LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сон «Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сон «Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда пенсия кўринишидаги доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахсларга (мижозларга) миллий валютадаги банк пластик карточкалари орқали овердрафт кредити бериш тартибини белгилайди.
овердрафт кредити (бундан буён матнда овердрафт деб юритилади) — банк пластик карточкаси сақловчисига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни амалга оширишда банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи кредитлашнинг қисқа муддатли шакли;
овердрафт шартномаси — банк пластик карточкасини эмиссия қилган тижорат банки билан жисмоний шахс (мижоз) ўртасида банк пластик карточкаси орқали овердрафт бериш ва уни тўлаш шартларини ўз ичига олган тижорат банки ва жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган шартнома.
2. Овердрафт тижорат банки томонидан иш ҳақи, шунингдек пенсия тўловлари ҳисоб-китоби учун эмиссия қилинган банк пластик карточкаси орқали берилади.
Овердрафт тижорат банки ва жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган овердрафт шартномасига асосан берилади.
3. Овердрафт қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. Овердрафтда мақсадлилик шартлари қўлланилмайди.
5. Жисмоний шахс (мижоз) томонидан овердрафт олиш учун тижорат банкига овердрафт олишга буюртманома билан бирга паспорт нусхаси, даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжатни (олаётган иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлари миқдори тўғрисидаги маълумотномани) тақдим этади.
6. Тижорат банкининг ваколатли кредит қўмитаси овердрафт олиш бўйича кредит буюртмаси ва тегишли ҳужжатлар тижорат банкига тақдим қилингандан сўнг 3 банк иш кунидан кечикмаган ҳолда уни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тижорат банкининг ваколатли кредит қўмитаси томонидан овердрафт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда овердрафт олувчига уни беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хабарнома жўнатилади.
7. Овердрафт жисмоний шахснинг (мижознинг) даромадлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда ўртача ойлик иш ҳақининг (пенсиянинг) 3 баробаригача бўлган миқдорда 12 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, овердрафт шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич қайтариш шарти билан берилади.
8. Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига мувофиқ аниқланади.
9. Овердрафт бўйича йиллик фоиз ставкаси миқдори тижорат банк билан жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган овердрафт шартномаси асосида белгиланади. Овердрафт шартномаси унда белгиланган маблағлар фойдаланилган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади.
Овердрафт шартномасида белгиланган йиллик фоиз ставкаси фақатгина овердрафт бўйича жисмоний шахс (мижоз) томонидан ишлатилган маблағ учун ҳисобланади.
Жисмоний шахс (мижоз) унинг даромадлари ўзгарган тақдирда овердрафт шартномасига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
10. Овердрафт бўйича пенсионерлар учун «22617 — Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» ва бошқа жисмоний шахслар учун «22618 — Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварақларда овердрафт шартномасига асосан дебет қолдиққа эга бўлишга рухсат берилади.
Мазкур дебет қолдиқ амалиёт куни якунига қадар тижорат банки балансининг «12503 — Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағига ўтказилади.
11. Овердрафтни қайтариш қарздорнинг иш ҳақи, пенсияси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлари унинг банк пластик карточкасига кирим қилиш орқали амалга оширилади.
Бунда овердрафт ажратилган жисмоний шахснинг (мижознинг) иш ҳақи ва пенсия кўринишидаги барча даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлари, биринчи навбатда, овердрафт бўйича пенялар, сўнгра фоизлар ва овердрафтнинг асосий қарзини қоплашга йўналтирилиши лозим.
12. Овердрафт ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда овердрафт ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш чораларини кўради.
13. Тижорат банки ҳар бир овердрафт бўйича кредит йиғмажилдини тайёрлайди ва у овердрафт шартномаси имзоланган ёки тасдиқланган кундан бошлаб очилади ҳамда асосий қарз, фоиз ва пенялар тўлиқ тўланганидан сўнг ёпилади.
14. Овердрафт шартномаси томонлардан бирининг шартнома муддати тугашидан камида 30 кун олдин иккинчи томонни шартномани амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома юбормаса, ўз-ўзидан кейинги 12 ойга узайтирилган ҳисобланади.
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.