Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (бундан буён матнда Ҳаракат деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартибини белгилайди.
3. Моддий ёрдам кўрсатиш Ҳаракат томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-бандида кўрсатилган талабаларга тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали кўрсатилади. Бунда талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаш шарти билан амалга оширилади.
6. Ҳар йили 1 мартдан то 5 мартга қадар бўлган муддатда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган кўрсаткичлар асосида Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
17. Талабалар сафидан чиқарилган ёки академик таътилга чиққан талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 28 ва 29-бандларига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган моддий ёрдам кўрсатиш пули қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига қайтарилиши лозим.
18. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан чиқарилган талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 27-бандига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам кўрсатиш пулини талабадан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.
20. Мазкур Қоидаларнинг 17 — 19-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юз берган тақдирда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида хабар беради.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан