LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги 5497-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 130 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
«Ўзсувтаъмирфойдаланиш» Республика бошқармаси таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 6-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган ташкилотлари рўйхати 8-иловага* мувофиқ;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришда буюртмачи функциясини амалга оширувчи «Сув қурилиш инвест» ДУКлар рўйхати 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари ҳамда унинг идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотларининг янгиланган штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бюджет ташкилотларининг раҳбар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг штат нормативлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, бунда амалдаги коэффициентлар, устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турларини сақлаб қолиш назарда тутилсин;
бир ой муддатда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низомни ва унинг тузилмасини тасдиқласин;
бир ой муддатда Қуйисирдарё, Қуйиамударё, Зарафшон, Сирдарё-Зарафшон, Қуйизарафшон ва Амударё чап қирғоқ ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини тузиш, шунингдек ирригация тизимлари бошқармаларини қайта ташкил этишни ниҳоясига етказсин;
тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармаларининг асосий фондларининг бир қисми, лимитлари, моддий-техника ресурслари, механизмлари, автотранспорт воситалари, штат бирликлари, бюджетдан ажратиладиган маблағларини янгидан ташкил этилаётган ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига ва туман ирригация бўлимларига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг янгидан ташкил этилган тузилмаларининг штат жадваллари ва харажатлар сметаларини 2017 йил 1 август ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги «ММТП Агроинтехника» ДУКни, Сирдарё вилоятидаги «ММТП ЮКО» ДУКни — «Ўзагротехсаноатхолдинг» ХКнинг устав жамғармасига;
«Biosifat» Республика марказий лабораториясини — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав жамғармасига давлат улушини ошириш ҳисобига баланс қийматида бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2878-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.