турар жой тери-таносил диспансерига касални ташхиси, олган давоси ва қанча муддат сероназоратда бўлгани ҳақида ахборотнома юборади.
349. Агарда таносил касаллиги билан зарарланиш оммавий тус олса, муассасада эпидемияга қарши комплекс чоралар кўрилаётган вақтда, маҳкумлар устидан кучайтирилган тиббий кузатув олиб борилади. Бир вақтда касалланганлар ва улар билан жинсий алоқада бўлганлар изоляция қилинади. Бемор билан яқин мулоқотда бўлган маҳкумлар мутахассис-шифокорлар ёрдамида серологик реакцияларни қўллаган ҳолда профилактик текширувдан ўтказилади. Шифокор-дерматовенеролог хулосаси бўйича мақсадли кўрик 3 ойда қайтарилади, бадан текширувлари 2 ой мобайнида ҳар ҳафтада ўтказилади. Таносил касали ўчоғида эпидемияга қарши чоралар (изоляция, госпитализация, касаллик манбаини аниқлаш, алоқада бўлганларни топиш) ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХ назорати остида ЖИЭМ тиббий бўлимлари зиммасига юклатилади.
350. Терининг йирингли касалликлари билан курашишда комплекс профилактик ишларни бажариш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун гигиеник режимни сақлаш, ишлаб чиқариш ва маиший шароитларни яхшилаш ва пиококк инфекциясига олиб келадиган сабабларни истисно қилиш керак. Терининг гигиеник парвариш қилиш ва унинг нормал ҳолати йирингли касалликларни олдини олишда катта аҳамиятга эга. Ишдан кейин терини парвариш қилиш керак. Санитар тозалаш жойларида шахсий мочалкалардан фойдаланиш керак. Кирни ювгандан кейин, албатта, дазмоллаш зарур. Ишлаб чиқариш корхоналарида жароҳатлар олинганда ўз-ўзига ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатиш керак. Корхона усталарида тез ёрдам аптечкалари сақланиши керак. Терининг йирингли касалликларини олдини олиш учун ишчилар шахсий ҳимоя воситаларини (ҳимоя суртмалари, пасталар, кремлар) ишлатиш керак. Ишдан олдин пасталарни ювилган қўлни терисига бир текисда суртилади. Ишдан кейин пасталар илиқ сув ва совун билан ювилади. Организмнинг инфекцияга ҳимоя кучларини кўтариш учун, ЖИЭМда йилнинг қишки-баҳорги пайтларида таомларни С-витамини билан тўйинтириш керак. Бу тадбирни бажарилишини доимо назорат қилиш тиббий ходимларга юклатилади.
351. Оёқ-панжа микози билан курашишда касаллик эпидемиологик занжирининг барча ҳалқаларига таъсир қиладиган комплекс тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак. Оёқ-панжа микозлари билан курашишни ташкил қилишдаги асосий формалар: аниқлаш, рўйхатга олиш, даволаш, диспансер кузатуви, санитария-гигиеник шароитларни яхшилаш ва санитария оқартув ишларини олиб бориш. Муайян гуруҳларни (ҳаммомчилар, иссиқ цех ишчилари, ҳар куни душга кирадиган шахслар) текширувдан ўтишлари катта аҳамиятга эга. Ҳамма аниқланган беморлар дерматовенеролог маслаҳатидан кейин, улар сақланиши белгиланган муассасаларда даволанишга жалб қилинадилар. ЖИЭМ тиббий бўлимларида оёқ-панжа микози билан оғриган беморларга диспансер варақалари очилади. Оёқ-панжа микозларини олдини олишда санитария тозалаш жойларидан ўтаётганда, ёғочли тагликларни резинали ёки пластмасса гиламчалар билан алмаштирилиши керак, чунки улар гигиеник бўлиб осон зарарсизлантирилади, дезинфекция қилинган ва ҳаммом пойафзалидан фойдаланилганидан сўнг уни дезинфекциядан ўтказиш катта аҳамиятга эга. Ҳаммомда оёқни ювиш учун белгиланган тослар бўлиши керак. Оёғи терлайдиган шахслар ҳар куни оёғини совуқ сув ва совун билан ювишлари, тирноқларни олишлари, пайпоқларини ва пайтаваларини тез-тез ювиб туришлари керак. Оёғи терлайдиган шахслар резинали этикларини ва синтетик пайпоқларини киймасликлари керак.
352. Қўтирни олдини олишни асосий чоралари — бу амбулатор қабулларда (ЖИЭМ ва ТХ тиббий бўлимларида) беморларни эрта аниқлаш. Агар тиббиёт ходими қўтир билан оғриган беморни топса, уни тезда алоҳида қилиб даволашни бошлаш керак. Бир вақтда беморни кийими, ўрин кўрпаларини (камерали) дезинфекция қилиш керак. Камера бўлмаса устки кийимларни очиқ ҳавода шамоллатиш, ички кийимларни эса дазмоллаш керак. Қўтир аниқлангандан сўнг алоқадор шахсларни пухта текшириш керак.
353. Силга қарши курашишни ташкиллаштиришда муассаса тиббий хизматининг асосий мақсадига силни эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш чораларини кўриш киради. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни ўтказиш зарур бўлади:
в) сил билан оғриётган беморларни стационар ва амбулатор шароитларда замонавий воситалар ва методлар билан даволаш;
д) махсус контингент орасида сил касали пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш учун профилактик чора-тадбирлар (химиопрофилактика) ўтказиш;
ж) махсус контингентни саломатлигини мустаҳкамлаш ва организмни сил инфекциясига қаршилик кўрсатиш кучларини оширишга қаратилган умумий соғломлаштириш чора-тадбирлари;
354. Сил касали бор беморларни ва бошқа ўпка патологиясини ўз вақтида аниқлаш учун кўкрак қафаси аъзоларини флюорографик текширувдан ўтказилади. ТXга тушгандан сўнг, бирламчи флюрографик текшируви 10 суткадан кечиктирилмасдан ўтказилади. Агарда ЖИЭМга келган шахслар флюорографик текширувидан ўтмаган бўлишса, жойларда улар қисқа вақт ичида ушбу текширувдан ўтказилади. Бунинг учун ИИВ, ИИББ, ИИБ, ЖИЭББ, ИҚББ, ҚҚББ бўлинмаларининг флюрографик қурилмаларидан, ҳамда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари куч воситаларидан фойдаланиш мумкин. Агарда флюрографик текширувни ўтказишни имконияти бўлмаса, тўғридан-тўғри рентгеноскопия текшируви ўтказилади (шу вақт ичида).
Вояга етмаганлар фақат флюрографик текширувдан ўтказилади, агар бунинг иложи бўлмаса, кўкрак қафаси рентгенографик текширувидан ўтказилади. Флюрографик ва рентгенологик текширув натижалари тиббий варақага қайд қилинади ва флюорограммалар унга ёпиштириб қўйилади.
355. Ўпкасида фаол сил касаллигига гумон қилинган шахслар соғлом контингентдан зудлик билан ажратилади (ТХда-махсус ажратилган ҳужра, ЖИЭМ тиббиёт қисм стационарига). Қўшимча текширувдан сўнг фтизиатр-шифокор жалб этилиши билан дастлабки ёки якуний сил ташхиси қўйилади. Ҳар бир фаол ва нофаол сил касаллиги билан аниқланган беморлар ҳақида ИИВ, ИИББ, ИИБ, санитария-эпидемиология хизматига ўрнатилган тартибда хабар берилади. Соғлом контингент орасида фаол сил касаллиги бор беморларни сақлаш қатъиян ман этилади.
ТХ, ўта муҳим тартибли ЖИЭМ ва қамоқхоналарда фаол сил билан касалланган беморлар алоҳида сақланади, бунда сил муассасаларидаги каби эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказилиши керак. Стационар давога муҳтож бўлган беморлар, қисқа вақт ичида сил касалхоналарига ёки соматик касалхоналар сил касалликлари бўлимларига юбориладилар, амбулатор давога муҳтож бўлган беморлар фаол сил касаллари сақланиладиган даволаш ҳуқуқига эга бўлган махсус ЖИЭМларга юборилади. ТХ ва ЖИЭМда сил касалига чалинган беморларни даволаш ва диспансер кузатуви силга қарши курашиш хизматини босқичма-босқич ёрдам кўрсатиш тизимига қаттиқ риоя қилган ҳолда ўтказилади.
356. Даволашнинг биринчи босқичида, сил касалхонаси шароитида, асосий антибактериал терапия курслари ўтказилади. I-диспансер назорат гуруҳига алоқадор бўлган касаллар ТХ ва ЖИЭМ да аниқланса уларни стационар шароитида даволаш лозим, шу билан бир қаторда амбулатор даволаниш ва диспансер кўрик даврида қайталанган ҳолатлар ҳам киради. ТХ да даволашни асосий курси махсуслаштирилган камераларда ёки тиббий бўлим алоҳида хоналарида ИИВ, ИИБ тиббий муассасаси ва соғлиқни сақлаш мутахассислари иштирокида ҳибсхона шифокорлари томонидан олиб борилади. Жазо кучга киргандан кейин, бу беморлар сил касалликлари касалхоналарига юборилади. Аммо касалликнинг кечиш жараёни маҳбуснинг ҳаётига хавф солиб ривожланса, суд ҳукми чиққунга қадар ҳам бемор сил стационарига юборилиши зарур. Стационарда даволаниш муддати сил жараёнининг кечиши, касалликнинг давомийлиги, шакли ва даражасига боғлиқ. Ташхиси биринчи марта қўйилган ва касаллиги зўрайган беморларни комплексли антибактериал терапияси 12 ойгача ўтказилади. Даволаш жараёнида сил касаллигини кечиши турғунлашса ва касаллигида салбий динамика бўлмаган беморлар кўрсатилган муддатлардан олдин ҳам амбулатор даволанишга юборилиши мумкин. Сил касаллигини сурункали кечиш жараёни шаклланган беморларни касаллик зўрайишини сўниши кузатилгунга қадар қисқа муддатли (4 ойгача) химиотерапия ўтказилади. Даволаш жараёнида динамика ижобий бўлса, касаллик жараёни турғунлашгунча даволаш муддати узайтирилади. Касаллик жараёнини кечиши, даволашни самарасини аниқлаш ва тегишли тавсиялар бериш учун бемор йилнинг ҳар чорагида касалхона сил касаллиги бўлими даволаш-назорат комиссияси томонидан кўрилади. Стационар даволанишдан кейин I-диспансер ҳисоби гуруҳидаги (ДХГ) беморлар сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларга амбулатор даволанишга юборилади.
357. Иккинчи босқичда даволашнинг асосий курси бемор II-ДХГга ўтказилгунга қадар ёки сил касалига ихтисослашган колония шароитида қайта амбулатор қисқа муддатли (3-4 ой) профилактик химиотерапия курслари ўтказилади. Амбулатор даволанишга I-II ДХГ кузатувидаги сил касалига чалинган беморлар юборилади:
б) Iб ДҲГдаги беморлар — қисқа муддатли стационар даволанишдан сўнг, сил жараёни турғунлашганда ва касаллик зўрайиши қайтганда;
Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумлар орасида сил жараёни зўрайса, антибактериал терапия курси шу ЖИЭМнинг тиббий бўлимидаги стационарда ёки сил касалхонаси (бўлими)да зўрайиш сўнгунча олиб борилади. Бу ҳолда бемор махсус даволаш-назорат комиссияси томонидан йилда икки марта кўрилади. Кейинчалик улар касалхонадан (бўлимдан) яна амбулатор даволанишни давом эттириш учун сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларга юбориладилар (7-илова).
Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларда беморларни ушлаб туриш муддати сил жараёнини кечиш динамикасига боғлиқ бўлади.
358. Учинчи босқичда сил касалини ўтказган (III ва VII ДҲГдаги) шахсларнинг диспансер назорати умумий асосдаги ЖИЭМлар шароитида олиб борилади. Даволаш-профилактик чора-тадбирларини ўтказиш ушбу Қоидаларни X-бобида қайд этилган.
359. Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМ ётоқхоналарида ҳар бир маҳкум учун яшаш жойининг меъёри 2 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим. Сил муассасаларида сақланаётган шахслар учун ички тартиб-қоидалари тўлиқ ҳажмда бўлади. Интизомий бўлинмалар ва карцерларда I, II, III, V, VII- ДҲГдаги шахсларни ва соғ шахсларни бирга сақлаш тақиқланади. Беморлар сақланган интизомий хоналарнинг жорий дезинфекцияси ўрнатилган тартибга кўра, якуний эса камералар беморлардан бўшатилгандан кейин ўтказилади.
361. Беморни ДҲГсини ўзгартириш ва даволашни кейинги босқичига ўтказиш касалхона бошлиғи (ёки унинг ўринбосарлари) ёки тиббий бўлим бошлиғи, бўлинма бошлиғи, даволовчи шифокор-фтизиатр ёки зарурати бўлса шифокор-фтизиохирург иштирокидаги комиссияда ҳал қилинади. Қабул қилинган хулоса тузилгандан сўнг, беморнинг тиббий амбулатор варақасига тикиб қўйилади.
362. ТХда фаол сил касали бор бўлган ва шу қаторда умрида биринчи марта сил ташхиси қўйилган шахслар аниқланса ҳибсга олинишдан олдинги яшаш жойидаги силга қарши курашиш диспансерига хабарнома юборилади. Фаол сил касали бор бўлган беморлар (I, II, Va, Vб ДҲГ) жазони ижро этиш жойларидан озод этилаётганда, улар яшашни танлаган жойдаги силга қарши курашиш диспансерларига якуний ташхис ва диспансер ҳисоби гуруҳи ҳақидаги хабарнома юборилади. Жазони ижро этиш муассасаларида силдан ўлган маҳкум (маҳбус)лар ҳақида ҳам яшаш жойидаги силга қарши курашиш диспансерларига хабарнома юборилади.
363. Меҳнат терапияси ўтказиш учун меҳнат фаолиятининг ҳар хил турлари қўлланилиши мумкин, бироқ бунда беморнинг умумий аҳволи, сил жараёнининг фаоллиги ва ногиронлик гуруҳи ҳисобга олинади.
364. Махсус контингентни сил касаллигига мойиллигини аниқлаш ва махсус профилактика учун ТХда 18 ёшгача бўлган ўсмирларга 2 ТБда Манту синамаси қўйилади (6-илова).
Манту синамаси салбий натижа берган шахсларга албатта БЦЖ вакцинаси билан ревакцинация қилиниши шарт. Туберкулинга гиперэргик реакция берган шахсларда сил касалининг маҳаллий турларини инкор қилиш учун улар чуқур тиббий текширувдан ўтказилиши шарт. Ўпкасида специфик ўзгаришлар аниқланмаган шахсларга ЖИЭМнинг тиббий бўлимида 2-3 ойлик химиопрофилактика даволаш курси ўтказилади, ТХларда ҳисобга олинган шахсларга эса ЖИЭМга келиши билан.
365. ТХ ёки ЖИЭМда фаол сил касали бор бўлган беморлар аниқланса, улар билан битта камерада бўлган шахсларни IV ДҲГга олиб, керакли чора-тадбирлар ўтказилади. Уларга бир марта 2-3 ойлик химиотерапия курси ўтказилади (6-илова).
366. Туберкулинодиагностика натижалари, профилактик чора-тадбирлар ўтказилганлиги ва сил бемори билан алоқада бўлганлиги сабабли рўйхатга олинганлиги тиббий амбулатор варақага қайд этилиши лозим.
б) ТХ ларига тушаётган сил касали бор бўлган беморлар сонига нисбатан ЖИЭМларда биринчи бор сил касали билан оғриган беморлар сонининг камроқ аниқланиши ва шу билан биргаликда маҳкумлар орасида сил билан касалланишни турғун камайиб боришлиги;
в) ЖИЭМлардан озод бўлаётган фаол сил касаллиги билан касалланган шахсларнинг сонини ТХга тушган фаол сил касаллиги бор бўлган шахслар сонига нисбатан кам бўлишлиги;
г) ЖИЭМлардан озод бўлаётган сил касалининг оғир бўлмаган формалари билан касалланган шахслар сонини ТХга тушаётган шундай шахслар сонига нисбатан кўпроқ бўлишлиги.
368. Махсус контингент ўртасида жароҳатланиш ва заҳарланишни олдини олиш чора-тадбирлари ТХ ва ЖИЭМларни ҳамма бўлимларида ташкил этилади. Тадбирлар аниқ, мақсадли ва хавфсизликни таъминлаш шартларига ва муассасанинг хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятига жавоб бериши керак.
а) махсус контингентни сақлаш қоидаларини бузилиши, оператив-тартиб талабларига риоя қилмаслик; махсус контингентни жиноий ҳаракатлари, наркотик эффект олиш учун ҳар хил (техник, таркибида спирт бўлган ва бошқа) моддалардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги қоидасини бузилиши; муассаса маъмурияти, ишлаб чиқариш хизмати ходимлари томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш, ишлаб чиқариш объектлари, техника воситалари устидан назорат етарли эмаслиги;
а) муассаса бошлиқлари, тиббиёт ходимлари ИИВ буйруқлари ва йўриқномаларига асосланиб, махсус контингентни тўғри сақланишини, иш билан таъминланишини, заҳарланишлар ва турли бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилинишини доимий назорат қилишлари керак;
б) хизмат бошлиқлари доимий равишда қўл остидагилар билан буйруқ ва йўриқномаларни бажариш ҳақида машғулотлар ўтказишлари керак;
г) маҳкумлар билан доимий равишда техника хавфсизлиги, жароҳат олганда ва заҳарланишда шахсий профилактика, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида машғулотлар ўтказиш;
з) жисмонан кам ривожланган, сурункали касаллиги бор шахсларни доимий назорат қилиш, уларга меҳнат тавсияларини аниқлаш ва уларни ишга жойлашишини назорат қилиш;
и) жароҳат ва заҳарланишларнинг асосий сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва уларни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
(367-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) асосан 3691-бандга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
3692. Муассаса тиббий бўлим иш режаси бўйича қуйидагилар амалга оширилади: маҳкумлар меҳнатини санитария-гигиеник шароитларини тиббий назорати, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини амалга ошириш, аптечкаларни ва санитария халтачаларни борлиги ва уларнинг тўлиқлиги, ишлаб чиқариш жойларида ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати, махсус кийимни борлиги, ҳовли ҳудудини, иш жойларини санитария ҳолати. Текширув натижалари далолатномалари цехларни маъмуриятларига буйруқ усулида (камчиликларни аниқ йўқотиш вақти кўрсатилиб) расмийлаштирилади. Агар ишлаб чиқариш жойларида санитария-гигиеник қоидаларнинг қўпол бузилиши аниқланса, уларни тезкор бартараф қилиш учун бевосита муассаса раҳбариятига ахборот берилади. Камчиликларни бартараф қилиш чоралари қабул қилинмаса тиббий бўлим бошлиғи ўзидан юқори турган тиббий бошлиққа хабар беради.
(368-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) асосан 3692-бандга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
а) баъзи муассасаларда саломатлик пунктлари ташкил этилади, уларни тиббий буюмлар ва дори-дармон билан таъминлаш, муассасани хўжалик бўлими ёки ишлаб чиқариш ҳисобидан амалга оширилади;
б) ҳамма цехлар, мустақил участкалар, устахоналар ва ҳоказолар биринчи тиббий ёрдам аптечкалари билан таъминланади. Аптечкаларни сақланиши ва вақтида тўлдирилишига цехларни, участкаларни бошлиқлари, усталар жавоб беришади. Аптечкаларни тўлдирилишини тиббиёт ходими муассасанинг маблағлари ҳисобидан амалга оширади;
в) узоқ участкада ишлаётган ҳар бир ишлаб чиқариш бригадасида ёки бригада гуруҳида, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тайёрланган, маҳкумлардан бири ажратилади. Шу маҳкумни муассасани тиббиёт бўлими, дори-дармон ва боғлов воситалари бор бўлган санитария халтача билан таъминлайди;
г) агар иш вақтида жароҳатланган маҳкум тезкор тиббий ёрдамга муҳтож бўлса, уни тиббиёт бўлимига ёки яқин атрофдаги даволаш муассасаларига олиб бориш ташкил қилинади.
(369-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) асосан 3693-бандга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
370. Қамоқда сақланаётган шахс қамоқда сақлаш жойларида тан жароҳатлари олганда қамоқда сақлаш жойларининг тиббий ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилади ва кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади. Тиббий гувоҳлантириш қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
(370-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
371. Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш натижасида меҳнат қобилияти бир кундан кўпроқ йўқолган ёки асосий ишдан бошқа ишга ўтишга олиб келса, бу ҳақда белгиланган усулдаги далолатнома тузилади. Ишлаб чиқариш жароҳати, касаллик ёки заҳарланиш ҳақидаги далолатнома билан текширув материаллари белгиланган тартибда шахсий ҳужжатга бириктириб қўйилади. Касбга оид заҳарланиш ва касалликлар ҳодисалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартиб бўйича текширилади.
Агар ўтказилган текширув пайтида маҳкумни ўлиши ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши муштлашиш, ўзи томонидан тана аъзоларига зарар етказиш, қотиллик ва ҳоказо ёки атайлаб ҳар хил техник суюқликларни ичиб заҳарланиши натижасида бўлса, бунда бахтсиз ҳодиса учун тузиладиган белгиланган шаклдаги далолатнома тузилмайди.
372. Муассасаларнинг тиббий бўлимлари (саломатлик пунктлари) шикастланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш учун ҳамма зарур жиҳозлар билан таъминланган ва тезкор равишда даволаш муассасасига, ихтисослик бўйича тиббий ёрдам кўрсатишга олиб боришга тайёр бўлишлари керак.
373. Диспансеризация кўригидан ўтказиш ишлари жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт бўлимлари фаолиятининг асосий бўлакларидан бўлиб, маҳкумларнинг соғлиғи аҳволини фаол кузатишни ва улар меҳнат-маиший шароитларини яхшилашни ҳамда касалланишнинг олдини олиш учун даволаш-профилактика ва санитария-гигиена тадбирларини ўтказишни ўз ичига олади.
374. Диспансеризация ишларини ўтказишга тиббий бўлим врачлари, маҳкумлар касалхонаси мутахассислари, санитария-эпидемияга қарши хизмат врачлари, муассаса маъмурияти жалб қилинади. Маҳкумларни диспансеризация кўригидан ўтказиш ишларини ташкиллаштиришни ва ўтказилишини назорат қилишни муассаса тиббий бўлим бошлиғи бажаради. Муассаса тиббий бўлимнинг штатлар таркибида керакли мутахассислар бўлмаса шу соҳадаги диспансеризация ишларини бажариш учун маҳкумлар касалхонаси мутахассислари жалб этилиши мумкин.
г) ўз вақтида соғломлаштириш тадбирлари ва касалликни қайта қўзғалиши ва профилактикаси учун рецидивга қарши даволашни ўтказиш;
д) кузатув жараёнининг ҳамма даврларида ва беморни даволашда хизмат ҳамкорлигига ҳамиша риоя қилиш (тиббиёт бўлими, касалхона — тиббиёт бўлими);
е) врачларни асосий мутахассислиги ва меҳнат гигиенаси масалалари, касб касалликлари, вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш саволлари бўйича малакасини ошириш;
ж) санитария маърифатини ва тиббиёт тарғиботни кенг авж олдириш, зарарли одатлар билан курашиш, соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини сингдириш;
з) маҳкумларни турмуш ва меҳнат шароитларини ўрганиш ва муассаса маъмурияти ва маҳкумлар жамоа тузилмалари фаол иштирокида уларни яхшилаш тадбирларини ўтказиш;
376. Диспансеризация иши босқичма-босқич ўтказилади, яъни динамик кузатув учун контингент танлаб олинади, динамик кузатув ўтказиш ва даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади, сифат кўрсаткичлари ва диспансеризация натижаларини баҳолаш таҳлил қилинади.
377. Динамик кузатувга олиниши керак бўлган шахсларни танлаш профилактик кўриклар ва маҳкумлар касаллиги туфайли амбулатор мурожаат этганда ўтказилади.
Динамик кузатувга шахсларни танлаш шундай тарзда ташкил бўлган бўлиши керакки, касалликларни илк бошланиш даврда аниқлашни ва бемор соғлиғини аҳволидаги ўзгаришлар ўз ҳолига қайтадиган хусусиятли бўлиб, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари касални соғлиғини ва меҳнат қобилиятини тиклашни таъминлаши мумкин бўлиши керак.
Сурункали кечадиган касалликлари бор беморларни танлашда касалликлари кенг тарқалган, касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган (шу ҳисобда вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан кечадиган) ногиронликка, ўлимга олиб келувчи касалликларга алоҳида ўрин берилади. Уларга юрак-қон томир, онкологик, нерв-руҳият касалликлари, нафас аъзолари ва ошқозон ичак тракти касалликлари киради. Динамик кузатув учун беморларни танлаш жараёнида «хавф» гуруҳига, организмида ўзгаришлар бўлиб айрим аъзоларида ва системаларда ҳали функционал ва органик ўзгаришлар бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган вакилларга эътибор берилади.
в) туғма касалликлари ва ўсишдаги етишмовчиликлари (нуқсонлари) бўлган беморларни диспансер кузатуви;
379. Сурункали кечадиган касалликлари бўлган беморларни диспансер кузатуви касалликнинг кечиши босқичларига ва компенсация, субкомпенсация ёки декомпенсация босқичларига боғлиқ бўлиб, шу касалликларнинг асоратларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Кузатувдан мақсад бор бўлган сурункали касалликнинг ёмонлашиб кетмаслигини, ногиронликка чиқишни ва янги сурункали касалликни пайдо бўлишини олдини олиш, ишлаб чиқаришдаги организмга зарарли таъсирларни йўқотиш ва меҳнат шароитини яхшилаш йўллари билан меҳнат қобилиятини узоқ муддатга сақлашдир. Меҳнатга лаёқати чекланган беморларни улар имкониятига яраша у ёки бу хизматни бажара олишига қараб ишга жойлаш керак бўлади.
380. Ўткир кечадиган касалликлар билан оғриган шахсларга динамик кузатув ўтказилишдан мақсад шу касалликни сурункали кечишга ўтказмаслик ва унинг асоратларини олдини олишдир. Уларга динамик кузатувни қанча вақтда қайтадан ўтказиш ва давомийлиги касалликнинг хили, кўриниши, шу ўткир жараённинг кечиши хусусиятлари ва қолиши мумкин бўлган асоратларига қараб ҳар хил бўлади. Динамик кузатув бемор бошидан кечирган касаллигини асоратлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Беморни бошдан кечирган ўткир касаллиги бўйича динамик кузатув нисбатан қисқа (2 ҳафтадан — 3 ойгача, 3—6 ой, 6 ойдан — 1 йилгача) бўлиши мумкин ва касалликнинг асоратлари ўтиб кетиши билан бундай шахслар соғломлар гуруҳига ўтказилиши мумкин. Агар беморни ўткир касаллиги сурункали кўринишга ўтса, бемор сурункали касалликка учраган ҳисобда динамик кузатувга олинади.
381. Туғма касалликлари ва ўсишдаги етишмовчиликлари бўлган беморларни динамик кузатуви улар асоратини оғирлиги, меҳнатга лаёқатликнинг йўқолишига таъсирига қараб ўтказилади.
382. Динамик кузатув учун ҳисобга олинган шахсларга тиббий текширув, мутахассислар консультациясини ўтказилиши муддатлари, лаборатория ва асбоблар билан текширув ҳажми белгиланади, ҳамда даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари аниқ кўрсатилади. Ҳар бир динамик кузатувига олинган шахсга нисбатан даволаш профилактика ва соғломлаштириш тадбирларининг алоҳида режалари тузиб чиқилади.
383. Даволаш-соғломлаштириш тадбирлари кўрсатмасини бажариш амбулатор, тиббиёт бўлими стационарида ва режалаштирилган ҳолда беморни касалхонага жўнатиш билан ўтказилади. Беморларни касаллик туфайли касалхонада бўлиши уларни ҳар томонлама текширилиши учун юқори даражада фойдаланиши керак. Бемор касалхонадан чиқаётганда кейинги динамик кузатув ва даволаш бўйича тавсиялар беради.
384. Терапевтик ихтисослик касалликлари, сил, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, тери-таносил ва руҳий касалликларга чалинган беморларни диспансер ҳисоби ва динамик кузатуви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кўрсатмалари, ИИВ Тиббиёт бошқармаси кўрсатмалари, йўриқномалари ва тавсиялари асосида ИИВнинг Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари назорати остида ўтказилади.
385. Диспансер кузатуви ишларини муваффақияти белгиланган тиббий ҳужжатларни аниқ расмийлаштириш ва олиб боришга, касалларни тиббий текширувларга ўз муддатида келишига боғлиқ. Амбулатор тиббий дафтарча (025/у-и ҳисобот дафтарчаси) ва диспансер кузатуви назорат варақачалари (030/у-и ҳисоб варақачаси) асосий тиббий ҳужжатлардан ҳисобланади. Амбулатор тиббий дафтарчага бирламчи ва кейинги тиббий кўрувлар натижалари, диспансер кузатувидаги шахсни соғлиғида бўлган ўзгаришлар киритилади. Эпикриз йилнинг тўлиқ даври учун кузатув натижалари асосида тузилади. Эпикризда тўлиқ ташхис, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари режаси, ишга жойлашиш бўйича маслаҳатлар, йил давомида қайтадан ўтказилиши лозим бўлган текширишлар сони ва муддатлари ёритилган бўлиши керак.
Ҳар бир динамик кузатувга олинган беморларни назорат қилиш учун назорат варақачаси тузилади, у шифокор кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш учун тезкор ҳужжат ҳисобланади. Беморларни диспансер кузатуви варақачасини, касалликлар турига қараб белгилаш тавсия этилади ва шифокор белгилаган қатнаш муддатига қараб алоҳида, ҳар ойга бўлинган ҳолда сақланади. Шифокор, ҳафтада бир марта шу варақачаларни кўриб чиқади ва текшириш ёки белгиланган муолажаларни бажариш учун касални тиббиёт бўлимига ўз вақтига чақирилиши чора-тадбирларини кўради.
386. Диспансер ишлари натижаларини ва уни самарадорлигини таҳлил қилиш диспансер ишларига баҳо бериш учун ўтказилади. У йўл қўйган хатоларни ва ўзини оқлаган услубларни аниқлаш, умумлаштириш ва такомиллаштириш учун чора-тадбирлар кўриш имкониятини беради.
б) динамик кузатув гуруҳидаги шахсларга даволаш-профилактика ва соғломлаштиришни тўлиқ тадбирларини самарадорлигига баҳо бериш.
Диспансеризациянинг ташкилий чора-тадбирлари натижаларини ва сифатини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади ва таҳлил қилинади:
387. Диспансер кузатувидаги беморларни алоҳида гуруҳлар бўйича динамик кузатувининг унумлилигини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар таҳлил (кўрсаткичларнинг ками 2 йиллиги олинади) қилинади:
в) диспансер назоратидаги шахсларнинг соғлиғи ҳолатининг ўзгариши (соғайиш, соғлиғининг яхшиланиши);
388. Тиббий бўлим бошлиғи муассасада диспансер ишларини ўтказишга жавобгар шифокорлардан диспансеризация унумлиги ва натижалари бўйича, касалланиш кўрсаткичлари бўйича, меҳнатга лаёқатсизлик ва унинг динамикаси бўйича вақти-вақти билан ахборотлар қабул қилади. Тиббий бўлим бошлиғи ҳар йили ўтказилган диспансер ишлари бўйича ўзидан юқори турган тиббий бошлиғига ҳисобот беради.
389. Махсус контингентга диспансер усули билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар талаб қилинади: жиддий таҳлил; аниқ ташкилий ишлар; даволаш, соғломлаштириш ва профилактик чора-тадбирларнинг яхшилаб ўйлаб чиқилган режаси ва шу режанинг ҳамма элементларини рўёбга чиқариш бўйича услубий талабчанлик. Қуйида берилган беморларни динамик кузатувининг тахминий схемасида фақат касалликнинг кўп учрайдиган нозологик формаларигина берилган. Маҳкумларни ишлаб чиқариш фаолиятига ва климатик шароитга боғлиқ ҳар бир конкрет ҳолат бўйича соғломлар ва беморларнинг белгиланган гуруҳларини ҳисобга олиниши ва динамик кузатувини шифокор ҳал қилади. Бироқ махсус контингентни динамик кузатувга олиш кўрсатмаларини кенгайтиришга ҳаракат қилиш зарур.
390. Ҳамма сил беморлари касалликнинг активлигига, жараён фазасига, даволаш ва кузатув давомийлигига қараб диспансер назоратининг (ДНГ) 8 та гуруҳларидан бирига ҳисобга олинади. Актив сил (IA, IБ, II, VA, VБ ДНГ) билан касалланган маҳкумларни даволаниши ва назорати махсуслашган ЖИЭМ ва сил шифохонаси (бўлимлари)нинг шифокор-фтизиатрлари томонидан амалга оширилади. III, VB ва VII ДНГ кузатувидаги маҳкумлар режимнинг турига қараб умумий асосдаги ЖИЭМларда сақланади ва ўша ерда уларга диспансер назорати ва рецидивга қарши даволаш ўтказилади. Ҳамма сил билан касалланган вояга етмаган маҳкумлар касалликнинг активлигига, жараён фазасига, даволаш ва кузатув давомийлигига қараб диспансер назоратининг 7 та гуруҳларидан бирига ҳисобга олинади. VI ДНГда ўпкасида локал ўзгаришлар бўлмаган сил билан инфицирланган ўсмирлар кузатувда бўлади. Бу контингентни даволаш ва диспансер кузатуви муассаса тиббиёт бўлими шифокор-терапевти томонидан касалхона шифокор-фтизиатри тавсияси асосида амалга оширилади.
391. Бирламчи сил комплекси регионал лимфа тугунлари ва ўпка тўқимасида махсус ўзгаришлар билан характерланади. Бу касаллик асосан болаларда, кам ҳолларда эса 18—25 ёшдаги шахсларда кузатилади.
392. Кўкрак қафаси ичи лимфа безлари сили касаллигида ўпкада ўзгаришлар бўлмаган ҳолда кокс оралиги ва ўпка илдизи лимфа тугунлари шикастланади. Силнинг сурункали бу шакли асосан ўсмирларда кузатилади. Касалликнинг бошланиши бола ёшидагиларга тўғри келади. ИИВ махсус контингентлари орасида эса жуда кам ҳолларда учрайди.
393. Диссеминацияли ўпка силида инфекция гематоген, лимфоген ва бронхоген йўллар билан тарқалади. Диссеминация жараёни ўткир, ўткир ости ва сурункали шаклдаги кўп қиррали клиник ўзгаришлар билан кечади. Ўткир ва ўткир ости шакллари учун ривожланган заҳарланиш белгилари, жараённинг иккала ўпкада жойлашганлиги, ўпка тўқимасининг симметрик ва бир хилда зарарланганлиги характерлидир. Бундай беморлар туберкулинга юқори сезгир бўлади. Сил микобактериялари асосан ўпка тўқимасида емирилиш кузатилганда топилади. Диссеминацияли ўпка сили кеч аниқланиб, даволанмаса ёки даволаниш ноадекват бўлса касаллик ривожланиб фиброз-кавернали ўпка силига айланади. Емирилган инфильтратив ўпка сили, кавернали ёки фиброз-кавернали ўпка силида, ўпкадан қон кетишдаги аспирацион пневмонияда ва лимфа тугунининг бронхга ёриб киришидаги бронхоген ёйилган ўчоқларни диссеминацияли ўпка сили ўчоқларига киритилмайди. Чунки бу бронхоген диссеминация жараёнининг фазаси ҳисобланади.
394. Ўчоқли ўпка силида бир ёки бир нечта полиморф ўчоқлар асосан ўпканинг 1-2 сегментларида жойлашган бўлиб, уларнинг ўлчами 10 ммгача бўлади. Янги пайдо бўлган ўрта интенсивликдаги юмшоқ ўчоқлардан ташқари эски фиброз-ўчоқли ўзгаришлар ҳам кузатилади. Янги юмшоқ ўчоқлар даволаниш натижасида бутунлай сўрилиб кетиши ёки ўрнида кичик фиброз қолиши мумкин. Фиброз-ўчоқли ўзгаришлар ёки бошқача қилиб айтганда қаттиқ ўчоқларда жараён қайталанса даволаниш фақат перифокал яллиғланишни сўрилишига олиб келиши мумкин. Фиброз-ўчоқли ўзгаришларнинг фаоллигини аниқлаш учун чуқур текширувлар ўтказилиши лозим. Фаоллиги аниқланмаган шахслар силдан соғайганлар гуруҳига киритилади.
395. Инфильтратив ўпка силида бир нечта полиморф ўчоқларнинг бир-бирига қўшилиши натижасида ҳосил бўлган ёки гомоген ва гомоген бўлмаган 1 смдан катта бўлган инфильтратив-пневмоник жараён кузатилади. Клиник-рентгенологик белгилари бўйича лобуляр, юмалоқ, булутсимон инфильтратлар, лобитлар, перисциссуритлар, казеоз яллиғланишларга фарқланади. Аксарият беморларда силнинг бу шакли ўткир ости ёки ўткир бошланиб, белгиларидан бири бўлиб ўпкадан қон кетиш ҳисобланади. Ўз вақтида аниқланмаган ва даволанмаган инфильтратив жараёнлар емиришларга дучор бўлади. Жараённинг янада кучайиши фиброз-кавернали ўпка силини келиб чиқишини таъминлайди. Сил таёқчалари инфильтратив ўпка силининг емирилиш даврида кўпроқ топилади.
396. Ўпка туберкуломалари ҳар хил генезга мансуб бўлиб ўлчами 1—1,5 смли капсулага ўралган ўчоқлардир. Капсулага эга бўлган гомоген, қаватли ва конгломератли туберкуломалар фарқланади. Кўплаб ва йирик (диаметри 4 смдан юқори) туберкуломаларда жараён ривожланиши емирилиш, сочилиш ва ўпкадан қон кетиш кўринишида бўлади. Туберкуломаларни доимо ўсма касалликлари билан дифференциация қилиш лозим. 1,5—2 смли майда туберкуломалар 3 йил мобайнида назорат қилинади, жараён қайталаниши кузатилмаса клиник соғайган деб ҳисобланади. Кавернали ўпка сили бу сил жараёнининг емирилиш шакли билан фиброзли-каверна ўртасидаги оралиқ шаклдир.
397. Кавернали ўпка силида каверна шаклланган бўлиб, одатда ривожланмаган перифокал яллиғланиш мавжуд бўлади. Каверна атрофида эса фиброз кузатилмайди. Кавернали ўпка сили ташхиси асосан инфильтратив, диссеминацияли ўпка сили ва туберкуломаларнинг емирилиш шаклларини даволаш жараёнида перифокал яллиғланишнинг сўрилиши ҳамда шаклланган кавернанинг аниқланиши билан қўйилади. Янги аниқланган сил беморлари ўпкасида шаклланган кавернанинг аниқланиши ва перифокал яллиғланишнинг бўлмаслиги ташхисни бирламчи қўйишга асос бўлади.
398. Фиброз-кавернали ўпка сили фиброзли каверна атрофидаги ўпка тўқимасида ривожланган фиброз мавжудлиги билан характерланади. Ўпка тўқимасидаги деструкция майдони 10—12 ой ичида фиброзли кавернага айланиши мумкин, шунинг учун фиброз-кавернали ўпка сили ташхиси деструкция аниқланишидан 10—12 ойдан сўнг қўйилади. Бу давр ичида каверна атрофидаги ўпка тўқимасида фиброз ривожланади, ўпка ҳажм жиҳатдан кичрайиб, қовурғалараро масофа камаяди. Бу белгилар рентгенограммада яққол кўринади. Кавернаси мавжуд бўлган цирротик ўзгаришларни ҳам фиброз-кавернали ўпка сили шаклига киритилади. Силнинг бу шаклида сил микобактериялари доимо ёки вақти-вақти билан ажралиб туради. Касаллик даволанмаса ёки ноадекват даволанса жараён қайталаниб тўлқинсимон кечишга эга бўлади.
399. Цирротик ўпка сили фаол сил жараёнининг клинико-рентгенологик кўринишларини сақланиши билан ўпкада фиброзли ўзгаришларининг ифодаланиши, эмфизема ва бронхоэктазларнинг борлиги, кокс оралиғи аъзолари ва трахеянинг силжиши билан характерланади. Цирротик ўпка сили фиброз-кавернали, диссеминацияли жараёнларнинг узоқ кечишидан келиб чиқади. Ундан ташқари цирротик ўпка сили лобит типидаги инфильтратив ўзгаришларнинг сўрилиши ва бириктирувчи тўқиманинг ўсишидан, ҳамда сил ўзгаришлари мавжуд бўлган ўпка тўқимасининг ателектаз майдонларида ривожланади. Ва ниҳоят цирротик ўпка сили узоқ кечувчи плеврит, пневмоплеврит ва пневмоторакс оқибатида ҳам келиб чиқади. Бу ҳолатлардаги цирротик сил жараёни плевроген ривожланишига эга бўлгани учун «плевропневмоцирроз» деб ҳам юритилади. Цирротик ўпка сили клиникасида силнинг заҳарланиш белгилари, жараённинг қайталаниб туриши, қон тупуриш ва сил таёқчаларининг ажралиб турилиши сақланган бўлади.
400. Сил плеврити камдан кам ҳолларда мустақил касаллик бўлиб ривожланади. Асосан ўпка ва ўпкадан ташқари аъзолар сили билан бирга кечиб, сил жараёнлари шаклларининг асорати ҳисобланади. Шунинг учун бу ташхис пухта ўтказилган клинико-рентгенологик текширувлардан сўнг қўйилиши керак. Каверна ёки плевраости жойлашган ўчоқларнинг перфорациясидан келиб чиққан плевра эмпиемалари бронх ёки кўкрак оқмаларини келтириб чиқариши мумкин.
401. Юқори нафас йўллари сили одатда асосий сил жараёнининг асорати бўлиб ривожланади, шунинг учун мустақил жараён қилиб кўрсатилиши ўзини оқламаган.
402. Бошқа аъзолар ва тизимлар сили махсус жараёнларнинг кенг кўламдаги гуруҳларини ўз ичига олади, қайсики мия қобиғи ва марказий асаб тизими, ичак, суяк ва бўғимлар, таносил-жинсий аъзолар силидан тортиб, жигар, талоқ, миокард силигача бўлган ҳар хил аъзолар ва тўқималарни зарарлайди.
Сил характеристикасининг асосий элементлари бўлиб жараён жойлашуви ва кенглиги, унинг фазаси, сил таёқчаларини ажралиши ҳисобланади.
Сил жараёни фазаси янги аниқланган беморларда сил фаоллигини ва жараён қайталанишини яллиғланиш, емирилиш, сочилиш каби кўринишлар билан характерлайди. Касалликнинг клинико-рентгенологик белгилари билан кечадиган сил жараёнини фаол деб ҳисобланади (белгилари-заҳарланиш, перифокал яллиғланиши мавжуд бўлган фиброзли ва ўчоқли ўзгаришлар, емирилиши бор ёки йўқ бўлган инфильтратлар, эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ) кучайиши, лейкоцитар формулада силжиш ва бошқалар). Сил жараёни фаоллигида албатта даволаш чоралари кўрилиши керак. Силга қарши препаратлар билан синовчи даво ўтказилганда рентгенологик ижобий динамика кузатилиши жараён фаоллигидан далолат беради. Жараён фазаларига сўрилиш, қаттиқланиш, чандиқланиш ва оҳакланиш каби жараёнлар киради. Бу фазалар сил жараёнининг сўнишидан далолат беради.
403. Сил таёқчаларини ажратилиши касаллик фаоллигини кўрсатади. Клинико-рентгенологик белгилари мавжуд бўлган ҳар бир беморда исталган усул билан ҳаттоки бир маротаба сил таёқчалари аниқланса ёки клинико-рентгенологик белгилари бўлмаган ҳолда сил таёқчалари икки маротаба аниқланса бацилла ажратувчилар (ВК+) деб ҳисобланади. Сил таёқчаларини аниқлаш учун ҳар бир бемор балғами (бронх, трахея ва ошқозон ювинди сувлари) 2 маротаба оддий бактериоскопия усули билан текширилади, сил таёқчалари аниқланмаган ҳолда флотация усули билан текширилади. Бу текширишларни ўтказилишидан қатъий назар, биринчи бор аниқланган беморларда ёки жараён қайталанган ва кучайган ҳолларда даволанишни бошлашдан олдин 3 маротаба экиш усули билан текширилади. Кейинги текширишлар даволаниш жараёнида бўлиб, 1 ойда 1 маротаба токи камида 3 маротаба бактериоскопик ва культурал усуллар билан тасдиқланган сил таёқчаларининг аниқланмаслиги ва томография билан тасдиқланган емирилган майдоннинг чандиқланишигача амалга оширилади.
Кейинги текширувлар асосий химиотерапия курсини тамомлагунча 6 ойда 1 маротаба ўтказилиши керак. Асосий химиотерапия курси деб, сил жараёнининг соғайишига қаратилган стационар ёки амбулатор шароитда антибактериал препаратлар билан узоқ ва узлуксиз комбинацияли даволанишга айтилади. Даволаниш давомийлиги сўрилиш ва чандиқланиш фазаларига қараб белгиланади. Яллиғланган майдонларнинг бутунлай сўрилиб кетиши ва қолдиқ ўзгаришларнинг пайдо бўлиши ёки усиз, емирилган майдонларнинг йўқолиши ва сил таёқчаларининг аниқланмаслигидан бошлаб 10—12 ойдан сўнг, ҳамда камида 2 та рентгенограммалар билан тасдиқланган жараён стабилизациясини кузатилиши билан асосий химиотерапия курсини тўхтатиш мумкин. Жараён стабилизациясини тасдиқловчи рентгенограммалар орасидаги вақт 3 ой бўлиши керак.
404. Клиник ташхис қуйидаги тартибда шакллантирилади — клиник шакл характеристикаси, жараённинг жойланиши (сегмент ва бўлаклар бўйича), жараён фазаси, диспансер гуруҳи, сил таёқчаларини ажратиш (ВК+, ВК-), асорати. Асорат асосий ташхисга тўлдирувчи ҳисобланади. Унга қуйидагилар киради: ўпкадан қон кетиш, спонтан пневмоторакс, ўпка-юрак етишмовчилиги, ателектаз, амилоидоз, буйрак ва жигар етишмовчилиги, бронхиал ва торакал оқмалар ва ҳоказо. Асосий ташхисдан сўнг йўлдош бўлган бошқа аъзолар ва тизимлар касалликлари кўрсатилади.
Инфильтратив ўпка сили ташхисини шакллантирганда жараён фазаси кўрсатилмайди, чунки ташхиснинг ўзи жараён фазасини англатади. Казеоз яллиғланиш инфильтратив ўпка силининг оғир шакли ҳисобланиб, сил жараёнининг асоратига киритилмайди ва ташхисни шакллантирганда қуйидагича ёзилади:
Ташхис: Ўнг ўпка юқори ва ўрта бўлаклари инфильтратив сили емирилиш ва сочилиш даври, казеоз яллиғланиш типида. IА ВК+. Асорати — Ўпкадан қон кетиш. Ўпка-юрак етишмовчилиги II даражаси. Ташхис унумли даволаниш оқибатида рентгенотомографик текширув билан тасдиқланган емирилиш ўчоғининг чандиқланиши ва ВК ажралишининг тўхтатилишидан 10—12 ойдан сўнггина ўзгартириш мумкин. Ундан ташқари сил беморлари контингенти сил жараёнининг формаси, фазаси ва активлигига биноан диспансер гуруҳларига ажратилади, қайсики гуруҳлар клиник ташхисда ҳам кўрсатилади.
405. I ДНГ — бу гуруҳга актив сил беморлари киритилиб, улар клиник соғайиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш учун тиббий ҳамда ижтимоий профилактик тадбирларга муҳтож ҳисобланади. Сил инфекцияси ўчоғини соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади.
«А» гуруҳ — сил жараёни биринчи бор аниқланган, илгари унумли даволанган сил жараёнининг ривожланган ёки қайталанган беморлар. Улар асосий комплекс химиотерапия курсига муҳтождирлар, кўрсатмалар мавжуд бўлса, стационар шароитида хирургик муолажалар қўлланиши билан жараён турғунлигига қадар даволанишлари мумкин.
«Б» гуруҳ — тўлиқ бўлмаган ёки унумсиз антибактериал даволаниш ўтказилганда, ҳамда уларни ўтказишга қарши кўрсатмалар оқибатида сурункали сил жараёни шаклланган беморлар. ВК ажратилиши ва каверна 2 йилдан ортиқ сақланиши ёки ВК ажратмайдиган қобиқ ҳосил қилиб ҳалталанган эмпиема, емирилган туберкулома мавжуд бўлган беморлар бу гуруҳда кузатилади. Булар орасидан узоқ химиотерапия ёки хирургик даволанишга муҳтож беморлар танланади. Уни ўтказишга имконият бўлмаса, уларга стационар шароитида жараён зўрайишини сўндириш учун ёки амбулатор шароитларда уни олдини олиш учун қисқа муддатли даволаниш курслари ўтказилади. II ДНГда I ДНГдан ўтказилган сўнувчи актив сил беморлари назоратда бўлади. Уларда жараён барқарорлиги юзага келган бўлиб, бацилла ажратилиши тўхтаган бўлади ва ўпкасида емирилиш майдонлари бўлмайди. Бу беморлар йилига 2 маротаба 2—3 ойдан химиотерапия курсларини амбулатория шароитида қабул қилиши лозим бўлади.
III ДНГда — I-II ДНГдан ўтказилган сил касаллигидан соғайган шахслар кузатувда бўлади. Улар йилига 2 маротаба мавсумий 2 ойлик касаллик қайталанишига қарши бўлган химиотерапия курсларини амбулатория шароитида қабул қилишлари лозим (6-илова).
IV ДНГда бацилла ажратувчи сил беморлари билан яқин мулоқотда бўлган шахслар кузатувда бўлади. Уларга сил препаратлари билан бир марта 2 ойлик химиопрофилактика даволаш курси ўтказилиши лозим.
V ДНГ — ўпкадан ташқари аъзолар сили беморлари кузатувда бўлади. Унинг 3та гуруҳчаси мавжуд бўлиб, «А» гуруҳи — I ДНГга, «Б» гуруҳи — IIДНГга, «В» гуруҳи — III ДНГга мос келади ва уларга керакли даволаш-профилактика чора-тадбирлари ўтказилади.
VII ДНГ — ўпкасида катта қолдиқ ўзгаришлар мавжуд шахслар ҳаёт давомида назоратда туради ва уларга организмнинг резистентлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилиб, организмнинг курашиш кучини сусайтирувчи омиллар юзага келган вақтда химиопрофилактика курслари ўтказилади.
«О»(нолинчи) гуруҳда ўпкасида маълум ўзгариш мавжуд бўлиб, фаоллигини аниқлаш зарур бўлган шахслар назоратда туради. Уларда 3 ой мобайнида ўпкасида сил фаоллиги бор йўқлигини аниқлаш лозим. Фаоллиги аниқлангандан сўнг ДНГнинг қайси бирига мансуб бўлса шу гуруҳга мос равишда керакли даволаш-профилактика чора-тадбирлари олиб борилади. Беморни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ёки диспансер ҳисобидан ўчириш тиббиёт бўлими (сил шифохонаси ёки бўлими) бошлиғи ва даволовчи шифокор-фтизиатр иштирокида ҳар бир ҳолат учун алоҳида, комиссияда, асосланган, керакли текширишлар билан тасдиқланган ва тиббий карта (касаллик тарихи)га ўрнатилган тартибда қайд қилиш билан кўриб чиқилади. I-гуруҳдаги беморлар II гуруҳга асосий химиотерапия курси ёки хирургик муолажалар унумли ўтказилиб, клинико-рентгенологик ва лаборатор кўрсаткичлар билан тасдиқланган ВК ажратилиши ва деструкция майдонининг йўқолган ҳолатларда ўтказилади. Ўпкасида кичик формадаги деструкциясиз сил жараёни мавжуд, ВК ажратмайдиган беморларда тўлиқ сўрилиш ёки кичик қолдиқ ўзгаришлар қолган бўлса, I гуруҳдан тўғридан— тўғри III гуруҳга ўтказилиши мумкин. Кичик қолдиқ ўзгаришли беморлар II ДНГ да камида 1 йил мобайнида кузатилади. Сил жараёни тўлиқ даволанмаслиги ва сурункали деструкцияли сил жараёнидан кейинги катта қолдиқ ўзгаришларда бу гуруҳда назорат қилиш муддати 2—3 йилга чўзилади.
Туберкуломасининг диаметри 4 смдан катта бўлган беморлар кўп йиллар мобайнида кузатувда бўлади. III ДНГ да кузатув муддати аниқланган сил жараёнининг шаклига қараб белгиланади. Аниқланган сил жараёнида деструкциясиз ва ВК ажратмаслик ҳолларида кузатув муддати — 3 йил, сурункали деструкцияли катта сил жараёнида эса — 5 йил.
406. Ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик билан касал маҳкумлар махсус ЖИЭМларида сақланади ва даволанади, бу маҳкумларни шу муассаса психиатр ва нарколог шифокорлари диспансер кўригидан ўтказадилар. Агарда ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши мажбурий даволанишга муҳтож маҳкумлар мутахассис-шифокорлар бўлмаган ЖИЭМга юбориш ҳолларида, даволаш ва диспансер назоратини шу муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи ёки шифокор-терапевти психиатр-нарколог тавсияси асосида олиб боради. Бу ҳолларда диспансер назоратини олиб бориш асослари ўзгармайди.
407. Ичкиликбозликка қарши мажбурий даволанишга лозим бўлган, ҳамда шундай даволанишни қабул қилган ҳамма маҳкумлар озодликдан маҳрум этилган жойларда жазони ўташни давом эттирган ҳолда диспансер ҳисобига олинади. Уларга ўрнатилган намунадаги назорат картаси юргизилади ва 2 та бўлимдан иборат актив ва пассив ҳисобга эга бўлган картотекага жойлаштирилади.
Ичкиликбозлик билан касал маҳкумлар ЖИЭМга жазони ва мажбурий даволанишни ўташ учун келганларида камида 3 кун ичида психиатр-нарколог шифокори томонидан кўрилади ва 1-гуруҳ диспансер ҳисобига қўйилади. Бу маҳкумларга актив ва мадад берувчи амбулатор, зарур бўлган ҳолда стационар ичкиликбозликка қарши даво, ҳалқ суди томонидан тиббий характерга эга бўлган мажбурий чоралар бекор қилингунча ёки ЖИЭМдан озод бўлгунга қадар олиб борилади.
1-гуруҳ диспансер ҳисобига шундай маҳкумлар олиниши мумкинки, ичкиликбозликка қарши мажбурий даво олишга мажбур бўлмаган, ўзлари мустақил равишда наркология ёрдамига мурожаат этиб, ичкиликбозликка қарши давога ижобий натижа берадиган маҳкумлар киради.
Агарда озодликдан маҳрум этилган жойда маҳкум ичкиликбозлик билан касалланганлиги аниқланса ва даволанишдан бош тортса, суд томонидан мажбурий даволаниш тавсия этилса, шу вақтдан бошлаб диспансер назоратига қўйилади.
Биринчи гуруҳ диспансер назоратида турувчи маҳкумлар учун 6 ой муддатгача бўлган ичкиликбозликка қарши самарали даволаниш тавсия этилади. Ҳар бир ҳолатда даволаниш муддати давомийлиги тиббиёт бўлими бошлиғи, психиатр-нарколог шифокор ва терапевт-шифокор таркибдаги комиссия томонидан ҳар бир касал маҳкумни ўзига хослиги ва касаллик кечишига қараб белгиланади. Беморлар бир ойда бир маротаба шифокор кўригига чақирилади.
Тўлиқ актив ичкиликбозликка қарши даволаш муолажаларини олган маҳкумлар, суд томонидан мажбурий характердаги тиббий чора-тадбирларни бекор қилинган шароитларда маҳкумлар пассив ҳисоб гуруҳига ўтказилади. Мадад берувчи даволаш, фақатгина касаллик қайталанганда (ичкиликни қайта бошлаб юборганда) ёки шифокорга алкоголга ўткир мойиллик сезган ҳолларида мустақил равишда мурожаат этганларида олиб борилади. Агарда маҳкум ичкиликни қайта бошлаб юборган ҳолларида, касаллик қайталанишига қарши мадад берувчи даводан бош тортса, у ҳолда судга мурожаат этиб маҳкумга озодликдан маҳрум этилган жойда мажбурий даволанишни тайинланишига маъмурият ҳуқуқи борлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Пассив гуруҳ ҳисобида кузатилаётган касаллар профилактика кўруви ёки касаллик қайталанишига қарши мадад берувчи даво ўтказилиш даврида психиатр-нарколог шифокори томонидан кўриб борилади.
408. Гиёҳвандликдан мажбурий даволаниши лозим бўлган маҳкумларни ҳаммаси диспансер назоратига қўйилади. Уларга ўрнатилган намунадаги назорат варақаси юргизилади, 2 та назорат гуруҳи кўзда тутилган: фаол (1-ДХГ), қайта назорат (2-ДХГ).
Ўзбекистон Республикаси ЖКни 96-моддасига мувофиқ гиёҳвандликдан даволаниши мажбур бўлган маҳкумларнинг ҳаммаси актив гуруҳ диспансер ҳисобига қуйилади. Бу шахсларга мажбурий тартибда, давомийлиги 60 кундан кам бўлмаган гиёҳвандликка қарши бирламчи стационар даволаниш курси ва мадад берувчи амбулатор даволаниш курси меҳнат терапияси билан биргаликда олиб борилади. Амалиёт шуни кўрсатаяптики, ЖИЭМ тизимида гиёҳвандликка қарши мажбурий даволаниш оптимал муддати 2 йилга боради.
Кузатувдаги гиёҳвандлик билан касал маҳкумларни 1-йил даволанишида бир ойда бир маротаба психиатр-нарколог томонидан кўрикдан ўтказиб боради. 2-йили эса 2 ойда бир маротаба кўрикдан ўтказади. ҳар 3 ойда 3—4 ҳафталик мадад берувчи амбулатор даво курси олиб борилади. Гиёҳвандликка қарши даволаш услубини ҳар бир ҳолат учун даволовчи шифокорни ўзи белгилайди.
Гиёҳвандлик билан касал маҳкумлар 2 йил давомида тартиб билан даволансалар, тиббиёт бўлими бошлиғи, психиатр-нарколог шифокор ва терапевт-шифокор таркибдаги комиссия томонидан мажбурий даволанишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. Тўлиқ даволаниш курсини олмаган (бир йилдан кам) шахсларга мажбурий даволаниш курсини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш тавсия этилмайди.
Гиёҳвандлик билан касал маҳкумлар ўрнатилган тартибдаги мажбурий даволаниш курсини тугатганларидан сўнг, комиссия кўригидан сўнг 2-гуруҳ диспансер назорат ҳисобига ўтказиладилар. Бу гуруҳда улар муддатлари тугагунларига қадар (5 йилдан кўп бўлмаган муддатда турғун ремиссия бўлса) ва нарколог шифокори томонидан бир йилда 2 маротаба кўриб борилади.
409. Барча вояга етмаганлар тергов ҳибсхоналарида бўлган вақтларида, уларни бўғма (дифтерия) касаллигини чақирувчиси ва гижжалари бор-йўқлигига текширилади. Бу текширувлар мусбат натижалар берса, тўлиқ даволаш-профилактика ва эпидемияга қарши чоралар ўтказилгандан сўнг уларни тарбия колонияларига юборилишига рухсат этилади. Ўсмирларда гижжа аниқланганда, гижжаларни тушириш чоралари кўрилади, шу тадбирлар тугалланмай қолган ҳолларда, улар муассасага боргач тугатилади. Кўрсатмага асосланиб бўғма ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш ўтказилади. Кўкрак қафаси аъзоларини профилактик текширувларидан фақат флюорография текшируви ўтказилади.
410. Вояга етмаганларни қабул қилиб олиш гуруҳи таркибига кирувчи тиббий бўлим бошлиғи, муассасага янги келган маҳкумларни улар саломатлиги ҳолатини эътиборга олган ҳолда тегишлича ишга жойлаштириш, мутахассислик ва умумий таълим ўқиши бўйича, ҳалқ хўжалиги ва унга боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланиши мумкин бўлган касб мутахассислигига ўқитиш ҳақида гуруҳ раҳбарига ўз тавсияларини беради. Бир вақтнинг ўзида врач-психиатрда руҳий профилактика ва даволанишга муҳтожлар ёки психолог ва тарбиячи томонидан тарбиявий-психологик таъсирга муҳтожлар аниқланади.
411. Йилда икки марта барча тарбияланувчилар чуқур тиббий профилактик кўрикдан ўтказилади (антропометрик ўлчовлар, вазнини тортиб кўриш ва лаборатория таҳлиллари ҳамда флюорографик текширувлар). Кўрик натижаларига кўра соғлигини ҳолати ва жисмоний қувватига қараб тарбияланувчилар жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш учун қуйидаги гуруҳларга бўлинади: асосий, тайёрлов, махсус ва ногиронлар. Соғлиги аҳволи яхшиланиб боришига қараб бир гуруҳдан бошқасига ўтказилади. Асосий гуруҳга соғлиғида ўзгариш бўлмаган, ҳамда соғлиғида морфологик ва функционал ўзгаришлари кўп бўлмаган, жисмонан бақувват бўлган ўсмирлар киради. Улар ўқув дастури бўйича мажбурий бўлган жисмоний тарбия машғулотларида қатнашиб, белгиланган нормативларни топширадилар ва жисмоний соғломлаштириш тадбирларида қатнашадилар, қўшимча спорт тўгаракларига қатнашишлари мумкин. Тайёрлов гуруҳига саломатлик ҳолатида бироз ўзгаришлар бўлган ва жисмонан бақувват бўлмаган ўспиринлар киради. Жисмонан бақувват бўлмаган ўспиринлар билан жисмоний тарбия дарси ҳаракатланиш қобилиятларини ва кўникмаларини аста-секинлик билан ошириб боришга қаратилган, ҳамда организмга ортиқча эътибор талаб қиладиган (пульс, қон босими ва бошқа кўрсатгичларни назорат қилиш) машқлар киритилмаган ўқув дастури асосида олиб борилади. Улар белгиланган нормативларни танлаб топширадилар, жисмоний соғломлаштириш тадбирларида қатнашадилар. Умумий жисмоний тарбия тўгаракларига боришлари мумкин. Махсус гуруҳга соғлиғида сезиларли, доимий ёки вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ўзгаришлари бор бўлган, ўқиш ва меҳнат фаолиятига рухсат этилган ўспиринлар киради. Улар билан жисмоний тарбия дарслари махсус дастур асосида касаллигини хусусияти ва оғирлиги инобатга олинган ҳолда олиб борилади ва даволаш тадбири сифатида ўтказилади. Бу туркум билан қўшимча машғулотлар, спорт ўйинлари ташкиллаштирилади, соғлигини аҳволи назорат қилинади. Айрим ўспиринлар билан машғулотлар врач маслаҳати асосида ўтказилади.
412. Муассасанинг тиббий ходимлари ўспиринлар ичидан соғлиги бўйича соғломлаштиришга, тиббий кузатувга ва кучайтирилган овқатлантиришга муҳтожларини ажратиб олиб тиббий бўлим стационарида соғломлаштириш гуруҳларини тузади. Соғломлаштириш гуруҳларига қуйидаги ўспиринлар киритилади:
в) соғлиғида сезиларли, доимий тарздаги ўзгаришлари бўлиб махсус гуруҳга киритилган ва доимий диспансер кузатув гуруҳи ҳисобида турувчи вояга етмаганлар.
Тиббий бўлим бошлиғи соғломлаштириш гуруҳидагилар рўйхатини тузиб, уни муассаса бошлиғи имзоси билан тасдиқлайди. Соғломлаштириш гуруҳига киритилганларни соғломлаштириш муддатини врач аниқлайди ва у 30 кундан ошмаслиги керак. Тиббий кўрсаткичлар асосида бу муддат ўзгартирилиши ҳам мумкин. Бу давр ичида ўспиринлар стационарда бўладилар. Уларга кун тартибини тиббиёт бўлими бошлиғи аниқлайди. Улар муассаса мактабига, касб-техника ўқув юртига қатнаши мумкин, ишга борса у меҳнат-даволаниш кўринишида бўлади. Тиббиёт ходими назорати асосида даволаш ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказилади. Бу гуруҳ аъзоларини тиббиёт ҳужжатларида уларни вазни оғирлиги, кун тартиби, дори-дармон ва витамин билан даволаш, жисмоний машғулотлар ва ишлаш натижалари ёзиб борилади.
413. Вояга етмаганлар сақланадиган муассасаларда тиббий-санитария таъминотини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирлар кўрилади:
а) тарбия колониялари юқори малакали консультатив ва стационар ёрдам олиш учун шу ҳудуддаги туман, вилоят касалхоналарига бириктирилади;
б) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ Республика касалхонаси ҳар йили 2 марта профилактик кўрик ўтказишга ёрдам бериши учун мутахассислар: отоларинголог, невропатолог, окулист, жарроҳ, стоматолог, психиатр ва бошқа мутахассисларни ажратади. Рентген-флюрография ўтказиш гуруҳи шу кўрик режаланган вақтдан олдинроқ барча тарбияланувчи — ўспиринларни флюорография кўригидан ўтказади;
в) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ Республика касалхонаси мутахассислари вояга етмаганлар сақланадиган муассасаларга консультатив ва методик ёрдам кўрсатадилар. Улар муассасага келиб диспансер назорат гуруҳида ҳисобда турганларга диспансер кузатувини ташкиллаштиришда, уларга даволаш-профилактика тадбирларини тўлалигича ўтказилишига, алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган беморларга мажбурий даволашни ўтказишда ёрдам кўрсатадилар. Бу ишларни амалга ошириш учун дерматовенеролог, фтизиатр ҳамда бошқа мутахассис-шифокорлар муассасага бориб амалий ёрдам кўрсатадилар.
414. Тиббий бўлим врач-терапевти стационарда 2 ҳафта ичида даволаниши мумкин бўлган беморларни даволайди. Бу муддатдан узоқроқ вақт ичида даволаниши керак бўлган ҳолларда врач бемор ўспиринни ЖИЭББ Республика касалхонасига ёки яқин атрофдаги соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ўрнатилган тартибда юборади.
415. Муассасага келган барча ўспирин маҳкумлар врач-психиатр кўригидан ўтиши керак. Тиббий кўрсатмалари бўйича мажбурий даволаш чораларини қўллаш белгиланган вояга етмаган маҳкумлар ихтисослаштирилган муассасаларда даволанадилар. Амбулатор даволаш (ихтисослаштирилган муассаса бўлмаган ҳолатларда хам мутахассис тавсияси ва назорати остида) тиббий бўлимда врач-психиатр (психиатр-нарколог) ёки тиббий бўлим бошлиғи томонидан амалга оширилади. Гиёҳванд беморларни тарбия колонияси шароитида даволаш, мажбурий тартибда меҳнат ва ўқиш жараёни билан узлуксиз равишда, муассаса техника мутахассислик билим юрти ёки умумий таълим мактабининг гиёҳванд беморлар билан ишлаш жараёнини ташкил қилиш тайёргарлигидан ўтган ходимларини жалб қилган ҳолда олиб борилади. Юқорида кўрсатилган барча тадбирлар врач-психиатр томонидан тарбиячи ва психолог билан ҳамкорликда олиб борилади. Улар томонидан ўспиринлар орасида соғлом турмуш тарзи, гиёҳванд моддаларни зарари ҳақида комплекс тадбирлар тарғиботи олиб борилади.
416. Аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ТХ ва ЖИЭМлар тиббиёт бўлимлари вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) ҳомиладорликнинг кечишида, туғиш ва туғишдан кейинги даврда рўй бериши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш тадбирларини кўриш;
а) аёлларни меҳнатга тўғри жалб қилиб ишлатилишини (ҳомиладорлар ва кўкрак ёшидаги болали аёлларни тунги хизматларга, иш вақтидан ортиқча ишларга, зарарли ишлаб чиқаришга ва дам олиш кунларида ишга жалб этилмаслигини);
418. Тергов ҳибсхоналари ва ЖИЭМларида сақланаётган ҳомиладор аёллар туғиш учун муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимидаги туғруқхоналарга ётқизилади.
419. Барча ҳомиладор аёллар диспансер кузатувида бўлади. Акушерлик патологияси ва экстрагенитал касалликлари бор бўлган аёллар алоҳида «хавфли» гуруҳга ажратилади. Ҳомиладор аёл бирламчи кўрикдан ўтаётган пайтда:
а) ҳаёти ва касаллик тарихи маълумотлари тўпланади, ички безлар фаолиятига, хайз кўришга, унинг кечиши ва аввалги ҳомиладорлиги, туғиш ва уларни кечиши ҳақида маълумотлар йиғилади;
в) лаборатория текширувлари (қон, сийдикнинг умумий таҳлили, Вассерман текшируви ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи даврида ўтказилади, қон гуруҳи, резусни қайси гуруҳга мансублиги, қин ажратмаларини, ОИТС текширувлари) ўтказилади;
Акушерлик анамнези оғир кечган бўлса, ҳомиладор аёллар токсоплазмозга текширилади, керакли мутахассисларга аҳволига қараб кўрсатилади.
г) акушерлик анамнези оғир кечган ҳолларда, ҳомиладор аёл касал ҳолларда ёки шу ҳомиладорлик патологик кечаётган (стационар даволаниш зарур бўлмаган) ҳолларда неча кунда кўрик ўтказиш алоҳида ҳал қилинади, зарур бўлса керакли ҳажмда лаборатория текширувлари ўтказилади.
а) шахсий гигиена қоидаларига, иш ва дам олиш тартибини сақлаш ҳақида санитария-тарғибот ишлари ўтказилади;
б) носоғлом бўлган ҳомиладор аёллар (юрак касалликлари, ҳомиладорлик токсикози ва бошқалар) билан жисмоний тарбия машғулотлари алоҳида тартибда махсус машқлар билан ўтказилади;
а) ҳомиладорлик патологик кечган (токсикозни оғир кўринишлари, бола ташлаш хавфи бўлганда, нефропатия, преэклампсия, жинсий аъзолар йўлидан қон оққанда, ҳомила ота-онасининг қон резуси қарама-қарши бўлган ҳомиладорликда, муддатидан олдин туғиб қўйиш хавфи бўлган ва бошқа) ҳолларда;
б) экстрагенитал касалликлар (юрак нуқсони, қон босим касаллиги, гипертериоз, диабет, анемия, лейкоз, цистит ва бошқа) қайд этилган ҳолларда;
в) ўзи соғлом бўлган аёлларда туғиш жараёни қийинчиликлар (бачадондаги чандиқ, ҳомила кўндаланг ёки ёнлама жойлашганда, бачадонда бир неча ҳомила бўлганда, ҳомила она қорнида нобуд бўлганда, бачадон миомаси ва бошқалар) бўлиши мумкин бўлган ҳолларда;
Биринчи кўрик пайтида акушерлик стационари маълумотлари ўрганилади, шикоятлар аниқланади, керак бўлса қинни текширувлари ўтказилади. Шахсий гигиена талабларини бажариш ҳақида суҳбатлар ўтказилади. Зарурат бўлган ҳолларда мутахассис врачларнинг маслаҳат кўриклари ўтказилади.
Иккинчи кўрик пайтида аёлнинг шикоятлари ўрганилади, зарурлигига қараб лаборатория текширувлари ўтказилади.
Туғишдан кейинги даврни кечиши физиологик ҳолатда бўлса учинчи кўрикдан сўнг аёл диспансер ҳисобидан ўчирилади. Туққан аёлнинг соғлиги аҳволини врач акушер-гинеколог, туғилган чақалоқни аҳволи ва ўсишини врач-педиатр кузатади.
Аёллардаги гинекологик касалликлар акушер-гинеколог қабулига аёллар мурожаат этганда ва ҳар йилги профилактик кўрик вақтида аниқланади. ЖИЭМ ва ТХ сақланаётган барча аёллар кўрувдан ўтиши керак, улар акушер-гинеколог врачи томонидан ҳар йили камида бир марта кўрилади. Касаллик аниқланганда (ёки уни борлигига шубҳа бўлганда) врач қуйидагиларни ўтказади:
Режали асосда стационарга ётқизиладиган беморлар олдин тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади, улар учун стационарда бўш жой қолдирилади.
Аёллардаги бор бўлган касалликни тиббий бўлим шароитида даволашни имкони бўлмаса уларни соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига юборилади. Керак бўлган ҳолларда ҳомилани олдириб ташлаш учун қуйидагилар ўтказилади:
Биринчи гуруҳга жарроҳлик усули билан даволаниш талаб қилинадиган ташқи жинсий аъзоларининг ўта хавфли ўсмалари, хавфли бўлмаган ўсмалари, бачадон миомаси, кистомаси ва тухумдон кистаси, қин шиллиқ қавати осилиб тушиши ва осилиб қолиши ҳоллари; менструал бузилиши бўлган беморлар, патологик климакси ва бошқа ҳолатлар бўлган беморлар киради.
Иккинчи гуруҳга белгилари яққол билинмайдиган, даволанишга муҳтож бўлмаган миомалари бор бўлган аёллар, оператив-жарроҳлик даволаниши керак бўлмаган тухумдон ва қин кистаси бор бўлган беморлар, бачадон ва қин шиллиқ қаватлари чиқиб турадиган ва жарроҳлик йўли билан даволанишга қаршиликлари бўлган, ҳамда оператив ёки консерватив даволанишдан сўнг биринчи гуруҳдан ўтказилган беморлар киради. Қанча муддатга, неча марталаб кўрикдан ўтказиш, кузатув муддатлари ҳар бир аёл учун врач томонидан касалликнинг кечиши, касаллик даври ва унинг ўзига хос кечиши ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
422. Болалар уйи маҳкума аёлларнинг болаларини сақлаш ва тарбиялашга мўлжалланган болалар муассасасидир. Болалар уйи ўрнатилган тартибда аёллар жазони ижро этиш муассасаларида ташкиллаштирилади. Болалар уйи муассаса ҳудудидан ташқарида жойлашади ёки маҳкумалар умум яшаш жойидан ажратилган бўлади. Болалар уйи жойлашган ер майдони тўсиқ билан ўралган бўлиб, у ерда ҳар бир гуруҳ, болалар йил давомида сайр қилиши ва тоза ҳавода ухлашларини мўлжаллаб алоҳида жиҳозланади.
Болалар уйида болалар туғилганидан то уч ёшга тўлгунига қадар тарбияланади. Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки ҳомийлик ва васийлик органи қарорига кўра бошқа шахсларга берилиши мумкин ёки бошқа шароитларда болалар соғлиқни сақлаш идораларига қарашли болалар муассасаларига ўтказиладилар.
Барча чақалоқлар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) идораларидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиб, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиши шарт. Бола ўлик туғилса ёки чақалоқ туғилганидан кейинги етти кун ичида вафот этса, бундай ҳолатлар уч кун муддат ичида ФХДЁ идораларида қайд этиш рўйхатидан ўтказилиши керак. Туғилишдан олдин нобуд бўлган ҳар бир бола (ҳомила) ҳақида тегишли маълумотнома тўлдирилади.
Болалар уйида ҳар бир болага турар жойи майдони 5 квадрат метрдан (шу ҳисобда ётоқ хонаси, ўйнайдиган жойи, овқатлантириш хоналари) кам бўлмаслиги керак. Ётоқхонада ҳар бир болага тўғри келадиган майдон 2 кв.м. кам бўлмаслиги керак.
Болалар уйи фаолиятини унинг бошлиғи — врач-педиатр бошқаради, у болалар уйининг тиббий, тарбиявий ва бошқарув-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, амалдаги соғлиқни сақлаш қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ буйруқ ва йўриқномалари асосида иш юритади. Болалар уйи жойлашган муассаса бошлиғи ва шу муассаса тиббий бўлим бошлиғи болалар уйи фаолиятини ташкиллаштиришга шахсан жавобгардирлар.
423. Болалар уйида соғломлаштириш ва тарбиявий ишларни тўғри ташкиллаштириш учун болалар ёшига қараб бўлинган гуруҳлар ташкил этилади. Ёшига қараб тақсимланган болалар гуруҳлари ва гуруҳлар сони ҳақиқатда бор бўлган болалар сонига, ёшига ва психофизиологик ўсишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Болаларни ёшга қараб гуруҳларга бўлиниши:
а) биринчи гуруҳ — 10 ойгача бўлган болалар (бунда 4 ойгача бўлган болалар учун гуруҳчалар тузилади);
Биринчи ва иккинчи гуруҳдаги болалар сони ўртача 10 тадан, учинчи ва тўртинчи гуруҳдагилар — 13 тадан ошмаслиги керак. Агар бирор гуруҳдаги болалар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетса, яна битта шунақа гуруҳ тузилади.
а) 1 ёшгача бўлган болаларни тўғри овқатлантириш ва 1 ёшдан ошган болаларни тўлақонли овқатлантириш;
г) болалар уйидаги касалланган болаларни бошқалардан ажратиш ва карантин чоралари билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш;
426. Бир ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган меъёрлар асосида ташкиллаштирилади. Бу ишда тиббиёт ходимлари қуйидагиларни бажаради:
б) кўкрак сути етмаган тақдирда ва донорлик сутини олиш имконияти бўлмаса, болани ўз вақтида аралаш ва сунъий овқатлантиришга ўтказиш;
в) боланинг ёши ва ўзига хос айрим хусусиятларига қараб, таомномага шарбатлар, витаминлар, бошқа ҳар хил қўшимча овқатлар қўшилишига эришиш;
г) боланинг овқатларида асосий овқат моддаларини унинг физиологик талаби даражасида бўлишини қаттиқ назорат қилиш;
д) боланинг соғлиғи ва индивидуал хусусиятлари, тарбияланиш шароитлари, атроф муҳит эътиборда бўлиши керак.
Бола овқатланишини тўғри ташкил этилганлигини бола бўйи ва вазни бир текисда ўсиши билан белгиланади. Хавф гуруҳига кирувчи — чала туғилганлар, кўп ҳомилалилар, катта оғирликда туғилганлар ва гипотрофияга чалинган болалар алоҳида гуруҳга ажратилади. Бундай болаларни овқатлантириш масаласи фақат индивидуал ҳал қилинади.
427. Болаларни профилактик эмлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.
в) санитария-гигиена қоидаларига, асептика қоидаларига (эмлаш ўтказадиган алоҳида хона, тиббий жиҳозларни стерилизация қилиш) амал қилиш;
428. Болаларни чиниқтириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услублар ва ИИВ Тиббиёт бошқармаси тавсиялари асосида қуйидаги шарт-шароитларга амал қилган ҳолда ўтказилади:
Бир ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний тарбия машқлари ҳар бир болага алоҳида бўлиб, уқалаш ва гимнастикани ўз ичига олади. Бир ёшдан катта болаларга жисмоний тарбия ҳаракатли ўйинлар, ҳамда турли гимнастик машқлардан иборат бўлади.
Болаларни соғлиғи аҳволи комплекс услубда мутахассис-врачлар жалб этилиб баҳоланади. Бу ишнинг пироварди натижаси барча болаларни соғлиғи бўйича бир гуруҳга бирлаштириш бўлиб, бу соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни енгиллаштиради.
429. Болалар уйига келган барча болалар врач томонидан зудлик билан ва чуқур текширувдан ўтказилади. Болаларни врач томонидан кўриги қуйидаги муддатларда ўтказилади:
Болаларни кўрик натижалари ва руҳий жисмоний ўсиши ҳақидаги маълумотлар боланинг ривожланиш тарихи дафтарига (112–У–И шакл) қайд этилади. Нимжон ва саломатлик ҳолатида ўзгаришлар бўлган болалар ИИВ ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари мутахассис врачларини жалб этилиб кўрилади. Болалар уйига барча янги келган болаларда антропометрик ўлчовлар ўтказилади ва бу ўлчовлар бола 1 ёшга тўлгунча ҳар олти ойда қайтадан ўтказилади. Соғлом болаларни 4 ойлик бўлгунига қадар кунора, 4 ойдан 1 ёшга тўлгунига қадар 5 кунда 1 марта, 1 ёшдан 1 ёшу 6 ойлик бўлгунига қадар 10 кунда 1 марта, 1 ёшу 6 ойлигидан 3 ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 1 марта вазни ўлчанади. Нимжон болалар овқатланишдан олдин ва ундан кейин 3—4 ойлик бўлгунига қадар кунда бир марта вазни ўлчаниб турилади.
430. Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида болалар уйига янги келган ёши икки ойдан ошган болалар 21 кун давомида карантинда бўладилар. Ёши икки ойгача бўлган болалар 3—5 кунга карантин биносида алоҳида хонага ётқизиладилар. Тез ривожланувчи оғир касалликка ва юқумли касалликларга чалинган болалар карантин биносига ётқизилмай соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига жўнатиладилар ва улар касалхонага жўнатилгунга қадар тиббий изоляторда бўладилар. Болалар карантин ўтиши учун болалар уйи биносидан бошқа жойда алоҳида хона ташкиллаштирилади, ундаги ўринлар сони болалар уйининг штат бўйича умумий ўринлар сонининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Карантин биноси 2—3 хонали қабул бўлинмаси, болаларни оналари билан биргаликда сақлаш учун хоналар (майдони ҳар бир бола учун 5,1 кв.м. ва оналар учун 3 кв.м. кам бўлмаган), ювиш хонаси, ҳожатхона, айвонча ва сайр қилиш учун майдончалардан ташкил топади. Карантин хоналарида ҳар хил ёшли болалар бўлиб, уларнинг кун тартиби ҳар бирига алоҳида, тарбия ишлари уларнинг ёшига хос бўлади. Карантин вақтида болалар ва оналар бўғма, ичак инфекциялари гуруҳи (ёки шу микроб ташувчилари) бор-йўқлигига (шу жумладан, қорин тифи, паратиф, ичбуруғ), гижжалар борлиги, сил ва захм касалликларига, қонни Вассерман услубида текширишга, қизчалар ва оналарни гонорея касаллигига текширилади. Бошқа қўшимча текширувлар клиник ва эпидемиологик асослар бўлсагина ўтказилади.
Захм касаллиги билан оғриган ёки касалланиб даволанган оналардан туғилган болаларга тегишли тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.
431. Изолятор болалар уйи умумий ўринлар сонини 10% миқдорида ўринлар билан жиҳозланади, у соғлом гуруҳлардан ажратилган бўлиб, кириб-чиқиши алоҳида бўлиши керак. У қабул хонаси, касаллар учун 1—2 хона (майдони ҳар бир беморга 3 кв.м. кам бўлмаслиги керак), ҳожатхона, ювиниш хонаси ва бемор бола учун алоҳида хонадан иборат бўлади. Бу изоляторда айвонча ва сайр қилиш учун майдонча бўлиши керак. Карантин бўлинмаси ва изолятор керакли асбоб-анжомлар ва беморларни парвариш қилиш буюмлари билан жиҳозланади.
432. Гуруҳ ва кичик гуруҳларда кун тартиби болаларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб тузилади. Ҳар бир гуруҳда болаларнинг ёшига мувофиқ, уларнинг нормал ўсишини таъминловчи соғломлаштириш ва тарбия тадбирлари ўтказилади.
433. Тиббиёт ходимлари болаларни максимал равишда кўкрак сути билан боқишни сақлаб қолишга интилишлари керак. Онанинг кўкрак сути бўлмаган ҳолларда, болага бошқа боқувчи аёллар кўкрак сутини, донор сутини ёки она сутига яқинлаштирилган қуритилган сут аралашмасини олиш мумкин. Болалар уйи қошида сут ошхонаси ташкил этилади.
434. Нимжон болалар учун болалар уйида уларни керакли даражада соғломлаштириш учун ўзига хос шарт-шароити ва тартиби бўлган санатория гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
435. Болалар уйи бошлиғи ҳар бир юқумли касаллик ҳолларида зудлик билан муассаса тиббий бўлим бошлиғига хабар беради. Юқумли касал болалар билан мулоқотда бўлган болаларга эпидемияга қарши барча зарур тадбирлар ўтказилади. Улар алоҳида гуруҳга ажратилиб, бошқа хоналарга жойлаштирилади. Юқумли касал чиққан гуруҳда жорий дезинфекция, якуний ташхис қўйилгандан сўнг якуний дезинфекция ўтказилади. Ўткир ичак инфекцияси аниқланганда, шу гуруҳдаги болалар ва шу гуруҳга хизмат кўрсатаётган ходимлар ва ошхона ишчилари ичак гуруҳи микробларига текширилади.
436. Сурункали кечадиган касаллиги бўлган болалар динамик кузатув гуруҳига олинади. Касаллиги кечиши ва хусусиятларига қараб қайталанишига қарши, махсус ва умумий қувватловчи даволаш ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигини болаларга диспансеризация ўтказиш бўйича кўрсатмаларига асосланиб болалар вақти-вақти билан мутахассис врачлар жалб этилган ҳолда чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади.
437. Санитария-тарғибот ишларини болалар уйи бошлиғи ташкиллаштиради. Бунда оналар ва хизматчи ходимларга норасида болаларни тарбиялаш ва парвариш қилишда санитария-гигиена билим ва амалиётлари ўргатилади. Санитария-тарғибот ишлари санитария ва гигиена, мавсумий касалликларни олдини олиш, «оналар мактаби» деворий газеталари, тиббиётга оид ўтказиладиган маъруза ва суҳбатлар барча оналар ва ходимларга тушунарли бўлиши керак, мазмуни бўйича сермазмун, шакли бўйича аниқ-равшан бўлиши керак.
438. Муассаса маъмурияти эмизикли боласи бор бўлган оналарга кунига ҳар уч соат оралиғида 30 минутли муддатга боласини бориб кўриши учун шароитни яратади, икки ёки ундан ортиқ чақалоғи бўлса бир соатдан кам бўлмаган муддатга. Оналар болалари олдига қатнаб туриш вақти врач-педиатр томонидан аниқланади ва муассаса маъмурияти билан келишилади. Муассаса маъмурияти боласини кўкрак сути билан боқмайдиганларга улар ҳар куни 1 соат мобайнида келиб боласини кўриши учун шароит яратади.
439. Болалар уйи бошлиғи маҳкума аёллардан сўров йўли билан, керакли ҳолларда уларнинг яқин қариндошларига хат ёзишиб, уларнинг болани ўз тарбияларига олиш хоҳишларини аниқлайди. Маҳкума аёлга, болаларини жойлаштириб келиш учун, қариндошлариникига бориб келиш имконияти яратилади. Йўл харажатлари маҳкума маблағи ҳисобидан бўлади. Агар маҳкума аёл бирор сабаб билан қариндошлариникига боласини жойлаштириб келишга бора олмаса, қариндошлари болани ўз тарбияларига олишга хоҳишлари бўлса-ю, лекин йўл харажатларига маблағлари бўлмаса, муассаса йўл ҳақини уларга тўлаб, шу харажатларни «Озод этилиш харажатлари» моддаси ҳисобига киритади. Агар қариндош-уруғлари бошқа сабабларга асосан келолмасалар, бола уларнинг турар жойига тиббий ходим кузатувида юборилади. Болани ўз тарбиясига қабул қилган қариндошига болани тарбияга топширилганлиги ҳақидаги далолатнома нусхаси, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, болани ўсиши тарихи дафтаридан кўчирма, унда боланинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотномалар, олинган профилактик эмлаш ва ўтказган касалликлари ёзилган бўлади.
Агар болани қариндошлари тарбиясига олиш иложи бўлмаган ҳолларда, болалар уйи бошлиғи 2—3 ой олдиндан соғлиқни сақлаш идораларига, болани улар муассасаларига ўтказиш кераклиги ҳақида хабар беради. Болалар соғлиқни сақлаш идораларининг болалар муассасаларига юборилаётган вақтда юқумли касалликлари бўлган болалар билан мулоқотда бўлмаган бўлиши керак. Онанинг розилиги билан васийлик ва ғамхўрлик идоралари қарори асосида болани бошқа шахсларга ҳам берилиши мумкин. Марказий нерв тизими органик жароҳатлари, туғма майиблик ва бошқа оғир касалликлари бор болалар умумий турдаги болалар уйига юборилмасдан махсус турдаги болалар уйига ёки соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасаларига юборилади.
Қариндошларига ёки болалар уйларига ўтказилаётган болалар муассаса томонидан текинга берилаётган кийим, ички кийимлар ва пойабзаллар билан таъминланади. Йўлда болаларга алоҳида жой (ўрин) олинади, ётиш жиҳозлари ва тўла сифатли овқатланиш муассаса томонидан таъминланади. Кузатиб борувчи тиббиёт ходими ўзи билан бирга болани парвариши учун керакли жиҳозлар, овқатланиши учун идишлар ва дори-дармонлар олган бўлиши шарт.
440. Жазо ўташдан озод бўлаётган аёлнинг боласи муассасада бўлса, унга боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва боланинг соғлиғи ҳақида, ўтказилган эмлашларни ва бола ўтказган касалликлар маълумоти ёзилган боланинг ўсиши тарихи дафтаридан кўчирмани онага олганлиги ҳақида қўл қўйдириб топширилади. Агар аёл жазо ўташдан озод бўлаётган вақтида боласи бетоб бўлиб, касалхонада даволанишга муҳтож бўлса, онанинг розилиги билан шу ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идоралари стационарига ётқазилади.
441. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик деб вақтинчалик меҳнат қобилиятини (уни тиклангунча ёки ногиронлик белгиланишига қадар) касаллик туфайли ёки бирор бахтсиз ҳодиса, ёки бошқа сабабларга (туғишгача ва туғишдан кейинги даврлар, протез қўйдириш, донорлик, бола олдириш, мажбурий даволаш ўтказиш учун ишдан озод қилишга) кўра йўқотиш натижасида ўз ишини бажара олмаслик тушунилади.
442. Муассасаларда меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилишнинг асосий вазифаси маҳкумлар меҳнат қобилиятини узоқ муддатга ёки доимий йўқотганлик белгиларини аниқлаш, тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) кўригини ташкил қилиш, ногирон бўлмасада соғлиғи туфайли енгил шароитларда ишлашга муҳтож бўлганларга уларга мос меҳнат шароитига ўтишни тавсия қилиш кабилардан иборат. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси шу вазифа бўйича умумий назоратни олиб боради.
443. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган ҳолларда ва амбулатория шароитида даволаниш учун ишдан озод этилганда беморнинг тиббий амбулатория дафтарида, амбулатория шароитида даволанаётган беморларни қайд этиш дафтарида, қабул қилиш дафтарида касаллик ҳақида барча маълумотлар тўлиқ ёзиб чиқилади, меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаси (талони) тўлдирилади.
Врач томонидан беморни касаллиги туфайли ишдан озод қилиш бир йўла муддати 5 кунгача бўлиши мумкин. Ҳаммаси бўлиб шу касаллик бўйича врач 10 кунгача ишдан озод қилишга ҳақли. Беморни кўрмай туриб сиртдан ишдан озод қилиш тақиқланади, ҳамда ишдан озод қилиш муддати узайтирилаётганда ва ишга чиқишга рухсат этилиши олдидан врач беморни кўрикдан ўтказиши шарт. Вақти-вақти билан врач беморларни кўрикдан ўтказиб турса касаллик кечишини кузатишга имкон бўлади ва даволаниш-соғломлаштириш тадбирларини тўғри олиб борилишини ўз вақтида йўлга солади.
Грипп эпидемияси кечаётган вақтда врач беморда меҳнатга лаёқатсизликни аниқласа бирданига 5 кунга ишдан озод этиши мумкин. Ишдан озод этиш муддатини 5 кундан кўпга узайтириш, фақат тиббий бўлими бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан беморни кўриб, ўз қарорини тиббий амбулатор дафтарга ёзиш ва имзо қўйиш орқали амалга оширилади. Узоқ кечадиган касалликларда бундай кўриклар 10 кундан кўп бўлмаган вақтга касалликнинг клиник асосланиши билан узайтирилади. Бир врач ишлайдиган муассасаларда касалланишнинг бошидан охиригача меҳнатдан вақтинча озод қилиш муддатини узайтиришни унинг бир ўзи ҳал қилади.
Тиббий бўлим стационарида ёки касалхонада даволаниш ёки текширувдан ўтиш ишдан озод этишга асос бўла олади.
444. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик касалликнинг кечиши хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ўткир кечадиган касалликларда беморнинг меҳнат қобилияти тиклангунига қадар ишдан озод қилинади. Ўткир кечаётган касалликлар сурункали кўринишга ўтишига мойил ҳолларда ишдан озод қилиш беморнинг меҳнат қобилияти сақланганлиги аломатлари яққол билиниб турган вақтига берилади.
Касаллик кечиши ёмон ёки шубҳали бўлса, беморни врачлар ТМЭКга ногиронликни аниқлаш учун юборади. Беморда ногиронлик белгилари аниқланмаса, лекин соғлиғи бўйича меҳнат қобилиятида чекланишлар бўлса, унда, бемор врач хулосаси асосида бошқа ишга ўтказилади. Сурункали касалликларда одатда ишдан озод қилинмайди. Баъзи ҳолларда, касаллик қайталанганда, хуружлар бўлганда, тутқаноқларда, касалликнинг шу белгилари йўқолгунига қадар ишдан озод этилади.
445. Алоҳида эътиборни узоқ ва тез-тез касалланадиганларга қаратиб, улар билан даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади. Ўз вақтида ва тўғри ташкил этилган диспансер кузатуви бу гуруҳ беморлар орасида меҳнат қобилиятини йўқотишга келтирувчи касалликларни камайишига олиб келади, касалликнинг олдини олиш имконини беради.
446. Доимий ёки узоқ вақтга меҳнат қобилияти йўқотилса, ҳамда меҳнат қобилияти сезиларли чекланиб қолган беморларга ногиронлик белгиланади. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга ногиронликни белгилаш (ТМЭК) томонидан амалга оширилади.
(446-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
447. Махсус контингентга протезлаш ёрдами ТХ, ЖИЭМ, маҳкумлар касалхоналарида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги тиш протезлаш лабораторияларида амалга оширилади. Бундан ташқари тиш протезлаш ёрдами, шартнома асосида, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳам амалга оширилади.
в) ён тишларни борлигидан қатъий назар, тепа ва пастки жағлардаги бир нечта олдинги тишларни йўқлиги;
г) медиал ва дистал таянчни сақлангани ҳолда, тепа ва пастки жағдаги иккитадан кам бўлмаган, ёнма-ён тишларнинг йўқлиги;
449. Тиш протезлашга навбатни шифокор-протезист белгилайди. Биринчи навбатда мутлоқ ва нисбий кўрсатмалар инобатга олинади. Тиш протезлашга навбатни ТХ, ЖИЭМ тиббий бўлим бошлиғи ёки касалхона бошлиғи назорат қилади.
450. Маҳкумлар протез-ортопедик маҳсулотлар, ортопедик оёқ кийим ва ортопедик аппаратлар учун оёқ кийим, протезлар учун оёқ кийим, бандаж маҳсулотлари, эшитув ва овоз ҳосил қилувчи аппаратлар, кўзойнаклар билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Маҳкумларга косметик протезлаш ва шу мақсадда жарроҳлик муолажаси ўтказилмайди.
451. Протезларни ясаш ва таъмирлаш ишлари бу ҳақда шифокор-мутахассис ва ТМЭК хулосаси бўлганда, маҳкумни ўз ҳисобидан ёки ЖИЭМ ҳисобидан амалга оширилади.
б) протезлашга кўрсатма бўлса, 1—2 гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар;
в) тепа ва пастки жағларда ўсмалар ва бошқа касалликлар натижасида жарроҳлик муолажаси ўтказилган бўлса, шуни натижасида чайнов функциясини бузилиши, кўп қисм суякни йўқолишига олиб келган бўлса.
Бунда протезлашга кетадиган харажатлар ЖИЭМни «Тиббий хизмат кўрсатиш» сметаси асосида тўланади. Бундан бошқа ҳолларда протезлаш, маҳкум протезни белгиланган тўлиқ нархини тўлаганидан кейин амалга оширилади.
Протезлаш, ЖИЭМ бошлиғи рухсати билан агар бу ҳодиса маҳкумни бошқа муассаса (бўлинма)га кўчириш билан боғлиқ бўлса, ЖИЭББ, ИИББ, ИИБ раҳбарияти рухсати билан амалга оширилади.
Муассаса ҳисобидан протезлаш, қуйидаги ҳужжатлар бўлганда амалга оширилади: маҳкумнинг аризаси, ишлаб чиқаришда олган жароҳати ҳақидаги далолатнома, ТМЭКнинг маҳкум ногиронлиги ва протезлашга муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси.
453. Маҳкумни ўз ҳисобидан протезлаш, шифокор-мутахассис хулосасидан кейин ва ТМЭК қарори бўйича маҳкумни аризаси асосида амалга оширилади.
454. Протез-ортопедик маҳсулотлар, ортопедик оёқ кийимлар, ортопедик аппаратлар учун оёқ кийимлар, протезлар учун оёқ кийимлар, бандажларни ясаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг протез-ортопедик корхоналарида олдиндан келишилган шартномалар асосида амалга оширилади.
455. Агар маҳкумга шифокор-окулист томонидан кўришни коррекция қилиш учун кўзойнак буюрилган бўлса, тиббий бўлим бошлиғи, жазони ижро этиш муассасалари дорихоналари, дорихона омборлари орқали маҳкумни кўзойнак билан таъминлайди.
Кўзойнакни, 1—2 гуруҳ ногиронларидан ташқари, маҳкум ўз ҳисобидан олади. Баъзи ҳолатларда кўзойнак ЖИЭМ ва ТХлар ҳисобидан олинади. Харажатлар «Тиббий хизмат кўрсатиш» моддасига киритилади.
456. Махсус контингент бир жазони ижро этиш муассасасидан ёки тергов ҳибсхонасидан бошқа жазони ижро этиш муассасаси ёки тергов хибсхонасига жўнатилишидан олдин шифокорлар тиббий кўригидан ва санитария тозаланишдан ўтказилади, тиббий кўрик натижалари улар амбулатор тиббий дафтарига қайд этилади.
Юқумли касалликларга чалинган беморлар, шу жумладан, фаол захм касали билан оғриётган беморлар, токи касалликнинг юқумли босқичи бартараф этилмагунча, ўткир сўзак касали билан оғриётганлар тўлиқ тузалмагунича, бошқа ТХ ва ЖИЭМларга ўтказилмайди, даволаш муассасалари бундан мустасно. Захм касали билан оғриётган беморларни кўчириш, даволовчи шифокор рухсати билан, даво курслари орасидаги танаффус вақтида амалга оширилади. Оғир касаллиги туфайли жойидан кўзғатиб бўлмайдиган беморлар бир муассасадан бошқа муассасага кўчирилмайди.
457. Маҳкумларни эшелонда ташилганда, улар орасида малакали тиббий ёрдамга муҳтожлар бўлса, уларни кузатиб боришга тиббиёт ходими ҳам ажратилади.
а) қоровул томонидан маҳкумларни қабул қилишда иштирок этиш ва уларни жўнатишдан олдинги комплекс санитария тозалашни назорат қилиш;
б) маҳкумларни эшелонга чиқаришдан бир неча соат олдин, эшелон бошлиғи ва темир йўл тиббиёт хизмати вакили билан биргаликда, вагонларни жиҳозланиши (сув сақлаш учун сиғим, овқат ейиш учун идишлар, печка, фонар, ётиш жойлари) озиқ-овқатларнинг сифати ва сақланишини текшириш;
в) йўлда кетаётганда касалланиб қолган маҳкумларга, хизматчи ходимларга ва қоровул қўшинлари шахсий таркибига тиббий ёрдам кўрсатиш;
г) йўлда эшелонни санитария ҳолатини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақланишини, сув билан таъминланишини назорат қилиш;
е) белгиланган жойга етиб боргандан кейин, маҳкумларни топширишда иштирок этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини амалга ошириш.
459. Кузатиб боришга тиббиёт ходимлари қўшиб берилмаган ҳолатларда, йўл давомида қоровул қўшинлари хизматчиларига, ҳамда улар қўриқлаб олиб кетаётган махсус контингентга зарур тиббий ёрдам, яқинроқда жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан ҳарбий қоровул раҳбари телеграммаси асосида ўтказилади.
460. Овқат ейишдан бош тортаётган махсус контингентни судга, тергов органларига ва жазони ижро этиш муассасаларига бошқалардан алоҳида ажратилган ҳолда (махсус вагон ёки махсус машинани алоҳида камерасида), тиббиёт ходими кузатувида юборилади.
461. Агар йўлга кузатишдан олдин тиббий кўрикдан тўлиқ ўтмаган бўлса ёки бемор ЖИЭББ тиббий муассасаларида сабабсиз қабул қилинмаган бўлса, текширув ўтказилади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади.
462. Юқумли касаллар, шу жумладан, фаол турдаги сил касаллиги бор беморлар, ҳомиладорлиги 6 ойдан ошиқ бўлган аёллар, икки ёшгача бўлган болалари бор аёллар, руҳий касаллар ва оғир касаллар махсус вагонларда бошқалардан ажратилган ҳолда, юбораётган муассаса ажратган тиббиёт ходими кузатуви остида олиб кетилади.
Махсус вагонда кузатиб кетаётган тиббиёт ходимига, дам олиши учун хона ва кўрпа-тўшак ажратиб берилади. Мохов касали билан оғриган беморларни, алоҳида жиҳозланган юк вагонларида ташилади.
463. ЖИЭМ ва ТХлардан озод қилинган ва стационар даволанишга зарурияти борлар, соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ётқизилади.
464. I, II-гуруҳ ногиронлари, алкоголизм ва наркоманиядан мажбурий даволаниши тугамаган шахслар, ҳамда юқумли касалликка чалинган шахслар, юқорида кўрсатилган касалликлари даволаниб бўлмасдан ёки ногиронлик гуруҳлари олиб ташланмасдан олдин манзил колонияларига юборилмайдилар.
465. Агар озодликка чиқарилган маҳкум касаллиги натижасида, руҳий ҳолати сабабли, танлаган яшаш жойига ўзи бора олмаса, тиббий бўлим бошлиғи шу ҳақда ЖИЭМ бошлиғига маълум қилади ва ЖИЭМ бошлиғи ўрнатилган тартибда олиб бориб қўйиш учун одам ажратади.
466. Йўлда (темир йўлда) кетаётганда вафот этган маҳкум мурдаси ва унинг нарсалари яқин транспорт ички ишлар идорасига топширилади.
467. Тергов ҳибсхоналарини ва жазони ижро этиш муассасаларини тиббий таъминоти давлат бюджетидан, харажатлар сметасини тегишли моддалари билан шу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолият орқали тушган маблағлардан ва муассасани ривожлантириш манбаи ҳисобидан амалга оширилади. Дори-дармонлар, тиббий ускуналар ва тиббий анжомларни марказлашган ҳолда сотиб олиниши ва муассасалар ўзи ҳам сотиб олиши мумкин. Сотиб олиш сотувнинг тендер шартларига амал қилган ҳолда, амалдаги эҳтиёжни ва сотиб олинаётган дори-дармонлар ва тиббий ускуналар сифатига эътибор қилган ҳолда амалга оширилади.
468. ТХ ёки ЖИЭМлари штатларида провизор (фармацевт) лавозимлари бўлмаса, тиббиёт бўлими бошлиғи бу вазифани бирон бир махсус фармацевтик тайёргарликни ўтаган тиббий ходимга юклайди.
469. Дорихоналар муассасаларнинг қўриқланадиган объектларидан ташқарида жойлашади. Бу ерга махсус контингентнинг кириши тақиқланади.
470. Дори-дармонларни ҳисоби, сақланиши, тарқатилиши Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари меъёрий ҳужжатлари бўйича амалга оширилади.
471. Дорихоналарга қабул қилинувчи дори-дармонлар ва тиббий воситалар моддий бойликлар ҳисоби китобига ёзиб қўйилади.
Моддий бойликлар ҳисоби китоблари варақлари рақамланган, тикилган, муассаса муҳри билан муҳрланган ва раҳбар имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Дафтардаги ёзувлар аниқ ва тушунарли бўлиши керак, ўзгартишлар қизил сиёҳ билан ёзилади ва имзо билан тасдиқланади. Дафтар дорихоналарда талабномалар билан бирга сақланади.
472. Дори-дармонларнинг ёки бошқа тиббий воситаларнинг харажати суммаси ҳақида ҳисобот, дорихона ходими томонидан муассаса бухгалтериясига берилади.
473. Дори-дармонлар тиббиёт бўлими ёки касалхонага (касалхона бўлими) фақат талабнома бўйича ва қабул қилиш учун тайёр ҳолда берилади.
Касалхоналарда талабномалар, касалхона бўлими катта ҳамшираси томонидан ёзилиб, бўлим бошлиғи томонидан қўл қўйилади. Тиббий бўлимларида улар фельдшер томонидан ёзилиб, тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан қўл қўйилади.
Заҳарли, гиёҳванд ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари бундан ташқари касалхона бошлиғи томонидан тасдиқланади.
474. ТХ, ЖИЭМ дорихоналаридаги дорилар ҳисоби, сақланиши ва ишлатилиши устидан назорат қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
а) муассаса бошлиғи, тиббий бўлим бошлиқлари ёки улар топшириғига кўра тузилган комиссиялар томонидан режали ва тўсатдан текширишлар;
б) тиббий бўлим ва касалхоналар бўлимларида дориларнинг сони ва сақланиш қоидаларига риоя қилинишини дорихона мудири текширади ва текшириш натижалари тўғрисида тиббий бўлим бошлиғига ва касалхона бошлиғига хабар берилади;
в) ИИВ, ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббий хизматлари томонидан ўтказиладиган текширувлар давомида.
б) ҳар ярим йилда бир марта танлаб текшириш ўтказилади. Бунда камида харажатнинг 25 тури, жиҳозларнинг 15 тури текширилади;
Режали ва тўсатдан текшириш вақтида комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари буйруқлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларидан фойдаланадилар.
Дори-дармонларнинг ишлатилиш муддати тугаганлиги ёки улар фойдаланишга яроқсизлиги аниқланганда, уларни ҳисобдан чиқариш ҳақида маълумотнома тузилади. Маълумотнома муассаса бошлиғи тайинлаган, таркибида бош ҳисобчи ва дорихона мудири бўлган комиссия томонидан тузилади, бунда дори-дармонларни яроқсиз ҳолга келганлиги сабаби ўрганилади ва айбдор шахслар аниқланади. Дориларнинг яроқсиз ҳолга келишига сабабчи бўлган айбдор шахсдан уларнинг қиймати ўрнатилган тартибда ундириб олинади. Узоқ муддат ишлатиладиган тиббий жиҳозларни яроқсиз ҳолга келганлиги ҳақида тақдим этилган ҳужжатлар асосида уларни ҳисобдан чиқариш ҳақида маълумотнома 2 нусхада тузилади, уларнинг бири бухгалтерияга, яна бири сақлаб қўйиш учун дорихонага берилади.
Муассаса бошлиғи ва тиббий бўлим бошлиғи дорихоналарни текшириш давомида аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамма чораларни кўради.
475. Дори-дармонлар дорихоналардан уларни 5 кун давомида ишлатишга мўлжаллаб берилади, айрим ҳолларда заруратга қараб берилади. Дори-дармонлар, бегона кишилар олиши мумкин бўлмаган, қулфланадиган, товушли ва чироқли воситалар билан таъминланган хоналарда, металлдан ясалган сейфларда сақланади. Дорихоналардаги дори воситалари захираси ўртача олти ойга етадиган бўлиши керак, дезинфекцияловчи моддалар захираси эпидемия мавсумига етарли бўлиши керак.
476. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ЖИЭМ ва тергов ҳибсхоналари тиббий бўлимларнинг муассасада ўтказиладиган тарбиявий ва оммавий-маданий ишлар билан яқин ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятининг асосий ва ажратиб бўлмайдиган қисмидир. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг асосий вазифаси махсус контингент ичида тиббиёт ва гигиена билимларини тарғиб қилиш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ ва вилоятлар ИИБлари тиббиёт бўлим (хизмат)лари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш устидан ташкилий-услубий раҳбарлик қилиб, бу ишни муассасаларда ўтказилишини доимо ўрганади ва назорат қилади. Муассасаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкиллаштириш, режалаштириш ва ўтказишга жавобгарликни тиббий бўлим бошлиғи, касалхоналарда эса унинг бошлиғи ёки бошлиқнинг даволаш ишлари бўйича муовинларига юклатилади.
477. Махсус контингент билан ўтказилаётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан соғлиқни сақлашга оид ўтказилаётган тадбирларни тарғибот қилиш;
б) жароҳат ва заҳарланишларда ўзига-ўзи ва ўзгага тиббий ёрдам бериш билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш;
в) тиббиёт ва гигиена билимларини, тиббиёт илми ютуқларини тарқатиш, алкоголь ва гиёҳванд моддалар зарари ҳамда соғлом турмуш тарзи ҳақида тарғибот ишларини ўтказиш;
г) санитария маданиятини ошириш, юқумли касалликлардан шахсий ва хамжиҳатликда ҳимояланиш қоидаларига ўргатиш;
д) муассасада санитария-эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштиришга ва саломатликни сақлашга йўналтирилган ички тартиб талабларини онгли равишда бажаришига барча махсус контингентни жалб қилиш.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни аниқ мақсад билан, режа асосида ва доимий ўтказиш унинг самарадорлигини асосий шартидир.
Соғлом турмуш тарзини режалаштиришда муассаса тартиб тури, меҳнат қилиш хусусияти, махсус контингент орасида касалланиш, жароҳатланиш ва меҳнат қобилиятини йўқотишни таҳлили, муассасанинг санитария ҳолати, юқумли касалликларни тарқалишига таъсир этиши мумкин бўлган эпидемиологик хусусиятлар, ЖИЭББ касалхонаси тури ва беморларнинг таркиби ҳамда даволаниш — сақланиш тартиби талабларига эътибор қилинади.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мавзулари муассасадаги ишлаб чиқариш вазифаларига, йилнинг маълум вақтига ва махсус контингент ўзгаришига мос равишда ўзгариши мумкин.
Тиббий бўлимлар бошлиқлари муассаса жойлашган ҳудуддаги саломатлик марказлари билан алоқада бўлиб, уларни моддий-услубий қўлланмаларидан (кинофильмлар, адабиётлар, кўргазмали ўқув қуролларидан) кенг кўламда фойдаланадилар.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини олиб боришда турли хил услуб ва шаклардан: маъруза, суҳбат, адабиётлар ва радиодан чиқиш, санитария бюллетенларини чиқариш, плакатлардан фойдаланиш, диапозитив диафильм, фотокўргазмалар, кинофильмларни намойиш қилишлардан ва бошқалардан фойдаланилади.
Тиббиёт ва гигиена илмларини тарғиб қилишда қатнашиш муассасанинг барча тиббиёт ходимлари хизмат вазифасидир. Барча тиббиёт ходимлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун мажбурий минимал соатлар белгиланади.
478. Тиббий ҳисобни юргизиш ва уни тузиш махсус контенгентни саломатлик ҳолати, тиббиёт хизмати фаолиятини хусусияти, ҳажми ва натижалари ҳақидаги аниқ маълумотлар манбадир. Муассасада тиббий таъминотни ташкиллаштириш ва тиббиёт бўлими жиҳозларидан тўла фойдалана билиш учун; ўтказилаётган даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини самарадорлиги ва ўз вақтида ўтказилаётганлигини назорат қилиш учун; муассаса бошлиғини ва юқори турувчи тиббий бошлиқларга ўз вақтида тиббий таъминот аҳволи ҳақида ахборот бериш учун; муассаса тиббиёт хизмати иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш учун статистик маълумотларини олиш мақсадида тиббий ҳисобни юргизиш ва ҳисобот тузиш ишлари олиб борилади.
479. Тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2002 йилги 27-сонли буйруғи билан эълон қилинган тиббий статистик ҳисобот ва тиббий ҳужжатларни ҳисобот шакллари асосида олиб борилади. Тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳибсдагилар ва маҳкумларни соғлиғи аҳволи ҳисобини юргизиш, касалланишни, ўлим ҳолатларини, касаллик туфайли меҳнатдан озод қилиш ҳолатлари ҳисобини юргизиш, амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббий бўлимнинг иши ҳисоботи, ҳамда бошқа даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирлари ҳисоботи.
Тиббий ҳисобни юргазиш ва ҳисобот тузиш асосида махсус контенгентни соғлиғи аҳволидаги ва тиббиёт хизмати фаолиятидаги ўзгаришлар таҳлил қилинади.
480. Тиббиёт ҳисобини юргазиш ва ҳисобот тузиш тўғри, тўла, бир-бирига таққосласа бўладиган ва ўз вақтида бўлиши керак. Унинг таҳлили тиббиёт статистикаси талаблари асосида ўтказилиши керак ва муассасада сақланаётганларнинг яшаш ва меҳнат шароитини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга асосланиши керак.
481. Муассасада тиббий ҳисобни юргизиш ва ҳисобот тузишни ташкиллаштириш учун тиббиёт бўлими бошлиғи (касалхонада — касалхона бошлиғи) жавобгардир. У ўз қўл остидаги ходимларни тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш бўйича ишларини ташкиллаштиради ва назорат қилади, тиббий ҳисоботни юқори тиббий бошлиқларга ўз вақтида еткизади, махсус контингент саломатлик ҳолати ҳақидаги маълумотларни ва тиббий хизмат фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб боради, олинган маълумот ва хулосалар бўйича муассаса раҳбари ва юқори турувчи тиббий бошлиққа ахборот беради, олинган хулосалардан муассасани тиббий таъминлашни режалаштиришда фойдаланади.
482. Тергов ҳибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаси тиббий бўлимда бир фельдшер (ҳамшира)га бланкларни сақлаш ва тўғри ишлатиш, ҳисоб-китоб ва ҳисобга олиш журнал ва китобларини, тиббий амбулатор дафтарларни ҳисобини юритиш, шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ҳисобга олиш ҳужжатларини ёзиб бориш ва шифокорга ҳисоб-китобда ёрдам бериш юклатилади. Шифохонада бу ишларни тиббий статист олиб боради.
484. Махсус контингент саломатлигини ва муассаса тиббий хизмати фаолиятини бир йилда бир маротаба тиббий бўлим (касалхона) бошлиғи чуқур статистик таҳлил қилиб чиқади. Бундан ташқари у йил давомида вақти-вақти билан (ҳар чоракда, ҳар ойда) касалланиш динамикасини, беморларни стационарга (касалхонага) асосли ва ўз вақтида ётқизилишини, беморларни стационарда (касалхонада) даволанишини давомийлигини (шу жумладан энг кам ёки жуда кўп кун даволаниш ҳолатларини), ўлим (касалхонадаги ўлим) сабабларини, тиббиёт бўлими (касалхона) фаолиятидаги камчиликларни — нохуш оқибатларга олиб келган ташхис қўйишдаги ва даволашдаги хатоларни таҳлил қилади.
485. Тиббий хизмат ишини режалаштириш ўз олдига қўйилган топшириқларни бажаришда куч ва маблағларни тўғри тақсимлашга ёрдам беради.
Режа — бу олдиндан белгиланган чора-тадбирлар, тартибларни назарда тутиш, кетма-кетлик ва иш бажарилишини муддатини белгилайдиган тизимдир.
486. Тергов ҳибсхонаси ва ЖИЭМ тиббиёт бўлимлари, касалхона таркибий бўлимлари йил чораги учун иш режасини, касалхоналар эса йиллик асосий ташкилий чора-тадбирлар иш режасини ишлаб чиқади. Бу иш режасига иш фаолиятини ҳамма бўлимлари кириши зарур. Махсус режалар — ички ишлар идоралари иш фаолиятини режалаштириш ҳақида ИИВ буйруғига мувофиқ бутун муассаса бўйича тузилади.
а) ҳар бир режалаштирилаётган чора-тадбирларни аниқлиги, унинг таркиби, чора-тадбирларнинг мақсади, услуби, кетма-кетлиги, бажарилиш муддати, масъул шахс тайинланиши;
Режага тиббий таъминотга оид асосий тадбирлар: ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигеник, эпидемияга қарши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш каби тадбирлар киритилади. Кун тартибидаги тадбирлар режага киритилмайди.
Бириктирилган контингентни саломатлиги ҳақидаги маълумотлар, тиббиёт хизмати фаолиятини асосий кўрсаткичлари, моддий-техник ҳолати, даволаш-профилактика иши сифатини ошириш масалалари, буйруқлар, юқори турувчи бошлиқларнинг кўрсатмалари режанинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Ташкилий-аналитик бўлимда тиббиёт бўлими иш фаолияти, бириктирилган контингентни саломатлик ҳолати, ҳисобот тузишни таҳлил этиш ўз аксини топиши керак.
Даволаш-профилактика бўлимида қуйидаги тадбирлар режага киритилади: даволаш-диагностика жараёнини ривожлантириш, диспансер ва тиббий кўрик масалалари, даволаш-диагностика жараёнига ва бириктирилган контингент саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар, маслаҳат ёрдамини ташкил этиш.
Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш бўлими қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: жорий ва огоҳлантирувчи санитария назорати, овқатланиш устидан назорат, сув билан таъминланиш, жойлаштириш, маиший хизмат кўрсатиш, иш шароитлари ва бошқа масалалар; эпидемияга қарши тадбирлар, профилактик эмлаш, лаборатория текширувлари, дезинфекция тадбирлари, керак бўлган ҳолларда айрим юқумли касалликлар профилактикаси бўйича бўлим ажратилади.
Кадрлар билан ишлаш ва махсус тайёргарлик бўлими ўз ичига ходимлар малакасини ошириш, ўқитиш, конференциялар ва семинарлар ўтказиш, бошқа шифокорлик мутахассислигини ўрганиш, шифокорлар ва ўрта тиббий ходимларга малака тоифаси бериш каби тадбирларни амалга ошириш масалаларини олади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлимида маърузаларни асосий мавзуси, суҳбатлар, радиода чиқишлар, деворий газеталар, бюллетенлар чиқариш, жамоатчи санитария фаоллари билан ишлашни режалаштирилади.
Тиббий таъминот ва моддий-техник негизни ривожлантириш бўлимида зарурият бўлса тиббий ва бошқа объектлар моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, жиҳозларга бўлган эҳтиёж, дори-дармонлар, уларни сақланиши устидан назорат, дори воситаларини, боғлов воситаларини ва тиббий анжомларни ҳисоб-китоби ва ишлатилиши масалаларини ўз ичига олиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
1-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
1-ИЛОВА
Ишлаб чиқариш гуруҳи | Ишлаб чиқариш жараёнларининг санитария таърифи | Ҳисобдаги одамлар сони | Гардероб тури, Битта одамга шкафдаги бўлимларнинг сони | Битта сув тармоғига | |
Битта душ тармоғига | Битта сув тармоғига | ||||
1 | 3- ва 4- турдаги хавфли ифлословчи моддаларни чиқарувчи жараёнлар: | ||||
1а | Фақат қўл | 25 | 7 | Умумий, битта бўлим | |
1б | Тана ва махсус кийим | 15 | 10 | Умумий, икки бўл. | |
1в | Тана ва махсус кийим, махсус ювувчи воситалар қўлланганда ажраладиган | 5 | 20 | Алоҳида, бир бўлим учун бир донадан | Махсус кийимларни химчистка қилиш ёки ювиш |
2 | Нохуш метериологик шароит ва иссиқлик таъсирини ошиб кетиши натижаси кечадиган жараён: | ||||
2а | Яққол конвекцион иссиқлик | 7 | 20 | Умумий, иккита бўлим | Совитиш учун хона |
2б | Яққол нурли иссиқлик таъсирини ошиб кетиши | 3 | 20 | Умумий, иккита бўлим | Совитиш учун хона |
2в | Махсус кийимларни намлик таъсирида намланишига олиб келувчи боғлиқлик | 5 | 20 | Алоҳида, бир бўлим учун бир донадан | Махсус кийимларни қуритиш хонаси |
2г | Ҳаво харорати 10оС бўлганда, очиқ ҳавода ишлашни ҳам ҳисобга олган ҳолда | 5 | 20 | Алоҳида, бир бўлим учун бир донадан | Махсус кийимларни иситиш |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
2-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
2-ИЛОВА
Пентамин 5% | 1 мл. | 10 амп. |
Дибазол 1% | 5 мл. | 10 амп. |
Дибазол 0,5% | 5 мл. | 10 амп. |
Клофелин 0,01% | 1 мл. | 20 амп. |
Обзидан | 1 мл. | 10 амп. |
Обзидан | 5 мл. | 10 амп. |
Лазикс | 2 мл. | 2 амп. |
Аминазин 2,5% | 1 мл. | 4 амп. |
Магний сульфат 25% | 10 мл. | 3 амп. |
Лазикс | 2 мл. | 10 амп. |
Строфантин 0,05% | 1 мл. | 5 амп. |
Коргликон 0,06% | 1 мл. | 5 амп. |
Преднизолон | 1 мл. | 5 амп. |
Пентамин 5% | 1 мл. | 3 амп. |
Дроперидол 0,25% | 10 мл. | 2 амп. |
Фентанил 0,005% | 2 мл. | 3 амп. |
Глюкоза 5%,20%. | 4 фл. | |
Галлоперидол 0,5% | 1 мл. | 3 амп. |
Гидрокортизон | 2 фл. | |
Резина жгут. | 2 та. |
Нитроглицерин | 0,5 мг. | 1 упак. |
Фентанил 0,005% | 2 мл. | 5 амп. |
Дроперидол 0,25% | 10 мл. | 2 амп. |
Промедол 2% | 1 мл. | 1 амп. |
Анальгин 50% | 2 мл. | 5 амп. |
Новокаин 0,5% | 5 мл. | 4 амп. |
Норадреналин 0,2% | 1 мл. | 3 амп. |
Преднизалон 30 мг амп.да | 5 амп. | |
Реополиглюкин 250 мл. | 1 фл. | |
Гемодез 250 мл. | 1 фл. | |
Кордиамин 25% | 2мл. | 5 амп. |
Мезатон 1% | 1мл. | 3 амп. |
Допамин 50 мг амп.да. | 2 амп. | |
Глюкоза 5% | 250мл. | 2 фл. |
Адреналин 0,1% | 1 мл. | 3 амп. |
Мезатон 1% | 1 мл. | 5 амп. |
Преднизолон 30мг амп.да. | 4 амп | |
Гидрокортизон | 2 фл. | |
Эуфиллин 2,4% | 10 мл. | 2 амп. |
Глюкоза 5% | 250 мл. | |
Димедрол 1% | 1 мл. | 3 амп |
Супрастин 2,5 | 1 мл. | 3 амп |
Пенициллиназа 500000ЕД | 2 фл | |
1000000ЕД фақат пенциллинга аллергия бўлганда. | 1 фл | |
Гемодез | 250 мл. | 1 фл |
Резина жгут. | 1 шт | |
Кальций хлор 10% | 10 мл. | 3 амп |
Лазикс | 2 мл. | 5 амп |
Эуфиллин 2,4% | 10 мл. | 5 амп |
Эуфиллин 24% | 10 мл. | 2 амп. |
Гидрокортизон | 125 мг. | 5 фл. |
Атропин сульфат 0,1% | 1 мл. | 3 амп. |
Адреналин 0,1% | 1 мл. | 3 амп. |
Гепарин | 5 мл. | 2 фл. |
Новокаинамид 10% | 10 мл. | 2 амп. |
Обзидан | 1 мл. | 5 амп. |
Изоптин | 1 мл. | 10 амп. |
Лидокаин | 2 мл. | 10 амп. |
Строфантин 0,05% | 1 мл. | 5 амп. |
Дигоксин 0,025% | 1 мл. | 5 амп. |
Коргликон 0,06% | 1 мл. | 5 амп. |
Этмозин 2,5% | 4 мл. | 10 амп. |
Мезатон 1% | 1 мл. | 3 амп. |
Панангин | 5 мл. | 5 амп. |
Унитиол 5% | 5 мл. | 5 амп. |
Изупрел | 5 мг. 1 мл. | 20 табл. 5 амп. |
Атропин сульфат 0,1% | 1 мл. | 3 амп. |
Инъекция учун сув 10мл.дан ампулада. | 5 амп. |
Этил спирти 96%. | 200 г. | |
Унитиол 5%. | 5 мл. | 20 амп. |
Антарсин 1%. | 1 мл. | 5 амп. |
Тиосульфат натрий 30%. | 5 мл. | 3 амп. |
Амилнитрит. | 0,5 мл. | 5 амп. |
Цистамин гидрохлорид. | 0,4 г. | 10 таб. |
Карболен 0,25. | 50 таб. | |
Налофин 0,5%. | 2 мл. | 5 амп. |
Кўк метилен 1%. | 50,0 мл. | 4 амп. |
Атропин сульфат 0,1%. | 1 мл. | 20 амп. |
Прозерин 0,05%. | 1 мл. | 20 амп. |
Галантамин 1%. | 1 мл. | 10 амп. |
Холин хлорид 20%(500-1000мл 0,85% NaCI ёки 5%ли глюкоза эритмасида). | 10 мл. | 5 амп. |
Апоморфин 1%. | 5 мл. | 5 амп. |
Ботулинга қарши зардоб (А, В, С, Д). | 1 доза. | |
Қоқшолга қарши зардоб 3000МЕ. | 10 амп. | |
Энтеродез. | 50 г. |
9. Шошилинч ёрдам кўрсатишда ишлатиладиган бошқа дори воситалари, боғлов материаллари, тиббий анжомлар.
Нашатир спирти. | 10 мл фл.да. | 1 |
Перекись водород 3% | 30,0 | |
Инсулин 40 ЕД фл.да. | 1 | |
Йод 5% фл.да. | 1 | |
Куйишга қарши малхам. | 1 | |
Седуксен 0,5% | 20 мл амп. | 2 |
Бинт 5м 10см. 5м 7см. | 1 уп. 1 уп. | |
Стерил докали салфеткалар. | 1 уп. | |
Пахта. | 25 | |
Бактериоцид лейкопластир. | 1 | |
Пипетка. | 2 | |
Бир маротаба ишлатиладиган шприцлар. | 5 | |
Хаво чиқарадиган трубка. | 1 | |
Танометр. | 1 | |
Тиббий термометр. | 1 | |
Қўлда ишлатиладиган нафас олдириш аппарати. | 1 | |
Шиналар йиғмаси. | 1 |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
3-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
3-ИЛОВА
1. Тиббий бўлим бошлиғи муассаса бошлиғига ёки унинг муовинларидан бирига бўйсунади, даволаш профилактика, санитария ва эпидемияга қарши масалалар бўйича юқори турган тиббий бошлиқларга бўйсунади. Тиббий бўлим бошлиғи бўлмаган вақтида ординатор-врач ёки фельдшер унинг вазифасини бажаради.
2. Тиббий бўлим бошлиғи муассасадаги тиббий хизматни бошқаради, муассасадаги барча даволаш профилактика ва санитария-эпидемияга қарши ишларга жавоб беради, тиббий бўлим олдига қўйилган вазифаларни бажарилишига шахсан жавоб беради.
3. Тиббий бўлим бошлиғи махсус контингентга малакали тиббий ёрдам (амбулатор ёки стационар) кўрсатилишни таъминлайди, ҳамда муассасада ўрнатилиш керак бўлган санитария эпидемияга қарши тартибни назорат қилади. У туну кун давомида, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларида ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни тиббий бўлим қошидаги тиш-протезлаш лабораторияси (бор бўлган тақдирда) ишини ташкиллаштиради.
Тиббиёт хизмати фаолиятини таҳлил қилади ва муассасанинг бошқа хизматлари билан биргаликда тиббий таъминотни, махсус контингент жисмоний ҳолатини мустаҳкамлаш, ҳамда касалланишни, жароҳатланишни, меҳнатга лаёқатсизликни ва бирламчи ногиронликни олдини олиш ва уни камайтиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
Врачлар, ўрта ва кичик тиббий ходимлар ишини бошқариш, улар орасида доимий равишда тарбиявий ишлар олиб бориш.
Тиббий бўлим ишларини режалаштириш. Муассаса бошлиғидан тиббий бўлим иш режаси, иш тартибини ва стационарда ёки тиббий изоляторда ётган касалларни ички тартиб қоидаларини, ҳамда тиббиёт ходимларини хизмат вазифаларини тасдиқлатиш.
Вақт-вақти билан ўз қўл остидаги ходимларнинг фаолиятини, уларнинг хизмат вазифаларини ва режалаштирилган тадбирлар бажарилишни назорат тариқасида текшириб туриш.
Ҳар куни тиббий ходимларни муассаса интизомий бўлимларига, камера типидаги хоналарга, карцерга, бир кишилик камераларга (агар у ерда махсус контингент бўлганда) боришини таъминлаш. Юқорида кўрсатилган хоналарни санитария ҳолатини, ҳамда у ердагиларга тиббий ёрдам кўрсатилиш сифатини шахсан назорат қилади.
Тиббий бўлимдаги ҳамма фавқулодда ҳодисаларни, ҳамда бир гуруҳ ва ёппасига бўлган юқумли касаллик билан касалланишни, стационарга кеч ётқизилиш ҳолларини, махсус контингент орасидаги тўсатдан содир бўлган ўлим ҳолларини, ўз вақтида ўтказилмаган ва тўлиқ бўлмаган тиббий ёрдам ҳолларини ўз вақтида ва синчковлик билан пухта текшириш, натижалари бўйича ва кўрилган чора-тадбирлар ҳақида юқори турувчи тиббий бошлиққа ахборот бериш.
Тиббий бўлим ички тартиб қоидасини бузганлиги ва бошқа сабабларга кўра касалларни стационардан вақтли чиқариб юбориш масалаларини ҳал этиш.
Муассасанинг тезкор-тартиб хизмати билан биргаликда руҳий касалларни, наркотик истеъмол қилаётганларни ва гомосексуализмга мойил шахсларни аниқлашни ташкиллаштириш, ҳамда махсус контингент орасида санитария тарғиботи ишларини олиб бориш.
Парҳез таомни, таомномалар тузилишини ҳамда таомларни сифатли тайёрлашни таъминлашни назорат қилишда қатнашиш. Тайёр таомларни татиб кўриш, уларни бактериологик, лаборатор текшируви, гигиеник экспертизага олинишини ўтказиш.
Муассаса фуқаро мудофааси тиббий таъминоти режасини ишлаб чиқиш, муассасанинг фуқаро мудофаасида ҳамма вақтдаги ва тиббий офат ҳолларидаги тиббиёт хизмати ишини таъминлаш.
Тиббий бўлим моддий-техник негизини талаб даражасида таъминланганлигини таҳлил қилиш ва уни мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
Статистик ҳисоботларни сифатини ва ўз вақтида тузилишини ташкиллаштириш ва уларни юқори идораларга ўз вақтида бериш. Тиббий бўлимда барча ҳисобот ҳужжатларини олиб борилишини назорат қилиш.
Махсус контингент орасида рўй берган ишлаб чиқариш ва маиший жароҳат ва заҳарланиш ҳолатлари ҳақида ўрнатилган тартибда муассаса маъмурияти, СЭХ ва юқори турган тиббий бошлиқларга тезда ахборотлар бериш.
Муассаса раҳбарияти топшириғига кўра, махсус контингент ва уларнинг қариндошларидан тушган тиббий-санитария таъминоти бўйича ариза ва шикоятларни эътибор билан холис кўриб чиқиш, доимо уларни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиб, таҳлил қилиш ва улар бўйича керакли чоралар кўриш; хат, шикоят ва аризаларда муассаса тиббиёт бўлими ишини такомиллаштириш бўйича келтирилган таклифларни амалда қўллаш.
ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлими(хизмати) билан, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва мутахассисликни эгаллашни режалаштириш, уларга малака тоифалари белгилаш ишларини ташкил қилиш. Тиббиётдаги диагностик ва даволаш янгиликларини, янги тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлатишни ва дори-дармонларни ўрганиш ва тиббий бўлим амалиётига тадбиқ этиш.
Даволаш, санитария тарғиботи ишларида ва тиббий ходимлари билан ишлашда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан доимий ҳамкорлик қилиш.
Ўзининг хизмат вазифаси доирасида тергов ҳибсхонаси, ЖИЭМ бошлиғига муассасанинг хизмат бўлинмалари фаолияти бўйича таклифлар киритиш.
Муассаса раҳбариятига тиббий бўлим ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жазолаш, ўзининг қўли остидаги врачлар ва ўрта тиббий ходимларнинг лавозимларини ўзгартириш таклифларини киритиш.
Ўрнатилган тартибда, муассасанинг ҳамма объектларига санитария-гигиена ва эпидемияга қарши назоратни ўтказиш учун бориш, муассасанинг санитария ҳолатни назорати бўйича мутассади ходимларидан ахборот ва ҳужжатларни сўраш, санитария-гигиена қоида ва талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш.
Тиббий ходимлар томонидан озиқ-овқатларни яроқсиз деб топилганда, уларни овқатланишда ишлатишни тақиқлаш.
Атрофга инфекция тарқалишни олдини олиш мақсадида бактерия ташувчи деб топилган шахсларни хизмат фаолияти хусусиятига қараб ишдан четлатиш.
6. Тиббиёт бўлими бошлиғи ўзининг иш фаолиятида қуйидаги саволлар бўйича бошқа хизматлар билан ўзаро муносабатда бўлади.
Беморларни тиббий бўлим стационарида сақланиши, махсус контингентни жарима ва интизомий изоляторларда, камера типидаги хоналарда, карцерларда, алоҳидаланган камераларда сақлаш, махсус контингент орасида тарбиявий ишлар олиб бориш, тиббий бўлимни маблағ билан таъминлаш, муассаса бўлимлари билан тиббий бўлимни таъмирлаш ишларини олиб бориш тартиби каби саволлар бўйича.
ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлимлари, хизматлари билан биргаликда махсус контингентни тиббий таъминотини ташкиллаштириш.
ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария-эпидемиологик хизмати билан биргаликда муассасада санитария тартибини ва эпидемиологик ҳолатни сақлаш.
Тиббий таъминотни дорихона муассасалари, «Ўзтибтехника» бўлимлари, дорихона базалари орқали амалга ошириш.
Янги қилинган тажрибаларни ўрганиш, мутахассислар томонидан консультация тариқасида ёрдам олиш, тиббий кадрларни тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари бош шифокорлари билан келишган ҳолда шифохоналарга зарурат бўйича касал маҳкумларни ётқизиш учун жой ажратиш.
Маҳаллий санитария-эпидемиология хизмати билан биргаликда аҳоли ўртасида эпидемиологик ҳолатни оператив кузатиб бориш.
б) тиббий бўлимда фавқулодда ҳолатларни бўлмаганлиги, қонунчиликни бузилмаганлиги, диагностика ва даволаш бўйича асосли шикоятлар тушмаганлиги, касалларга эътиборсиз ва бепарволик ҳолатлари қайд этилмаганлиги;
в) тиббиёт ходимлари орасида хизмат вазифаларини тўғри тақсимланганлиги, улар томонидан режаланган тадбирларни ва бошқа топшириқлар бажарилишини назорати таъминланганлиги;
г) тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ва тиббиёт хизмати меъёрий ҳужжатларини билиш, бошқарув саволларини ҳуқуқ доирасида аниқ ҳал қила билиши;
ж) муассасанинг санитария аҳволини ва эпидемиологик барқарорликни ушлаб туриш, тиббиёт бўлимини дид билан жиҳозланганлиги;
з) тиббий бўлим жамоаси ичида муайян психологик аҳволни ушлаб туриши, жанжалли вазиятларни йўқлиги, ходимлардан тиббий бўлим бошлиғи фаолиятига ўринли шикоятлар тушмаганлиги.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
4-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
4-ИЛОВА
1. Маҳкумлар учун мўлжалланган касалхона бошлиғи касалхона фаолияти устидан раҳбарлик қилади ва унинг олдида турган вазифаларни бажарилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Касалхона бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини касалхона бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ёки малакали бўлим бошлиқларидан бири бажаради.
Касалхона таркибий бўлимлари ишини мувофиқлаштириш бўйича ўзининг муовинлари, бўлим бошлиқлари вазифаларини белгилаши.
Маҳкумларга касалхона шароитида комплекс терапия, пархез таомлар, физиотерапевтик даво усуллари ва қайта тикловчи даволаш усулларини қўллаш билан юқори малакали стационар ёрдамни ташкил қилишни таъминлаши.
Касалхонада даволаш-таҳлил ишларини мукаммаллаштириш, ўринлар омилкорлигини ошириш, ўлим ҳолатини камайтириш чора-тадбирларини қўллаш, касалхона бўлинмаларини бошқариш услуб ва шаклларини такомиллаштириш, бошқа даволаш муассасаларини илғор тажрибаларини касалхона фаолиятига тадбиқ қилиш.
Касалхона ишини режалаштиришни амалга ошириш ва уни бажарилишини ташкил қилиш. Касалхона таркибий бўлимлари ишини, шифокор-ординаторлар иш жадвалини, касалхона ички тартибини, шу билан бирга ходимлар хизмат вазифаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Қўл остидаги ходимларнинг хизмат вазифаларини ва режадаги чора-тадбирларни қай даражада бажарилаётганини назорат қилиб туриш.
ТМЭК ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус тиббий комиссиясига тайёрланадиган ҳужжатлар ва маълумотномаларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши устидан назоратни таъминлаш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)
Юқори турган ташкилотлар буйруқ, кўрсатма, йўриқнома ва услубий қўлланмаларини, касалликни олдини олиш, ташхис қўйиш, даволашнинг янги услуб ва воситалари тўғрисидаги ахборотларни мунтазам равишда касалхона ходимлари эътиборига ҳавола қилиш, уларни ўз вақтида ишлатиш ва тадбиқ қилиш.
Ўз вақтида ва синчковлик билан касалхонадаги барча фавқулоддаги ҳодисаларни, шу билан бирга касалхонага беморларни кеч юбориш ҳолатларини, тўсатдан содир бўлган ўлим, тиббий ёрдамнинг кечиктириб бошланганлиги ҳолатларини, касалхона ичида тарқалган инфекция каби ҳодисаларни текшириш натижалари ва кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ЖИЭББ ва юқори турувчи тиббий бошлиқларга ахборот бериш.
Касалхонада маслаҳат кўриклари, консилиумлар, эрталабки шифокорлар йиғилишлари, режали ва навбатдан ташқари бўлимлардаги, хоналардаги ва бошқа касалхона бўлинмаларидаги кўрикларни ташкил қилиш ва ўз вақтида ўтказиш.
Тиббий хизматчилар ва касалхона бошқа ходимларини танлаш, жойлаштириш, тарбиялаш ва малакасини ошириш каби ишларни амалга ошириш.
Касалхонанинг мавжуд моддий-техник негизини амалий талабга мослиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, уни янгилаш, мустаҳкамлаш ва сақлашга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш.
Касалхонада санитария-гигиеник тартиб ва эпидемияга қарши режимни қўлланилишини таъминлаш, шу билан бирга касалхона ҳудудини кўкаламзорлаштиришга эътибор бериш.
ЖИЭМ Ички тартиб қоидаларига риоя қилиш, касалхона ходимлари интизоми, беморларни сақлаш тартибини таъминлаш. Беморлар томонидан касалхона ички тартиб қоидалари ва сақлаш тартиби бузилганда уларни муддатидан олдин касалхонадан чиқариб, тегишли ЖИЭМга юбориш масалаларини ҳал қилиш.
Касалхона фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни сифатли тузилишини ва уни юқори ташкилотларга ўз вақтида топширилишини таъминлаш.
Маҳкумларнинг ва улар қариндошларининг таклифлари, шикоятлари, аризаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида аниқ хулоса чиқарилишини ташкил қилиш.
Беморларга хизмат кўрсатишда касалхона ва тиббий бўлимлар ўртасидаги алоқани ва узвийликни таъминлаш.
Касалхонага юборилган касалларни текшириш натижаларини таҳлил қилиш асосида (ташхисдаги тафовутлар, беморни касалхонага юборишдан олдин муассасалар тиббий ходимлари томонидан ўтказилган тиббий текширув ва даволашдаги жиддий хатолар ҳақида) услубий ва ахборот хатлари тайёрлаш ва муассасаларга юбориш.
Маҳкумларнинг умумий касалланиши ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишларини ўрганишда, касалланишни камайтиришга қаратилган соғломлаштириш ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқишда касалхона мутахассисларининг иштирокини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ билан келишилган ҳолда ЖИЭМлардаги тиббий бўлимлар ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш, профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ишларини ташкил қилиш ва ўзлаштириш, профилактик кўрикни ташкил қилиш учун касалхона шифокор — мутахассисларини юбориш.
Фавқулодда ҳодисалар, ёнғин ва бошқа табиий офатларда беморларни қутқариш ишларига касалхонани тайёрлигини таъминлаш, ёнғинга қарши чора-тадбирларни бажарилишини назорат қилиш.
Касалхона таркибий бўлинмаларида тиббий ҳужжатларни, гиёҳванд, кучли таъсир қилувчи ва бошқа тиббий воситаларни мавжуд қонун-қоидалар асосида сақланишини ташкил қилиш.
а) шаҳодатланган тиббий ходимлар лавозимига шифокорларни қабул қилиш масаласини ўрнатилган тартибда юқори турувчи бошқармалар билан келишиш;
в) ўрнатилган тартибда шифохона ходимлари ва касалхонада даволанаётган маҳкумларни рағбатлантириш ва интизомий жазолаш;
Шунингдек, мустақил даволаш муассасаси бўлган касалхона бошлиғи юқорида қайд этилган ҳуқуқлардан ташқари, ЖИЭМлари бошлиқларига бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади.
ЖИЭББга, шунингдек, касалхона фаолияти ва ходимлар масаласи бўйича муассаса маъмуриятига таклифлар киритади.
ИИВ ЖИЭББ, Тиббиёт бошқармаси, ИИВ, ИИБ тиббиёт бўлимлари, хизматлари раҳбарияти эътиборига тиббий таъминотни яхшилаш ва махсус контингентни соғлиғини муҳофаза қилишни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритади.
Илғор иш тажрибаларни ўрганиш, маслаҳат кўрикларини ўтказишда етук мутахассис-шифокорлар ёрдамидан фойдаланиш, конференциялар, иш жойларида тиббий ходимларни тайёрлаш, кўрсатмалар бўлганда маҳкумларни соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ётқизиш учун жойларни ажратишни — соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарининг бош шифокорлари билан.
Касалхонани қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар билан таъминлашда — қон қуйиш станцияси бош шифокори билан.
Ташхис қўйиш ва даволашни янги усул ва воситаларини амалиётда қўллаш учун — илмий текшириш институтлари ва тиббиёт институтлари билан.
Касалхона жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни тезкор назорат қилишда — маҳаллий санитария-эпидемиологик станциялари билан.
Санитария-гигиеник ва тиббий тарбия воситалари билан касалхонани таъминлаш — саломатлик марказлари билан.
Касалхонада санитария тартиби ва эпидемиологик вазиятни барқарорликни таъминлашда — ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария-эпидемиологик хизматлари билан.
Махсус контингентни сақлаш ва улар орасида тарбия ишларини олиб бориш, касалхона фаолиятини маблағ билан таъминлаш, ётоқ фондини ривожлантириш, таъмирлаш ишларини олиб бориш — ЖИЭМ маъмурияти билан (ЖИЭМ қошидаги касалхоналар учун).
Касалхона фаолиятининг кўрсаткичлари (ётоқ фондини самарали ишлатиш, бўлимлар ишларини ташкил қилишдаги камчиликлар билан боғлиқ бўлган даволаш-таҳлил ишларидаги қўпол хатолар, ўлим ҳолатлари, касалхонага ётқизишда асосланмаган рад қилинишлар йўқлиги).
Касалхонадаги фавқулодда ҳодисаларнинг, даволаш-таҳлил ишларига асосланган шикоятларнинг, касалларга нисбатан бепарволик ҳолатларини бўлмаганлиги.
Қўл остидаги хизматчилар орасида лавозимларни тўғри тақсимланиши, ходимларни режали ва бошқа ишлари устидан назоратни таъминланганлиги.
Бошқариш масаласида билимдонлик, касалхона муассасалари фаолиятини белгилайдиган меъёрий ҳужжатларни билиши.
Касалхона ходимларининг билимини мукаммаллаштириш ва касбий маҳоратини ошириш борасида амалга оширган ишлари.
Ходимларнинг иш ва маънавий сифатларини билиш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, соғлиғини муҳофаза қилиш ишларини йўлга қўйилганлиги.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
5-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
5-ИЛОВА
1. Касалхонага келаётган ҳамма беморлар врач кўруви ва санитария ишловидан сўнг навбатчи врач кўрсатмасига кўра тегишли бўлимга юборилади.
2. Бемор касалхонага келганида устки, ички кийимларини ҳамда оёқ кийимларини ва бошқа шахсий нарсаларини касалхона хўжалик бўлими бошлиғига ёки уни ўрнига қолдирилган шахсга хат ҳужжат қилиб топширилади.
а) ЖИЭМ томонидан ўрнатилган ички тартиб қоидаларига ҳамда касалхона маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибга риоя этишлари керак;
б) назоратчилар таркиби ҳамда врач кўруви вақтида, тана ҳароратини ўлчаш вақтида, ухлашга ажратилган вақтда, кечқуринги ухлаш вақтида беморлар ўз палаталарида бўлишлари керак;
в) сайр қилиш вақтида фақатгина касалхонада сайр қилиш учун белгиланган жойлардагина сайр қилиш, чекиш учун махсус ажратилган жойлардагина чекиш зарур;
е) агарда беморнинг умумий аҳволи яхши бўлса, бемор ўз ўрнини ва тумбочкасини тозалаш ва тартибга келтириши зарур;
и) касалхона жиҳозларини авайлаб ишлатиш зарур. Беморни айби билан касалхона жиҳозлари бузилса етказилган зарар бемор ҳисобидан тўланади;
а) палаталар ва коридорларда чекиш, қимор ўйнаш, ман этилган буюмларни сақлаш, бошқа маҳкумлар билан дераза орқали суҳбатлашиш;
г) бўлинма бошлиқлари рухсатисиз палаталарнинг бўш ўринларидаги чойшаб ва ёстиқлардан фойдаланиш, бўш ўринларга ёки палаталарга ўзича кўчиб ўтиш;
д) палаталарда нонни сақлаш ва қуритиш, шунингдек, палаталардаги қутиларда тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш;
5. Бемор маҳкумларга қариндошлари билан учрашувлар врач рухсати билан, улар жазони ижро этаётган муассаса тартиб турига кўра белгиланган тартибда, муассаса бошлиғи томонидан рухсат этилади. Агар махсус контингентни касаллиги унинг ҳаётига хавф соладиган равишда оғир бўлса, муассаса бошлиғи унинг яқин қариндошларига навбатдан ташқари учрашувга рухсат бериши мумкин. Карантин пайтида бемор маҳкумларни қариндошлар билан ҳар қандай учрашуви бекор қилинади.
6. Касалхонада ўрнатилган тартибни ва интизомни сақлаш мақсадида даволаш бўлимлари бошлиқлари томонидан тиббий ходимларга ёрдам бериш учун бемор маҳкумлар орасидан бўлим ва хоналар бўйича жавобгар шахслар ажратилади.
7. Ёнғин содир бўлган ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда касалларни эвакуация қилиш қатъий режа асосида касалхона тиббий ходимлари томонидан амалга оширилади.
8. Бемор юзага келган ҳар қандай низолар бўйича хизмат қилувчи ходимлар ва маҳкумлар билан ўзаро баҳслашмай ёки жанжаллашмай, балки бўлим катта ҳамширасига, навбатчи ёки даволовчи шифокорга мурожаат қилади.
9. Касалхона ички тартибини қўпол равишда ёки доимий бузганлиги учун беморлар касалхонадан тегишли муассасага жўнатиб юборилади ёки ЖИЭМлари Ички тартиб қоидаларига кўра жазоланади (агар бу иш маҳкумни соғлиғи ёки ҳаётига хавф солмаса).
10. Беморларни шахсий масалалари бўйича қабул қилиш касалхона маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
6-ИЛОВА
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахслар
тиббий таъминоти бўйича Қоидаларга
6-ИЛОВА
1. Манту синамасини тергов ҳибсхоналарида 18 ёшгача бўлган ўсмирларга флюорография текширувидан кейин ўтказилади. Буни махсус тайёрланган ва синамани ўтказишга рухсат этилган ҳамширалар амалга оширади. Манту синамасини ўтказиш учун М.А. Линников туберкулини — ППД-Л (тозаланган оқсил деривати) қўлланилади. Унинг таркибида стерилликни таъминловчи 0,01%ли хинозол бўлиб, қўлланишга тайёр суюқ ҳолда ишлаб чиқарилади. 5мл (50доза)лик флакон 25 кишига, 3мл (30доза)лик флакон эса 15 кишига мўлжалланган. Линников туберкулини 0,1мл эритмасининг биологик активлиги 2 халқаро бирлик (2ТБ) га мос келади ва 1 доза ҳисобланади. Препарат ҳарорат 0°Сдан 4°Сгача бўлган қоронғу хонада сақланганда 12 ой ўзини хусусиятларини сақлайди. Ҳар бир туберкулин қутисида препаратни қўллаш йўриқномаси бўлади. Синамани ўтказишдан олдин шифокор ва ҳамшира бу йўриқномани албатта ўқиб чиқиши шарт. Манту синамасини ўтказиш учун қуйидаги махсус асбоблар тўпламидан фойдаланилади:
2. Туберкулин шприцлари ва игналарини автоклавда стерилизация қилинади. Туберкулин эритмаси билакнинг ўрта 3 дан 1 қисмига тери орасига юборилади. Тери 70%ли этил спирти билан артилиб, шприцга 0,2 мл 2 доза туберкулин эритмаси олиниб 0,1 мл юборилади. Ҳар бир инъекциядан олдин шприцдан туберкулин эритмасининг 1 томчиси чиқариб юборилади. Манту синамаси тўғри бажарилганда терида оқиш инфильтрат пайдо бўлади. Бу инфильтратни қичиниш, сувга теккизиш ва дезинфекцияловчи эритмалар билан артиш мумкин эмас. Манту синамаси 72 соатдан сўнг ўқилади. Бунинг учун ойнасимон чизгич билан инфильтратнинг горизонтал диаметри ммда ўлчанади, гиперемиянинг ўлчами ҳисобланмайди. Бу ҳолатда гиперемия билан инфильтратни ажрата билиш зарур.
а) гумонли реакция-инфильтрат (папула)нинг ўлчами 2—4 мм ёки инфильтратсиз гиперемиянинг ҳар қандай ўлчами;
Манту синамаси натижалари — гумонли, мусбат ва гиперэргик реакцияли шахсларга БЦЖ вакцинаси қайта эмланмайди. Гиперэргик реакцияли шахслар фтизиатр-шифокор орқали чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади. Актив сил аниқланганда бемор стационар даволанишга юборилади, патология аниқланмаганда изониазид препарати билан 2 ой давомида химиопрофилактика ўтказилади.
б) ўткир ва сурункали юқумли касалликларнинг қайталаниш даври, ҳамда соғайишдан кейин 2 ой муддат давомида;
5. Силга қарши эмлаш учун қуруқ БЦЖ вакцинаси қўлланилади. Эмлаш дозаси — 0,1 мл эритмадаги 0,05 мг препаратга тенг. Вакцина 1 мг БЦЖ сақланган ампулаларда ишлаб чиқарилади. 1 ампулада 0,05 мг препаратдан 20 доза мавжуд. Вакцинани сақлаш муддати — 2 йил, сақлаш шароити — 8° Сдан юқори бўлмаган музлатгичда. 0,1 мл эритмада 0,05 мг БЦЖ дозасини олиш учун қуруқ БЦЖ вакцинасини 2 мл физиологик эритмада эритилади. Бир мартали эмлаш учун 0,2 мл (2 доза) эритилган вакцинани стерилланган шприцга олинади, сўнг игнадан 0,1 миллилитри чиқариб юборилади, 0,1 миллилитри эса чап елканинг юқори ва ўрта қисмлар чегарасига тери орасига юборилади. Вакцинани 0,1 млдан ортиқ юбориш тақиқланади.
Эмлаш техникаси тўғри бажарилганда, инъекциянинг ўрнида диаметри 6—8 мм бўлган оқиш папула пайдо бўлади. 15—20 минутдан сўнг папула йўқолади ва тери ўз ҳолатига қайтади. Эмланган жойни йод ва бошқа дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, ҳамда боғлам қўйиш тақиқланади.
Вакцинани қатъий равишда тери орасига юборилади, чунки вакцинани тери остига юборилиши маҳаллий совуқ абсцессни келтириб чиқаради. 1—2 ойдан сўнг маҳаллий эмлаш реакциясини тиббий ҳужжатга қайд қилиш билан унинг ўлчами ва характерига қараб баҳоланади. Тиббий ҳужжатга қуйидагилар қайд қилинади: туберкулин (БЦЖ вакцинаси)ни ишлаб чиқарган муассаса; уларнинг серияси; назорат рақами ва препаратнинг яроқлилик муддати; туберкулин синамаси (БЦЖ ревакцинацияси) ўтказилган кун. Реакция натижаси мм ларда ўлчанади. БЦЖ билан фақат силга мойил бўлмаган клиник соғ шахслар Манту синамасидан кейин 3—14 кун ичида эмланади.
Силнинг махсус профилактикасини ўтказиш унумлик мезони — силга мойил бўлмаган контингентда иммунитетни пайдо қилиш билан сил билан касалланишни камайтириш, Манту синамаси орқали гиперэргик реакцияли шахсларни ўз вақтида текшириш, актив сил жараёнини аниқлаш ва махсус даволашни бошлашдир.
6. Химиопрофилактика сил таёқчаларини ажратувчи беморлар билан мулоқотда бўлган ва туберкулинга гиперэргик реакцияли ҳамма шахсларга ўтказилади.
Химиопрофилактикани бошлашдан олдин контингентни албатта рентгенофлюорографик ва умумий қон таҳлили текширувларидан ўтказилади. Флюорограммалар тиббий картага тикиб қўйилиши шарт. Химиопрофилактикадан бош тортган маҳкумларга муассаса тиббий бўлими шифокорлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади. Ҳар бир химиопрофилактика ўтказиладиган маҳкумга муолажа варақаси тутилади. Бу тиббий ҳужжатда маҳкумнинг Ф.И.Ш., туғилган йили, тана вазни, отряди, изониазиднинг дозаси, препаратни қабул қилиш муддатлари ва химиопрофилактиканинг умумий давомийлиги кўрсатилиши шарт. Химиопрофилактика тугагандан сўнг муолажа варақаси тиббий картага ёпиштирилади.
7. Химиопрофилактика изониазид (тубазид) препарати билан амалга оширилади. Препарат овқатлангандан сўнг тана вазнига 10 мг/кг ҳисобида 1 маҳал берилади (60 кг вазнли беморга — 0,6 тубазид, 90 кг ва ундан ортиқ вазнда — 0,9 тубазид). Препарат 1 ҳафтада 3 кун берилади — интермиттик усулда, йилда бир марта 3 ой давомида тиббий ходим иштирокида. Бу усул химиопрофилактика қабул қилаётган шахслар учун қулайлигидан ташқари илмий томондан унумлиги тасдиқланган, ҳамда ҳамширанинг ишини 2 маротаба енгиллаштиради.
Препаратни қабул қилиш фельдшер ёки ҳамширанинг қатъий назорати остида амалга оширилади, бу билан химиопрофилактикани тўғри бажарилаётганини ва препаратни ножўя таъсирини ўз вақтида аниқлаш имконияти яратилади. Агар маҳкум ўзини ёмон ҳис қилиб препаратни қабул қилишни тўхтатган бўлса, ҳамшира бу ҳақда шифокорга дарҳол айтиши лозим. Шифокор эса беморни кўрикдан ўтказгандан сўнг препарат дозасини камайтириши ёки химиопрофилактикани тўхтатишни ҳал қилади.
8. Химиопрофилактикани уюшган ҳолда ўтказиш учун ҳамма шахслар 2 гуруҳга бўлинади. 1 гуруҳ ҳафтанинг тоқ кунлари — душанба, чоршанба, жума; 2 гуруҳ — жуфт кунлар — сешанба, пайшанба, шанба кунлари препаратни қабул қилади.
Изониазидни қабул қилганда — бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши тезлашиши, баданга тошмалар тошиши каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин. Агарда бу ҳолатлар препаратни ярим дозасини қабул қилганда ҳам кузатилса, препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Ўтказилаётган химиопрофилактикани самарадорлик мезони — мулоқотда бўлган шахслар орасида сил билан касалланишнинг йўқлиги.
Бир хил диаметрли 2 та пробиркага 2 мл дан сийдик солинади. 1-пробиркага дарҳол ванадий аммоний тузининг ишчи эритмаси қўшилади. 10 дақиқадан сўнг эса 2-пробиркага қўшилади. Изониазид реактив билан реакцияга киришиб қўнғир-қизил рангни беради, вақт ўтган сайин қўнғир-қизил рангнинг интенсивлиги камайиб боради, 10 дақиқадан сўнг иккала пробиркадаги суюқликлар рангининг интенсивлиги солиштириб кўрилади. Агарда сийдикда изониазид мавжуд бўлса 2-пробиркадаги суюқликнинг ранги биринчисига қаранганда тўқроқ бўлади. Изониазид сийдик таркибида бўлмаса иккала пробиркадаги суюқликларнинг ранги бир хил интенсивликда бўлади.
Асосий эритма: 1 литр сувга 2,5 г ванадий аммоний тузи қўшилади ва тўлиқ эригунга қадар 48 соатга қолдирилади. Эритма фильтрланади ва 5-6 кунга тиндирилади, сўнг ундан ишчи эритма тайёрланади: 200 мл фильтратга бир нормали Н2 SO4 дан 50 мл. қўшилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
№ | Касалликлар турлари | Тартиб тури | Муассасалар | Жойлашиш ҳудуди |
|
| Ҳамма тури | УЯ-64/1 | Боғзор қўрғони |
Ҳамма тури | УЯ-64/21 | Бекобод ш. | ||
Умумий | УЯ-64/47 | Қизил-тепа ш. | ||
Умумий | УЯ-64/49 | Қарши ш. | ||
Умумий | УЯ-64/61 | Қарши ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/6 | Чирчиқ ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/45 | Олмалиқ ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/46 | Навоий ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/51 | Косон ш. | ||
Махсус | УЯ-64/25 | Қоравулбозор ш. | ||
УЯ-64/ЗТМ | Боғзор қўрғони | |||
|
| Ҳамма тури | УЯ-64/1 | Боғзор қўрғони |
Ҳамма тури | УЯ-64/21 | Бекобод ш. | ||
Ҳамма тури | УЯ-64/36 | Навоий ш. | ||
Ҳамма тури | УЯ-64/62 | Когон ш. | ||
Умумий | УЯ-64/71 | Ёшлик қўрғони | ||
Махсус | УЯ-64/25 | Қоровулбозор ш. | ||
|
| Ҳамма тури | УЯ-64/1 | Боғзор қўрғони |
Ҳамма тури | УЯ-64/21 | Бекобод ш. | ||
Умумий | УЯ-64/3 | Товоқсой қўрғони | ||
Умумий | УЯ-64/29 | Навоий ш. | ||
Умумий | УЯ-64/49 | Қарши ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/33 | Қарши ш. | ||
Қаттиқ | УЯ-64/48 | Зарафшон ш. | ||
Махсус | УЯ-64/25 | Қоравулбозор ш. | ||
УЯ-64/ЗТМ | Боғзор қўрғони |
(7-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 20.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда)