LexUZ шарҳи Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2019 йил 29 майдаги 01-263-сонли ««Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2812-1, 17.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман: 1. Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 4 июлдаги 01-215-сон буйруғига ИЛОВА Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 10. Қабул комиссияси тест синовлари бошланишидан бир ой олдин Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва мазкур Низом нусхасини, шунингдек қабул жараёнига оид зарур маълумотларни Марказ расмий веб-сайтига ва қабул комиссияси эълонлар тахтасига жойлаштиради. тест синовлари ўтказилишидан 10 кун олдин — тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар ва аудиториялар ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловаси 1 — 7-шаклларига мувофиқ Давлат тест марказига тақдим этади, ушбу маълумотларга кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади; тест синовлари ўтказилишидан 8 кун олдин — мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни Давлат тест марказига тақдим этади, ушбу рўйхатга кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади; тест синовлари ўтказилишидан 7 кун олдин — мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги титул варақаси, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриент рухсатномаси, мазкур Низомнинг 5-иловаси 1-шаклига мувофиқ абитуриентларнинг умумий рўйхати ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловаси 2-шаклига мувофиқ абитуриентларга рухсатномаларни тарқатиш қайдномасини чоп этиш бўйича Давлат тест маркази билан шартнома тузади; тест синовлари ўтказилишидан 2 кун олдин — тест синови ўтказиш учун тайёрланган биноларни Давлат тест марказининг бино вакилига топширади ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 6-иловаси 1-шаклига мувофиқ бинонинг тест синовларига тайёрлиги тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради; тест синовлари ўтказилишидан 1 кун олдин — соат 7.30 га қадар Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланган мазкур Низомнинг 6-иловаси 2-шаклига мувофиқ бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари (муассаса, бино, ҳудуд ва қават вакиллари), видеооператорлари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рўйхатини олади ҳамда назорат хизмати постларига топширади, шунингдек абитуриентлар учун репетиция ташкил этади ва ўтказади; репетиция ўтказилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 6-иловаси 3-шаклига мувофиқ бинода репетиция ўтказиш баённомасини расмийлаштиришда иштирок этади; Давлат тест марказидан тест синови натижалари қайдномаси ҳамда абитуриент томонидан тўлдирилган титул варақаларининг асл нусхаларини ва тўлдирилмаган титул варақаларининг нусхаларини текшириб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги титул варақалари солинган пакетни очиш ҳақидаги далолатнома асосида қабул қилиб олади ва белгиланган тартибда тўлдирилмаган титул варақаларининг асл нусхалари Давлат тест марказида қолдирилади; мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги бино вакилларининг бинолар бўйича тақсимотини эълон қилади; соат 12.30 гача — мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасининг тегишли устунини расмийлаштиради; соат 17.50 гача — мазкур Низомнинг 10-иловаси 1-2-шаклларига мувофиқ қават вакили ҳисоботи, бино вакили ҳисоботи, шунингдек бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рухсатномалари, тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш баённомалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетларни қабул қилиб олади ҳамда мазкур Низомнинг 10-иловаси 3-шаклига мувофиқ муассаса вакили ҳисоботи билан биргаликда тест синови ўтказилган куни соат 18.20 гача Давлат тест марказига топширади; соат 13.00 гача — қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 11-иловаси 1-шаклига мувофиқ қават вакили, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тақсимотини эълон қилиб, уларга ва видеооператорларга рухсатномаларни тарқатади. Келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари ўрнига захирадан тайинлайди ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 11-иловаси 2-шаклига мувофиқ тест синовларига келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тўғрисида далолатнома расмийлаштиради; соат 13.00 да — ҳудуд вакилига мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини, аудитория раҳбарларига абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетларни беради; соат 13.15 гача — қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 13-иловаси 1-шаклига мувофиқ бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида тест материаллари қутиларини аудитория раҳбарларига топширади ва бу ҳақда баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради; соат 14.00 гача — қават вакилларининг абитуриентлар томонидан тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан зудлик билан захира қутисидан таълим йўналиши ва тилига мос тест материалларини олиб қават вакилига беради ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 13-иловаси 2-шаклига мувофиқ захира тест материалларини тарқатиш баённомасини расмийлаштиради; 26. Тест синовини ўтказиш давомида мазкур Низомнинг 67-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бирортасини содир этган Давлат тест маркази вакили тест синовидан четлаштирилади. Бунда қават вакили бино вакили томонидан, бино вакили муассаса вакили томонидан, муассаса вакили Давлат тест маркази масъул ходими томонидан тест синовидан четлаштирилади ва унинг ўрнига захирадан бошқа вакил тайинланади ҳамда ушбу ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади. 31. Ҳар бир аудиторияга 1 нафар аудитория раҳбари, 30 тагача абитуриент учун 1 нафар аудитория кузатувчиси бириктирилади. Аудитория кузатувчиси аудиториядаги абитуриентларга тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш ҳамда тест синовини белгиланган тартибда ўтказилишида масъул ҳисобланади. Аудитория раҳбари аудитория кузатувчилари фаолиятини назорат қилади, мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ аудиторияда тест синовини ўтказиш баённомасини расмийлаштиради. 32. Тест синовлари ўтказиладиган куни аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўзига бириктирилган бинога соат 12.30 дан кечикмасдан паспорти билан етиб келади ва соат 13.00 гача бино штабида рухсатномаси ҳамда мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини олади ва имзо қўяди ҳамда рухсатномада кўрсатилган аудиторияга бориб, исм ва фамилиясини ёзув тахтасига (доскага) ёзиб қўяди. 34. Аудитория раҳбари соат 13.30 да аудитория кузатувчилари ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари қутисини очади. Тест материаллари қутисидан абитуриентлар сонига мос равишда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги саволлар китоби ҳамда мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги жавоблар варақаси, мазкур Низомнинг 18-иловаси 1 — 3-шаклларига мувофиқ титул варақалари пакети, жавоблар варақаси пакети ва ишлатилмаган саволлар китоблари пакети, мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги тест синовларидан четлаштириш тўғрисида далолатнома, тест материалларини муҳрлаш учун Давлат тест марказининг 4 та эмблемаси ва аудиторияда тест синовини ўтказиш баённомаси мавжудлигини текшириб олади. 47. Тест синови давомида мазкур Низомнинг 68-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бирортасини содир этган аудитория раҳбари ёки кузатувчиси қават вакили томонидан тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқа аудитория раҳбари ёки кузатувчиси тайинланади ҳамда бу ҳақда тегишли ҳисоботларда кўрсатилади. Абитуриентнинг тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, Давлат тест марказига мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозларини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин. 72. Аризалар кириш тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда берилиши мумкин. Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 20-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 21-ИЛОВА
|
[Зарегистрирован Министерством юстиции Республики Узбекистан 14 июля 2016 г. Регистрационный № 2812] Комментарий LexUz Настоящий приказ утратил силу в соответствии с приказом директора Государственного центра тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан от 29 мая 2019 года № 01-263 «О признании утратившим силу приказа «Об утверждении Положения о порядке организации и проведения вступительных тестовых испытаний в магистратуру научно-образовательного центра корпоративного управления»» (рег. № 2812-1 от 17.06.2019 г.). |