Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича, истиқболда мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, 2017/2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини аниқ касб ва ихтисосликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудий бандлик тузилмаларини, меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини танқидий таҳлил қилиш асосида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ихтисослаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейларни босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантириш ҳисобга олинган таклифи 1-иловада* келтирилган рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан