12.12.2000 йилдаги 473-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019
Ҳужжат 16.03.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади)га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тузиш тўғрисида таклифлар киритилгунга қадар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини, агар амалдаги қонун ҳужжатларида бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, бажариш тартиботини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини амалга ошириш, агар мажбуриятларни амалга оширишга масъул (марказий, ваколатли) вазирликлар ва идоралар халқаро шартнома матнида кўрсатилмаган бўлса, мазкур Тартибга иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тегишли вазирликлар ва идораларга ёхуд тегишли халқаро шартноманинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тайинланган миллий ижро этувчи органга юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар

Масъул вазирлик, идора

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва Қонунни бузганларни бериш (экстрадиция) масалалари бўйича

Адлия вазирлиги, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Жиноятчиликка ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича

Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Инвестиция ва валюта-молия ҳамкорлиги масалалари бўйича

Молия вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ солиш ва солиқ қонунчилигига риоя қилишдаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Давлат мулкини бегоналаштириш ва улардан фойдаланиш, ҳуқуқларни эътироф этиш ва мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича

Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги

Илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ва интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш шартлари масалалари бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги

Темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туризм ва туристик фаолият соҳасидаги масалалар бўйича

«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Бадиий жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ижрочилар концерт фаолияти, шунингдек маданий қадриятларни республикадан олиб чиқиб кетиш; чет элларда тасвирий ва декоратив-амалий санъат кўргазмаларини ташкил этиш; тарихий-маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, лойиҳалаш, таъмирлаш ва консервация қилиш масалалари бўйича

Маданият ишлари вазирлиги

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Стандартлаш, метрология, сертификация ва маҳсулот сифатини бошқариш масалалари бўйича

«Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Таълим, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Сиёсий масалалар бўйича

Ташқи ишлар вазирлиги

Чегара масалалари бўйича

Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Мудофаа масалалари бўйича

Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.