15.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2802
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 15.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2802
Кучга кириш санаси
20.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг (бундан буён матнда — ННТ деб юритилади) чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (бундан буён матнда — чет эллик шахслар деб юритилади) пул маблағлари ва мол-мулк олишни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.