Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг инвестиция дастури кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ ҳамда автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделлари, «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, автомобиль қисмлари ва базавий материалларини маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2а- 2в-иловаларига* мувофиқ.
9. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда икки ой муддатда автомобиль саноати учун зарур бўлган базавий материаллар ва хомашёни, жумладан 6-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича, ишлаб чиқаришни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан ташкил этилган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиясига ўрнатилган тартибда киритсин.
* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.