LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 18-сонли ««Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2434-2, 17.11.2022 й.) асосан 2023 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 131-модда) билан тасдиқланган Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
иккинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «маълумотларни» деган сўздан кейин «мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари гувоҳномалар реестри олингандан сўнг ўттиз кун ичида ШЙТБОга гувоҳномалар реестридан чиқиб кетган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.».
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
ШЙТБОнинг рўйхати бўйича бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар | Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан | Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан | Изоҳ | ||||||||
(ШЙТБО томонидан тақдим этилади) | |||||||||||
Ҳудуд номи | Ф.И.О. | Манзили | Туғилган йили | Тоифа шакли | Ҳарбий пенсия олувчи сифатида рўйхатда туради | Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар сифатида рўйхатда туради | |||||
пенсия ёки нафақа олувчи сифатида рўйхатда туради | |||||||||||
». |