Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат 20.09.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
 LexUZ шарҳи
Аҳоли пунктларини, корхоналарни, транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, гидротехника иншоотларини ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, сув режимини ва сувдан фойдаланиш лимитини белгилаш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўтлатиш ҳамда ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш чоғида ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ҳамда амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан