11.08.2017 йилдаги 620-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 14-бандига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш маскани ташкил этиш ҳамда давлат мулки объектларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «ШАРҚ» нашриёти матбаа акциядорлик компанияси мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мулкий мажмуани тегишли ҳудуди билан биргаликда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви қабул қилиб олсин ва қабул қилинган объектдан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.