06.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2953
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори, 06.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2953
Кучга кириш санаси
07.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
12. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.
Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10, 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.
14. Мазкур Низомнинг 10, 11-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.
16. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10, 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:

Терма жамоалар ва спорт захираси

Тайёрланган спортчи сони*

биринчи тоифа

иккинчи тоифа

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)

2

1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)

3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)

3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)

4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш

3

1

Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш

4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш

4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш

2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш

2

Ташкилотлар, иш хусусиятлари

Иш стажи (йил)*

олий тоифа

биринчи тоифа

иккинчи тоифа

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида

5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида

5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида

7

4

3

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да

5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да

7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида

7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида

10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида

6

5

4

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида

7

5

3

Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда

7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда

10

7

4