LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
«раҳбар ва бош бухгалтернинг (бош бухгалтер кўзда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно) фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно);».
«17. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.».
3. 27-банддаги «мазкур банк ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг» деган сўзлар «мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«28. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун банк раҳбари, бош бухгалтери ва ушбу операцияни амалга оширган масъул ходим жавобгар ҳисобланади.».
5. 32-банднинг тўртинчи хатбошиси «ёзма рухсати» деган сўзлардан кейин «ёки электрон шаклдаги мурожаати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.».
«Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.».
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;»;
«в» кичик банддаги «суд ижрочилари» деган сўзлар «давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в1) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;».
«Давлат ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари давлат ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.».
«66. Мазкур Низомнинг 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар инкассо топшириқномаларини электрон шаклда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши ёки чақириб олиши мумкин.
Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.».