28.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2865
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 28.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2865
Кучга кириш санаси
06.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2017 йил 28 февралдаги 3/17-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини мартаба даражаси бериш учун аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
6. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан берилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири: