LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис депутатлари сайловларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида қонунийлик, коллегиаллик ва ошкоралик принципларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис томонидан камида ўн тўрт нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича Олий Мажлис томонидан тайинланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Олий Мажлис томонидан тасдиқланадилар.
Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби унинг аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб, ишончли вакил ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳининг аъзоси этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бевосита Олий Мажлис томонидан ёхуд уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномаси бўйича, шунингдек шахсий аризасига биноан ўз ваколатларидан маҳрум этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис депутатлари сайловини ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссиялари тизимига ва референдумни ўтказувчи комиссияларга бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис депутатлари сайлови ва референдум тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилади, уларнинг бир хил қўлланилишини таъминлайди;
сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди, сайловларни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ва тушунтиришлар бериб боради;
сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини ва сайловчиларининг сонини кўрсатган ҳолда округлар рўйхатини эълон қилади;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари ва референдум участкаларини муайян округларга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
округ сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
округ сайлов комиссияларининг қарорлари, сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунларга зид бўлса, уларни мустақил тарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
сайлов ва референдумни тайёрлаш ҳамда ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссиялари ва референдумни ўтказиш комиссияларига тақсимлайди, улардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссиялари ва референдумни ўтказиш комиссиялари бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайлов ҳамда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади;
сиёсий партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди;
тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига ижозат бериш юзасидан қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органларидан, шунингдек Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар, ҳокимият вакиллик органлари ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Олий Мажлис депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини уюштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Олий Мажлис депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитлар яратади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис депутатлари сайлови бўйича сайлов бюллетенларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари, референдумни ўтказиш комиссиялари баёнларининг ва бошқа ҳужжатларнинг намуна ва шаклларини, овоз бериш қутиларининг ва сайлов комиссиялари, референдумни ўтказиш комиссиялари муҳрларининг намуналарини белгилайди, ҳужжатларни сақлаш тартибини аниқлайди;
давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди;
сайлов ва референдумнинг якунини чиқаради, умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди ва сайловчилар сони ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, овоз беришда иштирок этган фуқаролар сони тўғрисидаги, ҳар бир номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги, референдумга қўйилган саволни ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис депутатлари сайлови ўтказилишини ташкил этади;
депутатларнинг ваколатларини текшириш учун зарур бўлган ҳужжатларни Олий Мажлиснинг Мандат комиссиясига топширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф этади;
давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан иш кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳамда Олий Мажлис депутатлари сайлови, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдуми якунлари тўғрисида Олий Мажлисга ахборот беради;
ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган тақдирда, шунингдек Раис бўлмаганида, Раиснинг вазифалари Раис ўринбосарига ёки Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан комиссия аъзоларидан бирига юкланади.
Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари ҳисобланиб, улар заруратга қараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий миқдорининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари алоҳида фикр билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баёнга илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, бу қарорлар Раис томонидан имзоланади ва матбуотда эълон қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар округ ва участка сайлов комиссиялари ҳамда референдумни ўтказиш комиссиялари учун, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, улар масалани кўриб чиқишлари ва уч кун ичида жавоб беришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш мумкин. Шикоят тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида, агар сайлов ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса — дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва унинг иш тартибини Марказий сайлов комиссиясининг Раиси тасдиқлайди.
Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.