LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.».
«7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».
3. 34-банд «почта алоқаси ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «ва АТ Халқ банки филиалларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«а» кичик банднинг еттинчи хатбошисидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини» деган сўзлар «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в1» кичик банд «энергия ресурслари» деган сўзлардан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.».