Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«EAN International» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилганлиги;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан халқаро талабларга мувофиқ, товарлари EAN штрихли кодлари билан тамғаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда товарларни идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш учун «EAN Uzbekistan» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш маркази ташкил этилганлиги;
«Ўздавстандарт» маркази томонидан штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ штрихли кодлаш тизимини қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ва услубий материалларни ишлаб чиқиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъминлаш функциялари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан таништириш учун «Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)» мавзуида республика семинари ўтказсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
экспорт қилинаётган маҳсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалашни — 2000 йил 1 мартгача;
Белгилаб қўйилсинки, ўз маҳсулотига «EAN International» штрихли кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.
6. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳолини ва товар ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистон Республикасида товарларни штрихли кодлашни жорий этиш тартиби, қоидалари ва муддатлари тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
товар — бевосита ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотиш учун тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва/ёки етказиб бериладиган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш мақсадидаги) меҳнат маҳсулоти;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқариш, савдо фаолиятини амалга оширувчи ёхуд хизматлар кўрсатувчи юридик, шунингдек, жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
GSI штрихли коди — товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун «GSI» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар билан ифодаланган рақамли код;
(кириш қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Товарларни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш «Ўзстандарт» агентлиги, «GSI» — товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг стандартлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўз товарлари GSI штрих кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «GSI Uzbekistan» уюшмасида рўйхатдан ўтадилар» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш марказида рўйхатдан ўтадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари — ўз товарлари GSI штрихли кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчилар «Ўзстандарт» агентлигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
4. Тадбиркорлик фаолияти субъекти — штрихли код қўйилган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи буюртмачининг талабига кўра уни етказиб бериш бошлангунга қадар маълумотлар базасини шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий истеъмол тавсифномалари тўғрисида ахборот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «GSI Uzbekistan» уюшмасида рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Низом қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Маҳсулот (товар)ларни GSI штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Маҳсулотларга (товарларга) қўшимча ишлов берадиган (қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик фаолияти субъектлари уларни шунингдек GSI штрихли коди билан тамғалашлари мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III ва IV бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)