1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 47-модда биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларидаги «уч ой» деган сўзлар «олтмиш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 63-модданинг бешинчи қисмидаги «6 ой» деган сўзлар «олтмиш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда) 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтиб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)