29.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2933
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 29.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2933
Кучга кириш санаси
31.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ломбардлар учун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.
3. Ломбардларнинг бухгалтерия операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Ломбардларда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) ва уни қўллаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-2, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2933-2/2390-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-2, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2933-2/2390-сон)
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги чиқим касса ордери;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги кирим касса ордери;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги кирим терминал ордери;
17. Мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган шаклдаги бош китоб Ҳисобварақлар режасидаги ҳисобварақлардан иборат бўлиб, унда ҳисобот санаси бошига қолдиқ, кирим ва чиқим операциялари айланмалари ҳамда ҳисобот санаси охирига қолдиқ суммалари кўрсатилади.
мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Кунлик молиявий-хўжалик операцияларни қайд этиш журнали;
мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Кирим касса ордерларини қайд этиш журнали;
мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги Чиқим касса ордерларини қайд этиш журнали;
мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги Пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги берилган Кредитларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа хусусий мулкларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги Мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги Капитални ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси.
60. Ломбард томонидан ажратилган кредитлар ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги Берилган кредитларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
73. Ломбард томонидан кредитни сўндириш ҳисобидан олинган кўчар мулклар ҳисоби бўйича барча операциялар мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа хусусий мулкларни ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади.
(74-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/2933-3/3705-сон)
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)
100. Ломбарднинг асосий воситалари билан боғлиқ операциялар ҳисоби мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа хусусий мулкларни ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади.
102. Сотиб олинган номоддий актив бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини аниқлаш мазкур Низомнинг 75-бандига мувофиқ аниқланади ва унинг ўзгаришига номоддий активларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин.
113. Номоддий активларга эскириш ҳисоблаш ушбу Низомнинг 80-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули ломбарднинг ҳисоб юритиш сиёсатида аниқланиши ва йил давомида ўзгармаслиги керак.
118. Ломбардда номоддий активларнинг ҳаракати ва ҳисоби бўйича барча операциялар мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа хусусий мулкларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
(119-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/2933-3/3705-сон)
121. КТБ ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликларни ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади.
124. Ломбард ходимларидан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
Активларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.
139. Лизинг олувчи ломбард томонидан лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари ушбу Низомнинг 82-бандига мувофиқ аниқланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
145. Ломбард томонидан олинган лизинг ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги Мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
147. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.
148. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
149. Бошқа кредиторлик қарздорликлар билан боғлиқ операциялар ҳисоби мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги Мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномасида юритилади.
(150-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)
(150-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)
(150-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)
157. Ломбард капитали ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги Капитални ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади.
158. Ломбарднинг даромадлар ва харажатлари ҳисоби ломбард томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Ҳисобварақлар режасининг тегишли ҳисобварақларида юритилади.
160. Ломбард томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган ва бошқа олинган даромадлар мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномасида қайд этилади.
161. Ломбард ҳисобот даври харажатлар мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномасида қайд этилади.
мазкур Низомнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги ломбарднинг мижоз ва хўжалик операциялари ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операциялар учун асос бўлган мемориал ордерлар рўйхати;
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ломбардларда бухгалтерия ҳисоби операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш қоидаларини белгилайди.
16. Мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида Ҳисобварақлар режасининг ҳар бир ҳисобварағи таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операциялар акс эттирилиши ҳамда таҳлилий ҳисобининг юритилиш тартиби баён этилган. Батафсил таҳлилий ҳисоб юритиш учун ломбардларда шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча бухгалтерия ҳисоби регистрлари юритилиши мумкин.

Код

Номи

10000

Активлар

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари

10109

Йўлдаги нақд пуллар

10500

БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509

Йўлдаги нақдсиз маблағлар

10513

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар

10515

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

10597

Банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

12400

БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР

12401

Мижозларга берилган кредитлар

12405

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар

12409

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар

12499

Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

15701

Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

15705

Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар

15799

Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16307

Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16400

ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер

16505

Тугалланмаган қурилишлар

16509

Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари

16511

Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16529

Транспорт воситалари

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16561

Омбордаги асосий воситалар

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16575

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

16579

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16700

БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР

16701

Бошқа хусусий мулклар

16799

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19900

БОШҚА АКТИВЛАР

19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

19908

Ломбард ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар

19909

Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар

19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

19931

Муддати кечиктирилган солиқлар

19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар

19997

Бошқа активлар

19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

21600

ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

21602

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21609

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

21692

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22100

ЛИЗИНГ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағларибўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22408

Лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

22814

Грант маблағлари

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

29803

Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

29830

Таъсисчилар томонидан устав фондини ошириш мақсадида қўйилган маблағлар

29896

Бошқа мажбуриятлар

30000

КАПИТАЛ

30300

ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ

30301

Устав фонди

30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди

30905

Текинга олинган мулклар

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

42000

МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44705

Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар

50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

53100

КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53105

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53196

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54400

ЛИЗИНГ БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг бўйича фоизли харажатлар

54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар

55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари

55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар

56100

ЛОМБАРД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи

56106

Ломбард ходимлари учун имтиёзлар

56110

Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаниш учун харажатлар

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

56122

Жамғармаларга ажратмалар

56195

Ломбард ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар

56200

ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари

56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Ломбард мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари

56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

56500

РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

56506

Аъзолик бадаллари

56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Ломбарднинг бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати харажатлари

56710

Суғурта харажатлари

56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

56718

Жарима ва пеня харажатлари

56722

Суд харажатлари

56795

Бошқа операцион харажатлар

56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги ва нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш

90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90993

Кафолат ва кафилликлар

91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР

91501

Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

91505

Бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар

91800

ЛОМБАРДНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти

94500

ГАРОВ СИФАТИДА ВА САҚЛОВГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУЛКЛАР

94502

Гаров сифатида олинган мулклар

94503

Сақловга қабул қилинган мулклар

94504

Нотариуснинг ижро хати олинган гаровдаги ва сақловга қабул қилинган мулклар

95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган кредитлар

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96335

Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида ва сақловга қабул қилинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)

10000

АКТИВЛАР

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10109

Йўлдаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: йўлдаги нақд пулларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкка жўнатилган нақд пулларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пуллар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10500

БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10509

Йўлдаги нақдсиз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ушбу ҳисобварақда ломбарднинг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг банкдаг? депозит ҳис?бварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкдан олинган депозит ҳисобварағи кўчирмаси асосида нақдсиз пул маблағлар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10513

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, ломбарднинг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10515

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлар ва бошқа маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ёки бошқа активлар ҳисобидан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10597

Банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан, банклардаги, шу жумладан тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12400

БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР

12401

Мижозларга берилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12405

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида 12401 — «Мижозларга берилган кредитлар» ва 12409 — «Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар» ҳисобварағларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган муддатида тўланмаган кредитларнинг тўлиқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 — «Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12409

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12401 — «Мижозларга берилган кредитлар» ва 12405 — «Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, 12405 — «Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварағига кирим қилинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12499

Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг ?ебетида захирани?г камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

15701

Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган кредитлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 — «Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)» ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15705

Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақларнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 — «Суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15799

Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик, талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун маблағларни етарли бўлмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16307

Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан мижозларга берилган кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16400

ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, ломбардга фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16505

Тугалланмаган қурилишлар

Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб тугалланмаган қурилишлар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16509

Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16511

Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан кел?? чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)ни ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек ижарага олинадиган объектларни реконструкция қилиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймат ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин ломбард томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймат ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан ломбард томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16529

Транспорт воситалари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар, офис ва бошқа ускуналар учун мосламалар қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига ?авоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16561

Омбордаги асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16575

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича ломбард томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган сумма, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги асосий воситалар қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16579

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича ломбард томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи, патент ва бошқа номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ва/ёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16700

БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР

16701

Бошқа хусусий мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлардан ундириб олинган, ломбард фаолиятида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16799

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19900

БОШҚА АКТИВЛАР

19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр энергия, газ, таъмирлаш, даврий нашрларга йиллик обуналар, олдиндан тўланган суғурта тўловлари, ижара тўловлари, аъзолик бадаллари ва бошқалар учун бўнак) тўловлари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда тўланадиган ва ҳисобдан чиқариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19908

Ломбард ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19909

Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ҳамда бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловлар) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида товар-моддий қимматликлар омборга кирим қилинганда тўланадиган ёки ҳисобдан чиқариладиган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан сотиб олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек бошқа қимматликлар, шу жумладан ломбарднинг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

19931

Муддати кечиктирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати кечиктирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати кечиктирилган солиқ талаблари бу — жорий даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда чегириб ташланадиган фойда солиғидир. Бу — бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мос ҳисобварақларга ҳисобдан чиқарилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (ломбарднинг моддий жавобгар шахс ходими томонидан етказилган зарарлар, ноқонуний берилган пул маблағлари ва бошқалар).

Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 — «Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19997

Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг юқорида таърифланган активларга мос тушмайдиган бошқа активлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида «Зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварақлари кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарзларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21600

ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР

21602

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21609

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

21692

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22100

ЛИЗИНГ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга олинган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағларибўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22408

Лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фо?злар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шу каби солиқлар) ёки ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқлар (фойда солиқларидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ломбард ходимларидан ушлаб қолинган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи — бу жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади

22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ ломбард томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича ўтказиладиган маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда ломбард даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказиладиган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22814

Грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ломбард даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, хизматлар кўрсатилмагунига қадар ломбард даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар (гаровга олинган мол-мулкни сотишдан келиб тушган маблағлар, мижозлардан ортиқча келиб тушган пул маблағлари ва ҳоказо) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29803

Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, депонентланган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки етказилган зарарлар учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўлов тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

29830

Таъсисчилар томонидан устав фондини ошириш мақсадида қўйилган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчиларнинг устав фондини ошириш мақсадида киритган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав фондини ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав фондини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29896

Бошқа мажбуриятлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

30000

КАПИТАЛ

30300

ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ

30301

Устав фонди

Ҳисобварақнинг таърифи: устав фондидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарддан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун ломбарднинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

30905

Текинга олинган мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек ломбарднинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг 31206-ҳисобварақдан ўтказилган соф фойдаси ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206-ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарори билан ломбарднинг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида ломбард молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда (зарар) ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида ломбард томонидан олинган фойда, 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида ломбард томонидан кўрилган зарарлар, 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капитали ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисо?варақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

42000

МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44705

Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган ломбардларнинг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича ишлаб топилган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан кўрсатилган хизматлар, кредитларни расмийлаштириш ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақни?г кредитида асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича ломбард томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларнинг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган ломбардларнинг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ломбарднинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

53100

КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53105

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа му?д?тли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53196

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ломбарднинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

54400

ЛИЗИНГ БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида лизинг жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларга кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56100

ЛОМБАРД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи

Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар бўйича бажарилган), и? вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ ломбарднинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56106

Ломбард ходимлари учун имтиёзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), ломбард ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига ломбард томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56110

Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаниш учун харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун ломбард харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва ломбард уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56122

Жамғармаларга бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56195

Ломбард ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56200

ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энер?ияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган ломбард ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва ломбард биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, ломбарднинг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган ижара ва таъминот харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Ломбард мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбард ходимларининг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (ломбард офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган ломбард ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факсдан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон маълумотномаларга қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56500

РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобва?ақнинг дебетида ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56506

Аъзолик бадаллари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига шунингдек, табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига шунингдек, табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига шунингдек, табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар)
(актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Ломбарднинг бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбард?инг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56710

Суғурта харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензияларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56718

Жарима ва пеня харажатлари

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар)
(актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56722

Суд харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг суд жараёни билан боғлиқ харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни харажатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56795

Бошқа операцион харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги ва нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90993

Кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига ломбард томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 — «Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

91501

Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек «фоиз ўстирмаслик» мақомига ўтказилган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 — «Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91505

Бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ
96335 — «Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91800

ЛОМБАРДНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти

Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банклардан ва бошқа қарз берувчилардан кредит ва/ёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 — «Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг кредит ва/ёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредит ва ёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94500

ГАРОВ СИФАТИДА ВА САҚЛОВГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУЛКЛАР

94502

Гаров сифатида олинган мулклар

Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган кредитларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 — «Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ» дир.

Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар қиймати акс эттирилади

Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган, кредит ва фоизлар қопланганидан сўнг қайтариладиган мулклар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94503

Сақловга қабул қилинган мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: сақловга қабул қилинган мулклар ҳисоби олиб борилади. Сақловга қабул қилинган мулклар сақлов паттасида баҳоланган қиймат бўйича акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 — «Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ» дир.

Ҳисобварақларнинг дебетида сақловга қабул қилинган мулклар қиймати акс эттирилади

Ҳисобварақларнинг кредитида сақловга қабул қилинган мулкларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94504

Нотариуснинг ижро хати олинган гаровдаги ва сақловга қабул қилинган мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган ўз вақтида сўндирилмаган кредит таъминотига олинган гаровдаги мулклар ва мижоз томонидан талаб қилиб олинмаган сақловдаги мулклар, яъни 94502 — «Гаров сифатида олинган мулклар» ва 94503 — «Сақловга қабул қилинган мулклар» ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган суммалар ҳисоби юрити?ади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 — «Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотариуснинг ижро хати асосида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган ва/ёки сақловдаги мулклар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақл?рнинг кредитида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган ва/ёки сақловдаги мулклар қийматининг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда ломбард балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар(тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар, шунингдек ўрнатилган муддат ўтиши билан бекор қилинган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир.

Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96335

Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида ва сақловга қабул қилинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-1, 16.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон)

_________________________________________________________________________________________________
(ломбард номи)

Чиқим касса ордери № _____________

Сана ______________ДЕБЕТ ҳ/в____________________КРЕДИТ ҳ/в10101______________

_________________________________________________________________________________________________(олувчининг Ф.И.О.)

Тўлов мақсади (асос):________________________________________________________________________________
Сумма рақамда:____________________________________________________________________________________
Сумма ёзувда:______________________________________________________________________________________
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:______________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________(шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва серияси, ким томонидан берилган ва санаси)

Ордерда кўрсатилган сумма
_________________________________________________________________________________________________

сўм ____ тийинни

_________________________________________________________________________________________________(сумма сўз билан қўлда ёзилади)

олдим_______________________(олувчи имзоси)

Имзолар:
Кассир (Ф.И.О.)

Раҳбар (Ф.И.О.)

Бухгалтер (Ф.И.О.)

(17-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2933-2, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2933-2/2390-сон)