Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқароларнинг «Умра» сафарига боришлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар йилги «Умра» сафари квотаси олти мингдан ўн мингга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичларини (руҳий-асаб, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси авиақатновларида фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш-келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тадбирлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб борадилар.
Туман (шаҳар)лардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳозирги вақтга қадар мазкур ўзини ўзи бошқариш органларида навбатда турган зиёратчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, хатлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхатларни туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳларга тақдим этсин.
8. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар билан биргаликда ҳар йили «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар квотасининг рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда тақсимланишини таъминласин.
9. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ҳамда «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига борадиган фуқароларнинг квотаси ва унинг ҳудудлар бўйича тақсимоти ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар. «Ҳаж» ва «Умра» зиёратлари билан боғлиқ тадбирлар, Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишига, хусусан «Маҳалла» телеканали имкониятидан кўпроқ фойдаланишга эътибор қаратсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
2. «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги (кейинги ўринларда Саудия Арабистони деб аталади) Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Умра» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармони билан ташкил қилинган Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб аталади) билан келишган ҳолда ҳар йили имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини адо этувчи диндорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 20 майдаги ПҚ-869-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони) Бош консулхонанинг «Ҳаж» ва «Умра» ишлари бўйича атташеси (кейинги ўринларда Бош консулхонанинг атташеси деб аталади) Саудия Арабистонида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борган фуқароларнинг (кейинги ўринларда зиёратчилар деб аталади) тадбирларни тўлиқ бажаришида ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.
4. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
5. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ ташкилий ишларни ва зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатилишини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар (кейинги ўринларда ҳайъатлар деб аталади);
туман (шаҳар)лар миқёсида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар (кейинги ўринларда ташкилий гуруҳлар деб аталади) томонидан ташкил этилади.
8. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармонига мувофиқ амалга оширади.
9. Ҳайъатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан 9 кишидан иборат таркибда тузилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (ҳайъат раиси);
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакили;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи;
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудда давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, мазкур зиёратларни ташкил этиш ва амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;
тегишли ҳудудда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг амалга оширилиш вақти, тартиби юзасидан тушунтириш бериш ҳамда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, аниқланган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш;
ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ Жамоатчилик кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квота асосида туманлар (шаҳарлар) бўйича квотани ишлаб чиқиш ҳамда ҳар йили тегишли ҳудудда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. Белгиланган муддатларда Жамоатчилик кенгашига мазкур рўйхат ва керакли ҳужжатларни тақдим этиш;
тегишли ҳудуддаги фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун чет элга чиқиш жараёнини ҳисобга олиш ва тизимлаштириш мақсадида зиёратчиларнинг шахсий маълумотномалари ягона базасини юритиш;
зиёратчиларнинг Тошкент шаҳрига келиш-кетиши, яшаши, овқатланиши, транспорт харажатларининг қопланиши учун Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметасига қўшимча тарзда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича алоҳида смета ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тегишли ҳудудда диний ва конфессиялараро бағрикенгликни тарғиб этиш, исломнинг анъанавий ҳанафий мазҳабига зид бўлган радикал-экстремистик мафкураларнинг ўз моҳияти бўйича бузғунчи эканлигини фош қилишга доир Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган чора-тадбирларни ахборот билан таъминлаш ишларини амалга ошириш.
11. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлари ҳайъатнинг ишчи органи функциясини бажарадилар.
ҳайъат томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида зиёратчиларнинг чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирилишини таъминлаш;
тўловларни (Саудия Арабистонида ҳар бир «Ҳаж» ва «Умра» зиёратчиси учун шартномага кўра сарфланадиган харажат, авиачипталар, вакциналар, тиббий дори қутичаси учун дори воситалари, «Ҳаж» ва «Умра» қўлланмаси ва DVD диск, зиёратчилар кийим-кечаги, сумка ва бошқалар учун сарфланадиган харажатларни) зиёратчилар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) нақд ёки нақд пулсиз тартибда миллий валютада ўтказилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ташкилий гуруҳлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Ташкилий гуруҳлар таркибига, қоидага кўра, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари (ташкилий гуруҳ раиси), бош имом-хатиб, ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли туман (шаҳар)да давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» ибодатлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, мазкур зиёратларни ташкил этиш ва амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли туман (шаҳар)да зиёратларни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;
тегишли туман (шаҳар)да «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг амалга оширилиши вақти, тартиби юзасидан тушунтириш бериш ҳамда йўл қўйилаётган қонун бузилишлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, аниқланган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш;
ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ ҳайъатлар томонидан туман (шаҳар) бўйича тақдим этиладиган квота асосида ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун квотани белгилаш ҳамда тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. Белгиланган муддатларда тегишли ҳайъатларга мазкур рўйхат ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
тегишли туман (шаҳар)лардаги фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун чет элга чиқиш жараёнини ҳисобга олиш ва тизимлаштириш мақсадида зиёратчиларнинг шахсий маълумотномалари ягона базасини юритиш;
тегишли туман (шаҳар)да диний ва конфессиялараро бағрикенгликни тарғиб этиш, исломнинг анъанавий ҳанафий мазҳабига зид бўлган радикал-экстремистик мафкураларнинг ўз моҳияти бўйича бузғунчи эканлигини фош қилишга доир Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган чора-тадбирларни ахборот билан таъминлаш ишларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамоатчилик кенгаши, ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳлар ўзларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ фаолияти мониторингини олиб бориш ҳамда бу ҳақда Жамоатчилик кенгашига ахборот бериш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси лойиҳаларининг тайёрланишида иштирок этиш;
ҳайъатлар томонидан тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатининг тузилишини, зиёратчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, эмланишини, уларга чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерининг олинишини ва «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда ислом аҳкомлари ва шариат қонун-қоидаларини биладиган, жамоат ишларида фаол бўлган давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари орасидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар ва зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари, шунингдек, тиббий ходимлар, тажрибали ошпазлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувлари ҳамда машғулотлари ўтказилишини ташкил қилиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумида ҳудудларда зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш, шу жумладан зиёратчиларнинг тасдиқланган жадвал асосида Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишларини назорат қилиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсуми давомида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларни тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистонидаги тегишли ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчилар гуруҳ раҳбарларининг фаолиятини назорат қилиш.
Бош консулхонанинг атташеси ёрдамида Саудия Арабистонида «Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхона, транспорт ва озиқ-овқат ташкилотлари билан шартномалар тузиш;
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти орқали «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимига (кейинги ўринларда зиёратчиларнинг онлайн навбат тизими деб аталади) шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимни доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш;
ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси лойиҳаларини тайёрлаш ва Жамоатчилик кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари бошланишидан бир ой олдин зиёратчиларни эмлаш учун вакцина етказиб берувчи, зиёратчилар учун кийим-кечак ва сумка тайёрлаб берувчи ташкилотларни танлаш учун алоҳида-алоҳида тендер (танлов) ўтказиш ва тендер (танлов) хулосаларини Жамоатчилик кенгашига киритиб, Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тендер (танлов)да ғолиб чиққан ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
зиёратчиларни эмлаш учун зарур миқдордаги вакциналарнинг тегишли ташкилотлар томонидан ҳайъатлар белгилайдиган тиббиёт муассасаларига ўз вақтида етказилишини ва зиёратчиларни эмлашни ташкил этиш;
жойларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилар томонидан амалга оширилган тўловларнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) қабул қилинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зиёратчилар учун хизмат кўрсатадиган хорижий ташкилотларга тўланадиган маблағларнинг ўз вақтида конвертация қилинишини ҳамда ушбу маблағларнинг Бош консулхонанинг атташеси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси берган ишончнома асосида бошқариладиган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) шартномада кўрсатилган муддатдан кечиктирмай ўтказилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зиёратчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш (паспортларнинг араб тилидаги нусхасини тайёрлаш) ва зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси орқали визалар олинишини таъминлаш;
зиёратчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан Саудия Арабистонига ва Саудия Арабистонидан Ўзбекистон Республикасига бориш-келишлари юзасидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда авиақатновлар жадвалларини ишлаб чиқиш, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан тегишли шартномаларни имзолаш ҳамда зиёратчиларнинг сафардан камида ўн беш кун олдин ушбу авиақатновлар жадвали билан таништирилишини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари рўйхатини тузиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувлар ҳамда машғулотлар ўтказиш;
зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари томонидан зиёратчиларнинг «Ҳаж» ва «Умра» амалларини тўлиқ адо этишлари мақсадида зиёрат жойларининг макетлари ёрдамида ҳамда тақдимот шаклида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш;
тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари тўғрисида босма ва видео қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда зиёратчиларга сафардан камида ўн беш кун олдин етказиб бериш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши ва у ердан қайтиши жадвалига қатъий риоя этишларини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари олдидан оммавий ахборот воситалари орқали муқаддас жойларга зиёратга бориш тартиб-қоидалари, зиёратларнинг мазмун-моҳияти ҳақида, шунингдек фуқароларнинг ноқонуний йўллар билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига боришга уринишларининг олдини олишга доир кенг кўламли тушунтириш ишларини ташкил этиш.
зиёратчиларга белгиланган тартибда чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини ўз вақтида расмийлаштириш;
зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш вақтида, шунингдек зиёратчилар ва зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари билан сафаролди учрашувлари ва ўқув машғулотлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Зиёратчиларнинг белгиланган йўналишларда ҳаракатланишини йўл-патруль хизмати кузатувида амалга ошириш;
зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш вақтида Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқароларни кузатиш ва кутиб олиш гуруҳи билан бевосита ҳамкорликда иш олиб борилишини таъминлаш.
19. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
зиёратчиларни эмлаш учун вакцина етказиб берувчи ташкилотни танлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказиладиган тендер (танлов)ни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва Саудия Арабистонининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш ва Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларидан келиб чиқиб зиёратчиларга эмланганлик тўғрисида тиббий сертификатлар тақдим этилишини таъминлаш. Бунда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичларини (руҳий-асаб, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зиёратчилар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари ҳисобига харид қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тайёрлаш, ҳамда мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ишчи гуруҳ вакиллари кўмагида Саудия Арабистонига зиёратчилар билан бирга юборилишини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида Саудия Арабистонида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар номзодлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш. «Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида Саудия Арабистонида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар рўйхати Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг мазкур тиббий ходимлар билан сафаролди ўқув машғулотларини ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини, профилактика ишлари амалга оширилишини ташкил этиш.
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ҳар йилги Жидда шаҳрига сафари билан боғлиқ ташкилий ишларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорлик қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан визалар расмийлаштирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига амалий ёрдам кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бош консулхонанинг атташеси иштирокида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари бўйича тузиладиган шартномаларни ўз вақтида легаллаштиришни амалга ошириш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари давомида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларни тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистонидаги мутасадди ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш.
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатига биноан жойларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилардан қабул қилинган маблағларни ўз вақтида конвертация қилиб, Бош консулхонанинг атташеси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси берган ишончнома асосида бошқариладиган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўз вақтида ўтказишни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан зиёратчиларни ташиш юзасидан шартномалар тузиш ҳамда Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш ва олиб келиш бўйича авиақатновлар жадвалларини Саудия Арабистонининг мутасадди ташкилотлари билан мувофиқлаштириш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари йил давомида доимий амалга оширилишини ҳамда мазкур зиёратларга борадиган фуқароларнинг сони кўплигини инобатга олиб, зиёратчилар учун турли ноқулайликлар ва қийинчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида аэропортда зиёратчиларга самолётнинг учиш вақтини кутиш, дам олиш, овқатланиш, ибодат қилиш имконини берадиган алоҳида бино ажратиш;
«Ҳаж» мавсумида меҳмонхоналарда зиёратдан қайтаётган зиёратчиларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг юкларини қабул қилиш чораларини кўриш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувларида иштирок этиш.
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувларида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш;
аэропортлар орқали ҳаракатланаётган «Ҳаж» ва «Умра» зиёратчиларининг республикадан учиб кетишлари ва унга учиб келишларида қулайликлар яратиш, божхона назорати зонасида узоқ вақт туриб қолишларининг олдини олиш мақсадида аэропортларнинг учиб кетиш ва учиб келиш залларида алоҳида йўлакчалар ажратилиб, божхона назорати ва расмийлаштирувини белгиланган тартибда тезкорлик билан амалга ошириш;
«Ҳаж» ва «Умра» зиёратига учиб кетаётган зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида олдиндан тарқатилишини таъминлаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасига зарур миқдорда Йўловчи божхона декларацияси бланкаларини ажратиш;
«Ҳаж» зиёратчиларининг учиб келишларида божхона расмийлаштирувини ҳаво кемасининг ўзида амалга ошириш учун гуруҳ ташкил этиш ва уни тасдиқлаш.
Божхона ходимлари ҳаво кемасида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига учиб бориб келишида ушбу божхона ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 30 октябрдаги 299-сон қарори талаблари татбиқ этилмайди.
24. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аҳолига «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ҳамда ноқонуний йўллар билан зиёратга боришнинг олдини олишга доир тушунтириш ишларини олиб боришда иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига юкланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ барча вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.
26. Ҳар йили «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар квоталари Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига — Жамоатчилик кенгаши томонидан, туманларга — Ҳайъатлар томонидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига — Ташкилий гуруҳлар томонидан рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб мутаносиб равишда тақсимланади.
Жамоатчилик кенгаши, ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳлар квоталарни белгилашни зиёратчиларнинг онлайн навбат тизимига мувофиқ амалга оширадилар.
27. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун ариза берувчи доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун аризаси уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган, ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган намунага мувофиқ махсус журналларни юритади.
30. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризани қабул қилиб олгандан сўнг ариза берувчига ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда маълумотнома бериши шарт.
31. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турганлар рўйхатини тегишли ҳудуддаги фуқароларининг танишиши учун қулай жой (эълонлар тахтаси)га доимий равишда жойлаштириб боради.
32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўзининг ҳудудидан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини зиёратчиларнинг онлайн навбат тизимида рўйхатга олиш учун ташкилий гуруҳга тақдим этиб боради.
33. Ҳар йили «Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари бошланишидан олдин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий гуруҳ квотани тасдиқлагандан кейин икки кун мобайнида, ажратилган квотага мувофиқ тегишли йилда ўзининг ҳудудидан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини навбат бўйича тузади ҳамда имзо ва муҳр билан тасдиқлаган ҳолда ташкилий гуруҳларга тақдим этади.
34. Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан Саудия Арабистонига жўнашдан камида бир ой олдин ёзма шаклда почта орқали хабардор қилинади. Фуқаронинг почта орқали хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ташкилий гуруҳда сақланади.
35. Рўйхат бўйича навбати келган, бироқ зиёратга бормайдиган ёки зиёратга бориш имкони бўлмаган фуқаролардан бу ҳақда ариза олинади.
Ушбу Низомнинг 46-банди тўртинчи хатбошига мувофиқ «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига маҳрами билан бориши лозим бўлган аёлларнинг навбатга ёзилган маҳрами зиёратга бора олмаган тақдирда унинг ўрнига аёлнинг ушбу Низомнинг 46-банди талабларига жавоб берадиган бошқа маҳрами бориши мумкин.
36. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини бир йилгача муддатга орқага суриши мумкин.
Бир йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади.
37. Почта орқали хабардор қилинган фуқаро зиёратга оид ишларни амалга ошириш учун ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса, ташкилий гуруҳ вакили мазкур фуқаронинг яшайдиган манзилига бориб, фуқарони ёки унинг яқин қариндошларини ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахсларни ёзма тарзда хабардор қилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда хабардор қилинган фуқаро ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса ёки фуқаронинг яқин қариндошлари ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар навбатда турган фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бора олмаслигини маълум қилса, ташкилий гуруҳ томонидан фуқаронинг яқин қариндошлари ёки у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар билан ҳудуддаги фуқаролар йиғини раиси ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори иштирокида далолатнома тузилиб, мазкур фуқаронинг навбати бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Худди шундай далолатнома ташкилий гуруҳ вакилининг фуқаро яшайдиган манзилга бориб ариза берувчини, унинг яқин қариндошлари ёки у билан бирга яшайдиган бошқа шахсларни топа олмаган тақдирда ҳам тузилади ва фуқаронинг навбати бекор қилинади.
39. Фуқаронинг навбати бекор қилинганда унинг ўрнига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида ундан кейин навбатда турган фуқаро зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳақда ушбу фуқаро уч кун мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ёзма тарзда хабардор қилинади.
Ушбу Низомга мувофиқ навбати бекор қилинган фуқаролар «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун белгиланган тартибда рўйхатга қайтадан ёзилади.
Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди.
40. Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Ташкилий гуруҳлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб борадилар.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан юритиладиган «Ҳаж» ва «Умра» сафарига бориш истагини билдирган фуқароларни қайд этиш журнали ҳамда тегишли ҳудуд бўйича онлайн навбат тизимига киритилган зиёратчиларнинг рўйхатининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий гуруҳларга юклатилади.
42. Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатига киритилган фуқаролардан ўзлари ҳисобда турган тиббиёт муассасаларидан саломатлиги, зиёратга боришга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотосуратларини қабул қилиб олади.
Ташкилий гуруҳлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган рўйхатлар асосида квотага мувофиқ тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини ҳайъатлар квотани тасдиқлагандан кейин ўн кун мобайнида умумлаштиради. Умумлаштирилган рўйхат икки нусхада тайёрланади ва тасдиқланади. Мазкур рўйхатнинг биринчи нусхаси электрон варианти билан бирга ҳайъатларга тақдим этилади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси ташкилий гуруҳда сақланади.
43. Ҳайъатлар ташкилий гуруҳлардан олинган рўйхатлар асосида тегишли йилда ўзининг ҳудудидан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини умумлаштиради ва зиёратчилар паспортларининг амал қилиш муддати, чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикери борлигини текшириш, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширади.
Ҳайъатлар ўзининг ҳудудидан тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқароларнинг рўйхатини Жамоатчилик кенгаши квотани тасдиқлагандан кейин йигирма кун мобайнида умумлаштиради.
Умумлаштирилган рўйхат икки нусхада тайёрланади ва тасдиқланади. Ҳайъатлар мазкур рўйхатнинг биринчи нусхасини электрон варианти билан бирга Жамоатчилик кенгашига тақдим этади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси ҳайъатларда сақланади.
44. Зиёратчиларни зиёратга юборишдан камида ўн кун олдин Жамоатчилик кенгаши ҳайъатлардан олинган рўйхатлар асосида тегишли йилда республика миқёсида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини умумлаштиради, зиёратчиларни гуруҳларга ажратади, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарларини тайинлайди, зиёратчиларнинг гуруҳларини тегишли авиақатновларга тақсимлайди, зиёратчиларни Саудия Арабистонига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади.
45. Жамоатчилик кенгаши ва ҳайъатлар томонидан зиёрат билан боғлиқ барча шарт-шароитлар (зиёрат тўловлари, шартлари ва муддати) ҳақида зиёратчиларга «Ҳаж» тадбири бошланишидан камида бир ой, «Умра» тадбири бошланишидан камида ўн тўрт кун олдин маълум қилинади.
46. Тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар инобатга олиниши лозим:
«Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги беш йил мобайнида «Ҳаж» тадбирига, «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро эса сўнгги икки йил мобайнида «Умра» ёки сўнгги беш йил мобайнида «Ҳаж» тадбирига бормаган бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилганлиги.
47. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини тартибли ташкил қилиш, зиёратчиларнинг ибодатлари тўлиқ бўлиши мақсадида Жамоатчилик кенгаши томонидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, тиббий ходимлар ва ошпазлар билан учрашувлар ўтказилади.
48. Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари учун Жамоатчилик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида машғулотлар ташкил қилинади.
49. Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари жойларда зиёратчилар билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг одоблари, уларни амалга ошириш тартиби, сафарга бориш-келиш қоидалари, шартлари ва талаблари ҳақида учрашувлар ҳамда машғулотлар ўтказади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида уларни доимий равишда кузатиб бориш ва сафар давомида уларга амалий ёрдам бериш учун масъулдирлар.
50. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, тиббий ходимлар, ошпазлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан якуний учрашувлар ўтказилади ҳамда бунда мазкур ташкилотлар вакиллари ўз соҳаларига оид тегишли тушунтириш ишларини амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиёти ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллиги томонидан банкларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилардан йиғиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш мақсадида махсус ҳисобварақлар (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) очилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги зиёратчилардан олинадиган тўловлар белгиланган «Ҳаж» ва «Умра» мавсумидан камида икки ой олдин, бир йўла умумий суммани тўлиғича тўлаш йўли билан нақд пул ёки нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
Тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очилган махсус ҳисобварақлар (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилиши мумкин.
Тўловлар Ҳайъатнинг ишчи органи томонидан очилган махсус ҳисобварақда тўпланади ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ барча сарф-харажатлар ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) йиғилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
52. Турли ташкилотлар вакилларидан иборат зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳларнинг Саудия Арабистонига бориш-келиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига (22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) йиғилган маблағлар ҳисобидан вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар беришнинг белгиланган тартибига мувофиқ қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликларининг «Ҳаж» ва «Умра» масалалари билан шуғулланувчи ходимларининг харажатлари, мазкур ходимларнинг иш ҳақлари ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида белгиланган тартибда қопланади.
54. Зиёратчиларнинг Тошкент шаҳрига келиш-кетиши, яшаши, овқатланиши, транспорт харажатлари зиёратчилар ҳисобидан, ҳайъатлар томонидан тасдиқланадиган алоҳида сметалар асосида қопланади.
55. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун тўловни амалга оширган, бироқ маълум сабабларга кўра мазкур тадбирларга бора олмаган ёки бора олмайдиган фуқарога шахсан ўзининг аризаси ёки унинг номидан ишончномага асосан ҳаракат қилаётган шахснинг аризасига мувофиқ тўланган тўловлар тўлалигича ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн иш кунида фуқаро (ишончли вакил) томонидан тақдим этилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
Фуқаронинг вафот этиши муносабати билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун тўланган тўловлар вафот этган фуқаро қонуний меросхўрининг аризасига асосан меросхўр тақдим қилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20,5 см 1-варақ | 20,5 см 2-варақ | ||||||||||||
1,5 | 6 см | 5 см | 6,5 см | 1,5 | 1,5 | 3 см | 3 см | 3,5 см | 3 см | 5 см | 1,5 см | ||
29 см | 1,5 см | № | Фамилияси | Исми | Отасининг исми | Тикиладиган жой | Рўйхатга олинган сана | Туғилган санаси ва йили | Паспорт серияси | Алоқа учун телефон | Доимий яшаш манзили | Изоҳ | |
1,5 см | 1. | ||||||||||||
1,5 см | 2. | ||||||||||||
1,5 см | 3. | ||||||||||||
1,5 см | 4. | ||||||||||||
1,5 см | 5. | ||||||||||||
1,5 см | 6. | ||||||||||||
1,5 см | 7. | ||||||||||||
1,5 см | 8. | ||||||||||||
1,5 см | 9. | ||||||||||||
1,5 см | ... |
Кейинги таҳрирга қаранг.
МАЪЛУМОТНОМА | |||||||
Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики, __________________ вилояти (шаҳри) ______________ тумани ________________________ фуқаролар йиғини, мазкур фуқаролар йиғинидаги _____________ кўчаси _____ уйда истиқомат қилувчи фуқаро ___________________________________________ 20____ йил _________________ да «Ҳаж» («Умра») тадбирига борувчилар журналида ______________ тартиб рақами билан рўйхатга олинди. | |||||||
Фуқаролар йиғини раиси | _____________________________________________ | ________________ | |||||
М.Ў. |