20.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2518-1
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 20.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2518-1
Кучга кириш санаси
27.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б» кичик банддаги «Ўзкимёсаноат» компанияси» деган сўзлар «Ўзкимёсаноат» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM O’zbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш. Бунда фермер хўжаликлари томонидан тегишли сертификатга асосан «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги корхоналарга мурожаат этилгандан кейин бир ой муддатда шартномалар тузишни якунлаш ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан фермер хўжаликларининг пахта якуний ҳисоб-китоб маблағларидан тўлиқ тўлаб берилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги дилер корхоналар автотранспорт воситасини шартномавий муддатларда етказиб бериш учун масъул ҳисобланади;»;
«е» кичик банддаги «ОАТБ» деган қисқартма «АТБ» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
3. 15-банддаги «20 декабрга қадар» деган сўзлар «25 январга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 16-банддаги «25 декабрга қадар» деган сўзлар «30 январга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1 ва 3-иловалар тегишлича мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

(кенгаш белгиси)

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ
_________________ туман Фермерлари кенгаши

Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжалигига
имтиёзларни тақдим этиш ҳақида

С Е Р Т И Ф И К А Т

20____ йил «_____» _________________

-сон

____________________ туман (шаҳар)

Ушбу ҳужжат __________туман (шаҳар) комиссиясининг 20__ йил»___» ________ даги _____-сонли хулосасига асосан ___________________ фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштиришда 20__ йил ҳосилидан _________ гектар ер майдонидан ____центнер ҳосилдорликка эришганлиги учун берилди.
Мазкур сертификат орқали _________________________ фермер хўжалигига қуйидаги бир марталик имтиёзлар тақдим этилади:
а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш;
в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади;
г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;
д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM O’zbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз харид қилиш;
е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш;
ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар.

Сертификат фермер хўжалигининг гувоҳномаси тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади.

Амал қилиш муддати 1 йил
_________________ туман Фермерлари кенгаши раиси

__________ (имзо/муҳр)

_______________________________
(Ф.И.О.)

Серия № 0000