Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси кенгашининг уюшмани очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси («Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси «Ўзавтосаноат» уюшмаси ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобилсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришида кўмаклашиш;
тармоқ корхоналарини замонавийлаштиришга ва технология билан қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, етакчи хорижий фирмалар билан биргаликда автомобиль транспортининг замонавий турларини, улар учун бутловчи буюмлар ва деталларни ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш;
тармоқ учун малакали ишчи кадрлар ва мутахассислар тайёрлашни, менежментнинг замонавий методларини эгаллаган, бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш.
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар рўйхати ва унинг ходимларининг чекланган умумий сони 56 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 38 киши бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари компания бошқаруви юқори органи томонидан сайланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра тегишли равишда раис — вазирга, раис ўринбосарлари – вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси кенгаши тузилсин унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги 424-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 290-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгашга акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунгача бўлган даврда компаниянинг юқори бошқарув органи ва кузатувчи кенгаши функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қайта ташкил этилаётган «Ўзавтосаноат» уюшмасининг мол-мулкини баҳолашни ташкил этсин ҳамда унинг мол-мулки ва активлари, шу жумладан Компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги Уюшмага тегишли акциялар пакетлари, шунингдек автомобиль саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида Уюшмага ажратилган пул маблағлари ҳисобига «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг устав жамғармасини шакллантирсин;
компаниянинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси акциялари эмиссияси проспектини эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирмасдан рўйхатдан ўтказсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси устав жамғармасини шакллантириш вақтида давлат компанияси ҳисобланади ҳамда акциялари улушининг 51 фоизини давлатда қолдирган ва 49 фоиз миқдоридаги қолган қисмини хорижий инвесторларга сотган ҳолда белгиланган тартибда хусусийлаштирилади.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги 424-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 290-модда)