Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида

1.

Давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг вазифа ва ваколатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда тадбиркорликни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика қилиш, уларга йўл қўймаслик борасидаги тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга доир асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2016 йил ноябрь

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари

2.

Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил декабрь Доимий равишда комплекс чора-тадбирлар ижроси

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил ноябрь

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

«Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

ДХШ тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари;

ДХШ иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ДХШ иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, тадбиркорлик субъектлари маблағларининг сарфланиши шаффофлиги ва самарадорлиги кафолатлари;

ДХШ лойиҳалари амалга ошириладиган устувор соҳалар;

ДХШ иштирокчиларини рағбатлантириш ҳамда ушбу соҳада назоратни амалга ошириш тартиби ва шартлари.

Қонун лойиҳаси

2017 йил III чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизми, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш чоралари;

давлат харидларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш;

давлат харидлари тизимини қўллаш мажбурий бўлган субъектлар доирасини кенгайтириш, уларнинг қаторига давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган тижорат ташкилотларини қўшиш;

давлат харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартибини яратиш;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларини таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил II чораги

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

давлат органлари бошқарув фаолияти ташкил этилишини такомиллаштириш;

асосли ва тезкор қарорлар қабул қилиш орқали самарали давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил II чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Тадбиркорлик субъектларини жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил I чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот техноло-

гиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ДСҚ

8.

Қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш:

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси

2017 йил I чораги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

II. Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг
олдини олиш соҳасида

9.

Тадбиркорлик субъектларининг режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш, юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2016 йил декабрь

ДСҚ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2016 йил декабрь

ДСҚ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Энг аввало, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга ва уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилишига йўл қўймасликка қаратилган, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини (тафтишларни) тайинлаш, ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришнинг аниқ процессуал тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил ноябрь

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик маслаҳат кенгашларини ташкил этиш ва улар таркибига тадбиркорлик субъектларини, шунингдек уларнинг уюшмалари вакилларини киритиш.

Ид�равий ҳужжатлар

2016 йил декабрь

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари

III. Тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш соҳасида

13.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этиш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлламаслик тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

16.

Иқтисодий жиноятлар содир этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш оқибатида етказилган зарарни аниқлашнинг асосланган ягона мезонлари ва асосларини белгилаш.

Олий суд Пленумининг қарори лойиҳаси

2016 йил декабрь

Олий суд, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

17.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил ноябрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. Молиявий ҳамда солиққа тортиш тизими ва божхона ишини такомиллаштириш соҳасида

18.

Қуйидагиларга йўналтирилган асосли таклифлар киритиш:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;

республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталаркурсисиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг камерал назорати самарадорлигини ошириш орқали текширишларни ўтказиш сони ва муддатларини қисқартириш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолатларининг асосий механизмларидан бири сифатида, аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчилари кўрсатаётган хизматлар сифати ва тақдим этаётган хулосаларининг ҳаққонийлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;

банкнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи ғовларни тугатиш, шунингдек мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2016 йил декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

19.

Нақдсиз пул айланмасини, авваламбор терминаллар ва пластик карточкалар сонини кўпайтириш орқали кенгайтириш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2016 йил декабрь

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари

20.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқини бериш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил декабрь

Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ

21.

Тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этиш.

Қонун лойиҳаси

2016 йил декабрь

Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий хўжалик суди

22.

Тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб, валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларинингягонаэлектронахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлар мустасно.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ТИАИСВ, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

23.

Экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида бериш тартибини белгилаш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

ТИАИСВ, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

24.

«Экспорт» божхона режимга амалга оширилмайдиган жойларда жойлаштирилган товар учун божхона расмийлаштируви йиғим ставкаларини амалдагига нисбатан икки марта камайтириш (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизидан 5 фоизгача).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги

V. Тадбиркорларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини кучайтириш, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш, инвестициявий жозибадорлигини ва республиканинг халқаро рейтингини ошириш соҳасида

25.

Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

Олий суд, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

26.

Тадбиркорлар ҳуқуқларининг суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини, шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида суд мажлисларига аудио ва видео қайд этиш механизмлари босқичма-босқич жорий этилишини, шунингдек қабул қилинган суд қарорлари веб-сайтларда жойлаштирилишини назарда тутувчи дастурнинг ишлаб чиқиш.

Дастур лойиҳаси Дастур ижроси

2016 йил декабрь 2017-2018 йй.

Олий хўжалик суди, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

27.

«Ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимининг самарали фаолият олиб бориши учун идоралараро ахборот алмашинуви механизмини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил IV чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

28.

Тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, газ ва сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳар (туман)ларнинг муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил I чораги

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзавтойул» АЖ, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29.

Рухсат берувчи ва лицензиялаш тартиботларидан ўтишда шаффофликни ошириш, уларнинг сони ва кўриб чиқиш муддатларини оптималлаштириш, шу жумладан коррупцион омиллар шаклланиши имконини бартараф этиш ва бюрократия ҳолатларини тугатиш мақсадларида.

Айрим лицензия турларининг амал қилиш муддатлари бўйича талабларни бекор қилиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил I чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

30.

Тадбиркорлик субъектларига фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2016 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

31.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) билан интеграциялашган «Ягона дарча» марказлари фаолиятига оид ягона веб-сайтни яратиш ва унга қуйидагиларни киритиш:

марказлар фаолияти ҳақидаги умумий маълумотлар ҳамда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;

таъсис ҳужжатларининг (ташкилий-ҳуқуқий шакллари бўйича) стандарт намуналари;

хизматдан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати, хизматлар пулли бўлган тақдирда, уларнинг қиймати, тўловни амалга ошириш тартиби ҳамда банк реквизитлари ҳақидаги маълумотлар;

давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» электрон ресурси (сайтни ЯИДХП билан интеграциялаштириш орқали).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил III чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

32.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида давлат хизматлари кўрсатишнинг асосий тартиб-таомиллари электрон шаклга ўтказишни жадаллаштириш, бунда:

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, лицензиялаш ва бошқа рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширадиган ваколатли давлат органлари маълумотлар базасининг «Лицензия» ахборот тизими мажмуаси билан интеграциялашуви�и жадаллаштириш;

2017 йил якунига қадар ер участкалари ҳамда қурилишга рухсат бериш, мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга оид тартиб- таомилларни интерактив шаклга ўтказишни якунлаш;

барча тартиб-таомиллардан ўтиш ҳамда «ягона дарча» тамойили бўйича электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатиш ва транзакцион хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини берадиган «Солиқ» ва «Божхона» ахборот тизимлари мажмуининг идоралараро интеграциялашган платформаси орқали босқичма-босқич интеграциялаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил IV чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

33.

Товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеринария, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган «Ягона дарча» идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил I чораги

ДБҚ, «Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ТИАИСВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

34.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизмати кўрсатиш ягона порталини интеграциялаш йўли билан:

товарлар келиб чиқишини сертификатлаштириш;

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиладиган технологик ускуналарни ва унинг эҳтиёт қисмларини, шунингдек таркибий қисмлари, хом ашё ҳамда материалларини олиб киришда хулоса бериш бўйича электрон хизматларни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил I чораги

ТИАИСВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги

35.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожланишини янада рағбатлантириш, бунда:

давлат органлари томонидан Ёшлар тадбиркорлигини ташкил этилишига кўмаклашиш;

тадбиркорлик фаолиятига ёшларни жалб қилиш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;

ёшларга тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш, таълим муассасалари билан иш берувчилар ўртасида шартнома асосидаги ҳамкорликни ривожлантириш;

ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кўзда тутиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

«Камолот» ЕИҲ, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Барча техник талабларни (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ва техник нормативларни) хатловдан ўтказсин ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бартараф этадиган тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

2016 йил декабрь

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, «Ўзстандарт» агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

37.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлардан монеликсиз ва бепул фойдаланиш имконини бериш мақсадида уларнинг жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил декабрь

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, «Ўзстандарт» агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

38.

«Ўзбекистон» МТРК телеканалида доимий намойиш этиладиган «Тадбиркор даври» кўрсатувини ташкил этиш йўли билан аҳолига, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бўлган тартиб-таомилларни тушунтиришга бағишланган интерактив телекўрсатувларни ташкил этиш.

Теледастурлар рукни

Доимий

МТРК, Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш, бунда:

мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра текширишларни тайинлашнинг аниқ мезонларини;

текширишларни ўтказиш (назорат функцияларини амалга ошириш) тартиби ва муддатларини;

ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тарафларнинг жавобгарлигини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил II чораги

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

40.

Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан улаш механизмини янада такомиллаштириш, бунда:

АРТни ишлаб чиқиш муддатлари ва қийматини (II қисми);

топографик картани ишлаб чиқиш тартиби, муддатлари ва қийматини;

шартнома тузиш учун объектнинг шартнома қийматини аниқлаш тартибини белгилаш.

Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан улашда объектнинг шартнома ва смета қийматини тайёрлаш бўйича «амал қилиш ҳужжати»ни ишлаб чиқиш, унда:

шартнома ва смета ҳужжатларида минимал бошқа харажатлар (ҳақиқий харажат асосида);

қўйилган вазифаларни бажариш учун ҳар бир ҳудудий бирликка зарур бўлган ходимлар штатининг чекланган сонини назарда тутиш.

Мониторинг натижаларини «Ўзбекэнерго» АЖ расмий веб-сайтида доимий равишда янгилаб борган ҳолда, (SAIDI ва SAIFI индекслари асосида) энергия таъминоти мониторингини жорий этиш, шу жумладан режадан ташқари ўчириб қўйишлар, режадан ташқари ўчириб қўйишларнинг давомийлиги ва частотасини ҳисобга олиш, шунингдек режадан ташқари ўчириб қўйишда электр энергияси беришни тиклаш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

41.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан банклараро савдо сессиясида сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил декабрь

Марказий банк, Адлия вазирлиги

42.

Кредит-ахборот хизматлари сифатини ошириш мақсадида, Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда халқаро кредит бюросини «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси таъсисчилари таркибига жалб қилиш масаласини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил давомида

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қабул қилинган Фармони, энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Хусусан, Фармон «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик»ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга:

ўз фаолиятида белгиланган талабларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, шу муносабат билан ўз вазифаларини ва ваколатларини танқидий қайта кўриб чиқиш;

тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш топширилди.

Ушбу норма давлат органларига айбдор ходимларга нисбатан нафақат интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликнинг энг қатъий чораларини қўллаш мажбуриятини юклабгина қолмасдан, балки тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита ушбу ходимлардан ундирилишини таъминлашни ҳам юклайди.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ноқонуний текширишларни ташкил этишга ва уларни ўтказишга, айниқса, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка йўналтирилган.

Фармонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги бир қатор механизмлари белгиланмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги илгари кўрилмаган чоралар жорий этилади:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустасно;

шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Шундай қилиб, назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолади. Бундай текшириш фақат Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин ва текшириш муддати бир иш куни билан чекланган.

Шу билан бирга, Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттириб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган.

Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш ҳуқуқи берилади.

Шуни қайд этиш зарурки, ушбу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъи назар, хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан Парламент назорати шаклларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ушбу институт тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашда, давлат тузилмалари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашда муҳим ўрин тутади.

Фармон қоидаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида», «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Дастурга мувофиқ жиноят ишлари бўйича текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибининг аниқ ҳуқуқий тартиботини белгилаш учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга, Жиноят-процессуал кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятига, шу жумладан, жиноят ишлари доирасида тергов қилишни амалга оширишда ноқонуний аралашиш имконини берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, Дастур тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жиноят қонунчилиги нормаларини янада эркинлаштириш, жиноятлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишнинг ягона мезонлари ва асосларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилишини назарда тутади.

Солиққа тортиш тизими ва божхона ишини такомиллаштириш, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро рейтингини ошириш соҳасида Дастурда қуйидагиларга йўналтирилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир тадбирлар мўлжалланган:

валютани тартибга солиш ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, банк фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ғовларни бартараф этиш;

солиқ маъмурчилигининг сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;

тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш;

ҳуқуқбузилишларининг олдини олишнинг асосий механизмларидан бири ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолати сифатида аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчиларининг хизматлар сифати учун жавобгарлигини ошириш ва улар томонидан тақдим этиладиган хулосаларнинг ишончлилиги юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Дастурда тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги вазифа ва ваколатларни босқичма-босқич суд органларига ўтказиш йўли билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари режалаштирилган.

Ушбу чоранинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектини текширган назорат қилувчи орган томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни мустақил кўриб чиқиш ва бу орқали маъмурий ишларни кўриб чиқишдаги бетарафлик ва холисликка таъсир кўрсатувчи амалиётнинг бартараф этилишига йўналтирилган.

Дастур, шунингдек, хўжалик судлари тизимига суд мажлисларини аудио ва видео қайд этиш механизмларини жорий этиш тадбирларини, қабул қилинган қарорларнинг веб-сайтларда эълон қилинишини, ҳакамлар суди қарорларини мажбурий ижро этишга ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза беришда тадбиркорлик субъектларини давлат божи тўлашдан озод этишни ҳам ўз ичига олади.

«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини кенгайтириш бўйича комплекс тадбирлар мўлжалланган. Хусусан, Дастур тадбиркорлик субъектларига фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади.

Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда техник талаблар (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус норматив ҳужжатларни, самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бекор қилиш юзасидан танқидий қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Фармоннинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини беради.