LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-380-сонли «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Чет эл инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари чет эл инвестициялари тўғрисидаги, чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
инвестициялар — иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;
инвестиция фаолияти — инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
инвестор — ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестициялашни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;
инвестиция фаолияти иштирокчиси — инвесторнинг буюртмаларни бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятини таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти;
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
Инновация инвестициялари жумласига техника ва технологияларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
юридик шахслар тузиш ёки уларнинг устав жамғармаларида (капиталларида) улушли иштирок этиш, шу жумладан мол-мулкни ёки акцияларни олиш;
қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини олиш;
концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессияларни олиш;
мулк ҳуқуқини, шу жумладан улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жойларга мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш.
Инвесторлар инвестицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширишлари мумкин.
Инвестициялар бирламчи ёки такроран қўшиладиган шаклларининг ўзгартирилиши уларнинг инвестициялар сифатидаги даражасининг ўзгаришига олиб келмайди.
пул ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;
кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа моддий бойликлар) ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;
интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан техникавий ҳужжатлар тарзида тузилган техникага, технологияга, тижоратга оид ва бошқа билимлар мажмуи, у ёки бу турдаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган билимлар ва ишлаб чиқариш тажрибаси, ноу-хау;
ерга ва бошқа табиий ресурсларга, бинолар, иншоотлар, ускуналарга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқидан келиб чиқувчи ашёвий ҳуқуқлар;
Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади.
хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва чет эллик юридик шахслар ҳамда фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқаролари;
ҳамкорликда инвестиция фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлатлар ва халқаро ташкилотлар.
Инвесторлар қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи), кредитор, сотиб олувчи бўлишлари, шунингдек инвестиция фаолияти иштирокчиси вазифасини бажарувчи бўлишлари мумкин.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчилари инвестор билан тузилган шартнома асосида инвесторнинг буюртмасини бажарувчи бўлишлари мумкин.
Мулк шаклларидан ва фаолият туридан қатъи назар, инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Инвестицияланиши ушбу Қонун ёки бошқа қонунлар билан чекланган ёхуд тақиқланган объектлардан ташқари, ҳар қандай объектга инвестициялар киритиш инвесторнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади ва қонун билан қўриқланади.
LexUZ шарҳи
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг оммавий ахборот воситаларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
Инвестор инвестициялаш мақсади, йўналиши, тури ва ҳажмини мустақил равишда белгилайди, буни амалга ошириш учун шартнома асосида, қоида тариқасида, танлов (тендер) савдосини ўтказиш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларни инвестиция фаолияти иштирокчилари сифатида жалб этади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестор инвестиция объектларига ва уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш, шунингдек реинвестиция қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун ҳужжатларида белгиланган мулк ҳуқуқини қўлга киритишни келтириб чиқармайдиган объектларга инвестиция киритиш инвесторнинг кейинчалик бу объектларга эгалик қилиш, уларни оператив бошқариш ёки улардан фойдаланишдан олинадиган фойда (даромадлар)да иштирок этиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Инвесторнинг қарорига биноан инвестиция объектларига ва уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ҳуқуқларни бериш пайтида тарафларнинг ўзаро муносабатлари улар тузадиган шартномалар асосида тартибга солинади.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, инвестор, ўзига зарур бўлган мол-мулкни юридик ва жисмоний шахслардан ўзаро келишув асосида белгиланадиган нарх ва шартларда, ҳажми ва номенклатурасини чекламаган тарзда олишга ҳақли.
инвестиция лойиҳаларида санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга риоя этилганлиги хусусида экспертиза хулосасини олиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
шартнома бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги туфайли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарни қоплаши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг ўз ваколати доирасида қўйиладиган талабларини бажариши шарт.
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, инвестор олдидаги ўз мажбуриятини бажаришга бошқа шахсларни жалб этиш;
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, инвестиция фаолияти объектининг ҳақиқий қийматини пасайтириш натижасида эришилган тежамни мустақил равишда тасарруф этиш.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
шартномани бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги туфайли инвесторга етказилган зарарни қоплаши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг ўз ваколати доирасида қўйилган талабларини бажариши шарт.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси лицензияланиши лозим бўлган фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда лицензия олиши шарт.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати белгиланган.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси зиммасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Шартнома тузиш, шериклар ва кафилларни танлаш, мажбуриятларни белгилаш, шунингдек инвестиция фаолияти субъектлари ўзаро муносабатларининг бошқа шартлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Инвестиция фаолияти жараёнида маҳсулот (ишлар, хизматлар) баҳоси, қоида тариқасида, танлов (тендер) савдоси натижаларига кўра, келишилган нархларда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фаолияти субъекти бозорда устун мавқени эгаллаган ҳолларда нархларни давлатнинг ваколатли органи қонунларга мувофиқ тартибга солади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорuга қаранг.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш;
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилади.
давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағи ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаш йўли билан амалга ошириладиган инвестиция;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция марказлаштирилган инвестиция ҳисобланади.
Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш давлат инвестициялари мақсадлари учун объектларни, инвестициялаш шарт-шароитларини белгилашдан ва улар билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишдан иборат.
Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Марказлаштирилган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар давлат органлари томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг истиқболга мўлжалланган тахминлари, аниқ мақсадга мўлжалланган илмий-техник ва комплекс давлат дастурлари ҳамда ана шу инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқловчи техник-иқтисодий асослар негизида қабул қилинади.
Умумдавлат аҳамиятига молик бўлган аниқ мақсадга мўлжалланган комплекс давлат дастурларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси давлат бюджетидан молияланадиган инвестицияларнинг ҳажмларини тасдиқлайди.
Марказлаштирилган инвестицияларни жойлаштириш, қоида тариқасида, давлат контракти асосида амалга оширилади.
Давлат контракти инвестиция фаолияти иштирокчисини — бажарувчини танлов (тендер) асосида саралаб олиш орқали тузилади. Бунда мазкур бажарувчи учун қонун ҳужжатларида муайян имтиёзлар белгилаб қўйилиши мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш иштирокчиларига солиққа оид ва бошқа имтиёзлар берилади. Ҳар бир алоҳида инвестиция лойиҳаси бўйича ёки умуман Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури бўйича бериладиган имтиёзларнинг аниқ рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-моддаси ва 282-моддаси иккинчи қисмининг 18-бандига қаранг.
Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига, шунингдек чет эл инвестицияларини Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати кафолати остида жалб этилган ҳолда молияланадиган инвестиция лойиҳалари экспертизадан ўтказилиши шарт. Экспертизани ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Бошқа манбалар ҳисобига молияланадиган инвестиция лойиҳалари санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар бажарилишига доир қисмида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 февралдаги ПФ-1924-сон «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 28 октябрдаги ПФ-1875-сон «Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларнинг кредит ресурслари ҳисобидан молияланадиган кичик тадбиркорлик инвестиция лойиҳалари тижорат банки томонидан мазкур инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида экспертиза қилиниши лозим.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари шу шартномаларда назарда тутилган тартибда экспертиза қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ваколатлари бўлган ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларни кўришлари мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан инвестиция фаолияти субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки фаолиятини чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикасида инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари давлат мулкига айлантирилмайди.
Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотия ҳоллари ва бошқа фавқулодда хусусиятга эга бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган инвестициялар ёки бошқа активларнинг энг кам миқдори чекланадиган;
LexUZ шарҳи
етказилган зарарга монанд равишда компенсация тўланадиган реквизиция бўйича талабларга риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат кўрсатиб ўтилган компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.
Инвестор Инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган фойдаси (даромади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангач, унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Инвестиция фаолияти субъекти олган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, унинг мақсадли банк омонатлари, шунингдек олинган мол-мулк олиб қўйилган (реквизиция қилинган) ҳолларда улар қиймати ёки ижара тўловлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади (компенсация тўланади).
Инвестиция фаолияти субъектининг ҳисобварақларидан фойдаланишни чеклаб қўйиш ёки маблағларни мажбуран олиб қўйиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари ҳукумат томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режими яратилишини, лойиҳалар амалга оширилишининг давлат мониторинги юритилишини ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари инвестиция фаолияти субъектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан берилади.
Инвестиция фаолияти субъектларининг манфаатларига муайян тарзда дахлдор умум мажбурий тусдаги қонун ҳужжатларидан улар эркин фойдалана олишлари лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари инвестиция фаолияти субъектларининг сўровларига кўра уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда беришлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш инвесторнинг, давлатнинг ваколатли органи ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкин»;
(26-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга олиб келадиган инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Инвестиция фаолияти субъектига ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда етказилган зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, инвестиция фаолиятининг субъекти етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар») қаранг.