Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат 18.12.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда):
1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва Қорақалпоғистон Республикаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 4-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 16-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий Мажлисида» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 17-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга» деган сўзлар «ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 22-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
1-банди учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «Советларининг» деган сўз «Кенгашларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-бандидаги «Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 9, 206-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда) тегишли моддалари уларни кейинги вақтларда қабул қилинган, сайлов билан боғлиқ қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурати билан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган ўзгартишлар ва тузатишларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таҳрирда қабул этилади:
Сайловни ўтказишнинг ушбу Қонунда назарда тутилган қоидалари ҳамда тартибини бузувчи шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ва Президентликка сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини эркин равишда амалга оширишига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат органларининг мансабдор шахслари қонунда белгиланган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу модданинг тегишинча биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида беш фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сайловчилар ташаббускор гуруҳи республика сайловчилари умумий сонининг камида беш фоизи миқдорида, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) намояндаси бўлган сайловчилардан номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сайловчилар ташаббускор гуруҳи имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини, энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилаётган маъмурий-ҳудудий тузилма сайловчиларининг имзосини тўплаши мумкин.
1) 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг палаталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасининг ўн бешинчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 14-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда):
1) 1-моддасининг учинчи қисмидаги, 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 11-моддасининг учинчи қисмидаги ва 22-моддасининг биринчи қисмидаги «Президенти ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 5-моддасидаги, 11-моддасининг иккинчи қисмидаги, 13, 15-моддаларидаги, 17-моддасининг биринчи қисмидаги, 20-моддасидаги, 35-моддасининг учинчи қисмидаги, 36 ва 37-моддаларидаги «маҳаллий Советлари», «Советлари», «маҳаллий Советларининг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Кенгашлари» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 426-модда)
1-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 5-моддасининг иккинчи қисмидаги «Президенти ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 10-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриқлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда) I бўлимидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши» деган сўзлар эса тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси» деган сўзлар билан, шу бўлимнинг русча матнидаги «Советами» деган сўз эса «Кенгашами» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) 5-моддасининг саккизинчи қисми русча матнидаги «Советы» деган сўз «Кенгаши» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги «Олий Мажлиси», «Олий Мажлисига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 13-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда):
1) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 11-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Олий Кенгашига», «Олий Кенгаши» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш ва кон назорати давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 41-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий Кенгаши» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 52-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
биринчи ва иккинчи қисмлари русча матнидаги «Советы», «Совету» деган сўзлар тегишинча «Кенгаши», «Кенгашу» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Олий Мажлисининг бошқа қарорлари» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари» деган сўзлар билан, шу қисмнинг русча матнидаги «Совет», «Советов» деган сўзлар эса тегишинча «Кенгаш», «Кенгашей» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2-моддаси, 3-моддасининг иккинчи қисми, 4 ва 5-моддалари, 6-моддасининг номи ҳамда биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 7-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 8, 9 ва 10-моддалари, 12-моддасининг номи ҳамда биринчи ва тўртинчи қисмлари, 14-моддасининг биринчи қисми биринчи хатбошиси ва иккинчи қисми, 15—20-моддалари, 21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 22-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 23-моддасининг биринчи қисми, VI боби номи, 24-моддаси, VII боби номи русча матнидаги «Советом», «Совета», «Советов», «Совет», «Совету», «Советы» деган сўзлар тегишинча «Кенгашем», «Кенгаша», «Кенгашей», «Кенгаш», «Кенгашу», «Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларининг русча матнидаги «Совета», «Советом» деган сўзлар тегишинча «Кенгаша», «Кенгашем» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталари» деган сўзлар билан, «қабул қилинган ҳужжатларга» деган сўзлар эса «ҳужжатларига» деган сўз билан, шу хатбошининг русча матнидаги «Совет», «Советов», «Совета» деган сўзлар тегишинча «Кенгаш», «Кенгашей», «Кенгаша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 26-моддасининг биринчи қисмидаги «томонидан» деган сўз «томонидан белгиланган тартибда» деган сўзлар билан, шу модданинг номи ва биринчи қисми русча матнидаги «Совета» деган сўз эса «Кенгаша» деган сўз билан алмаштирилсин.
1) 11-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлиси депутатлари» деган сўз «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасидаги «Олий Мажлисида» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 63-моддасининг биринчи қисмидаги ва 72-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 66-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 84-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи қисмидаги «партияга мансублиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 41-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ва унга қарши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи қисмидаги «биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган» деган сўзлар «биттадан ортиқ квадратга белги-крестик қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 43-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва 44-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ва унга қарши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
22. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 113-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда) 5-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Мустақиллик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Дўстлик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Жасорат» медали тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 119-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Шуҳрат» медали тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 121-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 206-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 9-10, 134-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда):
биринчи қисмидаги «партияга мансублиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 38-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ва унга қарши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи қисмидаги «биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган» деган сўзлар «биттадан ортиқ квадратга белги-крестик қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 40-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва 41-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ва унга қарши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
29. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда):
1) 103-моддаси биринчи қисмининг диспозициясидаги «ёхуд газ учун ажратилган фондларни ошириб юбориш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 2661-моддасидаги «Ер ресурслари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Меҳнат шуҳрати» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 190-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Шон-шараф» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 191-модда) 5-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
1) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси Сенатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 13-моддаси «кўриб чиқиши» деган сўзлардан олдин «Сенати» деган сўз билан тўлдирилсин;
4) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлиснинг Кенгаши» деган сўзлар «Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 23-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Мажлисга» деган сўзлар «Олий Мажлиснинг Сенатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 33-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Олий Мажлиснинг Кенгаши» деган сўзлар «Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 3, 6, 9-моддалари, 12-моддасининг иккинчи қисми, 14, 16 ва 19-моддалари русча матнидаги «Советами» деган сўз «Кенгашами» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 27-моддаси «Маданият» деган сўздан кейин «ва спорт» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда) 25-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда уларнинг жойлардаги ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
43. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда):
биринчи қисмидаги «ваколат берилган давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «ваколатли давлат бошқаруви органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 8-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 9-моддаси чиқариб ташлансин;
биринчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
45. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда):
2) 22-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 39-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
46. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда):
1) 4-моддасидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг палаталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 5-моддасининг «в» бандидаги, 6-моддасининг иккинчи қисмидаги, 9-моддасидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 26-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
еттинчи хатбошиси «раисларининг ёрдамчиларига» деган сўзлардан кейин «девонхона мудирларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1) 5-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасидаги «қўмиталари ва комиссияларига» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси қўмиталарига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Олий Мажлиси», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки унинг» деган сўзлар тегишинча «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки унинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 15, 21 ва 22-моддаларидаги «қўмиталари ва комиссиялари» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 16-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари, шунингдек Олий Мажлис депутатлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 23-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари, комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 24-моддасидаги «қўмиталари ва комиссиялари», «Олий Мажлиси депутатлари» деган сўзлар тегишинча «Қонунчилик палатаси қўмиталари», «Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
49. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда) 10-моддасининг биринчи қисми ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
тўққизинчи қисми ўнинчи қисм деб ҳисоблансин.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан