«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш, фуқароларнинг маънавий эҳтиёжларига, замонавий техник талаблар ва стандартларга жавоб берадиган сифатли ва бадиий жиҳатдан юксак телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, 2005 йил 1 февралдан бошлаб радиочастоталарни тақсимлаш ҳамда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов асосида амалга оширилади.
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш учун танловларни ташкил этиш ва ўтказиш Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияга юкланади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, таъсис ҳужжатларида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган юридик шахслар танловда иштирок этиш учун қўйилади;
мазкур қарор чиққунга қадар берилган лицензиялар асосида телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатиб ўтилган лицензиялар муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар;
телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни бериш юзасидан танлов ўтказиш ва унинг якунлари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Асосий фаолияти давлат теле ва радиодастурларни тузиш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензияларни бериш танловдан ташқари асосда амалга оширилади.
3. Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
тақдим этилган ҳужжатлар ва талабгор фаолиятининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини таъминласин;
телерадиодастурларнинг жанри, мазмунан хилма-хиллиги жамиятнинг маънавий эҳтиёжларига, режалаштирилаётган сетка ва эшиттириш ҳажмларига мувофиқлигини, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган зарур теле ва радиоускуналар мавжудлигини, шунингдек лицензия талабгорининг молиявий-иқтисодий имкониятларини талабгор томонидан таклиф этилаётган эшиттириш концепциясини баҳолаш учун асосий мезонлар сифатида қабул қилсин;
танлов қатнашчилари телерадиоэшиттириш объектларининг санитария талабларига, ёнғин нормаларига, шунингдек қўриқлаш ва хавфсизлик режими таъминланишига мувофиқлигини ҳисобга олсин.
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) икки ҳафта муддатда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга мазкур қарорга мувофиқ радиочастоталар тақсимланиши ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби етказилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом радиочастоталарни беришга ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танлов ўтказиш (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) тартибини белгилайди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш ва юқори сифатли телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида ўтказилади.
2. Муайян радиочастотада (радиотўлқинда) телекўрсатувлар ёки радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензия бериш танловнинг мавзуси ҳисобланади.
3. Асосий фаолияти давлат телерадиодастурларини трансляция қилиш ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар ва лицензиялар бериш белгиланган тартибда, танлов ўтказилмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифи асосида Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танловни ўтказиш ва якка тартибдаги лицензияларни бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади (1-илова).
6. Комиссия танлов ўтказиладиган санадан камида 60 кун олдин оммавий ахборот воситаларида танлов тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) учун берилаётган радиочастота канали (радиочастота номинали) ва қамраб олиш ҳудуди кўрсатилган ҳолда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;
в) буюртманомаларни қабул қилишнинг бошланиши ва тамом бўлиши муддати ҳамда танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
г) танловда қатнашишга буюртманома бланкаси шакли ва буюртманомага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;
танлов таклифлари кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги йиғим суммасини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божининг йиллик суммасига тенг бўлган заколат суммасини ўтказиш учун тегишли банк ҳисоб рақами реквизитлари;
7. Танловда қатнашишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, ўз вақтида буюртманома берган ва мазкур Низомга мувофиқ зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этган юридик шахслар қўйилади.
Шу билан бирга лицензия талабгорлари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб беришлари, шунингдек ваколатли органларнинг телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва хавфсизлик режими талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини тақдим этишлари керак.
8. Илгари берилган лицензиялар асосида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар лицензия муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар.
9. Танловда қатнашиш учун лицензия талабгори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклга биноан буюртманома тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) танлов таклифларининг кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) телерадиодастурларни тарқатиш бўйича хизматлар кўрсатиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);
е) ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек телерадиодастурларни кўрсатиш ва эшиттиришнинг режалаштирилаётган сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва танлов мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришларнинг муфассал концепцияси;
ж) тегишли органларнинг телерадиоэшиттиришлар объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
з) телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналардан фойдаланишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ушбу ҳуқуқ бошқа шахсга тегишли бўлган тақдирда (ижара шартномаси ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Буюртманомаларни уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга қабул қилиш танлов эълон қилиниши тўғрисидаги билдиришнома чоп этилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилади.
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бевосита ёхуд почта алоқаси воситаси орқали етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия олиш учун юборилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи гуруҳи раҳбари томонидан рўйхатга мувофиқ қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан лицензия талабгорига юборилади (тақдим этилади).
14. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
15. Белгиланган муддат тугагандан кейин буюртманомаларни қабул қилиш тўхтатилади. Танловда қатнашишга қўйилган лицензиялар талабгорларига танловда қатнашиш тўғрисида билдиришнома юборилади.
Агар белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун фақат битта лицензия талабгоридан буюртманома тушса, у ҳолда буюртманомалар қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилади.
18. Оммавий ахборот воситалари ва телекомуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лицензия талабларига ҳамда Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган шартларга жавоб берадиган энг яхши ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифлар тақдим этган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
а) талабгорнинг ўз дастурларини эшиттириш ҳажми, эшиттириш вақти (ҳар куни, сутка давомида), эшиттиришнинг тиллар бўйича нисбати, давлат тилидаги эшиттиришларни узатишнинг режалаштирилаётган вақти;
б) турли усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда ахборотларни узатиш имкониятининг мавжудлиги (телематн, икки тилда овозли узатиш ва бошқалар);
г) юқори сифатли овоз ва тасвирли телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) мажбуриятлари;
е) техник-иқтисодий маълумотлар (молиялаштириш манбалари ва уларнинг ишончлилиги, харажатлар, даромадлар);
ж) эфирга узатиш учун мўлжалланаётган телерадиоэшиттиришларнинг мавзу йўналишлари ва уларнинг жанр бўйича нисбати;
з) жалб этилаётган оммавий ахборот воситалари мутахассислари ва техник ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражаси;
к) танлов қатнашчисида телерадиоэшиттиришларни тарқатишнинг илгаридан мавжуд тармоқларининг бор бўлиши имконияти.
Агар танловнинг икки ва ундан кўп қатнашчиларининг таклифлари қўйилган талабларга тенг даражада жавоб берса, устунлик лицензия олиш учун энг кўп ҳақ тўланишини таклиф қилган қатнашчига берилади.
Лицензия олиш учун тўловнинг таклиф этилаётган миқдори телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилган бутун муддат учун давлат божи суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Лицензияларни бериш, беришни рад этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор тақдим этилган ҳужжатларни пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида Комиссия томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади, протокол Комиссия раиси, котиби ва танлов ғолиби (лицензиат) томонидан имзоланади.
Танлов якунлари тўғрисидаги билдиришнома айнан унинг ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган нашрларда, танлов якунлари тўғрисидаги протокол имзолангандан кейин 15 кундан кечикмай эълон қилинади.
20. Протокол имзолангандан кейин, танлов ғолиби томонидан тўланган заколат у лицензия олиш учун таклиф қилган тўлов ҳисобига ўтказилади. Танловнинг бошқа қатнашчилари заколати танлов ғолиби протоколни имзолагандан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.
Танлов ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда тўланган заколат қатнашчига танловни ўтказиш учун белгиланган санадан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.
21. Агар танлов ғолиби танлов ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида протоколни имзолашни рад этса Комиссия танлов якунларига кўра ғолибдан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини ғолиб деб эълон қилишга ҳақлидир.
Бу ҳолда протоколни имзолашни рад этган танлов ғолиби томонидан тўланган заколат қайтариб берилмайди.
22. Имзоланган протокол асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида танлов ғолибига оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензияни расмийлаштириш ва бериш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан, танлов ғолиби танлов буюртманомасида лицензия олиш учун ўзи таклиф қилган сумманинг қолган қисмини тўлагандан кейин ва лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда лицензия битими имзолангандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Агар танлов ғолиби протокол имзоланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия олиш учун тўловнинг қолган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса Комиссия танлов натижаларини бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда тўланган заколат суммаси қайтариб берилмайди.
25. Лицензияда фаолиятнинг аниқ тури, радиочастота (радиотўлқин), телерадиоэшиттириш қамрайдиган ҳудуд, шунингдек лицензиянинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
Лицензия берилгандан кейин Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Танлов ғолиби томонидан лицензия олиш учун тўланган сумма давлат божи сифатида қабул қилинади ва белгиланган тартибда тақсимланади.
27. Лицензияловчи орган танлов ғолибининг ўзи таклиф этган танлов таклифлари бўйича ҳисоботини вақти-вақти билан эшитиб бориш, улар бажарилмаган тақдирда эса Комиссияга частота ажратиш ва лицензиянинг амал қилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензия дубликатини қайта расмийлаштириш ва бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Умумий маълумотлар: | |||
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _________________________________________________ | |||
2. Юридик манзил: ____________________________________________________________ | |||
3. Телефон, факс рақамлари: ____________________________________________________ | |||
4. Оммавий ахборот воситалари номи: ____________________________________________ | |||
5. Эшиттиришлар мавзу йўналиши ва номи: _______________________________________ | |||
6. Эшиттиришнинг режалаштирилаётган ҳажмлари: | |||
Умумий ____________________________________________________________________ | |||
Ўзи тайёрлаган, шу жумладан сотиб олинадиган эшиттиришлар ________________________ | |||
__________________________________________________________________ | |||
7. Эшиттиришлар ҳажмлари: | |||
давлат тилида ________________________________________________________________ | |||
рус тилида __________________________________________________________________ | |||
бошқа тилларда ______________________________________________________________ | |||
8. Рекламанинг мўлжалланаётган ҳажмлари ва даврийлиги ____________________________ | |||
Техник маълумотлар: | |||
9. Танлов тўғрисидаги эълонга мувофиқ фойдаланиш режалаштирилаётган частота номинали: __________________________________________________________________ | |||
10. Турғун студия асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги: ________________________________ ___________________________________________________________________________ | |||
11. Узатувчи станциянинг қуввати, Вт: ____________________________________________ | |||
12. Студиянинг жойлашган жойи, радиоузатувчи ускунага дастурларни узатиш усули: ___________________________________________________________________________ | |||
13. Узатувчи станцияни ўрнатиш жойи: ___________________________________________ | |||
14. Антеннанинг тахминий баландлиги кўрсатилган ҳолдаги ўрнатиш жойи, м: ___________________________________________________________________________ | |||
15. Режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш ҳудуди ва дастур билан қамраб олинаётган аҳоли сони: ______________________________________________________________________ | |||
16. Телерадиоэшиттиришлар соҳасида частоталардан фойдаланиш ҳуқуқи олинган вақтдан бошлаб хизматлар кўрсатишнинг | |||
кафолатланган муддати: _______________________________________________________ | |||
Илова қилинаётган ҳужжатлар: | |||
1. _________________________________________________________________________ | |||
2. _________________________________________________________________________ | |||
3. _________________________________________________________________________ | |||
Биринчи раҳбар имзоси __________________ | |||
| 200_ йил «___»________________ | ||
Ариза кўриб чиқиш учун 200_ йил «___»____________да қабул қилинди. | |||
___________________________________________________________________________ | |||
(Масъул шахснинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми) | |||
Кейинги таҳрирга қаранг.