06.10.2017 йилдаги 801-сон
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, лифтлар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)